Telegram Web Link
Судьялар мустақиллигининг асосий кафолатлари

Судьяларнинг мустақиллиги қуйидагилар орқали таъминланади:

уларни қонунда белгиланган тартибда лавозимга сайлаш, тайинлаш, судьялик ваколатларини тўхтатиб туриш ва тугатиш;

судьянинг дахлсизлиги;

одил судловни амалга оширишдаги қатъий тартиб-таомил;

қарорларни чиқариш чоғида судьялар маслаҳатлашувининг сир тутилиши ва уни ошкор қилишни талаб этишнинг тақиқланиши;

судьяга ҳурматсизлик қилганлик, одил судловни амалга ошириш бўйича фаолиятга аралашганлик ва судьянинг дахлсизлигини бузганлик учун қонунда белгиланган жавобгарлик;

давлат ҳисобидан унинг юксак мақомига муносиб моддий ва ижтимоий таъминот бериш.

Судьянинг мустақиллигини чеклайдиган қонунчилик ҳужжатлари қабул қилишга йўл қўйилмайди.

Судья, унинг оила аъзолари ва уларнинг мол-мулки давлатнинг алоҳида ҳимоясида бўлади.


("Судлар тўғрисида"ги қонун, 63-модда)


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Париж-2024. XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари бошланмоқда

Ўзбекистон делегацияси ўз тарихида илк бор 19 спорт турида 90 нафар спортчи билан 75 та лицензия қўлга киритган. Ҳамюртларимиз футбол, камондан отиш, сувга сакраш ва аёллар кураши дастурларида Олимпия ўйинларида дебют қилади.

Ўзбекистон делегацияси ўз иштирокини бугун футболчиларимизнинг Испанияга қарши ўйини билан бошлайди.

Бўлажак Олимпия ўйинлари расман 26 июль – 11 август кунлари бўлиб ўтади.

Барча спортчимизга омад ёр бўлсин!

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Турмушдаги мураккаб муносабатлар, уларнинг келиб чиқиши сабаблари, оқибат ва ҳуқуқий ечимлар - Самарқандда судьялар учун муҳим мавзуда семинар-тренинг ташкил қилинди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро суди судьяси Дилноза Шоматовага акаси Камолиддин Шоматовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
#Муносабат

“Yuristkadr”дан ахборот ёмғири, “нимкосадаги” хабарлар, ҳаққонийлик эҳтиёжи...

“Yuristkadr” маъмури наинки блогер, бир вақтнинг ўзида яхшигина (ҳатто номдор дейиш мумкин) адвокат. Ижтимоий тармоқ имкониятидан самарали фойдаланаётгани ортидан мижози ҳам, мухлислари ҳам кўп. Ҳавас қилса арзийди. Муҳими, ихтиёридаги ахборот ресурсидан фойдаланишда чегарани яхши тасаввур қилади: сўз эркинлиги деб, тилига эрк беравермайди, ўзидан “виртуал қаҳрамон” ясашга интилиш сезилмайди, ҳисоб.

Қалами чархланиб бораётганини-ку, ҳуқуқий мавзуга ишқивоз инсофли ОАВ ходимлари тан олмоқда ҳатто: “биз нўноқлик қилаётган мақолаларини “Yuristkadr” маъмури “чап қўлида” ёзиб ташлаяпти!”. Самимий эътироф. Бироқ, ҳар қандай лутфда озроқ муболаға бўлгани каби каналда эълон қилаётган айрим билдириш-пост-мулоҳазаларда адвокат-маъмур чап қўлини кўпроқ ишлатяпти чамаси, уларга муносабат билдиришга эҳтиёж сезилмоқда...

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Эълон

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ МАКТАБИ
 
Фалсафа доктори (PhD) ва Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчиликка
 
ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
 
Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш ихтисослик бўйича суҳбат натижалари ва Судьялар олий мактаби қабул комиссиясининг тегишли хулосаси бўйича амалга оширилади.

Талабгорлар 2024 йил 25 июлдан 25 августга қадар
http://phd.mininnovation.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.

Ҳужжатлар Судьялар олий мактаби Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими томонидан жорий йилнинг 25 августигача
  Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уйда (мўлжал: собиқ Олий хўжалик суди биноси, 4-қавати) қабул қилинади.

Эслатма: танловда иштирок этиш тартиблари,  топшириладиган ҳужжатлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисида”ги Низомда белгиланган.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Фарғона ҳарбий суди раиси Шерзод Хашимовга синглиси Шахноза Хашимованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
#Ўзбекистон_2030

"Кутилган фурсат"
лойиҳаси саҳнасида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси Дилмурод Каримов -

* ўсмир йигит орзуси;

*судлар ихтисослашуви;

*маъмурий судлар: эҳтиёж, ислоҳот ва самара;

*даввлат органлари ва мансабдорлар фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш;

*суддаги ишлар юкламаси: муаммога қандай чора бор?

* халқни рози қилиш имконияти ва саодати
хусусида сўз юритади
.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й М У Н О С А Б А Т

Kun.uz” электрон-нашридаги мақолада ёзилганидек, Асака тумани прокурорининг собиқ ўринбосарига нисбатан чиқарилган ҳукм Андижон вилоят судининг апелляция инстанциясида кўриб чиқилмоқда. Гарчи мақолада асосий урғу ушбу жиноят иши вилоят судида кўриб чиқилишига монелик қилиши эҳтимолини юзага келтираётган ҳолатларга қаратилган бўлса-да, ҳукм ҳали қонуний кучга кирмагани эътиборидан, унда судга таъсир кўрсатишга уриниш аломатлари ҳам кўринади.

“Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 66-моддасига кўра, оммавий ахборот воситалари ўз хабарларида муайян иш юзасидан суд муҳокамаси натижаларини олдиндан ўзича ҳал қилиб қўйишга ёки судга қандай шаклда бўлмасин таъсир кўрсатишга ҳақли эмас.

Судьялар олий кенгаши сўз эркинлиги ҳуқуқини ҳурмат қилган ҳолда оммавий ахборот воситалари ходимларини мавжуд қонунларга риоя этишга чақиради. Шунингдек, мазкур жиноят ишининг вилоят судида кўрилишига монелик қилиши айтилаётган адвокатларнинг важлари тегишли тартибда кўрилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Қашқадарё вилоят суди судьяси Фазлиддин Чориевга опаси Кўпайсин Чориеванинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Олти китоб тақдимоти

Бугун Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг иқтисодий ҳуқуқ йўналиши профессор-ўқитувчилари ва судьялар томонидан тайёрланиб, нашр этилган олтита юридик адабиёт тақдимоти бўлиб ўтди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
2024/09/28 13:21:24
Back to Top
HTML Embed Code: