Telegram Web Link
Қ Ў Ш И М Ч А А Х Б О Р О Т

Ижтимоий тармоқдаги қатор каналларда эълон қилинган жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судидаги ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинлангани, натижаси бўйича қўшимча ахборот берилиши маълум қилинганди.

Тошкент вилоят судлари судьялари малака ҳайъати томонидан ўтказилган хизмат текшируви натижасига кўра, жиноят ишлари бўйича мазкур туман судининг раиси ва судьясига нисбатан “огоҳлантириш” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Туман суди раиси ва судьяси Тошкент вилоят судлари судьялари малака ҳайъатининг ушбу қарорига нисбатан Судьялар олий малака ҳайъатига (шунингдек, Судьялар олий кенгашига ҳам) шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Қарор ижроси таъминланган


Ижтимоий тармоқ орқали номаълум муаллиф жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди раиси гўёки маъмурий ҳуқуқбузарликка доир суд қарори бўйича ижро варақасини бермаётганини иддао қилиб, бунга Кенгаш раҳбариятидан изоҳ сўраган пайтда масала ҳал бўлгани аниқланди.

Дарҳақиқат, жорий йилнинг 24 сентябрь куни Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясида жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг А. Қ.га нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни ҳаракатдан тугатишга оид қарори бекор қилиниб, янги мазмундаги суд ҳужжати қабул қилинган. Унга кўра, ҳуқуқбузарга жарима жазоси тайинланган.

Мазкур қарор кассация инстанцияси томонидан жорий йил 2 октябрь куни электрон базага юкланган бўлса, 14 октябрь куни ижро варақаси туман суди томонидан Мажбурий ижро бюросига электрон шаклда юборилган, орадан бир кун ўтиб (15 октябрь), суд ҳужжати ижроси таъминлангани ҳақида МИБдан хабарнома келган.

Кўринадики, номаълум муаллиф ижтимоий тармоқ орқали "суд раиси МИБга қачон ижро варақани юборади?” мазмунида савол қўйган пайтда (17 октябрь, соат 21.21) тегишли суд ҳужжати МИБга юборилишидан ташқари унинг ижроси ҳам таъминлаб бўлинган.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди раиси Самаджон Қодировга синглиси Гулчехра Қодированинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
#Сана

1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни қабул қилинди.

«Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида» 2020 йил 10 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонуни билан 21 октябрь санаси Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.

Туркий тиллар оиласига мансуб ўзбек тили илдизлари камида V-VII асрларга мансуб Ўрхун-Энасой битикларига бориб тақалади. Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғотит-турк» асари туркий тиллар тарихи, шу қаторда ўзбек тилшунослиги учун ҳам муҳим манба саналади.

Дунёда 5600 дан ортиқ тиллар мавжуд бўлиб, бундан 200 тасигина давлат тили сифатида қабул қилинган. Уларнинг орасида ўзбек тили ҳам бор.

Ўзбекнинг улуғ адиби Абдулла Қодирий «Ўзбек тили камбағал тил эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар», деган эди.

Ўзбекнинг улуғ шоири Абдулла Орипов:
Она тилим, сен борсан шаксиз,
Булбул куйин шеърга соламан.
Сен йўқ бўлган кунинг шубҳасиз,
Мен ҳам тўти бўлиб қоламан.


Судьялар олий кенгаши бугунги сана билан барча юртдошларимизни самимий табриклайди.


Каналга уланиш:
@sudyalaroliykengashi
#Кенгаш

Бироздан сўнг Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бошланади.

Бугунги йиғилишда айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколати муддати даврига, Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг яна бир гуруҳ битирувчиларини ушбу лавозимда бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлаш ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Батафсил кейинги ахборотларимизда.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Кенгашдан_сўнг

Судьялар олий кенгаши қарори билан Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг қуйидаги битирувчилари:

Усмонов Тоҳирбек Шавкатович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Сейтирзаев Шерали Сейитназарович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Адилова Гўзал Фариддиновна –
судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Абдукодирова Дилноза Тўлкин қизи – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Кенгашдан_сўнг

Тўққиз нафар судьянинг иш жойи ўзгарди

Хабар қилинганидек, бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилишида айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Муқобиллик асосида ўтган танлов якунида тегишли қарор қабул қилинди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан
:

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қуйидаги бўш судьялик лавозимларига

Т А Н Л О В эълон қилади


Жиноят ишлари бўйича судларда:
ЖИБ Денов туман судининг судьяси,
ЖИБ Фарғона шаҳар судининг судьяси
.

Фуқаролик ишлари бўйича судларда:
ФИБ Андижон туманлараро судининг судьяси,
ФИБ Ўртачирчиқ туманлараро судининг судьяси
.

Маъмурий судларда:
Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси.

Ариза тақдим этишнинг охирги муддати: 2024 йил 30 октябрь соат 18:00.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Иқтисодий ишлар бўйича судлар судьялари кенгашиб олди

Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Ўзбекистон Судьялар клубининг форуми бўлиб ўтди.

Унда иқтисодий ишлар бўйича судлар судьялари иштирок этди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:
@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Маълумот яширилгани йўқ, аммо ҳолат изоҳ талаб қилади


Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман суди раиси ва судьясига нисбатан интизомий жазо қўлланилганига доир Кенгаш ахбороти ижтимоий тармоқдаги қатор каналларда эълон қилинар экан, унга "маҳкум озодликка чиқарилгани" ҳам қўшимча қилинмоқда. Натижада жамоатчиликда гўёки қонунга зид суд ҳужжати қабул қилган-у унинг бекор бўлиши ортидан бир маҳкум озодликка чиқиб, айни шу судьянинг интизомий жазога тортилишига сабаб бўлган, мазмундаги фикр ва тасаввурлар пайдо бўлмоқда.

Устига устак, “йўқ, бу жараёнда маҳкумга оид иш мазмунан кўриб чиқилмаган, масала бунгача етиб бормаган”, маъносида берилган изоҳ эса “нега суд маълумотни яширяпти, маҳкум жазодан озод қилинган-ку?” деган навбатдаги саволни келтириб чиқармоқда.

Дарҳақиқат, ҳолат юзасидан изоҳга эҳтиёж бор.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Адвокат Р. Муҳаммадиевнинг ижтимоий тармоқдаги чиқишида битта ҳолат хусусида сўз юритилган бўлса-да, бироқ масала кўлами анча кенг. Хусусан, интизом уставлари ёки интизом тўғрисидаги махсус қоидалар татбиқ этиладиган шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича суд амалиётини таҳлилий ўрганиш орқали судларга муайян тушунтиришлар бериш эҳтиёжи юзага келмоқда.

Шундан келиб чиқиб, куни кеча Кенгаш ва Олий суд судьялари томонидан айни шу масалада вилоят ва унга тенглаштирилган суд раислари ҳамда уларнинг тегишли ўринбосарлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида интизом уставлари татбиқ этиладиган шахсларга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишларнинг судларда кўриб чиқилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилиниб, суд амалиётини таҳлилий ўрганиш ва зарур чоралар ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Адвокатнинг чиқишидаги бошқа, хусусан, мурожаатни кўриб чиқишда процессуал нормаларга риоя этилиши билан боғлиқ ҳолатларга аниқлик киритиш учун Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъати томонидан хизмат текшируви тайинланди. Натижаси юзасидан қўшимча ахборот берилади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
"Telegram" мессенжеридаги "Advokat_Abdullayev" каналида эълон қилинган "Олот туманида одил судловга раҳна солинмоқдами?" сарлавҳали мақолада баён қилинган ҳолатлар Бухоро вилоят суди томонидан ўрганилмоқда.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Судьялар ҳамжамиятининг икки вакиласи АҚШда бўлиб ўтган халқаро тадбирда иштирок этди

АҚШ Аёл судьялар ассоциациясининг йиллик конференцияси бўлиб ўтди. Калифорния штатининг Сан-Диего шаҳрида ташкил этилган тадбирда дунёнинг йигирма икки мамлакати аёл судьялари вакилалари, жумладан, Ўзбекистондан Судьялар олий кенгаши шўъба раҳбари Нодира Бобохонова ва Олий суд судьяси Муҳаббат Рабиева иштирок этди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Тимур Абдрамановга падари бузруквори Байсенбай Абдрамановнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
2024/11/16 11:57:41
Back to Top
HTML Embed Code: