Telegram Web Link
ШАМОЛЛАБ ҚОЛГАН ОДАМНИНГ ИММУНИТEТИНИ ҚАНДАЙ КЎТАРСА БЎЛАДИ?

@tabobatsavollar 9-савол

Ассалому алайкум! Яхшимисиз? Икки ярим ёш қизим март ойининг бошида шамоллаганди. Орада 4-5 кун яхши юрди, ҳозир 5 кунлардан бери бурни оқиб, битиб, шамоллаб қолди. Бугундан томоғи оғриб, сал бўғилиш ҳам бор. Анаферон, Ларингасепт, Стрептотсид берябман. Ойига 2 марталаб касал бўлаябди. Полиаксидоний свеча, Иммуносинкладан, кальцийлар бердим, барибир шу. Иммунитетини қанақа қилиб кўтарсам бўлади? Илтимос тез-тез касал бўлиб қолмаслиги учун маслаҳат беринг.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Гижжасини даволатинг.
Қўшимча Фиорель, Юптал Плюс, Қуст беринг. Валлоҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
СОЧ ТЎКИЛИШИ (ТУЛКИ КАСАЛЛИГИ)

@tabobatsavollar 10-савол

Ассалому алайкум! Азизларим мана шу соч тўкилиши 2015-йилдан бери безовта қилади. Дори-дармон қиламан, соч чиқишни бошласа яна бошқа жойидан шу ҳолатда тўкилади. Илтимос маслаҳат беринглар. Нима қилишим керак?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Уч кунлик очлик, Нури Сафо, бошга қалампир настойкаси, чеснок суртиш, зулук курси. Валлаҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
ПОЛИАРТРИТГА ҲАМ МАСЛАҲАТ БEРИНГ

@tabobatsavollar 11-савол

Ассалому алайкум! Улуғ аййём кунларда гуруҳни очиб жуда савобли иш қилибсизлар Аллоҳ рози бўлсин. Полиартритга ҳам маслаҳат беринг. Қайси маҳсулотдан ичиб, нималар қилиш керак?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аввало соғлом турмуш тарзини шакллантиринг, мизожга мос равишда овқат енг, Нури Сафо билан ични тозаланг, қумга тушинг, кепакни қиздириб босинг, очлик курси, жигартозалови, зулук ва асалари курси олинг.

Иммунтиб, Артротиб, Қусти тиб, Гепатодел. Валлаҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
ҚАБЗИЯТ

@tabobatsavollar 12-савол

Ассалому алайкум! Неварам 8 ёш, ичи ҳар 4 кунда келади, илтимос давосини айтинг.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Албатта қабзиятни даволашдан олдин унинг келиб чиқиш сабабини аниқлаб, кейин даволаш керак. Қабзиятни келиб чиқиш сабабларидан бир нечтасини санаб ўтаман:
• Ирсий мойиллик.
• Кам миқдорда суюқлик истеъмоли (нормада қишда 30мл\кг, ёзда 50мл\кг тана вазнига нисбатан)
• Овқат рационида дағал клечатка ва мева, кўкат, сабзавот ва полиз маҳсулотларини етишмаслиги.
• Оқ ундан тайёрланган маҳсулотлар, жумладан турли химиявий моддалар қўшилган ширинликлар, ярим тайёр маҳсулотларнинг кўп истеъмоли. (Буғдойни энергияга бой, ичак фаолиятини стимулловчи, ичак микрофлорасини жонлантирувчи қисми асосан кепагида бўлади).
• Жигар ва ўт қопи касалликлари. Халқ табобатида сафрони вазифасидан бири ични қитиқлаб, ҳожатни ҳис эттириш, ичакни ғализ ахлатлардан тозалаш.
• Қалқонсимон без фаолиятини етишмовчилиги. Қандли диабет касаллиги.
• Кам ҳаракатлик.
• Ошқозон-ичак касалликлари(ичак кенгайиши, панкреатит, ошқозон яра касаллиги, геморрой тугунлари...)
• Паразит гижжалар.
• Стресс ҳолатлари
• Антибиотиклар ва бошқа химиявий моддаларни тартибсиз қабули.
• Катта ҳожатни вақтида чиқармай туриш(турли сабабларга кўра меҳмонда, йўлда, ёқимсиз ҳожатхона сабабли).
Юқоридаги сабабларни бартараф қилиш ичак фаолиятини тиканишига, бу эса қабзиятнинг бартараф бўлишига олиб келади. Қабзиятни даволашда ишлатиладиган ҳар қандай дори, сурги воситаларини узоқ муддат ишлатишни тавсия қилмайман. Сабаби организм ”дангаса” бўлиб қолади. Иккинчидан узоқ ичилган сурги воситалари ичакларни шикастлантириши мумкин.

Табиб сифатида сизга бир неча тавсиялар бераман:

– Эрталаб туриб, таҳоратдан сўнг 500мл қайнаб илиқдан иссиқроқ сув ичинг (олхўри, ўрик қўшилса янада яхши). Ичилган иссиқ сув ичакларни кенгайиши ва тоғоноқлигини(ични сурилишини) келтиради. Баъзи бир мақолаларда буни акси совуқ сув ичиш тавсия қилинади. Наҳорда совуқ сув истеъмоли жигарни совишига бу эса келажакда хатарли оқибатларга олиб келиши мумкин.
– Кечаси ётишдан олдин бир пиёла қатиққа бир қошиқ кепак ва бир қошиқ зайтун ёғи, ярим чой қошиқ занжабил аралашмасини ичинг.
– Қизилча, олма, сабзи соки ичинг (учовини аралашмаси 150-200 мл бўлсин) таъбга кўра 1-2 маҳал.
– Бир чой қошиқ седана майдаланиб ичилади.
Бу тавсиялар бир ёки икки кунда фойда бермаслиги мумкин. Лекин узоқроқ истеъмоли албатта ўз самарасини кўрсатади.
Агар юқоридагилар фойда бермаса, маккаи сано гиёҳини майдалаб, овқатга сепиб ичилади (узоқроқ муддатга ичилса, дамлаб ичиш мумкин эмас).
Юқоридаги тавсияларни бошлашдан олдин корхонамиз тамонидан ишлаб чиқарилаётган “НУРИ-САФО” шарбатини ичиб тозаланиб олишни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
МОҒОР ҲИДИ КEЛИБ ҚОЛГАН СУМАЛАК ИСТEЪМОЛИ

@tabobatsavollar 13-савол

Ассалому алайкум! Бир маслаҳатингиз керак бўлиб қолди. Сумалакни устки қисми моғорлабди, устини олиб ташлаб истеъмол қилса бўладими? Ачимаган фақат моғорни ҳиди келиб қолган.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Истеъмол қилманг. Валлоҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
ОЁҚ МУЗЛАШИ

@tabobatsavollar 14-савол

Ассалому алайкум! 1. Мени хўжайинимнинг иккала кўлларини суяклари кечқурун ва ёмғирли кунларда зирқираб оғрийди бу нимадан? Оёқлари ҳам тез-тез музлайди. 2. Асалари чақтирса яхшими ёки ҳижома?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Бу совуқликни ортишидан. Аввало касаллик сабабини аниқлаш керак. Бу қандли диабет, простатит, атеросклероз, қонни қуюқлиги ва ҳ.к лардан бўлиши мумкин. Бу ҳолатда аввало мизожни тўғрилаб, совуқлик маҳсулотлардан тийилсин. Кейин балғам хилтини ҳайдасин. Нури Сафо, Иммунтиб, Гепатодел беринг. Кейин овқатига занжабил қўшиб есин. 2. Зулук ва ҳижома сўнг асал ари курси. Валлаҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
АСАБ КАСАЛЛИКЛАРИ

@tabobatsavollar 15-савол

Ассалому алайкум! 8 ёшли ўғил бола жияним 5 ёшидан буён 1 йилда бир марта эрталаб оғзи қийшайиб, сўлаги оқиб, кўзлари пирпираб қолади. 3 йилда 3 марта шунақа бўлди (2 минут давом этади) давомий емас. Бу нимадан бўлади? Илтимос жавоб ёзинг, врачлар шунақа пайт видеога олиб олинглар, видеосини кўриб диагноз қўямиз дейишди.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу кўпроқ мия фаолиятини бузилишидан бўлади. Невропатолог кўрувига олиб бориб, мияни ЭЭГ қилдиринг. Қўшимча болани гижжасини даволатинг. Телефон, телевизор, турли гажетлардан чекланг. Ич қотишига, камқонликка йўл қўйманг. Овқатларидан fast food, консерваланган, ўзида кўп миқдорда ёғ ва шакар сақловчи маҳсулотлар ҳамда сунъий ранг ва қўшимчалар, нотабиий озуқалардан сақланг. Табиий минерал ва витаминга, оқсилга бой озуқалар истеъмол қилинг.
• Ва ҳолатга қараб зулук курси.
• Маҳсулотларимиздан гижжага қарши Фиорель, Гелмиделл, Нури Сафо.
• Мияда қон айланишини яхшилаш учун Невросон ёки Зеҳни Салим, Магний В 6.
• Жигар фаолиятини рағбатлантириш учун Гепатоделл ва Алафер. Валлаҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
ТЕМИРАТКИНИ ТАБИИЙ ЙЎЛ БИЛАН ҚАНДАЙ ДАВОЛАСА БЎЛАДИ?

@tabobatsavollar 16-савол

Ассалому алайкум! Темираткини уй шароитида табиий йўл билан қандай даволаса бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Дерматология – тери касалликларида темиратки (лишай) термини кўп қўлланилади. Чунки унинг жуда кўп тури мавжуд. Улардан бир қанчаси (масалан, қизил ва ёйма) унчалик хавфли эмас. Фақат қичишиш орқали танага азоб беришига чидаш осон бўлмайди. Аммо унинг яна шундай турлари борки, у ҳам юқумли ва ҳам инфекцион характерга эга. Бу темираткилар танада тезлик билан кўпайишдан ташқари, бошқаларга юқиши ҳам мумкин. Булар: Трихофития – қайчи ҳаракатини эслатадиган мойхўрак, қирма темиратки, турфарангдаги замбуруғли темиратки, яъни касаллик қўзғатувчи бактерияларга тўла, пуфакчали, белбоғли темираткилар мавжуд. Темираткилар қандай турда бўлмасин, унинг шифоси билан дерматологлар шуғулланишади. Аммо бу касалликни уй шароитида, табиий йўл билан даволаш мумкин. Таркибида замбуруғлар туфайли юзага келадиган касалликларга қарши шифобахш модда (антизамбуруғ) мавжудлиги сабабли терида пайдо бўлган ҳар қандай темираткини даволай ола олдиган саримсоқ билан муолажа енг яхши усуллардан бири ҳисобланади.
• Саримсоқнинг 3-4 бўлагини қирғичдан ўтказинг ва темиратки устига малҳам дори сифатида қўйиб, боғланг. Бундай муолажани темиратки батамом йўқолиб кетгунча қўлланг.
• Болалардаги темираткини даволашда саримсоқнинг бир ўзидан фойдаланиш тавсия этилмайди. Чунки саримсоқли малҳам жароҳатга қўйилгач, қаттиқ ачиштиради. Бола бунга чидай олмайди. Шунинг учун унга ўсимлик мойи ёки вазилин билан суртиш буюрилади.
• Агар темиратки кўп қичишса, тез кўпайиб кетаверса, унга олмали сирка аралаштирилган саримсоқ бўтқасини суртиб қўйинг. Саримсоқдаги антибактериал хусусият ва сиркадаги ўткирлик темираткидаги замбуруғни ўлдиради.
• Эзилган саримсоққа бироз қора узум шарбати қўшиб, темиратки устига қопласангиз, жароҳат битиши тезлашади. Ундан кунига 2 маҳал (эрталаб-кечқурун) фойдаланинг. Муолажа муддати 10 кун.
Ушбу тавсия дерматолог шифокорлар муолажасига қўшимча даволовчи тавсиядир. Энг аввало, шуни унутмангки, ҳар қандай тери касаллигини даволашда дерматолог шифокорлар маслаҳатисиз иш кўрманг. Чунки бу касалликларни даволашда хатоликка йўл қўйилса, сурункали ва чуқурлашган типига ўтиб қолишингиз мумкин. Нотўғри ташхис ва нотўғри даволаниш сизга янада қимматга тушиши мумкин. Валлоҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
ҚАТТИҚ БОШ ОҒРИҒИ ҲАҚИДА

©Доктор Саттаров Алижон
(@zaytunmedtib асосчиси)

@tabobatsavollar
ZAYTUN MED TIB маҳсулотлари жойланиб бориладиган канал – https://www.tg-me.com/ZMTxk

@tabobatsavollar
ИЛОН ЗАҲРИ БОР ДОРИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Aтриум дорилар таркибида илон заҳри бор, уларни истеъмол қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Илоннинг заҳари қўшилган дорининг ўрнини босувчи бошқа дори бўлмаса ва у шифога сабаб бўлиши тажрибаларда кўрилган бўлса уни истеъмол қилишга рухсат берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТУРКИЯЛИК ОЙДИН СОЛИҲ ТАВСИЯЛАРИ АМАЛДА СИНАЛГАНМИ?

@tabobatsavollar 17-савол

Ассалому алайкум! Мен кўпдан бери ижодларингизни кузатиб бораман саволим бор эди: Гепатит С га даво қандай, борми давоси? Туркиялик Доктор Ойдинхоним тавсиялари амалда синалганми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ойдин Солиҳ яхши табиба бўлганлар. Валлоҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
ПСОРИАЗ КАСАЛЛИГИ

@tabobatsavollar 18-савол

Ассалому алайкум! Псориаз касаллигига нималар тавсия этасиз?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом!
• Аввало 3 кунлик очлик ва жигар тозалови.
• Ҳафтада бир кун очлик.
• Соғлом турмуш тарзини шакллантириш.
Ҳижома ва зулук.
• Зикр ва истиғфор.
• Ҳафтада 2 марта олтингугуртли сувда ванна узоқ вақт.
• Зайтун ёғига (200 мл) бир қошиқ ош содасини эритиб терига суртиш.
• Маҳсулотларимиздан: Нури Сафо (ични тозалаш учун), Гепатодел, Қусти Тиб, Кардиокласс. Валлаҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
АТЕРОСКЛЕРОЗ

@tabobatsavollar 19-савол

Ассалому алайкум! Атеросклероз касаллигига қандай даво қиласизлар?!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Атеросклероз бу қўпол қилиб айтганда қариш дегани. Яъни қон томирларни қариши, уларда тиқилмалар пайдо бўлишидир. Атеросклерозни даволашда келиб чиқиш сабабини йўқотиш керак. Сабаблари нотўғри турмуш тарзи, камҳаракатлик, аралаш овқатланиш қандли диабет, қонни қуюқлиги, жигар, ўт қопи касалликлари, моддалар алмашинуви билан кечувчи касалликлар бўлади.
Даволаш учун соғлом турмуш тарзини шакллантириш, бадантарбия, соғлом ва тартибли (мизож, ёшга, касбга хос) овқатланиш, меъёрий уйқу, зикр ва истиғфор, асосий касалликни даволаш, қон муҳитини ишқорлаштириш, етарли сув, мева ва салатлар истеъмол қилиш, ич қотишга йўл қўймаслик, очлик курслари, ҳафтада бир кун сауна (ҳолатга қараб), аччиқ бодом 3 тадан наҳорга, қатиқ зардоби бир стакандан кун аро (ҳолатга қараб), зулук ва ҳижома курси. Маҳсулотларимиздан:
Султонул Шифо, Сканжубин, Гепатодел, Аспидел. Валлаҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
ZAYTUN MED TIB табиий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи фирма бўлиб, фирма 50 га яқин табиий маҳсулотлар (бадлар) ишлаб чиқаради. Фирма мутахассислари эса тажрибали доктор (магистр), устоз табиблардир. Бизни иккита эркак ва аёлларга ихтисослашган клиникамиз мавжуд. Ва энг асосийси табобат ихлосмандлари учун махсус курсимиз ҳам бор.

@zaytunmedtib
ТУЗ ИШЛАТИШ

@tabobatsavollar 20-савол

Ассалому алайкум! Туз ишлатишда сиз қандай фикрдасиз? Ўзбекистон шароитида қандай туз ишлатишимиз мумкин? Ёдланган тозаланган деб ишлаб чиқарилаётган тузларнинг зарарлигини биламан.


ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Имкон қадар камроқ туз ишлатган яхши. Маркетдаги денгиз тузлари афзал. Валлоҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
ЭМИЗИКЛИ АЁЛЛАРГА ҲАМ ҲИЖОМА ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?

@tabobatsavollar 21-савол

Ассалому алайкум! Эмизикли аёлларга ҳам ҳижома қилса бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳолатга қараб қилса бўлади. Валлаҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
БИРГА ЕЙИЛСА

@tabobatsavollar 22-савол

Ассалому алайкум! Ёнғоқ билан пишлоқни бирга ейилса яхши деб эшитгандим шу тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Йўқ. Имкон қадар алоҳида ейилса яхши. Валлаҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
СИРКА ИСТЕЪМОЛИ

@tabobatsavollar 23-савол

Ассалому алайкум! Сизлардан илтимос сирка ва уни қандай ва қачон истеъмол қилиш ҳақида маълумот берсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиркани истеъмоли унинг қуюқ суюқлигига, беморни ҳолатига боғлиқ.
Ўртача 1 чой қошиқдан *2-3 маҳал, овқатдан кейин сувга аралаштириб. Валлаҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
2025/04/07 06:35:36
Back to Top
HTML Embed Code: