Telegram Web Link
Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида янги ўқув йили бошланди. Бу йил Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 187 нафар тингловчи қабул қилинди. Уларнинг 102 нафари жиноят ҳуқуқи, 45 нафари фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқ йўналишининг ҳар бири бўйича 20 нафардан тингловчи таҳсил олади.

Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда Судьялар олий кенгаши ва мазкур даргоҳ раҳбарияти, Олий суд вакиллари, фахрий судьялар иштирок этди.

Тадбирдан сўнг, анъанага мувофиқ, меҳмонлар иштирокида очиқ дарслар ўтказилди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Янги Ўзбекистоннинг янгиланган ҳуқуқий пойдевори

Акмал Рахманов,
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси, юридик фанлар номзоди


...2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Изоҳга ҳожат йўқ аслида...

Исмини сир тутилган суд ходими ижтимоий тармоқ орқали Кенгашдан изоҳ cўрабдики, мазмуни шундай: қўшимча квота орқали Судьялар олий мактабига қабул қилинганлар, таҳсил тугагач, нега ўз вилоятига ишга юборилмаяпти, улар ўз ҳудудларида кадрларга бўлган эҳтиёж туфайли (қўшимча квота асосида) ўқишга кирмаганмиди? Устига устак, уларнинг айримлари бошқа йўналиш ихтисослиги бўйича судьялик лавозимига тайинланаётгани-чи?

Изоҳга ҳожат йўқ аслида. Чунки...

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Сурхондарё вилоят суди судьяси Уктам Мамадиевга падари бузруквори Алмирза Мамадиевнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
“Сизларга ҳам менинг ёшим ва йўлимни берсин...”

Куни кеча Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида саксондан сакраб, тўқсон билан тўқнашаётган Судьялари ассоциацияси раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Убайдулла Мингбоев билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда тизим афсонасининг осон бўлмаган болалик йиллари, ўсмирлик, меҳнат фаолияти давомидаги синовлар хусусида гапирилди, судьялик лавозимининг шарафи ва масъулияти ҳақида сўз юритилди.

Мустақил Ўзбекистон Республикаси Олий судининг биринчи раиси сифатида тизим тарихига номи муҳрланган Убайдулла Мингбоевнинг ҳаёт йўли ибрат мактабидир.

Тадбирда устоз ёш салафларига яқинда нашрдан чиққан “Покланиш палласи” китобига дастхатлар битди, якунда эса ўзининг маълум ва машҳур тилагини билдирди: “Сизларга ҳам менинг ёшим ва йўлимни берсин...”.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди судьяси Абдулла Абдулхаевга укаси Асадулланинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
#Муносабат

Бунга фақат таассуф дейиш мумкин

Буям ижтимоий тармоқлардаги кунлик юзлаб хабарлардан биттаси, аслида: “Қўқон судида ишлаётган икки нафар судья ишдан бўшатилмоқда!”. Бироқ унинг ғайриоддийлиги шундаки, бирор судьянинг лавозимидан озод этилганига оид хабарни мамнуният билан кўчириб босадиган ахборот ресурсида эълон қилиниб, қатор саволлар қўйилганида: “нега айнан мана шу судьялар ишдан кетиши керак? Кимга ёқмай қолди улар?”.

Ғайриоддийлик хабарнинг судьяларга нисбатан интизомий жазо қўллаш тартибига доир қисмида ҳам кўринади. Яъниким, судьяларга нисбатан жойлардаги судлар судьялари малака ҳайъати (муайян ҳолатларда Судьялар олий малака ҳайъати қарори билан) қарори билан интизомий жазо қўлланиши тўғри. Илло, “...бу масалада якуний қарор қабул қилиш учун Судьялар олий кенгашига тақдимнома” киритилмайди. Аксинча...

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Малака_ҳайъатлари...

Судьялар малака ҳайъатлари қуйидаги масалаларни кўриб чиқиш учун тузилади:

судьянинг интизомий жавобгарлиги;

судьянинг ваколатларини тўхтатиб туриш ёки муддатидан илгари тугатиш;

судьянинг дахлсизлигини таъминлаш;

судьяга малака даражасини бериш;

халқ маслаҳатчиларини танлаш ва уларнинг сайловини ўтказиш бўйича ишларни ташкил қилиш;

судьянинг қасамёди ва Судьялар одоби кодексига риоя этилиши устидан назорат қилиш.


Судьялар малака ҳайъатлари Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришида унга кўмаклашади.

Судьялар олий малака ҳайъати Ўзбекистон Республикаси судьялари қурултойи томонидан беш йил муддатга сайланади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари судьяларининг малака ҳайъатлари тегишли судлар судьяларининг конференцияларида беш йил муддатга сайланади.

Судьялар малака ҳайъатларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби қонун билан тасдиқланадиган низомда белгиланади.

("Судлар тўғрисида"ги қонун, 80-модда)

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
2024/09/27 01:25:51
Back to Top
HTML Embed Code: