Telegram Web Link
“Тирик тарих” номли туркум фильмлар яратилади

Президент Шавкат Мирзиёев Киночилар саройини бориб кўрди.

Мулоқотда Президент ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Тирик тарих” туркумидаги фильмлар лойиҳаси тақдимот қилинди.

Бу — 2024-2030-йилларга мўлжалланган стратегик дастур бўлиб, энг қадимги ўтмишимиздан тортиб, яқин тарихимизгача бўлган жуда катта даврни қамраб олади.

Жумладан, милоддан аввалги VI асрда яшаган миллий қаҳрамонимиз Широқ ҳақида, миллий давлатчилигимиз тарихида ўчмас из қолдирган Алп Эр Тўнга, Соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар ҳақида, шу пайтгача етарли ўрганилмаган шайбонийлар ҳақида, қорақалпоқ шоири Ажиниёз ва бошқа машҳур адиблар ҳақида, буюк алломаларимиз ва миллий истиқлол курашчилари ҳақида ҳикоя қилиниши кўзда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Yandex Go'да ресторанлардан буюртмаларга 90 000 сўмгача чегирма!

Yandex Go иловасини қуйидаги ҳаволадан юклаб олинг: https://go-yandex.prfl.me/segmentuz/ab6hkf
"Озиқ-овқат" бўлимини, ресторанларни танланг.

🔥 UB3441WV - 80 000 сўмдан дастлабки УЧТА буюртма учун 30 000 сўм чегирма. Жами — 90 000 сўм чегирма.

Oqtepa Lavash'да эса - UB3441WV промокоди билан 140 000 сўмдан биринчи буюртмага 50 000 сўм чегирма.

Акциялар билан бирлаштирилиши мумкин.
Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Андижон, Наманган, Бухорода ишлайди.

Промокод: UB3441WV
Истамов Махмуд Шухратович
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони раҳбари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Бухоро вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 4-ўринни эгаллаб турибди

IQAir порталига кўра, соат 8:15 да Тошкент ҳавосида майда ПМ2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 160 мкг/м3 ни ташкил этган – бу “зарарли” таснифдаги кўрсаткич ҳисобланади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари орасида саломатлик учун энг катта хавф туғдирадигани айнан ПМ2,5 дисперс зарраларидир.

Telegram
| Instagram | Facebook
Ҳудудларда IT-шаҳарчалар фаолиятини ташкил этиш бўйича Президент қарори (15.05.2024 й. ПҚ-178-сон) қабул қилинди.

Қарорга кўра, жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида 13 та ҳудудда IT-шаҳарчалар фойдаланишга топширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Малайзия Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

17 май куни Тошкент халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Малайзия Бош вазири Ўзбекистон Бош вазири ҳамроҳлигида ташриф дастури бўйича навбатдаги манзилга жўнаб кетди.

Telegram | Instagram | Facebook
«Кўксарой» қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Олий Мажлис Сенатининг эллик иккинчи ялпи мажлисида бир қатор қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинди:

Солиқ кодексининг 227-1-моддасига асосан фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган молиявий жарима миқдори 100 фоизидан 2 фоизигача қисқартирилмоқда;

эндиликда давлат ёрдами берилишига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Рақобат қўмитаси билан мажбурий тартибда келишилади;

спорт соҳасидаги коррупциявий қилмишлар учун жазо муқаррарлиги таъминланади;

пневматик ва шунга ўхшаш бошқа қуролларни ўз ихтиёри билан топширган шахслар жавобгарликдан озод этилади;

маҳкумларнинг омбудсманга, болалар омбудсманига ҳамда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотларга мурожаат қилишга бўлган ҳуқуқлари мустаҳкамланмоқда. Оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётганларнинг сайловларда ҳамда референдумда иштирок этишга бўлган ҳуқуқи кафолатланмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Нажот таълимда, нажот билимда, нажот муаллимда»

Аждодларимиз бошидан ўтказган биринчи, иккинчи ренессанснинг давомчилари бўлишимиз керак.

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тақдим этилаётган “Устоз” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Ўзбекистон Қаҳрамони Муҳаббат Шаропова.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги:

Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолётнинг фавқулодда қўндирилиши тўғрисидаги хабарни чуқур ташвиш билан қабул қилдик.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вертолёт йўловчилари, жумладан Эроннинг юқори мартабали вакиллари тақдири ҳақидаги маълумотларни диққат билан кузатиб бормоқда.

Барча йўловчилар тез орада соғ-саломат топилишига умид қиламиз.

Ўзбекистон томони зарурат бўлиши билан Эронлик дўстларимизга барча ёрдам кўрсатилишига тўлиқ тайёрлигини билдиради.

Telegram | Instagram | Facebook
Эрон президенти Иброҳим Раисий ва вертолётда бўлганларнинг ўлими расман тасдиқланди. 63 ёшли Раисий 2021 йилдан мамлакат президенти эди.

Эрон Конституциясига кўра, 68 ёшли вице-президент Муҳаммад Мухбар мамлакатнинг вақтинчалик президенти бўлади.

Эронда янги президентлик сайловлари 50 кун ичида бўлиб ўтиши керак.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/10/01 09:28:20
Back to Top
HTML Embed Code: