Telegram Web Link
❗️Уй-жой олиш учун субсидияга аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади

Президент фармонига мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади:

субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади;

2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади;

бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилаётган соҳалар

Бандлик вазирлиги меҳнат қонунчилиги қайси соҳаларда энг кўп бузилаётгани тўғрисида маълумот берди. Вазирлик 2024 йилнинг январь-апрель ойи давомида қайд этилган ҳолатларни таҳлил қилган.

Меҳнат қонунчилигининг энг кўп бузилиши халқ таълим муассасаларида кузатилган — 5 612 та.

Кейинги ўринда мактабгача таълими муассасаларида шундай қонунбузилиш ҳолатлари кўп бўлган — 2 173 та.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида меҳнат қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ — 1 215 та, қурилиш ташкилотларида - 266 та, қишлоқ хўжалигида452 та ҳолат қайд этилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент рақамли технологияларни ривожлантириш лойиҳалари тақдимоти билан танишди

Лойиҳага кўра, чекка ҳудудларда ҳам ривожлантириш мақсадида, IT-шаҳарчалар ташкил этиш режалаштирилган.

Бундай масканлар дастлаб 15 та ҳудудда – Чимбой, Ғиждувон, Зомин, Шароф Рашидов, Фориш, Хатирчи, Поп, Шаҳрисабз, Қўшработ, Сариосиё, Сирдарё, Паркент, Тошлоқ ва Тупроққалъа туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида ташкил қилинади. Уларда ёшлар IT, чет тили ва бошқа замонавий касблар бўйича бепул ўқитилади.

IT таълим ва дастурий маҳсулот йўналишидаги лойиҳалар бўйича 1 миллиард сўмгача бўлган стартаплар танлови IT-парк орқали ўтказилади.

“Muxlisa” номли ўзбек тилидаги овозли ёрдамчи ишлаб чиқилмоқда. Шунингдек, Ягона коммунал хизматлар платформаси жорий этилиб, 14 тадан ортиқ идоралар маълумотлари бир нуқтада жамланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бу йил “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 гача фақатгина 1, 4, 9, 11-синф ўқувчилари иштирокида ташкил этилади.

2023-2024 ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади:

турли ресторан, кафелар ва хонадонларда “Битирув оқшомлари”ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли пул маблағларини йиғиш;

битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш.

ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Тазйиққа учраган ходимга иш ҳақи сақланган ҳолда 10 кунгача қўшимча таътил берилиши мумкин

Президент 2024 йил 10 майдаги ПҚ-175-сонли қарори билан Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича топшириқ берди.

Унга кўра, Меҳнат кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:

бошқа ходимга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати юзасидан тахдид қилаётган ходимни иш берувчи ташаббуси билан бошқа доимий ишга ўтказиш ёхуд иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш;

меҳнат жараёнидаги тазйиқ ва зўравонликни ҳамда ушбу ҳолатлар юзасидан кўрилган чораларни идоравий одоб-ахлоқ комиссиясида ёки касаба уюшмаси вакили иштирокида баённома тузган ҳолда батафсил муҳокама қилиш;

календарь йили давомида ҳимоя ордеридан фойдаланган ходимга ўзининг руҳий-эмоционал ҳолатини тиклаш учун асосий меҳнат таътили билан баргаликда иш ҳақи сақланган ҳолда 10 кундан иборат қўшимча меҳнат таътили бериш.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Биз агар бугун мактабларда, олий ўқув юртларида таълим билан бирга, балки ундан ҳам ортиқроқ тарбияга эътибор бермасак, жудаям кўп нарсани йўқотамиз, деб ўйлайман. Фарзандларимизни, ўғилларимизни, қизларимизни — эртага шу юртнинг бешигини тебратувчиларни йўқотамиз”.

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тақдим этилаётган “Устоз” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — педагогика фанлари номзоди, доцент Фарида Абдураҳмонова.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:

▪️Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилади (ПҚ-165-сон, 29.04.2024 й.);

▪️Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш ишлари бўйича техник назорат хизматини кўрсатишга аутсорсинг асосида тадбиркорлар жалб қилинади (ПҚ-165-сон, 29.04.2024 й.);

▪️Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди (ВМҚ-246-сон, 29.04.2024 й.);

▪️Пенсия ва нафақалар миқдори оширилди (ПФ-69-сон, 30.04.2024 й.);

▪️Aҳоли ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминланади (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);

▪️Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 миллион сўмгача ипотека кредити берилади Манба: (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);

▪️ Уй-жой олиш учун субсидияга аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);

▪️ Ипотека кредитига бирламчи уй-жой бозоридан олинган ипотека предметини суғурта қилиш талаби бекор қилинади (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);

▪️ Жисмоний шахсларга “яшил” ипотека кредитлари ажратилади (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);

▪️ Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантириш янги босқичга олиб чиқилади (ПФ-71-сон, 01.05.2024 й.);

▪️ Тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди (ПФ-71-сон, 01.05.2024 й.).

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун барча вазифаларни кучли жамоа ҳал қилади, кучли жамоа эса билимли, дунёқараши кенг, креатив фикрлайдиган, тилларни биладиган мутахассислардан шаклланади.

Келажагини ўйлайдиган ҳар бир ташкилот ишга кирувчи номзодларни “элакдан” ўтказади, саралайди, билимлилар ичидан билимлисини қидиради.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида ҳам айни жиҳат устувор саналади.

Жорий йилнинг шу даврига қадар вазирликдаги 36 та бўш иш ўрнига 1538 нафар номзод vacancy.argos.uz орқали рўйхатдан ўтган. Бир ўрин учун ўртача 42 нафар номзод “курашган”.

Хўш, ишга кирмоқчи бўлганлар қандай босқичлардан ўтмоқда?

Telegram | Instagram | Facebook
Заргарлик учун қимматбаҳо тошларни олиб кириш 3 йилга ҚҚСдан озод қилинди

Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра:

заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан 2024 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача озод қилинади;

Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйларининг ва дам олиш зоналарининг мазкур йўналишдаги хизматларни кўрсатишдан олган фойдаси 2026 йил 1 январгача фойда солиғидан озод қилинади.

“Туризм тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартиришга кўра, Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйлари ва дам олиш зоналари жойлаштириш воситалари сифатида мажбурий сертификатлаштиришдан озод этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бугун – 15 майдан уй-жой олиш учун субсидияга аризалар қабул қилиш бошланди

Аризани шу йилнинг 1 ноябригача my.gov.uz портали орқали юбориш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди:

субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида ҳар йили 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади;

2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади;

бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Устама оладиган педагоглар рўйхати тасдиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама оладиган педагоглар рўйхати тасдиқланди.

Унга кўра, вазирлик тизимида фаолият юритаётган 1005 нафар малакали педагог кадрларга 2024 йил май ойидан 2025 йил январь ойига қадар (9 ой) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўлаб борилади.

▪️ Педагоглар рўйхати

Telegram | Instagram | Facebook
Туркиянинг дунёга машҳур ошпази Бурак Ўздемир Тошкентга келди

Czn Burak тахаллуси билан танилган машҳур ошпаз ўзининг Instagram'даги саҳифаси орқали тез кунда Тошкент марказида биринчи ресторани очилишини маълум қилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент қарори билан “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонасида улгуржи ва чакана савдо учун тўлов сифатида АҚШ доллари, евро, Россия рубли ва юань валюталарини қабул қилишга рухсат берилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Halol nasiya, qo'shimcha ustama va jarimalarsiz

Uzum Nasiya nasiyasida hech qanday yashirin to'lovlar va jarimalar yo'q. Hisob tizimi hammaga tushunarli. Yana:

✔️ 500 000 so'mdan 25 000 000 so'mgacha yangilanib turuvchi limit. Xarajat qilgan summani qaytarib bergach, uni yana qaytadan nasiyaga olish mumkun.

✔️Boshlang'ich to'lovlarsiz: tovarni bugun sotib oling, birinchi to'lovni esa keyingi oy to'laysiz.

✔️ O'zingizga mos to'lov muddatini tanlash imkoni: to'lovni 3, 6 yoki 12 oyga bo'lish mumkun.

✔️ 90 000 so'mlik chegirma: nasiyaga 1 400 000 so'mdan boshlab qilingan istalgan xaridga `SD73SK2P` promokodi orqali.

❗️Tasdiqlangan limitingizni ko'rish uchun havola orqali o'tib ro'yxatdan o'ting: https://uzummarket.prfl.me/segmentuz/t1z06n

Buning uchun telefon raqam, pasport/ID-karta, bank plastik kartasi va kamerasi bor mobil telefon kerak bo'ladi.

Promokod: SD73SK2P
❗️Бу йил “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 гача фақатгина 1, 4, 9, 11-синф ўқувчилари иштирокида ташкил этилади.

2023-2024 ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади:

турли ресторан, кафелар ва хонадонларда “Битирув оқшомлари”ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли пул маблағларини йиғиш;

битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш.

ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
Uzum tezkorda 30 000 so'm chegirma qanday olinadi

Uzum Tezkor ilovasini havola orqali yuklab oling: https://uzumtezkor.prfl.me/segmentuz/4r09nv

`ZYBLK` promokodni kiriting. 80000 so'mdan boshlangan birinchi UCHTA buyurtmaga 30000 so'mlik chegirma beradi. Barcha aksiyalar bilan qo'shiladi.

Masalan, hozir Max Way va Oqtepa Lavashda ajoyib aksiya ketayapti 🤩🤩🤩

Tezroq buyurtmaga ZYBLK promokodidan foydalanib qoling va ikki barobar foyda bilan buyurtma qiling, aksiya tugab qolishi mumkun!

Yoqimli ishtaha! Promokod: ZYBLK
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкалининг очилиш маросимида иштирок этади, маданият ва санъат соҳасидаги янги маскан ва лойиҳалар билан танишади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида миллий эстрада санъати асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилди

Telegram | Instagram | Facebook
2024/10/01 07:13:54
Back to Top
HTML Embed Code: