Telegram Web Link
❗️ Музқаймоқларда ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланди

Рақобат қўмитаси томонидан фуқароларнинг мурожаатлари асосида назорат хариди тадбири ўтказилди. Унда “X XASANBOY VA XOLOD” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабыч” номли музқаймоқнинг 7 та тури харид қилинди ва белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган учта лабораторияга топширилди.

Лаборатория хулосасига кўра, музқаймоқ қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабыч” номли музқаймоқнинг “Эскимо”, “Бананли”, “Фисташкали”,“Шоколадли”, “Олхўри мевали” ва “Пломбир” турлари таркибида ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланганлиги сабабли бактериологик кўрсаткичлари бўйича СанПин 0366-19 талабларига номувофиқ деб топилди.

Шунингдек, маҳсулотлар таркибида шакар миқдори белгиланган меъёрлардан икки баробарга кўплиги ҳамда истеъмолчига тегишли бўлган 10 га яқин зарур маълумотлар тақдим этилмаганлиги аниқланган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланган юк автомобиллари учун жарима жорий этилади

Шунингдек:

йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар 48 соат ичида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига юборилиши, акс ҳолда ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги белгиланмоқда;

йўл-патрул хизмати ходимларининг хизматни ўташ вақтида йўл ҳаракати қоидабузарлигини аниқлаган тақдирда қоидабузарга жойнинг ўзида жарима қўллаш ваколати бекор қилинмоқда;

скутер, индивидуал ҳаракатланиш воситалари ёрдамида ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун, жумладан скутерлар, мопедлар, велосипедларни ҳамда уловли аравани бошқариш, шунингдек, индивидуал ҳаракатланиш воситалари ва скутерларнинг ҳайдовчилари томонидан одамларни ташиганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда;

тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг транспорт воситалари томонидан кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши талаби бекор қилинмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон кўчаси ва Олимпия шаҳарчасидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ОТМларнинг контракт тўловини амалга ошириш муддатлари

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб республика давлат олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ҳамда таҳсил олаётган талабалар учун тўлов муддатлари қуйидагича белгиланди:

1️⃣ белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизи талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 2024 йил 15 сентябргача ёки Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатгача ҳамда иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун 2024 йил 1 октябргача ёки олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан узайтириладиган муддатгача;

2️⃣ белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 2025 йил 1 январгача, 75 фоизини 2025 йил 1 мартгача ва 100 фоизини 2025 йил 1 майгача ёки олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан узайтириладиган муддатгача.

❗️Бунда, мазкур тартиб молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасалари учун тавсиявий характерга эга.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бундан буён камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланади.

Мутасаддиларга ҳар бир маҳаллани тўлиқ хатловдан ўтказиб, улардаги “камбағал оилалар портрети”ни ишлаб чиқиш топширилди. Камбағал оила бўйича индивидуал дастур бўлади, ҳар бир вазирликнинг аниқ вазифаси кўрсатилади.

Иқтисодий комплекс – Ж.Қўчқоров тизими оилаларни камбағалликдан олиб чиқиш билан шуғулланса, ижтимоий ҳимоя – М.Оллоёров тизими кимни реестрга киритиш, қайси оилани ундан чиқаришга жавоб бериши белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Келгуси йилда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантиришга барча манбалардан 1,6 миллиард доллар ажратилади.

Бу маблағларнинг 1,2 триллион сўми, аввало, энг оғир 300 та маҳаллада сув насослари ва қуёш панеллари ўрнатишга берилади. Яна 2 триллион сўм ҳисобидан энг оғир 500 та маҳаллада электр, йўл, интернет ва бошқа инфратузилма масалалари ҳал этилади.

Бу ишларни амалга ошириш учун вазирлар, ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, бошқарма бошлиқларидан иборат 250 нафар раҳбарга энг оғир 1 мингта маҳалла боғлаб берилади.

Шунингдек, вилоятдаги 2 минг ва тумандаги 12 минг нафар раҳбарнинг ҳар бирига 5 тадан шароити энг оғир оила бириктирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Камбағалликни қисқартириш бўйича ишлар аҳволи ҳамма вилоятда ҳам бир хил эмасПрезидент

Масалан, ўтган олти ойда Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида камбағаллик камаймаган.

15 та туманда (Амударё, Беруний, Қонликўл, Нукус, Тахтакўпир, Хўжайли, Чимбой, Гулистон, Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба, Гурлан, Янгиариқ, Янгибозор, Тупроққалъа) — камбағаллик 20 фоиздан юқори.

Аҳолига бўлиб берилган ерлар бўйича 14 та туманда – Қонликўл, Шуманай, Қоровулбозор, Пешку, Чироқчи, Муборак, Нуробод, Оқолтин, Музработ, Бандихон, Қизириқ, Оҳангарон, Паркент, Тупроққалъада ўзгариш сезилмаяпти.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент ҳар бир камбағал оилада, айниқса, хотин-қизлар орасидан камида 1 нафар олий маълумотли бўлиши учун шароит яратилишини эълон қилди. Бунда:

олийгоҳ, коллеж ва техникум талабаларининг ўзлаштириш кўрсаткичи камида 80 фоиз бўлса, уларга кейинги ўқув йили учун фоизсиз таълим кредити берилади;

олийгоҳ, коллеж ёки техникумга киришда грант учун етарли баллни 80 фоизини тўплаган камбағал оила фарзандларига қўшимча грант ажратилади.

Бундан ташқари, молиявий мустақил бўлган олийгоҳларни ҳар бири йилига камида 1 миллиард сўмлик грант эълон қилади.

Бу грантлар ҳисобидан, фанларни ўзлаштиришидан келиб чиқиб, камбағал оила фарзандлари контрактининг 20 фоиздан 80 фоизгача қисми қоплаб берилади.

Камбағал оилалар фарзандларини боғча, мактаб, техникум ва олийгоҳларда сифатли таълим олишини ташкил қилиш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш масалаларини мувофиқлаштириш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева зиммасига юклатилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Бош прокурорнинг камбағалликни қисқартиришга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат учун масъул алоҳида ўринбосари тайинланди.

У ҳар ҳафта камида битта туманга бориб, камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлигини ўрганади, камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига манзилли етиб боришини назорат қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент фармони билан Париж шаҳрида бўлиб ўтган ХVII ёзги Паралимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳи мукофотланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Долларнинг расмий курси ўз рекордини янгилади

Эртадан – 13 сентябрдан бошлаб АҚШ доллари расмий курси 12 741,76 сўм (+26,69 сўм) қилиб белгиланди.

Сўнгги бор расмий курснинг энг юқори қиймати 16 май куни (12 727,96 сўм) қайд этилган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Туркиянинг ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан, ички ишлар вазири Али Ерликая ва Миллий разведка хизмати директори Иброҳим Қалиндан иборат делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон президентининг жорий йил 6-7 июнь кунлари Туркияга қилинган расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама этилди. Хавфсизликка замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашиш бўйича идоралараро ҳамкорликни кучайтириш ва қўшма тадбирлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Доллар курси 12 800 сўмдан ошди

Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 805 сўмгача кўтарилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Транспорт, Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Маданият вазирликлари ва уларнинг тизим ташкилотлари ўрганилганда, уларда фаолият юритаётган 116 нафар бошқарув ходим 107 та тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётганлиги аниқландиКоррупцияга қарши курашиш агентлиги

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Тўй қилсангиз, мени ҳам таклиф қилинг” — Шавкат Мирзиёев

Бугун Кўксарой қароргоҳида Паралимпия ўйинларида юксак натижага эришган Ўзбекистон делегациясининг бир гуруҳига давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирдан сўнг Шавкат Мирзиёев чемпион ва совриндорлар, уларнинг ота-оналари ҳамда мураббийлари билан эсдалик учун суратга тушди.

Telegram | Instagram | Facebook
Сизнингча маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси лавозими қайси вазирлик ёки идора тузилмасида бўлгани мақсадга мувофиқ?
Anonymous Poll
20%
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
13%
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси
38%
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
29%
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Исроил Адхамов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Президент раислигида ўтказилган йиғилишда камбағалликни қисқартиришга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат учун масъул Бош прокурорнинг алоҳида ўринбосари лавозими жорий этилиши айтилган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/09/30 18:16:58
Back to Top
HTML Embed Code: