Telegram Web Link
Бугун Президент Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Судьялар корпусини шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, халқаро ҳамкорлик ва миллий тажрибалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

МАТН👈👈

ВИДЕО👈👈

Фото: АОКА

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Бугун бўлиб ўтган Сенатнинг 57-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарларини сайлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномаси ва Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарорига асосан:

Икрам Тухтамуратович Муслимов беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига;

Олимжон Хамитович Исмаилов беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Кенгаш фаолиятига доир навбатдаги "Ахборотнома" босмадан чиқди

Судьялар олий кенгашининг 2024 йил олти ойлик фаолиятига доир "Ахборотнома" нашр этилди.

Унда Кенгаш томонидан судьялар корпусини шакллантириш, уларни касбий тайёргарлик ва малакасини оширишни ташкил этиш, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик, фуқаролар мурожаатларининг таҳлилига доир маълумотлар ўрин олган.

Шунингдек, тизимда замонавий ахборот-технологияларни жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар, халқаро ҳамкорлик, Кенгаш ташаббуси билан нашр этилган китоб ва қўлланмалар ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилган.


"Ахборотнома"нинг электрон шакли билан УШБУ ҲАВОЛА👈 орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Асосланган гумон: “қамоқ” эҳтиёт чорасини танлаш ва судгача ҳибсдан озод қилиш масалалари. Миллий тажриба ва халқаро амалиёт” - шу мавзуда минтақаларда ўтказиб келинаётган навбатдаги семинар Урганчда бўлди, унда Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судлари судьялари иштирок этди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Маълумки, жорий йилнинг апрель ойида икки юз нафар судья тест синовларидан ўтказилиб, уларнинг энг юқори балл олган олтмиш нафари туманлараро, туман (шаҳар) суди раиси ва раис ўринбосари лавозими учун захирага олинган ва икки ойлик қайта тайёрлаш курсига жалб қилинганди.

Шу йилнинг июль ойида қайта тайёрлаш курсига жалб қилинган судьяларнинг биринчи гуруҳи икки ойлик таҳсилни муваффақиятли
якунлаган бўлса, куни кеча уларнинг иккинчи гуруҳ ҳам мазкур курсни тамомлади.

Қайта тайёрлаш курсларида асосий эътибор суд бошқарувини самарали ташкил этиш, ташаббускорлик, вазифаларни аниқ белгилаш, вақтни бошқариш, муайян муаммоларга ўз вақтида ечим топиш, жамоатчилик билан очиқ мулоқотлар ўтказиш каби кўникмаларни шакллантиришга оид назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди.

Синовлардан муваффақиятли ўтганларга сертификат топширилди.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси Улуғбек Ҳусановга падари бузруквори Равшан Ҳусановнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Судьялар корпусини шакллантиришнинг устувор йўналишлари: очиқлик, шаффофлик ва шу ҳақда мухтасар сарҳисоб

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
#Эълон

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ МАКТАБИ
 
Фалсафа доктори (PhD) ва Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун
докторантура ва таянч докторантурага
 
ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Талабгорлар 2024 йил 15 сентябрдан 15 октябрга қадар
http://phd.daraja.ilmiy.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.

Ҳужжатлар Судьялар олий мактаби Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими томонидан жорий йилнинг 15 октябригача  Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уйда (мўлжал: собиқ Олий хўжалик суди биноси, 4-қавати) қабул қилинади.

Эслатма: танловда иштирок этиш тартиблари,  топшириладиган ҳужжатлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисида”ги Низомда белгиланган.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
2024/09/26 18:14:03
Back to Top
HTML Embed Code: