Telegram Web Link
Германия канцлери Олаф Шольц 15-16 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Самарқанд шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади. Унда Ўзбекистон-Германия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️“Ташаббусли бюджет”да 177 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

“Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги 2-мавсуми якунларига кўра, юқори овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 177 та лойиҳа учун қўшимча маблағ ажратилди.

Жумладан:

▫️Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ғолиб бўлмаган навбатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 56 та лойиҳа;

▫️лойиҳа қийматининг 20 фоизигача маблағ етмаган навбатдаги 25 та лойиҳа;

▫️маҳалладаги мавжуд аҳоли сонидан кўп овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 96 та лойиҳа қўшимча равишда ғолиб деб топилди.

Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 143,1 млрд сўм маблағ ажратилди.

Ғолиб лойиҳалар рўйхати билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
“Маҳалла еттилиги” аъзолари орасида қайси бирининг иши кўпроқ самара бермоқда деб ҳисоблайсиз?
Anonymous Poll
17%
Маҳалла раиси
9%
Профилактика инспектори
17%
Ҳоким ёрдамчиси
32%
Хотин-қизлар фаоли
14%
Ёшлар етакчиси
11%
Ижтимоий ходим
Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц Самарқандга келди

Самарқанд шаҳри аэропортида уни бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев кутиб олди.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳам Ўзбекистон-Германия саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига борди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев ва Германия канцлери Олаф Шольц Регистонда.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Inbazar’нинг миси чиқди: Ишчиларни калтаклаш одатий ҳолат бўлганми?

Компания раҳбари Омадбек Холматовнинг ўзи ишчиларни калтаклагани акс этган видеолар ҳам тарқалди. Уни оқлашга ҳаракат қилган вайнер, блогер ва ҳаттоки машҳур спортчилар ҳам уялиб қолишди ва хато қилганини тан олишди.

Барчаси шу йилнинг 14 сентябрь куни Inbazar’нинг Сергели туманидаги савдо маркази масъули Меҳрож исмли ходимини калтаклагани акс этган видео тарқалганидан сўнг бошланди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва фаоллар ушбу савдо марказини бойкот қилишга чақирмоқда.

МанбаKun.uz

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ва Германия Федератив Республикаси Канцлери Олаф Шольц қўшма Бошқарув кадрларини тайёрлаш мактабининг очилишига бағишланган маросимда иштирок этдилар.

Лойиҳа Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Давлат бошқаруви академияси томонидан Бавария давлат бошқаруви мактаби билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев эртага Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия етакчиларининг иккинчи учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга келди. Остона халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун Ўзбекистон етакчиси иккинчи "Марказий Осиё — Германия" саммити тадбирларида иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек тилида хатосиз ёзишга ёрдам берувчи “Соф тил” номли бот ишга туширилди

Махсус бот Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан яратилган бўлиб, ўзбек тилида хатосиз ёзишни кенг тарғиб қилиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Агар сиз рекламаларда, пешлавҳалар, овқатланиш жойлари, савдо шохобчалари ва қаерда бўлмасин ўзбек тилида хато ёзилган сўзларни кўрсангиз, уни суратга олинг ва @softil_bot'га юборинг. Суратга манзилни ҳам киритинг.

Мутахассис ва масъуллар билан биргаликда сиз юборган манзилдаги хатолик бартараф этилади.

Тилимизга бефарқ бўлманг!

Telegram | Instagram | Facebook
Tilmochdan foydalaning, vaqtingiz va kuchingizni tejang

Tarjima vaqt talab qiluvchi og‘ir mehnat. Media olamidagilarga biroz qiyin — tarjima ham qilish kerak, tezkorlik ham talab etiladi. Shuning uchun Tahrirchi jamoasi oʻz Tilmochi bilan og‘ir mehnatni yengillashtirishga qaror qildi.

Tilmoch — so‘zlarni sayqallab ham beradigan sifatli tarjimon. Uni qo‘llash orqali siz tahrir va tarjima vaqtini karrasiga tejashingiz mumkin. Boshqa sun’iy intellekt tarjimonlaridan farqi — aynan o‘zbek tili uchun yaratilgan va bazasida eng nodir tarjimalarni asos qilib olgani tufayli nafaqat oddiy matn, balki maqol-u iborani tub ma’nosida, she’rni qofiyasini yo‘qotmagan holda sifatli o‘girib bera oladi. Bergan variantlari orasidan o‘zingizga ma’qul so‘z va uslubni tanlab olaverasiz.

O‘zimizning milliy Tilmochimizni ishlating va vaqtingiz hamda kuchingizni tejang.

Foydalanish uchun: tahrirchi.uz/translator
Telegram kanal: www.tg-me.com/tahrirchi_uz
❗️Хорижий тилни С1 даражада биладиган талабаларга ишлашга рухсат этилади

Президент Қарорига мувофиқ, 2024 йил 1 октябрдан:

Ёшлар ишлари агентлиги ҳар йили хусусий ўқув марказларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимидаги рейтингини тузади ҳамда расмий веб-сайтида эълон қилиб боради;

рейтинг натижаларига кўра олис ва чекка ҳудудларда фаолият кўрсатувчи энг юқори кўрсаткичга эга 100 та хусусий ўқув марказининг таълим жараёнида фойдаланадиган бино ва иншоотлар учун ижара тўлови харажатларининг бир қисми компенсация қилинади.

2024–2026 йилларда олий таълим ташкилотларининг хорижий тил филологияси таълим йўналиши бўйича 3 ва 4-курсда таҳсил олаётган ҳамда камида С1 даражадаги сертификатга эга талабаларига умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ўқитувчи сифатида меҳнат фаолиятини амалга оширишига рухсат этилади.

2024/2025 ўқув йилидан ота-оналар ва ўқувчилар талабидан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган мактаблар ва касб-ҳунар мактабларида чет тили сифатида немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларини ўқитишни йўлга қўйилади.

2025 йил 1 январгача инглиз тили, кейинги йилларда бошқа хорижий тиллар ва замонавий касбларни ўргатиш бўйича дунёнинг етакчи марказлари, олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйилади ҳамда уларнинг халқаро таълим стандартларига мос таълим дастурлари “Ибрат фарзандлари” ва “Устоз” лойиҳаларига татбиқ этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланади

Шу йилнинг 23 сентябрь куни соат 09:00 дан мақсадли параметрлари доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия учун аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи бошланади.

Шунингдек, энди ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиш мумкин бўлади.

Аризаларни Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда топшириш мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Қонун лойиҳасида эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган” Спикер ўринбосари

“Бугун Қонунчилик палатасининг мажлисида “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг қўмитасида, сиёсий партиялар фракцияларида ва ялпи мажлисида кўриб чиқиш жараёнида депутатлар томонидан эшак, ит ва мушукнинг идентификация қилиниши асослиги бўйича эътирозлар билдирилган.

Эътирозлар қонун ташаббускорлари томонидан қабул қилиниб, лойиҳа биринчи ўқишда маъқулланган тақдирда, иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида олиб ташланиши қайд этилган.

Қонун лойиҳасида эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган.

Умуман бу қонун “гўшт истеъмоли” ҳақида эмас, балки ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш, кузатиш муносабатларини тартибга солади”.

Telegram | Instagram | Facebook
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги:

“Микрокредитбанк” АТБнинг 94 нафар бошқарув ходими 96 та, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 41 нафар бошқарув ходими 46 та ҳамда “Туронбанк” АТБнинг 13 нафар бошқарув ходими 13 та тадбиркорлик субъектида таъсисчи сифатида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди.

Юқоридаги қонунбузилиши ҳолатлари бўйича Агентлик томонидан мазкур банкларга тақдимномалар киритилди.

Ўз навбатида, банклар томонидан тақдимномалар танқидий муҳокама қилинган ҳолда тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик қилаётган ходимларга нисбатан огоҳлантириш хатлари берилиб, қайд этилган қонунбузилиши ҳолатлари бартараф этилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
М-25 конидан яна водород сульфид сизиб чиқди. Икки киши ҳалок бўлди, жароҳатланганлар бор

Бойсундаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» (М-25) газ конида 17 сентябрь куни тушдан кейин яна водород сульфид сизиб чиқиши юз берди. Бош прокуратура бошқарма бошлиғига кўра, оқибатда 2 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар ҳам бор.

Бугун Бойсун тумани ҳокимлиги биносида мазкур вазият бўйича фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев ҳамда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иштирокида брифинг бўлиб ўтиши режа қилинмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конида содир бўлган янги авария оқибатида сешанба, 17 сентябрь куни 4 киши ҳалок бўлди. Бу маълумотни Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов тасдиқлади.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/09/30 16:32:15
Back to Top
HTML Embed Code: