Telegram Web Link
ҲИЖРИЙ-ҚАМАРИЙ ОЙЛАР
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Ҳижома яьни қон олдириш тўғрисида ўқиб қолдим. Унда айтилишича қамарий ойнинг 17, 19, 21 кунларида амалга оширилса, мақсадга мувофиқ бўларкан. Қамарий ой тўғрисида маълумот беришингизни сўрайман.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимиздаги ибодат вақтлари ва бошқа муддатлар ҳижрий-қамарий ойлар билан ҳисобланади. У ойлар қуйидагилар:
1. Муҳаррам;
2. Сафар;
3. Рабиъул аввал;
4. Рабиъус соний;
5. Жумодул аввал;
6. Жумодус соний;
7. Ражаб;
8. Шаъбон;
9. Рамазон;
10. Шаввол;
11. Зулқаъда;
12. Зулҳижжа. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲИЖОМА ҲАҚИДАГИ ШАРЪИЙ КЎРСАТМАЛАР
#тиббун_набавий

555-CАВОЛ: Ҳижома – қон олдириш ҳақида, унинг фазилати, самараси ва қонун қоидалари ҳақида батафсил тушунча берсангиз.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳижоманинг фазилати борасида кўплаб саҳиҳ ҳадислар ворид бўлган. Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий алайҳиссалом:

إن أمثل ما تداويتم به الحجامة

“Сизларнинг энг яхши муолажангиз — ҳижома қилдиришдир”, деганлар (Имом Термизий “Шамоил”да ривоят қилган). Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам:

إن كان في شيء مما تداوون به خير ففي الحجامة

“Агар сизлар даволанаётган айрим нарсаларда хайр бўладиган бўлса, бу ҳижомададир”, деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можалар ривояти). Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда:

ما مررت ليلة أسري بي بملأ من الملائكة إلا كلهم يقول لي: يا محمد عليك بالحجامة

“Исро кечаси қайси бир фаришталар жамоаси олдидан ўтган бўлсам, уларнинг ҳар бири “Эй Муҳаммад, ҳижомага аҳамият бергин”, дер эди” дейилган (Имом Ибн Можа ривояти).

Ҳадисдан кўриниб турибдики, малоикалар Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламга ҳижомани тавсия қилишган. Имом Абу Довуднинг “Сунан”ларида ривоят қилган ҳадисда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлари ва икки кураклари орасидан ҳижома қилдирардилар ва: “Кимки қон олдириб юрадиган бўлса, касалликдан даволанмаса ҳам бўлаверади” дердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларидан ва икки кураклари орасидан ҳижома қилдирганлар. Инсон касаллик безовта қилаётган жойдан ёки ҳожат бўлса бошқа жойидан қон олдириши мумкин.

Ҳижома қилишни бугунги кун медицинаси ҳам эътироф этмоқда. У турли касалликлар, жумладан, қон қуюлиши сабабли ҳосил бўладиган тиқилишларда, шамоллаш, нерв тўқималардаги оғриқларда, тўсатдан санчиқ бериб оғрийдиган ҳолатларда, ҳолсизлик ва эринчоғлик касалликларида ҳамда хотира пасайиши каби шикоятларда жуда катта манфаат бериши ўз тасдиғини топган.

Ҳижома қилдириш ўта тўқлик ҳолатида ҳам очлик ҳолатида ҳам тўғри келмайди. Ҳижоманинг энг фойдаси кўпроқ бўладиган кунлар қомарий ойнинг ўн еттинчи, ўн тўққизинчи ва йигирма биринчи кунларидир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом:

من احتجتم لسبع عشر وتسع عشر وإحدى وعشرين كان شفاءً من كل داء

“Ким ўн еттинчи, ўн тўққизинчи ва йигирма биринчи кунларида ҳижома қилдирса, барча дардларга шифо бўлади” деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Ҳижомани соҳанинг устаси, моҳир табиб олиб бориши зарур. Ишлатиладиган ускуналарнинг ҳаммаси стерилланган ҳолатда бўлиши шарт. Агар белгиланган вақтидан бошқа вақтда қон олдирилса, акс натижалар бериши ёки бошқа касалликларга сабабчи бўлиб қолиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Шаввол ойи рўзасини тутяпман. Ҳижома қилдирсам рўзам очиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қон олдириш рўзани бузмайди, лекин одамни ҳолсизлантириб қўйса, макруҳ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from FotihaUz
@Savollar_kanal
1873-савол
1827-савол юзасидан


Ассалому алайкум! 1827-савол яъни макруҳ ва иримлар ҳақидаги саволга берган жавобингизда қон олган ва олдирган кишининг ҳам рўзаси очилиши ҳақида ёзилган. Мен тиббиёт ходимасиман ва рўзадор бўлган вақтимда ҳам иш юзасидан қон олишимга тўғри келган. Демак шунча вақт тутган рўзам ҳисобга ўтмаганми? Агар нотўғри тушинган бўлсам узр сўрайман.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! У ҳадисдаги қон олувчи ҳижома услубида қон олувчидир.
Қон олдириш учун келган одамга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
أفطر الحاجم والمحجوم
“Қон олгувчининг ҳам, қон олдирганнинг ҳам рўзаси очилади”, деган эканлар. Буни Имом Аҳмад ва тўртта сунан соҳиблари (Термизий, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можжа) ривоят қилганлар. Имом Абу Довуд ва Ибн Аби Лайло ривоят қилган ҳадиси шарифдан Пайғамбаримиз алайҳиссалом рўзада қон олдиришдан қайтарган эканлар.
Бу ердаги қон олганнинг рўзаси бузилишига сабаб, бир пайтлар қон олувчи киши қон олиш учун қонни махсус асбоб ёрдамида оғзи билан сўриб олар эди. Қон ичга кириб кетиш хавфи бўлганидан бу ҳадиси шарифда унинг ҳам рўзаси бузилиши айтилмоқда.
Аслида, бу ҳадиси шарифлар мансух бўлган!
Уни насх қилган ҳадиси шарифни Имом Бухорий ҳазратлари Ибн Аббос разийаллоҳу анҳудан ривоят қилганлар:
احتجم النبى صلى الله عليه وسلم وهو صائم
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида қон олдирдилар”.
Дорақутний ривоят қилган ҳадисда айтилишича, энг биринчи рўзада қон олдиришни кариҳ кўрган зот Жаъфар ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳу бўлган эканлар. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўралганда, ул зоти шариф рўзадор учун қон олдиришга рухсат берганлар. Шунга биноан Анас розияллоҳу анҳу рўзадор бўлсалар-да, қон олдираверар эканлар. Имом Дорақутнийнинг бу ҳадисларининг ровийларининг барчаси ишончли кишилар бўлган.
Шунинг учун бизнинг мазҳабимизда рўзадор одам қон олдириши мумкин бўлади. Бу билан унинг рўзаси очилмайди. Қон олдириш хоҳ тери остидан бўлсин, хоҳ томирдан қон олган бўлсин, фарқи йўқ. Демак, зулук ёрдамида бўлсин, игна ёрдамида бўлсин, қон олдириш мумкин. Бироқ, бошқа мазҳабларнинг ҳам риоясини қилиб, иложи борича, кечда қон олдирган маъқул. Чунки, “Фатовойи Таторхония”да агар заифлик юз берадиган бўлса, қон олдиришни макруҳ дейилган, яхшиси, шомдан сўнг олдирсин, деб буюрилган. Шуни таъкидлаш лозимки, бу ердаги қон олишдан мақсад махсус қон олдириш орқали бўладиган муолажадир. Ҳозирги пайтдаги таҳлил учун олинадиган қонлар мутлақо жоиздир. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати
http://savollar.islom.uz/savol/117077
ТИББИЁТГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР

@Savollar_kanal 5629-савол

Ассалому алайкум! Муҳтарам устозлар Қуръонда ва ҳадиси шарифларда шифокор инсонларга тааллуқли қандай хабарлар келган?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Айни шу мавзуда бир китоб тайёрладик. Дуо қилинг, оммага етиб боришини насиб қилсин. Қуйида ўша китобдан иқтибос келтирамиз.

Тиб илмининг аҳамияти

Шариат инсон саломатлигига қаттиқ аҳамият қаратиб соғликни сақлашни вожиб қилган. Чунки, соғлик инсонга берилган омонатлар ичида энг қадрлиларидан саналади. Шунинг учун жамиятда табиб ва докторларнинг бўлиши энг муҳим ишлардан ҳисобланади. Ҳолатга қараб аҳамият ва зарурати ошиб бораверади. Тиббиётга беэътиборлик хатарли ишлардандир. Ушбу заруратни эътиборга олиб шариатимиз тиб илмини ўрганишга тарғиб қилган. Имоми Нававий роҳматуллоҳи алайҳ : “Ақлий илмларга келсак, улардан тиб ва ҳисоб китоблар каби баъзилари фарзи кифоядир” деганлар. (Ровдотут толибийн).
Имоми Ғазолий ҳам тиб илмини фарзи кифоя деганлар. (Ровдотут толибийн).
Тибнинг аҳмиятли эканлигига эътиборан мусулмонлар яшайдиган жамиятлар ҳам бунга қаттиқ аҳамият беришлари керак. Бу илм ҳам муслим ва муслималар зиммасига фарзи кифоядир. Бемор хожатманд ва дард аламдан қийналиб турганида бу илмга бўлган зарурат қанчалик юқори экани янада намоён бўлади. Қолаверса, Аллоҳ таоло “Зорият” сурасида

وَفِي الأَرْضِ آيَاتٌ لِّلْمُوقِنِينَ

20. Ва ерда аниқ ишонувчилар учун оят(белги)лар бор.

وَفِي أَنفُسِكُمْ أَفَلاَ تُبْصِرُونَ

21. Ва ўзларингизда ҳам бор. Кўрмаяпсизларми?! деб инсон ўзини яратилиши ва тузилиши ҳақида фикр қилишига чақирган.
Инсон ер юзидаги энг улкан илоҳий мўъжиза ҳисобланади. Унинг ҳар бир аъзоси, бу аъзоларнинг вазифалари, ишлашини ўйлаб кўрган киши даҳшатга тушади. Лекин инсон ғофил, ўзининг қийматини ўзи билмайди. Ўзидаги сирлардан бехабар. Унинг жисми битмас-туганмас мўъжиза, жасади мўъжиза, руҳий ҳолати мўъжиза, ички ва ташқи оламлари ҳадсиз-ҳисобсиз мўъжизалардан иборат. Юраги ёки ўпкасининг ишлаши, кўзининг кўриши, қулоғининг эшитиши, димоғининг ҳид билиши, миясининг ўйлаши, руҳиятининг хурсанд ёки хафалик ҳолатлари – булар ҳаммаси эсли-ҳушли одамни ҳайратга солмасдан, Аллоҳнинг қудратига қойил қолдирмасдан иложи йўқ. Тиб илмини ўрганган инсон ушбу оятга тўлақонли амал қилганлардан ҳисобланади.
Шунинг учун ислом уламолари шариат илмларидан ташқари тибни ҳам ўрганишга қаттиқ аҳамият беришган.
Имоми Шофеий роҳматуллоҳи алайҳ: “Мен ҳалол ва ҳаромларни илмидан кейин тибдан кўра шарафлисини билмайман” деганлар. Имоми Шофеий роҳматуллоҳи алайҳ ўзлари тиб илмига моҳир бўлганлар.
Имоми Суютий роҳматуллоҳи алайҳ Алманҳажун Набавий номли китобларида Имоми Шофеий замоналаридаги табибларнинг баъзилари: “Имоми Шофеий роҳматуллоҳи алайҳ Мисрга келганларида у киши мен билан тибдан мунозара қилди. Шунда мен бу зот ҳаммасидан кўра тибни яхши билар экан деб ўйладим” деган. (Ҳолбуки у зот фиқҳда мужтахид мутлақ, ҳадис, тафсир ва бошқа илмларда ўз замонасида тенги йўқ олимлиги ҳаммага маълум ).
Муваффақуддин Бағдодий роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Имоми Шофеий роҳматуллоҳи алайҳ шариат илмида улуғ мартабада ва моҳир эканлиги билан бирга тиб илмида ҳам тенги йўқ эдилар”. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Forwarded from FotihaUz
@Savollar_kanal
1707-савол
Куйдириб даволаш


Ассалому алайкум. Аёлларда бўладиган эрозия касаллигини куйдириб (яъни ток билан) даволаса бўладими? Бу касалликни химиявий дорилар билан даволаса ҳам бўлади лекин қайталайверади, мен ўзим 9 йилдан бери даволана олмаяпман, шариатда мумкинми, бундай даволаш.
Бу саволни беришимдан мақсад Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а в. ярани тамға босиб даволашдан қайтарганликлари.


ЖАВОБ:

-Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Шифо уч нарсададир: қон олиш асбоби солишда, асал ичишда ва қиздирилган нарса босишда. Ва умматимни қиздирилган нарса босишдан наҳий қилурман», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.
Шарҳ: Машҳур алломаларимиздан Имом Бадриддин Айний ўзларининг Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»ларига ёзган шарҳларида ушбу ҳадиси шарифнинг шарҳида қуйидагиларни ёзадилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шифо уч нарсададир», деганларида ушбу уч нарсадан бошқа нарсада шифо йўқ дейишни ирода қилганлари йўқ. Шифо улардан бошқа нарсаларда ҳам бор. Фақат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу уч нарса ила хасталикни муолажа қилишнинг асл услубларига ишора қилдилар, холос. Чунки, хасталик асосан қон бузилишидан, сафродан ёки савдо-балғамдан бўлади.
Қон бузилишидан пайдо бўлган хасталикни қон олиш билан даволанади.
Бошқа хасталиклар дори-дармон бериш билан даволанади. Уларга асални зикри ила ишора қилдилар.
Бу услублар ила даволанмайдиган дардларни куйдириб босиш ила даволанади».
Ушбу мулоҳазаларни замонамиз тилига ўгирадиган бўлсак, худди шунга ўхшаш ҳолат ҳозир ҳам мавжудлигини кўрамиз.
Ҳозирда ҳам кўпгина хасталиклар қондаги ўзгаришлар туфайли келиб чиқиши ҳаммага маълум. Шунинг учун беморликка ташхис қўйиш ишида ҳамма тиб мактаблари олдин беморнинг қонини текшириб кўришни йўлга қўйишган. Қон алмаштириш, қон қуйиш, қонни тозалаш учун турли услубларни қўллаш ҳамма тиб мактабларининг асосий аҳамият берадиган услубларидир.
Қонга боғлиқ бўлмаган хасталикларни дори-дармон билан тузатишга ҳаракат қилиниши ҳаммага маҳлум.
Биз «қизитилган нарса босиш» деб таржима қилаётган услубда баъзи жароҳат, ўсимта ва шунга ўхшаш қонни тозалаш ёки дори ичириш билан тузалмайдиган ҳолатларда ўша жароҳатни кесиб туриб, тозаланган жойга қизиб турган нарсани ёки бирор моддани куйдириб кулини босиш йўлга қўйилган. Бу ишни бошқа услублар наф бермаган ҳолдагина қўллашган. Буни ҳозирги кунимиз истилоҳида жарроҳлик амалиёти дейилади.
Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдин шифонинг уч туридан бири куйдириб босишда эканини таъкидлаб туриб, кейин:
«Ва нарса қиздириб босишдан наҳий қилурман», дейишларини қандоқ тушунилади, деган саволга уламоларимиз қониқарли жавоб берганлар.
Ўша пайтда одамларда нарса қиздириб босиш дардни ўз табиати ила, албатта, тузатади, деган нотўғри фикр бор экан. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у нарсани унча тарғиб қилмаганлар. Лекин шифони Аллоҳ таоло беради деган эътиқод ила ўша мазкур услубни ҳам йўли билан қўллашга шариат йўл берган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳуга шу услубни ишлатганлар, бошқа саҳобалар ҳам хасталикларини шу услуб ила муолажа қилганлари маълум.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=16452.0
Forwarded from FotihaUz
@Savollar_kanal
687-савол
Фарзанд кўриш ҳақида


Ассалому алайкум! Азиз устозлар, менинг бир акамни турмуш қурганига 2 йилдан ўтди, лекин ҳалигача фарзанд йўқ. Тўғри фарзанддек азиз неъматни Аллоҳим беради. Акамлар докторга боришса, акамнинг шамоллаши ўтиб кетган экан. Келин ойим “даволанинг” деса “йўқ Аллоҳ бераман деса беради, агар мен даволаниб фарзанд кўрсам бу болани тан олмайман. Чунки бу бола биздан эмас сунъий дорилардан бўлади” деган эмиш. Шу гап ростми? Сизлардан илтимос акамга тўғри йўлни кўрсатинглар, келин ойим ҳаммамиз фарзанд бўлишини хоҳлаймиз. Бизга маслаҳат беринглар.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бу фикр Аллоҳ ва У зотнинг таълимотига зид ва Аллоҳнинг низомига қарши чиқишдир. Аллоҳ таоло ҳар нарсага қодирлиги шак-шубҳасиз. Одам алайҳиссаломни ота-онасиз, Исо алайҳиссаломни отасиз дунёга келтирган. Шундай бўлсада бу дунёни сабаблар устига барпо қилган. Сабаблар тўлиқ топилмас экан натижа ҳам бўлмайди.
Имом Аҳмад, Имом Термизий, Имом Насаий, Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа, Имом Ҳоким ва Имом Ибн Ҳиббонлар Усома ибн Шарийк розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Даволанинглар, Аллоҳ қайси бир дардни берган бўлса, албатта, унинг давосини ҳам бергандир», деганлар.
Имом Бухорий ва Имом Ибн Можалар ривоят қилган ҳадисда эса:
«Аллоҳ қай бир дардни нозил қилган бўлса, унинг давосини ҳам нозил қилгандир», дейилган.
Бу таълимотлар ҳар бир мусулмонга ўз соғлиги учун ҳаракат қилиш вазифасини юклайди.
Имом Бухорий Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ сизнинг шифоингизни, Ўзи сизга ҳаром қилган нарсада қилган эмас», деганлар.
Бу ҳадисга биноан, мусулмон инсонга шариатимизда ҳаром саналган нарсани даво сифатида истеъмол қилиш мумкин эмас. Мана шунга ўхшаш нарсалар дийндир. Аммо тиб илми мутахассислари тажрибаларига боғлиқ – дори тайёрлаш, беморликни аниқлаш, даволашни қайси услуб ила олиб бориш, дорини қанча миқдорда ва нима воситасида юбориш каби ишлар дунёга тегишлидир. Мисол учун, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида игна ила дори юбориш бўлмаган, ким игна билан дори қабул қилса, гуноҳкор бўлади, деган одам нотўғри гапирган бўлади.
«Мазкур нарсалар жумласига у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Сизлар қашқа қорабайирни лозим тутинг» деган гапларига ўхшаш боблар ҳам киради. Булар тажрибага суяниб айтилгандир», дейдилар аллома Шоҳ Валиюллоҳи Деҳлавий ўз сўзларининг давомида.
Бу ҳадисни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам от танлашда маслаҳат тариқасида айтганлар. Муҳаддис имомларимиз ушбу ҳадиси шарифни ўз китобларининг жиҳод бобида келтирганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу гапни ўз замонлари, яшаб турган шароитлари, шахсий тажрибалари ва қолаверса, ўша пайтдаги от турларига қараб айтганлар. Ҳақийқатда, бу жуда ҳам ўринли маслаҳат бўлиб, кўп фойдаларга сабаб бўлган. Лекин бу маъно дийн тусини олиб, ҳамма замон ва макондаги мусулмонлар учун амал қилиш лозиму лобуд ҳукмга айланган эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шунга ўхшаш тажрибага асосланган, маслаҳат тариқасидаги гапларни айтган бўлсалар, бош устига, лекин бу қабилдаги гаплари билан у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарлик сифатида айтган гаплари орасида фарқ бўлади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати
http://savollar.islom.uz/savol/96792
ҲОМИЛАДОР АЁЛЛАР ҚУЁН ГЎШТИ ЕЙИШИ МУМКИН ЭМАСМИ?
#ҳалол_ҳаром #аёлларга_оид

559-CАВОЛ: Келиним уч ойлик ҳомиладор. Одамлар орасида “ҳомиладор аёл қуён гўшти еса, фарзанди қуён тиш ёки оғзи қуёнларники каби туғилади” деган гап юради. Бу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳомиладор аёл қуён гўшти ейиши жоиз эмаслиги туғрисидаги гап-сўзлар асоссиздир. Бу борада бирорта ҳадис ёки ишончли ривоятлар мавжуд эмас.

Муҳаддис Имомлардан бири аллома Абдурраззоқ ўзларининг асарларида нақл қилишларича Пайғамбаримиз алайҳиссалом саҳобаларга қуён гўштини истеъмол қилишга буюрганлар. Ҳатто Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳузурларида қуён гўшти истеъмол қилингани, қуён гўшти емай ўтирган одамга нафл рўзасини бузиб бўлса ҳам унинг гўштидан истеъмол қилишни буюрганлар. Абу Али ибн Сино “Тиб қонунлари” асарларида қуён гўштини фойдали доривор гўштлар рўйхатида келтирганлар.

Хуллас, диний жиҳатдан ҳам, тиббий жиҳатдан ҳам қуён гўштини ҳомиладор аёллардан ман қилишга асос йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ДОРИ УМРНИ УЗАЙТИРАДИ ДEЙИШ ҚАНЧАЛИК ТЎҒРИ?

@tabobatsavollar 2-савол

Ассалому алайкум! Кўпчилик инсонлардан “Шу дорини ёки маҳсулотни ичиш инсонни умрини узайтиради“ деган гапларни эшитиб қоламиз. Шу гаплар шариат жиҳатидан тўғрими? Бу гапларни Ибн Синодек буюк табибларимиз ўз китобларида қўллаганми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аслида умр Аллоҳ таоло белгилаб қўйган нуқтадан бошқа нуқтага ҳеч қачон ўзгармайди. Фақат банда ўша нуқтага соғлом ёки касал етиб олишлиги ўз қўлида. Яъни бу дори ёки маҳсулот умрни узайтиради деб эмас, балки инсонни соғломлаштиради деб ишлатишимиз керак. Валлаҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
Тиб аҳли (савол-жавоб) pinned «CОVID БИЛАН КАСАЛЛАНГАН ОДАМ АСАЛАРИ ЧАҚТИРСА БЎЛАДИМИ? @zaytunmedtib Мухлислардан савол: Ассалому алейкум! Ҳозир COVID 19 билан касалланганман. Асалари чақтирсам бўладими? ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Хурматли мухлислар охирги кунларда асалари боқувчиларни…»
МИЗОЖ НИМА?

@tabobatsavollar 3-савол

Ассалому алайкум! Табобат соҳасида мизож тушунчаси бор экан. Саволим шуки, мизож деганда инсон нимани тушуниши керак?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! МИЗОЖ (бирикма, аралашма деган маънони англатади) унсурларни (элементларни) ниҳоят даражада майда бўлакларидаги қарама-қарши кайфиятларининг бир-бирига таъсири маълум бир чегарага (яъни чўққига) етганда пайдо бўлган кайфиятга айтилади. (Ибн Сино ҳазратлари). Яна бир нарсани айтиб ўтиш керакки кўпчилик инсонлар мизожни (ҳатто адабиётларда ҳам) бузилган шаклда “мижоз” деб талаффуз қилишади. Мижоз бу – вакил, патциент, клиент деган маънодаги суз бўлиб бу атамани мизож атамасига мутлоқо алоқаси йўқ ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
МИЗОЖ БЕЛГИЛАРИ БОРМИ?

@tabobatsavollar 4-савол

Ассалому алайкум! Мен ўз мизожимни аниқламоқчи эдим. Уни қандай аниқласам бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир нарсани аломати–белгиси бўлгани каби мизожни ҳам ўз аломатлари бор. Ушбу белгилар орқали сиз қайси мизож соҳиби эканлигингизни аниқласангиз бўлади. Улар:
1. Ушлаб кўриб сезиш.
2. Гўшт ва ёғдан олинадиган белгилар.
3. Мўйлардан олинадиган аломатлар.
4. Баданнинг рангидан олинадиган аломатлар.
5. Аъзоларнинг тузилишидан олинган аломатлар.
6. Аъзоларнинг таъсирни қабул қилиш тезлигидан олинган аломатлар.
7. Уйқу ва бедорлик ҳолатлари.
8. Ҳаракатлардан, аъзоларнинг ишларидан олинадиган белгилар.
9. Гавдани чиқиндиларни чиқариб ташлаш ва чиқарилган нарсани сифати.
10. Аъзоларни нафсоний қувватларнинг таъсир кўрсатиши ёки таъсирни қабул қилиш қобилятига оид далиллар.

Агар яна ҳам чуқурроқ ўрганмоқчи бўлсангиз сизга @tabobatdarslari курсини тавсия этамиз.

Валлоҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
ZAYTUN MED TIB дан янгилик!

Энди ўқув курсимиз серификати @zaytuntibmed томонидан берилади.

P.s: Энди ўзимизга ўхшадик
ЗУЛУК НEГА ТИШЛАМАЙДИ?

@tabobatsavollar 5-савол

Ассалому алайкум! Нега жуда кўпчилигимизни зулук осон ва тез яна кўпчилигимизни қийинроқ, баъзиларимизни эса мутлоқо чақмайди?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бунинг бир қанча сабаблари бор:
Зулук табиатан ўта таъсирчан, ниҳоятда озода жонивор. У ҳар қандай сунъий ва организмдан чиқаётган ҳидларнинг ёқтирмайди. Бундай ҳидлар жумласига тер ҳиди, мушк, атир ва барча парфимерия маҳсулотлари жумладан кремлар, упалар ва ҳ.к. лар киради. Шунинг учун зулук курсига боришдан олдин яхшилаб ювиниш тавсия қилинади.
• Таъм билиш хусусияти ҳам ўта кучли ривожланган. Тери қопламига сингиб қолган дори-дармонлар, мазлар, баъзи витамин гуруҳлари ҳам тери орқали ажралади. Олтингургутли, тузли ванналар қабулидан кейин ҳам зулукнинг чақиши қийинлашади.
• Зулукдан ўта қўрқиш ёки ундан жирканиш. Зулук жуда ҳам инсонни кечинмаларини ва унга нисбатан берилаётган баҳони яхши ҳис қилади. Шунинг учун зулук олаётганда яхши кайфиятда, пок ҳолатда бўлиб, Оят ал-Курсийни ўқиб ўтириш тавсия қилинади.
• Ҳароратдаги кескинлик. Зулукнинг совуқ жойдан иссиққа ёки иссиқдан совуққа олиб чиқиш ҳам то ўша ҳароратга мослашгунга қадар унинг чақиш хусусиятининг пасайтиради. Шунинг учун уни чақтиришдан олдин хона ҳароратида сақлаш тавсия қилинади.
• Зулук сақланаётган сувнинг алмаштиришдаги сувдаги ҳарорат фарқи. Юқорида айтиб ўтганимиздек зулук ўта озода мавжудод бўлиб, тез-тез ўзи яшаётган сувга терисида ҳосил бўлган пўстларини ташлаб туради. Шунинг учун у сақланаётган сув ҳар куни ёки кун аро алмаштирилиб турилиши керак. Сувни алмаштиришдаги ҳароратнинг фарқи уни сўрувчанлигига таъсир этади.
• Зулукнинг «Қорни тўқлиги». Агар зулук келтирилишдан олдин бирор ҳайвон қони билан озиқланган бўлса (зулук боқиладиган ҳовузлардаги бақа ва шунга ўхшашлар билан).
Зулукнинг ўзидаги мавжуд касалликлар сабабли.
• Энергетик мос келмаслик ёки магнит бўронлари сабабли ҳам зулук чақмаслиги мумкин. Валлоҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
ДОИМИЙ ТОМОҚНИ ҚИРИБ ЮРИШ НИМАДАН?

@tabobatsavollar 6-савол

Ассалому алайкум табиблар ва ҳурматли канал аъзолари. Саволим доимий томоқни қириб юриш ва балғам келиши нимадан? Асосан кечки пайит шундай томоқ қирилиши кузатилади худди балғам кўчмаётгандек. Илтимос аниқроқ жавоб беринглар. Олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу ёпишқоқ балғамдан. Ушбу касалликнинг давоси:
• Узум сиркасига сув қўшиб табга мос қилиб иситилади, ғарғара қилинса балғам дарҳол палахса-палахса бўлиб чиқа бошлайди.
• Майизни ёрасиз, унга мурч донаси солиб чайнайсиз. Ҳосил бўлган сўлакни туфлаб юборасиз. Бу ҳам ёпишқоқ балғамни кўчира бошлайди.
• Тонгда 1-2 чой қошиқ асал ялайсиз кейин камида икки соат бирор қултум суюқлик ичмайсиз.
Уччала давони ҳар куни бирваракайига қўлласангиз, натижалар тезлашишига, ёпишқоқ балғамдан тезроқ қутилишингизга олиб келади ин шаа Аллоҳ.
Ушбу жараёнда албатта овқатни тўғрилаш шарт. Масалан, балғам ҳосил қилувчи oзуқа ва ичимликлар истеъмол қилмаслик керак (совуқ сув, oлхўри, ананас, апельсин, қулупнай, aнор, лимон, тарвузлар, уларнинг шарбатлари ва қатиқ, айрон кабилар).
Ва ҳар қандай меёрий ҳаракат иссиқликдир, ҳаракатни кўпайтиринг. Юриш, югуриш, турфа машқлар ва энг муҳими тинмай ҳаракатда бўлиб, меҳнат қилаверинг.
Рўза тутиш – иссиқликдир! Совуқликни, ортиқча балғамни кетказишнинг энг содда ва буюк, савобли ва ажрли, ҳасанотларга тўлиб тошишлик йўли бўлган рўза иссиқликдир. Организм очиққанда балғам хилти қон хилтига айланади, қон хилти эса иссиқликдир. Валлаҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

©ЎРОЛ ЎЗБEК тавсиялари асосида

➡️ Каналга уланиш
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳижомани қайси кунларда қилдирган афзал?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Манба

➡️ Каналга уланиш
РЎЗА ТУТГАН ҲОЛДА ЗАЛГА ЧИҚСАМ БЎЛАДИМИ?

@tabobatsavollar 7-савол

Ассалому алайкум! Рўза тутиб, тренажорний залга борсам бўладими? Яни спорт билан шуғуллансам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Албатта, кучингиз ошиб тошиб кетса, чанқамасангиз бемалол. Валлаҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
ГEПАТИТ Б БИЛАН КАСАЛЛАНГАН ҲОМИЛАДОРЛАР КEСEРВА ҚИЛИШИ КEРАКМИ?

@tabobatsavollar 8-савол

Ассалому алайкум. Гепатит Б касалиги билан касалланган ҳомиладор аёллар болани қайси йўл билан туғиши тўғри? Кесерва қилдиши керак деб ўқидим шу тўғрими? Олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом. Буни гинеколог ва терапевт ҳал қилади. Лекин Аллоҳ осон қилиб ўзингиз туққанингиз яхши. Валлоҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
Тиб аҳли (савол-жавоб) pinned «ГEПАТИТ Б БИЛАН КАСАЛЛАНГАН ҲОМИЛАДОРЛАР КEСEРВА ҚИЛИШИ КEРАКМИ? @tabobatsavollar 8-савол Ассалому алайкум. Гепатит Б касалиги билан касалланган ҳомиладор аёллар болани қайси йўл билан туғиши тўғри? Кесерва қилдиши керак деб ўқидим шу тўғрими? Олдиндан раҳмат.…»
ТИШ ДОКТОРНИ ГАПИ

@Savollar_kanal 10645-савол

Ассалому алайкум! Ҳозирда тиш даволашда пломба ва керамикали тиш қўйиш усуллари билан тишларни даволашади. Тиш шифокори менга агар тишингиз пломба қилинса ёки суний тишлар қўйилса тахорат олганда пломба қилинган тишларга сув тегмайди ва тахорат олинган ҳисобланмайди деди. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
2025/04/10 01:43:24
Back to Top
HTML Embed Code: