Telegram Web Link
Дам олиш кунлари жануб вилоятларидан бошқа ҳудудларда ҳарорат сезиларли даражада пастлайди

Ўзгидрометга кўра, 17 август куни шимол ва Бухоро ва Навоийда, 18 август куни Самарқанд, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида кундуз куни ҳарорат максимуми +33°С гача кўтарилиб, тунда ҳарорат минимумлари +15°С +17°С гача пасаяди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Хусусий ўқув марказлари рейтинги шакллантирилади ҳамда рейтингда юқори ўринни эгаллаганлар рағбатлантириладиПрезидент қарори

Қарорга кўра:

имтиҳон топшириш харажати қопланадиган халқаро имтиҳон тизимлари бўйича инглиз, немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларидан камида С1 ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги сертификат олган ёшларни имтиҳон топшириш харажатларини компенсация қилишга қўшимча равишда ўқиш харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 3 баравари (1 млн 20 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий рағбатлантириш тизими жорий этилади;

2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 январгача ёшларнинг немис, француз, корейс, хитой ва япон тиллари бўйича халқаро имтиҳон тизимларида имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилиши учун улар томонидан тўпланиши лозим бўлган баллнинг (сертификат даражасининг) минимал кўрсаткичи бир поғона пасайтирилади.

Шунингдек, умумий ўрта таълим муассасаларининг синф хоналарини таълим жараёнидан бўш вақтда касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини амалга ошириш учун тўғридан-тўғри шартномалар асосида текин фойдаланиш ҳуқуқи билан хусусий ўқув марказларига беришга рухсат этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️“Сиёсий-маърифат соати”нинг навбатдаги сони тақдим этилди

Давлат хизматчилари учун мўлжалланган сиёсий-маърифий соатларда бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида сўз боради.

Бугунги сиёсий-маърифат соатида:

Ўзбекистон ва жаҳон янгиликлари;
“Жадид” газетасида давлат ва жамоат арбобларининг долзарб мавзудаги мақолалари анонси билан танишасиз;
“M-дайжест”да Республика Маънавият ва маърифат марказининг янгиликлари;
“Маҳалладан гапирамиз” рукнида маҳаллалар ҳаётида юз берган янгиликлар ҳақида сўз боради;
“Мутолаа” рукнида давлат хизматчилари Тара Вестовернинг “Талаба” асари мутолаасига чорланади.

Мазкур лойиҳа — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан тақдим этилмоқда.

▪️ Тўлиқ кўриш

Telegram | Instagram | Facebook
Тадбиркорлар учун исломий молиялаштириш: InfinBANK исломий молия хизматларидан фойдаланмоқчи бўлган тадбиркорларни ҳамкорликка таклиф қилади

InfinBANK барча тадбиркорларни Халқаро Ислом савдо ва молия корпорацияси линияси орқали молиялаштириш хизматидан фойдаланишга таклиф этади. Мурабаҳа битими орқали молиялаштириш - бу ишончли ва шаффоф молиявий ечим.

Асосий шартлар:
500 000 дан 7 500 000 АҚШ долларигача
48 ойгача муддат
Кўчмас ёки кўчар мулк гаров сифатида


InfinBANK жамоаси ҳар бир мижознинг эҳтиёжларини тушуниб, уларга мос келадиган ечимларни таклиф этишга тайёр. Банк мижозларни ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлайди ва уларга қулай хизматларни тақдим этишга интилади.

Мурабаҳа бўйича батафсил маълумот ушбу ҳавола
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сенат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид тасвирларни «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қонунни рад этди. Қонун қайта қўриб чиқиш учун қайтарилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ижодкорлар ўртасида йирик кўрик танлов эълон қилади.

Баҳолаш натижалари бўйича ғолиблар:

“Энг яхши ватанпарварлик руҳидаги қўшиқ”
1-ўрин — 50 000 000 сўм
2-ўрин — 30 000 000 сўм
3-ўрин — 20 000 000 сўм.

“Энг яхши ватанпарварлик руҳидаги видеоролик”
1-ўрин — 30 000 000 сўм
2-ўрин — 20 000 000 сўм
3-ўрин — 10 000 000 сўм.

“Ватанни мадҳ этувчи энг яхши шеър”
1-ўрин — 20 000 000 сўм
2-ўрин — 10 000 000 сўм
3-ўрин — 5 000 000 сўм пул мукофотлари билан тақдирланади.

Танловда 18 ёшга тўлган ижодкорлар иштирок этишлари мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Абитуриентлар диққатига!

Абитуриентлар 2024–2025 ўқув йили учун ОТМларга кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилингандан сўнг уни шахсий кабинетлари орқали билиш билан биргаликда, 5100 рақамига ID рақамини жўнатиб ҳам аниқлашлари мумкин.

Абитуриентларда натижаларни кутмасдан ҳам ҳозирдан 5100 рақамига SMS сўровини юбориш имконияти мавжуд. Бунда абитуриентга натижалар эълон қилингандан сўнг SMS-хабарнома (хизмат пулли – 3 минг сўм) келади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармонига мувофиқ:

Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида Бош вазир котибияти таркибида 3 та штат бирлигидан иборат Тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва коррупцияга қарши экспертиза бўлими ташкил этилади.

Унинг асосий вазифаси — норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини баҳолаш ва коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштиришдан иборат.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Фармони субсидия.pdf
7.1 MB
❗️Президентнинг ПФ-111-сонли фармони тасдиқланди.

Унга кўра:

Эндиликда субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг хоҳишига кўра унинг даромадларига у билан бирга яшамайдиган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
2024−2025 ўқув йили учун ОТМнинг бакалавриат босқичи кириш имтиҳонлари бўйича танлов натижалари (мандат) эълон қилинди.

Танлов натижаларини 4 хил усулда билиш мумкин.

1. my.uzbmb.uz сайти орқали. Бунда сайтга абитуриентнинг паспорт серийаси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақами киритилади.

2. mandat.uzbmb.uz сайти орқали. Бунда сайтга абитуриентнинг ID рақами киритилади.

3. SMS-хабарнома хизмати орқали. 5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).

4. Тест натижалари қайдномаси орқали. Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/2025 ўқув йили учун ОТМ йўналишлари бўйича тўлов-контракт миқдорлари

Telegram | Instagram | Facebook
“Маҳалла еттилиги” аъзолари орасида қайси бирининг иши кўпроқ самара бермоқда деб ҳисоблайсиз?
Anonymous Poll
16%
Маҳалла раиси
8%
Профилактика инспектори
22%
Ҳоким ёрдамчиси
27%
Хотин-қизлар фаоли
16%
Ёшлар етакчиси
12%
Ижтимоий ходим
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️1-курсларга ётоқхона учун ариза юбориш имкони очилди

Айни пайтда талабаликка тавсия этилганлар тўғрисидаги маълумотларни “Талабалар турар жойи ахборот тизими”га юклаш ишлари ўз якунига етди.

Эндиликда 1-курс талабалари ҳам давлат ОТМларининг ётоқхоналарига жойлашиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив портал орқали электрон ариза юборишлари мумкин.

Хизматдан фойдаланиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/oz/service/870

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюради.

Сафар давомида саноат корхоналари, IT ва ижтимоий соҳа объектларини кўздан кечириш, маҳаллаларда аҳоли ҳаёти билан танишиш режалаштирилган. Янги мажмуалар ишга туширилиб, навбатдаги лойиҳалар бошланади.

20 август куни Нукус шаҳрида Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Кегейлида узумзор ташкил қилган ёшлар билан суҳбатлашди

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзбекистонда 2024 йил 24-25 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади – Ҳукумат фармойиши

Telegram | Instagram | Facebook
Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича топшириқлар ижросига масъул бўлди

Қорақалпоғистоннинг имкониятларини тўлиқ ишга солиш мақсадида ҳудудни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси устидан назорат Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов зиммасига юклатилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Бироздан сўнг Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланади.

Қорақалпоғистонда юртимизнинг барча ҳудудларидан 300 га яқин тадбиркор ва инвесторлар тўпланди. Шунингдек, мулоқотда хорижда бизнесини йўлга қўйган яна 40 дан зиёд ватандошларимиз иштирок этади. Ҳудудий студиялардан 3 мингга яқин бизнес вакиллари қатнашади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
24-25 август кунлари мамлакатимизда “Маҳалла обод — юрт обод” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Юртимизни обод қилишга ўз ҳиссамизни қўшайлик!

Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси

Telegram | Instagram | Facebook
2024/09/30 22:17:41
Back to Top
HTML Embed Code: