Telegram Web Link
Бироздан сўнг Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бошланади.

Бугунги йиғилиш кун тартибидан айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи кенгроқ ўрин олган.

Шунингдек, Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби битирувчиларидан айримларини судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлаш ва Кенгаш ваколатига доир бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Батафсил кейинги ахборотларимизда.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Судьялар олий кенгаши қарори билан Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг яна икки нафар битирувчиси:

Хидиров Жаҳонгир Худайкулович судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Джумабаев Жавлонбек Юсубович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Кенгашдан сўнг: қайси судья фаолиятида қандай ўзгариш?

Хабар қилинганидек, Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилишида бўлиб ўтди. Унда Кенгаш ваколатига доир қатор масалалар қатори айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколат муддати даврига қайта тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Муҳокама якунида тегишли қарор қабул қилинди.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тизимда узоқ йиллар самарали меҳнат қилган суд фахрийси Гулмурза Шамуратовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В !

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қуйидаги бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилади.


Жиноят ишлари бўйича судларда:
ЖИБ Самарқанд шаҳар судининг судьяси
ЖИБ Учтепа туман судининг судьяси
ЖИБ Юнусобод туман судининг судьяси


Фуқаролик ишлари бўйича судларда:
ФИБ Андижон туманлараро судининг судьяси
ФИБ Избоскан туманлараро судининг судьяси
ФИБ Учқўрғон туманлараро судининг судьяси
ФИБ Зангиота туманлараро судининг судьяси

Иқтисодий судларда:
Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг раиси

Маъмурий судларда:
Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси
Термиз туманлараро маъмурий судининг судьяси
Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси



Ариза тақдим этишнинг охирги муддати: 2024 йил 16 сентябрь, соат 18:00.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал, умрнинг ҳар дами ғанимат..." - Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси раиси, "Содиқ хизматлари учун" медали соҳиби Парахат Айтниязов

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломовга синглиси Мамлакат Эралиеванинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Бухорода “Асосланган гумон: “қамоқ” эҳтиёт чорасини танлаш ва судгача ҳибсдан озод қилиш масалалари. Миллий тажриба ва халқаро амалиёт” мавзусидаги халқаро семинар бўлиб ўтмоқда.

Судьялар олий кенгаши ва “Минтақавий мулоқот” (Словения) халқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги филиалининг ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда халқаро экспертлар, амалиётчилар, Бухоро, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидаги жиноят ишлари бўйича ҳамда ҳарбий судлар судьялари иштирок этмоқда.

Семинарда гумондор ёки айбланувчига нисбатан судлар томонидан таъсир чоралари қўллаш, хусусан, қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш ёки ҳибсдан озод қилишнинг ҳуқуқий асослари, далиллар мақбуллиги ва асослилиги текшириш ва баҳо бериш масалалари хусусида сўз юритилаётир.

Шунингдек, тадбир дастуридан мавзу бўйича АҚШ, Словения ва ўтиш давридаги Европа давлатлари тажрибаларини ўрганиш ҳам ўрин олган.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й Б А Ё Н О Т

Даъвогар Б. Қодировнинг жавобгарлар – Жўраевларга нисбатан “оталик фактини белгилаш”га доир фуқаролик низоси бўйича суд жараёни бошланганидан то ҳал қилув қарорига қабул қилингунича керагидан ортиқ муҳокамалар бўлди. Ижтимоий тармоқдаги муҳокамалар суд қарори қабул қилинганидан кейин ҳам давом этиб, энсани қотирадиган даражага етдики, бу ҳақда икки оғиз гап айтишнинг ўзи ортиқча, аслида.

Бироқ суддан кейинги тарафлар ва уларга хайрихоҳлар ўртасидаги “виртуал мусоҳабаларда” ишни биринчи босқич судида кўриб чиққан судья шаънига номаъқул ва асоссиз таъналар айтиш ҳолатлари ҳам учрамоқда.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Асосланган гумон: “қамоқ” эҳтиёт чорасини танлаш ва судгача ҳибсдан озод қилиш масалалари. Миллий тажриба ва халқаро амалиёт” - Бухорода жиноят ишлари бўйича судлар судьялари учун халқаро семинар ўтказилди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар диққатига!

Жорий йилнинг 19 сентябрь (пайшанба) куни соат 12.00. да “Судьялар корпусини шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, халқаро ҳамкорлик ва миллий тажрибалар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Тадбирда Судьялар олий кенгаши мутасаддилари иштирок этади.

Таклиф қиламиз.

Тадбир ўтадиган манзил:
Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА).

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Қашқадарё вилояти суди судьяси Шуҳрат Ражабовга падари бузруквори Эсанбай Ражабовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
2024/09/26 22:50:51
Back to Top
HTML Embed Code: