Telegram Web Link
#маънавият_тафаккур_хулоса

Агар муаммони ҳал қилишнинг йўли бўлса, ташвишланишнинг ҳожати йўқ, агар уни ҳал қилишнинг иложи бўлмаса, ташвишланишнинг фойдаси йўқ.

Ўйлаб ҳал қил, ҳал қилдингми, ўйлама!

Кетаётганни тўхтатма, келганни эса ҳайдама!

Офтоб ҳақ-ноҳақни ажратмайди, у кимнидир иситишни мақсад қилмасдан нур сочади. Ўзини топган одам худди офтобга ўхшайди.

Денгиз майда дарёлардан юз ўгирмагани учун ҳам улкандир.


Чиройли гул яхши мева тугавермайди.

Ғалаба рақибидан кўра ярим соат кўпроқ бардош беролган одамга насиб этади.


Сўраганда бир дақиқага уяласан, билмасанг — бир умр.

Сал эгилишдан қўрқма — янада тикроқ қад ростлайсан.

Чуқур дарёлар сокин оқади.


(“Кунчиқар юрт ҳикматлари”дан)

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг жиноят ҳуқуқи йўналиши тингловчилари учун бугунннинг муҳим мавзусида семинар-тренинг ўтказилди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Мусоҳаба

«Суд жараёнларининг ёритилиши аҳолининг ишончини оширади»


«Газета.uz» сайтида жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьяси Сарвар Мамадиев билан катта суҳбат эълон қилинди.

Суҳбатда оммавий ахборот воситалари ходимларининг судда ҳозир бўлиши, ушбу жараёндаги қоидалар, суд мажлисларини ёртишнинг хос хусусиятлари ва уларнинг ҳуқуқий тартиблари, юзага келаётган айрим тушунмовчилик ҳамда бунинг сабаблари ҳақида аниқ мисоллар билан сўз юритилади.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кенгаш ҳузуридаги Ўзбекистон Судьялар клубининг онлайн форумида иқтисодий ишлар бўйича судлар судьялари кенгашиб олди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Икки ойдан сўнг суд тизимида янги институт - тергов судьялари фаолият бошлайди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Сабаб, асос ва оқибат

“Daryo”нинг “YouTube”даги каналида эълон қилинган собиқ судья билан суҳбат жорий йилнинг ўтган даврида неча нафар судья қандай асосларга кўра лавозимидан озод этилганига оид маълумотлар билан бошланади. Расмий манбага таяниб, тилга олинган рақамлар Кенгаш фаолияти натижаси экани рост, айни пайтда улар оммага мамнуният эмас, оғриқ билан билдирилишига таъкид шарт. Чунки, катта ишонч билан лавозимга тайинланган айрим судьяларнинг ваколатларини маълум асослар билан муддатидан илгари тугатиш, юмшоқ айтганда, ёқимсиз . Жиззах туманлараро иқтисодий суди собиқ судьяси М. Юлдашевнинг ушбу лавозимдаги фаолияти тўққиз ойда якунлангани хусусида ҳам гап шу.

Мулоқот жараёнида М. Юлдашев фаолияти мобайнида маълум хато ва камчиликларга йўл қўйганини инкор этмайди, аммо унинг бадали лавозимидан озод этиш даражасида эмаслигини иддао қилади. Асосий урғу эса укасига доир жиноят ишидаги иштирокига берилади.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Форумда адлия ва нотариал палата вакиллари ҳам иштирок этди

Бугун Кенгаш ҳузуридаги Ўзбекистон Судьялар клубининг навбатдаги форуми бўлиб ўтди. Конституциявий суд, Олий суд судьялари, Клуб масъуллари, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган маъмурий судлар судьялари иштирокидаги ушбу тадбирга адлия ҳамда нотариал палата вакиллари ҳам таклиф этилди.

Бунинг сабаби бор.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Мутолаа

Тарбияли одамнинг саккиз фазилати ёхуд Чеховнинг акасига мактуби

Антон Чехов жаҳон адабиётида нуфузли ўринга эга. Унинг қандай ёзувчилигини асарлари айтиб турибди. Буюк адиб шахс сифатида ҳам ўрнак бўларли фазилатларга эга эди.

Бу ўринда ёзувчи қаламига мансуб бир хатга эътибор қаратмоқчимиз. Чеховнинг акаси Николай истеъдодли рассом эди. Бироқ қатъиятсизлиги, ичкиликка муккасидан кетгани сабаб ўзини ўзи хароб қилиб борарди. Адиб у ҳақда: “Миллатнинг кучли бир истеъдоди ўляпти, ҳеч бир сабабсиз ўляпти”, деганди надомат билан. Ёзувчи акасининг заиф томонларини билар ва уни ўйлаб ҳамиша қайғурарди.

Чехов акасига бир хат ёзади. Мактубдаги фикрлар бевосита сизу бизга тегишли бўлмаса-да, унда катта ибрат бор.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Нимаки қонунийдир, демак, у доимийдир

Муҳиддин СУЛТОНОВ,
Тошкент туманлараро иқтисодий суди раис ўринбосари


Яқинда давлат ўзбек тили байрами кенг нишонланди. Ташкилотларда, ўқув масканларида тадбирлар ташкил этилди. Тилни асраш, унинг жозибадорлиги ҳақида кўп ва хўб гапирилди, шеърлар ўқилди, қўшиқлар айтилди. Бу яхши, албатта. Бироқ бундай тадбирлар мавсумий, фақат сана муносабати билангина ўтказилмаслиги керак. Чунки, масала қадар муҳим ва аҳамияти каттаки, бунга ҳар бир фуқаро дахлдор десак тўғри бўлади.

Кўчаларни, ҳиёбонларни қаранг: аксарият жойларда номлар инглиз тилида ёзилган, унда-бунда ўзбекча ёзилганларининг кўпи хато. Ҳуқуқшунослигим тутиб, «Нега ташқи ёзувда имло хато бор ёки бу сўзнинг маъноси нима?» – десам, «Компьютердан шундай чиққанда», – деган жавоб олдим.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кенгаш ҳузуридаги Ўзбекистон Судьялар клуби: тажриба, ташаббус ва натижалар

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Кенгаш вакиллари IOJTнинг Сеулда бўлиб ўтаётган навбатдаги конференциясида иштирок этмоқда

Шу кунларда Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида Судьялар малакасини ошириш халқаро ташкилотининг (IOJT) навбатдаги конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг 70 дан ортиқ давлат вакиллари жамланган ушбу халқаро тадбирда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзолари Хуршид Содиқов ва Ҳусниддин Камолов иштирок этмоқда.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайлангани муносабати билан Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Гавхар Дусбековна Олимова ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг раиси Зуҳриддин Эркинович Мавлонов эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

Судьялар олий кенгаши Г. Олимова ва З. Мавлоновга тизимдаги самарали меҳнатлари учун миннатдорлик билдиради ҳамда юксак ишонч билан қутлаб, парламентдаги фаолиятида давомли муваффақиятлар тилайди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
2024/11/16 09:37:36
Back to Top
HTML Embed Code: