Telegram Web Link
Илгари кредит, бозор топиш, инфратузилма билан боғлиқ муаммолар, тинимсиз “текшир-текширлар” сабабли 60 фоиз янги тадбиркорлар фаолияти биринчи йилнинг ўзидаёқ тўхтаб қолар эди.

Ҳозир эса уч йилдан ортиқ ишлаётган корхоналар улуши 76 фоизни ташкил этиб, илк бор 300 мингтага етди. Яна 100 мингдан зиёд шундай якка тартибдаги тадбиркорлар бор — тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдан.

Telegram | Instagram | Facebook
Бу йилнинг ўзида тадбиркорларнинг товар айланмаси ўтган йилга нисбатан 25 фоизга кўпайиб, 986 триллион сўмга етди.

Йиллик айланмаси 10 миллиард сўмдан 100 миллиард сўмгача бўлган ўрта корхоналар 2 карра кўпайди.

Айланмаси 100 миллиард сўмдан ортиқ йирик корхоналар эса 2 минг 200 тадан ошди. Бу ҳам ўтган йилга нисбатан 2 баравар кўп бўлди.

Солиқ, банк, молия, бутун иқтисодиёт комплекси “маҳаллабай” ва “мижозбай” ишлашни бошлагани натижасида олдин зарар билан ишлаган 16 минг корхона ярим йилда 6,5 триллион сўм фойдага чиқди.

Telegram | Instagram | Facebook
Bizning sotuvchilarimiz — bizning g‘ururimiz va Tadbirkorlar kunida biz ular haqida gapirishga qaror qildik

Bugungi kunda bizning platformamizda o‘z mahsulotlarini butun mamlakat bo‘ylab 10 000 dan ortiq sotuvchilar sotmoqda va Tadbirkorlar kunida biz ular haqida bir oz ko‘proq gapirishga qaror qildik.

— Marketpleys kichik biznes uchun ulkan infratuzilmani yaratmoqda — va tadbirkorlar undan faol foydalanmoqdalar. Shunday qilib, bizning sotuvchilarimizning deyarli 77 foizi yakka tartibdagi tadbirkorlardir.

Sotuvchilarimiz tufayli 700 000 dan ortiq noyob tovar nomlari O‘zbekiston bo‘ylab hatto kichik aholi punktlari yashovchilari uchun ham mavjud. O‘z biznesingizni Uzum Market bilan rivojlantirganingiz uchun tashakkur — Tadbirkorlar kuni muborak bo‘lsin!

Batafsil
Жаҳон савдо ташкилотига 2026 йилда аъзо бўлиш бўйича катта қадамлар қўйилмоқда

“Ушбу ташкилотга кириш – чуқур ўйланган ва узоқни кўзлаган танлов, қолаверса, ислоҳотларимизнинг ажралмас бир қисми. Лекин айримлар бунга шубҳа билан қараяпти, бошқалар “корхоналар синади, импорт босиб кетади” деган хавотир билан юрибди.

Бир нарсани тушуниш зарур, импорт божлари ишлайди. Шунинг учун, ташкилот аъзолари билан музокаралар ўтказаяпмиз.

Эртанги кунимиз – бу тенг рақобат муҳити ва экспортга қаратилган саноат ва савдо сиёсати. Иқтисодиётимизга олдинлари протекция қайсидир маънода керак эди. Яна шу йўлда давом этсак, имкониятларимиз чекланиб қолади. Чунки, халқаро ишлаб чиқариш занжирларига кирмасак, иқтисодий ўсиш биз кутгандек бўлмайди”, – деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Telegram | Instagram | Facebook
Тадбиркорлар учун имтиёз ва қулайликлар “пакети” эълон қилинмоқда

Барча саноат корхоналари электр ва газга ўрнатилган лимит ошиб кетса, тўлов 2 карра кўп ундирилаётганидан норози бўлмоқда.

Саноатимизнинг ўсишига таъсир қиладиган бундай чекловлар қисқартирилиши белгиланди.

❗️ Энди, электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади. Агар истеъмол 20 фоиздан ўтиб кетса, ошган қисмига тўлов 20 фоиз қимматлашади.

Тадбиркорлик рейтингида “юқори”, “ўрта” тоифадаги корхоналарга электр учун олдиндан тўловни бир ойда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Бюджетдан, кредитдан ва бошқалардан қарзи бор тадбиркорларни ҳисоб рақамига “инкассо” қўйилгани учун, улар электр, газ ва сувга тўлов қила олмаяпти. Ваҳоланки, ишлаб чиқариш тўхтамаса, қарздорлик тезроқ узилади.

Эндиликда “инкассо” бўлганда ҳам, коммунал хизматларга тўловлар тўхтатилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Яна бир бюрократия қисқартирилади

Ҳозир тадбиркорлар электрон ҳисоб-фактура ва товар-транспорт юк хатини алоҳида 2 та ҳужжат сифатида расмийлаштирмоқда. Тадбиркор юк хатига 49 та маълумотни мажбурий киритиши керак.

Ҳамма соҳага рақамлаштириш кириб келган бир пайтда, бундай амалиётни бекор қилиш вақти келгани таъкидланди. Энди бу ҳужжатлар ягона шаклга келтирилади ва фақат 4 та маълумот киритишни ўзи етарли бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев:

1 январдан умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚСнинг бир қисми тадбиркорга “кэшбек” сифатида қайтариб берилади. Бунда ойлик айланмасининг 60 фоизини нақд пулсиз амалга оширган корхоналарга ҚҚСнинг 40 фоизи тўланган заҳоти қайтарилади. Агар нақд пулсиз айланма 60 фоиздан кам бўлса, “кэшбек” 20 фоиз бўлади.

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.

1 октябрдан меҳмонхона ва туроператорларга ҳам тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи “кэшбек” қилиб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш экотизими яратилади

Жорий йил стартапларга илк бор 134 миллион доллар инвестиция кириб келди. Бу соҳада фаолиятини нолдан бошлаб, айланмасини 10 миллион доллардан оширган 50 дан зиёд маҳаллий компания пайдо бўлди.

Шу боис, стартапларни “оёққа турғазиш” учун венчур жамғармалар фаолияти йўлга қўйилади. Бунинг учун IT парк ҳам 10 миллион долларлик жамғарма ташкил қилади.

Шунингдек, стартап хориждан олиб келган ҳар 1 доллар инвестициясига давлат ҳам 1 доллар ресурс беради. Стартап ишланмаларини патентлаш ва савдо белгиларини рўйхатдан ўтказиш каби харажатларни давлат қоплаб беради.

Умуман, бу соҳага 50 миллион доллар йўналтирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
1 октябрдан “Шаффоф қурилиш” тизимини тадбиркорларни ўзи юритади. Консалтинг марказлари функциялари тўлиқ хусусий секторга ўтказилади.

Президент тадбиркорлар таклиф берса, давлат идоралари кўрсатаётган бошқа хизматларни ҳам хусусий секторга беришга тайёрлигини билдирди.

1 ноябрга қадар аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқий хавф солувчи мезонлар реестри ишлаб чиқилади.

Президент реестрда йўқ мезон бўйича тадбиркор фаолиятини тўхтатган мансабдор жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирди.

Telegram | Instagram | Facebook
Тадбиркорларни жиноий жавобгарликка тортишни янада либераллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Масалан, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, деган жиноят тури бор. Бунда тадбиркор тўламаган солиқ 100 миллион сўмдан ошса, жиноятчи бўлиб қолмоқда.

Шу боис, солиқ тўламаганлик учун тадбиркорга жиноят иши қўзғатишга асос бўладиган миқдорни 2 бараваргача ошириш таклиф қилинди.

Президент тадбиркорларимиз ушбу берилаётган енгилликни, билдирилаётган ишончни суиистеъмол қилмаслигига умид билдирди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев:

“Нима учун бу йилги очиқ мулоқотни айнан Қорақалпоғистонда ўтказяпмиз?
Чунки Қорақалпоғистонга инвестиция киритиб, бизнес қилишни бошқа ҳудудларга нисбатан 3 та устунлиги бор. Биринчиси – Қорақалпоғистонда бизнес учун бирорта ҳудудда йўқ 50 дан ортиқ имтиёзлар пакети қилиб берилган. Иккинчиси – Қорақалпоғистонда ер ажратишнинг содда тизими жорий этилган. Учинчиси катта бозорларга чиқиш учун энг қулай ҳудудимиз, бу – Қорақалпоғистон”.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Эндиликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун алоҳида, бошқа вилоятлар учун эса алоҳида рўйхатга олиш тартиби бўлмайди, бундай амалиётдан воз кечилади, республика бўйича бир хил тартиб амал қиладиҚонун лойиҳаси

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзбошимчалик билан эгалланган ер-иншоотлар масаласида

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларини ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларни босқичма-босқич хатловдан ўтказиш ҳар йилги режа-жадвал асосида амалга оширилади.

Режа-жадвал Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг таклифига кўра Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланади ва жамоатчиликка эълон қилинади.

Қонунга биноан тегишли маълумотларни ва ҳужжатларни келишиш Кадастр агентлигининг автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади.

▪️АсосҚонун

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йилги 2-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди

Овоз бериш жараёнлари 31 август соат 23:59 га қадар давом этади. Фуқаролар ўзларига қулай бўлган усуллардан бири орқали, жумладан:

«Очиқ бюджет» порталининг веб-саҳифаси;
порталнинг мобил иловаси (Android ва iOS);
Telegram’даги расмий бот ёрдамида овоз бериши мумкин.

Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади. Лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 трлн 360 млн сўмни ташкил этади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент Қарори билан махсус унвонда хизмат ўташ муддатларига ўзгартиришлар киритилди

▪️ Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

“катта лейтенант” – 3 йил;
“капитан” – 4 йил;
“майор” – 5 йил;
“подполковник” – 6 йил”.

▪️ Давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

“божхона хизмати катта лейтенанти” – 3 йил;
“божхона хизмати капитани” – 4 йил;
“божхона хизмати майори” – 5 йил;
“божхона хизмати подполковниги” – 6 йил”.

▪️Фуқароларнинг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришга кўра, ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий унвонлардаги хизмат муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

“катта лейтенант” ҳарбий унвонида – 3 йил;
“капитан” ҳарбий унвонида – 4 йил;
“майор” ҳарбий унвонида – 5 йил;
“подполковник” ҳарбий унвонида – 6 йил”.

▪️ Миллий гвардия ходимларининг хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

“катта лейтенант” – 3 йил;
“капитан” – 4 йил;
“майор” – 5 йил;
“подполковник” – 6 йил”.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ИИВ расмий баёноти

Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органларида пенсияга чиқиш учун хизмат муддатини 25 йилга узайтириш мумкинлиги ҳақида ёлғон ахборот тарқалмоқда.

Маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги «Ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3413-сонли қарорига мувофиқ, ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимнинг хизмат муддати календарь ҳисобда 20 йилга етганидан сўнг, ўтаган хизмат муддати учун пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши кўрсатиб ўтилган.

Ҳозирги кунда ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга пенсия олиш учун хизмат муддатини 25 йилга узайтириш бўйича таклиф ёки қўшимчалар киритиш кўзда тутилмаган.

Telegram | Instagram | Facebook
Қорақалпоқ ўтови “Гиннес” рекордлар китобига киритилди

Нукус шаҳри ҳудудидаги “Оқ қуш” мажмуасида барпо этилган дунёдаги энг катта диаметрли қорақалпоқ халқининг миллий қора уйи (ўтов) Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Мазкур ўтовнинг диаметри 40,5 метрдан иборат.

Яқинда шу ерда президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти ўтказилган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/09/30 20:33:37
Back to Top
HTML Embed Code: