Telegram Web Link
Forwarded from Mahmud Usmon
​​Ўзбек халқи, Ватанимиз мусулмонлари учун хушхабар!

Азизлар, устозимиз, ҳадис фанлари доктори, шайх Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ бугун 6 – апрел 16:40 да Тошкент аэропортига қўнадилар.

Албатта, шайх Сайфуллоҳ Носирни кўпчилигингиз яхши танийсиз.

Шайх Сайфуллоҳ Носир нафақат ўзбеклар орасида, балки собиқ совет юртлари фуқаролари орасида биринчилардан бўлиб араб университетларида, бўлиб ҳам Мадина Ислом университетида докторлик даражасини қўлга киритган ўзбек уламоларидан.

У зот чорак аср юртдан узоқда Мадинаи Мунавварада ҳадис илми билан шуғулланиб, кўплаб қадимий қўлёзма ва асарларни тадқиқ қилишда иштирок этиб, шу билан бирга юзлаб талабаларга устозлик қилиб келдилар.

Юртимизда сўнгги йилларда исломий илмларга, хусусан, ҳадисшуносликка эътибор ортиб бораётганидан қувониб, шайх Сайфуллоҳ Носир ватанга қайтишга хайрихоҳлик кўрсатиб келаётгандилар. Ватанга қайтиб, ўз илмлари билан яхшиликларга сабабчи бўлиш орзусида эканларини расмий саҳифаларида эълон қилгандилар.

Шайх Сайфуллоҳ Носир кеча тунда касалликдан даволаниш учун Туркияга учгандилар, ҳужжатларидаги баъзи камчиликлар сабаб ортга қайтарилдилар, бироқ Саудияга қайтиб кириш учун ҳам етарли ҳужжатлари бўлмагани сабабли, Ўзбекистонга учадиган бўлдилар…

Шайх Сайфуллоҳ Носир ҳам пайғамбаримиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зурриётлари ўлароқ, ҳам ўзбеклар фахри, истиқлол курашчиси бўлган Носирхон Тўра набиралари ўлароқ халқимиз учун омонатдир.

У киши кўп йиллар давомида олган билимлари билан миллат ва ватанга яхшилик улашишни истаган, ўзларининг мўътадил фикрлари билан кўпчиликка йўлбошловчи бўлган муҳаддис, олим зотдир.

Аллоҳ таолодан сўраймизки, шайх Сайфуллоҳ Носир устознинг сафарларини бехатар қилсин, жуда узоқ йиллик айрилиқ ортидан Ватанларига қайтяптилар, ҳеч қандай муаммоларсиз оилалари бағрига етиб олишлари осон бўлсин.
Устознинг Ватанга қайтишлари юртимиз мўмин – мусулмонлари учун рамазон туҳфаси ўлароқ қабул қилинсин!

Маҳмуд Усмон

https://www.tg-me.com/MahmudUsmon
«Islom to'g'ri o'rganilsa, hamma zamonga mos keladi» — 13 yoshida qori bo'lgan olim bilan suhbat!

«Osmondagi bolalar» loyihasining navbatdagi mehmoni xalqaro va O'zbekiston Qur'on musobaqalarining bir necha bor g'olibi, Islom akademiyasi doktoranti, «Oltin silsila» tarjimonlaridan biri, ustoz Hasanxon Yahyo Abdulmajid bo'ldilar.

🎯 Ushbu sonda ilm olish va uning targ'iboti, ota-onalar farzand tarbiyasida nimalarga e'tibor berishi, jamiyatimizda axloqning o'rni, turli xil qarashlarga musulmon kishining fikri qanday bo'lishi kerakligi haqida foydali ma'lumotlar olishingizga umid qilamiz.

🛎 Premyerani hoziroq tomosha qiling.

Havola: https://youtu.be/tvb1iNzqaLg
O’zim ta’lim olgan, Quva tumanidagi 8-maktab Open budget orqali yangi jihozlar olish uchun ovoz yig’moqda. Agar ovoz bermagan bo’lsangiz ushbu loyiha uchun ovoz berishingizni so’rab qolaman!

https://openbudget.uz/boards-list/1/5b0d5e50-1ab1-4e83-a731-46470e5ab233

Ovoz berish soat 10:00 da tugaydi.
Forwarded from Ali Zairov | Blog
Kelajak yoshlari 3-mavsum granti saralash jarayoni haqida

Bu galgi — uchinchi mavsum grantiga 1200 (bir ming ikki yuz)ga yaqin inson ariza topshirdi. Arizalar soni oldingilariga nisbatan ko'proq. Bu holat insonni xursand qiladi.

Arizalarni saralash allaqachon boshlangan va dushanbaga qadar to'liq tugatiladi. Kelgusi hafta seshanbadan boshlab yuzma-yuz suhbatlar qo'yiladi. Hozirgi paytda arizasi va holati to'liq mos kelgan 141 kishi suhbat qilish uchun haqli deb ajratildi. Undan tashqari 300 ga yaqin arizani 2-marta ko'rib chiqish kerak.

Grantni Cambridge va Najot Ta'lim markazlari HR bo'limi mutaxassislari saralashmoqda. Agarda siz suhbatga chaqiriladigan bo'lsangiz, alohida tayyorlanishingizni so'rab qolaman.

Suhbat kunlari 11-apreldan 15-aprelgacha davom etishi rejalashtirilmoqda. Suhbatlar bir bosqichdan iborat bo'lib oflayn bo'lib o'tadi. Agarda ishtirokchi Toshkent shahrida bo'lmasa suhbat onlayn tarzda o'tkaziladi.

Ushbu — uchinchi mavsum granti uchun maksimum 100 nafar haqdor ajratib olinishi rejalashtirilgan.

Ma'lumot uchun: Grantning birinchi mavsumida 382 nafar arizadan 60 kishiga grant berilgan edi (15,7 foiz). Ikkinchi mavsumda 638 nafar kishi arizadan 40 nafari g'olib deb topilgan edi (6,26 foiz).

Aytgancha, suhbatga tayyorlanish uchun eng kamida ushbu ma'lumotlar bilan tanishib chiqishni tavsiya qilaman:

Maqola — Grant suhbati qanday o'tadi?
Voicechat — Qanday qilib kerakli kadrga aylanish mumkin?

@alizairov
Грант суҳбати қандай ўтади?

Аввалги катта грантларимиздан хулоса қилиб мотивацион хат қандай ёзилиши ҳақида тавсиялар берган эдим. Бу галги СММ про грантидан хулоса сифатида суҳбат жараёнини ёритмоқчиман)

Грантга ўқишга кириш суҳбати ўзи қандай бўлади? Умуман олганда, бу тавсиялар китобий, ёки қандайдир қоидаларга таянган ҳолатда эмас, тажрибага асосланиб берилди. 

Ундан аввал ГРАНТ ўзи нима, шуни айтсам 😢 Аввало у баъзи бировлар ўйлаганидек «Гранд» эмас) Қолаверса, грант бу келажагингизнинг катта қисмини белгилаб бера оладиган ютуқдир. Унда ютсангиз, сиз учун катта имкониятлар очилади, айниқса Нажот Таълимда! Ҳамда, грантлар одатда каттароқ суммада бўлганлиги учун ҳам жиддий эътибор бериш керак.

Нималарга эътибор бериш керак:

• марказ ва грантни ўрганиб чиқинг! 
Марказ фаолияти, унинг мақсади ва қадриятларини тўлиқ ўрганинг. Айниқса, грант билан бир бошдан танишиб чиқинг. Сиздан грант ҳақида нималар биласиз деб сўралганида, «билмадим», “таваккал топширдим”, “грант экан омадимни синамоқчиман”, “график дизайн эди шекилли”, каби довдирона жавобларни берманг)

• ўзингизни ҳам яхшироқ ўрганиб чиқинг! 
Сиз кимсиз ўзи, нималарга қодирсиз?! Ўзингиз ҳақингизда сўралганда «шохлаб» кетаверманг! Аниқ-аниқ гапиринг, Фаррух айтганларидек "гўшт беринг". Кучли томонларингиз ва заиф томонларингизни алоҳида ўрганинг. Айтганча, сизнинг ҳаётингиз ва дарду ҳасратларингиз ҳеч кимга қизиқ эмас, натижани айтинг. Шуниси муҳим;

• сизга савол берилганда саволга жавоб беринг!
Ўтлаб кетманг) Саволнинг ўзига жавоб беринг. Узоқдан олиб келманг, чунки суҳбат жараёни бу нарсанинг ўрни эмас;

• мантиқсиз гапларни ишлатманг!
Сифатларни ишлатишда эҳтиёт бўлинг. Ҳар бир сўзингизга эътибор беринг. "Контракти қиммат бўлган университетлардан бирида ўқийман. Лекин, SMM Pro курсида ўқишни молиявий шароитим кўтармайди", деманг.. Бу икки гап бир-бирини инкор этади 🤦‍♂

• ҳеч қачон негатив, салбий маънодан гапни бошламанг!
Гапларингизнинг барчасида ижобият бўлсин. Позитив фикрланг, катта холангиз бузоғининг мазаси бўлмаётган бўлса ҳам)

• биографиянгиздан бериладиган ноқулай саволларга тайёр туринг!
Пул топиш учун нималар қилгансиз? Ота-онангизнинг пулини еб ётибсизми, уялмайсизми?, мазмунида савол берилса довдираманг. Агар ростан ҳам шундай бўлса, уялинг( 

• истак ва мақсадларингизни айтаверманг!
Буни ҳамма айтади. Грантни ютишни, яхши ўқишни, имконият берилса, ишончни оқлаш ҳақида ҳамма ҳам гапираверади. Бу осон. Сиз кўрсатинг, исботланг! Истагингиз, қобилиятингизни ҳаётингиз, ёки бирор бир нарсадан мисол келтириб исботланг, кўрсатинг;

• ёлғон гапирманг!
Ёлғон тезда билинади. Чунки сиздан суҳбат олаётган киши ёш бола эмас, сизни дарров аниқлай олади; 

• суҳбат жараёнида ухлаб қолманг!
Суҳбатда актив бўлинг, савол бераётган киши зерикиб қолмасин. Жавобларни сиздан сўраб олмасин, ўзингиз айтинг. “Мен 96 йил Бухорода туғилганман” деганингиздан кейин, гапингизни давом этинг. Сиздан «кейинчи?», деб сўрашмасин.

Булардан ташқари:
• суҳбатга киришдан олдин телефонингизни ўчириб қўйинг;
• суҳбатга 5-10 дақиқа олдинроқ келинг, ухлаб қолманг;
• суҳбатга киргандан кейин сумка, ёки курткангизни қаерга қўйиш мумкинлигини сўранг, хоҳлаган жойингизга қўйиб кетаверманг. Бувижонингизнинг уйида эмассиз)

Суҳбат пайтида: 
 • сокин бўлинг;
 • қўлингиз билан нарсалар, ёки юзингизга тегаверманг. Қўлингизни стол устига қўйиб ўтиринг. Телефон ўйнаманг;
 • стулга тўғри ўтиринг. Оёқни чўзиб, кавшанманг сигирга ўхшаб)
 • сиз билан суҳбат олиб бораётган кишига унинг исми билан мурожаат қилинг;
 • гапни бўлманг;
 • тушунарсиз, мавҳум сўзларни ишлатманг;
 • дона-дона гапиринг, лентаси ғижимланган кассетага ўхшаб чайналманг)

Хуллас бунга ўхшаш суҳбатлар анчайин жиддият талаб қилади. Модомики ютуқни истар экансиз, жиддийроқ ёндашишингиз керак бўлади. Умуман олганда сиз жиддий ёндашсангиз, сиз билан суҳбатлашаётганлар ҳам сизга жиддий ёндашади.

@alizairov
Forwarded from Ilyos Safarov
Iqtisod, moliya va investitsiya mavzularidagi tanqidiy materiallari bilan tanilgan yosh jurnalist Madina Ochilova yo'qolib qolgan. U bugun soat 14:00 larda huquq organlariga chaqirilgani bo'yi aloqaga chiqmayapti.

Yaqinlari bilan bog'lanilganda, ular ham Madinadan xabar yo'qligi, hozirgacha bog'lanishning imkoni bo'lmayotgani haqida aytgan. Xavotirlar kuchayib bormoqda.

O'zbekistonda kechagina xotin-qizlar huquqlari, ularga nisbatan qilingan zo'ravonlik uchun jazoni kuchaytirish haqida qonun qabul qilingan edi.

Shuningdek, mamlakatda senzura yo'qligi haqida bot-bot gapirib kelinadi. Ammo bugun yosh bir jurnalist qizning yo'qolib qolishi, sud-so'roqsiz 8 soatdan ortiq vaqt davomida, yaqinlariga noma'lum joyda ushlab turilgani mamlakatda qonunlardan tashqari ham qandaydir tartiblar ishlayotganidan darak beradi.

Men jamoatchilikni jurnalist singlimiz hayotiga befarq bo'lmaslikka, bu haqda bong urishga chaqiraman.
Forwarded from Ilyos Safarov
Madina uyiga qaytibdi. Boshqa hech narsa gapirgisi kelmayapti. Meni ham.
Activist men uchun insonlarning iste’mol madaniyatini oshirgan yigit! U 15 sutkaga loyiq emas. Xato qilgan bo’lsa ma’muriy ham mumkin edi aslida…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизил қуртдан олинадиган кармин моддаси қўшилган йогуртларни ҳаром деган Activist 15 суткага қамалди. Блогер енгил жазо билан қутилди. Аввалги тузум бўлганида, уни ҳеч ким кўрмасди бошқа.

Лекин чиқарилган ҳукм адолатлими? Битта блогерга қўмита, идора, ИИВ, суднинг қарши чиқиши қанчалик тўғри?

Қўмитанинг "аҳоли ўртасида ихтилоф ва тушунмовчиликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ғояларни тарқатган" деган хулоса бериши-чи? Блогерга қўлланган модда (МЖТК 184-3. Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш) жуда оғир эмасми?

Аслида блогерга тўғри тушунтирилиб, раддия бериб қўйилса ҳам бўларди. Бу ишлар эса жамиятдаги босим ва кескинликни кучайтирса кучайтирадики, асло яхшиликка олиб келмайди.

Activist иши мамлакатда сўз ва эътиқод эркинлигига уюштирилган навбатдаги таҳдиддан бошқа нарса эмас.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Haftalik musobaqalarda albatta ishtirok eting!

Nafaqat Najot Ta’lim o’quvchilari, shu bilan birgalikda bitiruvchilarimiz va boshqa joyda ta’lim olayotgan o’quvchilar ham haftalik dasturlash, dizayn va marketing musobaqalarida qatnashishlari mumkin!

Najot Ta’limda ko’rishguncha🙂
Forwarded from Muhammad Temur A'zam
Масжид қурилишига ҳисса қўшайлик!

Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани, Мундиён қишлоғида жойлашган «Кичикмундиён» жоме масжидида катта қурилиш ишлари бошланди.

Мавжуд хонақоҳ ёнидан каттароқ ҳажмдаги хонақоҳ қуриш режалаштирилган.

«Набий соллаллоҳу алайҳи вассалам: «Ким Аллоҳ таоло учун бир масжид қурса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй қуради», дедилар».

Ўзингиздан, аҳлингиздан ортгани бўлса, эҳсон қилинг.

Сбербанк: 4279380679813727
Зокиров Улугбек +79650082021
Humo: 9860080158187361 (Зикиров Мурод номида).

Қурилишга масъул ходим: Муҳаммад.
Тел: +998995997007
«Najot Ta'lim» Farg'ona filiali «Ochilish marosimi»ga marhamat!

🤩 Markazimizning viloyatlardagi ilk filiali Farg'ona shahrida ochilganidan xabaringiz bor. Farg'ona filialimizning to'liq ishga tushgani munosabati bilan 25-aprel seshanba kuni soat 10:00 da katta ochilish marosimi bo'lib o'tadi!

Shu kuni markazimizda yaratilgan qulayliklar va dars jarayonlari bilan yaqindan tanishib, kurslar bo'yicha batafsil ma'lumot olishingiz mumkin.

Ochilish marosimiga Muhammadali Eshonqulov, Jahongir Po'latov, Abdusattor Abdurahimov, Muhammad Temur A'zam va boshqa ko'plab ilm vakillari tashrif buyurishadi. 🔥

🎉 Ha aytgancha, tadbir davomida sovg'ali o'yinlar, mazali coffee break va ustozlarimiz tomonidan kurslar bo'yicha ochiq darslar ham sizni kutmoqda. Xullas, kuningiz yoqimli va mazmunli o'tishiga ishonamiz!

Ochilish marosimida barcha vodiy ahlini kutib qolamiz! 😉

📍 Manzil: «Najot Ta'lim», Farg'ona filiali

📞 78-888-9-888
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2022-yil noyabr oyi natijalarini e'lon qilamiz. Ushbu oydan boshlab bitiruvchilarning o'rtacha oylik maoshlari haqidagi ma'lumotni ham qo'shdik.

Nasib qilsa, shu oy oxiriga ta'lim oluvchilar uchun ajoyib xabarlar tayyorlab qo'yganmiz. Bu bo'yicha alohida video e'lon qilaman.

25-aprel soat 10:00 da Farg'ona filiali ochilish marosimi bo'lib o'tadi. Barcha vodiy ahlini kutib qolamiz!

2022-yilning avvalgi natijalari bilan tanishing:

1. Yanvar oyi
2. Fevral oyi
3. Mart oyi
4. Aprel oyi
5. May oyi
6. Iyun-iyul oyi
7. Avgust-sentyabr oyi
8. Oktyabr oyi

Eslatib o'taman, Najot Ta'lim IT-Park rezidenti hisoblanadi.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aziz aka Rahimov bilan Najot Taʼlimda yoshlar uchun manfaatli mavzuda master-klass tashkil etgan edik.

Suhbatni 20-25 yoshlar atrofidagi yigit-qizlar koʻrib chiqishini va tavsiyalarga amal qilishini istardim. Chunki suhbat aynan shu yosh vakillari uchun moslangan.

Suhbat premyerasi bugun soat 14:00 da Najot Taʼlimning YouTube sahifasida boʻlib oʻtadi.

Premyera uchun havola: https://youtu.be/l7VB7yTQ7tM
Forwarded from Marketing bo'limi
Young Lions'da nima uchun va qanday qatnashish kerak?

28-30 aprel kunlari O'zbekistonda Young Lions Competition bo'lib o'tadi. Go'lib jamoalar finalga yo'llanma olib, butun dunyo g'oliblari bilan bellashadi. Final Fransiyada (borishga imkon bo'lmasa, onlayn) bo'lib o'tadi.

605 Agency jamoasi o'tgan yili Young Lions musobaqasida 2-o'rin egallagan edi. Musobaqda asosan katta tajribali, allqachon bir nechta festivallarni ko'rgan agentliklarning jamoalari qatnashgan. Bular esa kamchilik.

Bizning yigit-qizlarda potensial katta, ammo negadir shunaqa xalqaro darajalarga yoki intilmaydi, yoki bu haqida bilmaydi.

Shuning uchun biz "Young Lions Competition nima va qanday qatnashish kerak" mavzusida leksiya o'tkazishga qaror qildik.

📅 Qachon: 19-aprel, chorshanba, soat 14:00
🆓 Qatnashish: bepul
🙌 Kim uchun: barcha qiziquvchilar uchun
📍 Qayerda: «Najot Ta'lim», Chilonzor filialida

👉 O'rningizni band qiling

Marketing o'zbek tilida — @marketingbolimi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Menga o’xshab grant javobini chiqishini kutayotganlar bormi )
Ingliz tilini o’rganinglar yoshlar, mutaxassis bo’lsangiz ham til bilmasangiz ishga olishmaydi hozir.

QA hozirda talabgir soha bo’lsa ham ingliz tilini bilmaslik cheklovi sababli bitiruvchilarning ishga kirishida qiyinchilik tug’ilyapti…
2024/11/05 23:22:20
Back to Top
HTML Embed Code: