Telegram Web Link
#Кенгашдан_сўнг

Қайси судья фаолиятида қандай ўзгариш?

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилиши якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Хусусан, айрим судьялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди, ваколати етган айрим судьялар ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига муносиб кўрилди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:


Нишонова Умида Мирзаумаровна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Сабиров Эркинжон Кучкарбаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг раиси лавозимига;

ДАВОМИ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Судьялар олий кенгаши хулосаси билан:

Сейтназаров Адилбек Джолдасовични Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг раиси лавозимига;

Акимниязов Нурлыбай Арафатдиновични Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Таиров Нураддин Нзамаддиновични Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг судьяси тайинлаш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимномалар киритилди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги синов, янги чақириқ арафсидаги самимий тилаклар, ҳаяжон, масъулият... - Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси битирув тантанасидан яна бир лавҳа

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Назокат Байзаковага волидаи муҳтарамаси Тамара Байзакованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Ишчан учрашув, самимий мулоқот, ҳамкорлик истиқболи: Ўзбекистон ва Қозоғистон Судьялар олий кенгашлари ўртасида муҳим ҳужжат имзоланди

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В !

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши
қуйидаги бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилади.


Жиноят ишлари бўйича судларда:

Андижон вилояти:
ЖИБ Андижон шаҳар судининг судьяси
ЖИБ Балиқчи туман судининг судьяси
ЖИБ Пахтаобод туман судининг судьяси

Бухоро вилояти:
ЖИБ Шофиркон туман судининг судьяси

Қашқадарё вилояти:
ЖИБ Миришкор туман судининг судьяси
ЖИБ Нишон туман судининг судьяси
ЖИБ Чироқчи туман судининг судьяси

ДАВОМИ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон Республикаси Судьялар олий кенгаши делегацияси ташрифи, ўзаро ҳамкорликнинг асосий қирралари: "Судьялик лавозимига номзодларни тайёрлаш масаласига устувор йўланиши сифатида қаралади"

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Қозоғистон: судьялар ҳамжамиятларининг истиқболли ҳамкорлиги

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Улуғбек Очиловга волидаи муҳтарамаси Майсара ая Очилованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди раиси ва шу суд судьясининг ҳуқуқбузар А. С.га оид маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиши арафасидаги хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Хизмат текшируви натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ушбу ташриф суд тизимида ўтказилаётган изчил ислоҳотлар самарасининг эътирофи ҳам ҳисобланади" - Қардош халқ судьялари ҳамжамияти вакилларининг ташрифи хусусида яна бир лавҳа

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
2024/09/28 11:17:20
Back to Top
HTML Embed Code: