Telegram Web Link
Ўзбекистонда 4 ноябрь — Илм-фан куни этиб белгиланиши мумкин

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Фанлар академияси томонидан “Илм-фан кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳа муҳокамаси жорий йилнинг 19 мартига қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 09.09.2023 йилдаги ПҚ-298-сонли қарорида илм-фан билан шуғулланувчиларни рағбатлантириш ва мазкур соҳага эътиборни ошириш мақсадида ушбу кунни белгилаш вазифаси топширилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон ва Лихтенштейн ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Кеча Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Лихтенштейн ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланди.

Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни кучайтиришга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар.

Шу тариқа, Лихтенштейн Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 146-давлатга айланди.

Telegram | Instagram | Facebook
​​Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди. Танқидий руҳда ўтган йиғилишда ишга солинмаётган имкониятлар, бу борадаги сусткашликлар кўрсатиб ўтилди.

Пойтахтимиз жадал ривожланаётгани ҳолда унинг ёнидаги вилоят ҳудудлари бу суръатдан ортда қолмоқда. Масалан, Тошкент, Зангиота, Қибрай, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ туманларида саноат ҳажми ёндош пойтахт туманларига нисбатан бир неча баробар кам. Қурилиш соҳасида ҳам шу аҳвол.

Бир қатор кичик тадбиркорлар фаолиятини тўхтатган. 29 та йирик корхонада ҳамда Бекобод ва Янгийўл шаҳарларида ишлаб чиқариш камайган. Вилоятда экин ерлари кўп бўла туриб, Андижон билан деярли бир хил ҳажмда маҳсулот етиштирилган.

❗️ Йиғилишда вилоятдаги шаҳар ва туманлар мутасаддилари ўз фаолиятида ўзгариш қилмаса, лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Президент туманлар иқтисодиётини соғломлаштириш бўйича чораларни кўрсатиб ўтди. Мутасаддиларга вилоятнинг барча ҳудудларини шундай таҳлил қилиб, қўшимча “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш, даромад манбаларини кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Бу борада бир қатор режалар ҳам бор. Хусусан, Оҳангарон туманида Ўзбекистон – Венгрия саноат зонаси ташкил этилиб, 100 млн долларлик лойиҳалар жойлаштирилади. Ангрен эркин иқтисодий зонасида маиший техника, металл прокат, мева-сабзавотни қайта ишлаш бўйича 400 млн долларлик, “Элтех индустриал” технопаркида 260 млн долларлик лойиҳалар амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президентнинг тегишли қарорлари билан:

“ACWA Power Company” (Саудия Арабистони) компанияси томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғи қурилади. Лойиҳа доирасида “ACWA Power KRPK Wind” МЧЖ таъсис этилди.

Шунингдек, “ACWA Power Company” томонидан Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида қуввати 300 МВт бўлган шамол электр станцияси ҳамда электр узатиш тармоғини қуриш инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Лойиҳа доирасида “ACWA Power Gijduvan Wind” МЧЖ таъсис этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бугун қисқартирилган иш куни

Меҳнат кодексининг 187-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бугун барча “газзаправкалар” очиладиЭнергетика вазирлиги

Табиий газ босимининг меъёрий схемага қайтгани муносабати билан бугундан эътиборан мамлакатимиздаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари очилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Илзат Касимов инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбирида иштирок этди ва мамлакатимиз аёлларини табриклади. Тантанали равишда давлат мукофотлари топширилди.

Айтилишича, ҳозирги вақтда хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги улуши 2017 йилдаги 27 фоиздан 35 фоизга ошган.

Сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистонда ишбилармон аёллар сафи икки баравар кенгайиб, ўз бизнесини йўлга қўйган тадбиркор хотин-қизлар сони 205 мингдан ошди. Шунингдек, 200 мингга яқин аёллар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилди. 400 мингдан кўпи иш билан таъминланди.

Ҳозирги кунда олийгоҳларда таълим олаётган 1,3 миллион нафарга яқин талабанинг ярмидан кўпини қизлар ташкил этмоқда. Эҳтиёжманд оилаларга мансуб хотин-қизлар қўшимча давлат гранти бўйича ўқишга қабул қилинмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Элдиёр Тошматов Ўзбекистоннинг БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги янги доимий вакили этиб тайинланди.

Бунга қадар у Олий Мажлис Сенати раиси Котибияти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Минитракторларни олиб киришда божхона божи ноль ставкада қўлланиладиПрезидент қарори

Қарор билан:

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ресурслари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан 4 фоизи банк маржаси) қуйидагича берилади:

чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш ва “дала дўконлари”ни қуриш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йил муддатга;

боғдорчилик (кўчатчилик), узумчилик (ток сўриси) ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш ҳамда уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар қуриш, кўчма музлаткичларни ўрнатиш, артезиан қудуқларини қазиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга.

Шунингдек, 2027 йил 1 январгача мотокультиваторлар (ТИФ ТН коди – 8432 29 100 0), бир ўқли тракторлар (ТИФ ТН коди – 8701 10000 0) ва минитракторларни (ТИФ ТН коди — 8701 91 100 0 — 8701 94 100) олиб киришда божхона божининг ноль ставкалари белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев маҳаллаларда аҳоли даромадини ошириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Бу йил 5 млн аҳолининг бандлигини таъминлаш, 2 млн кишини тадбиркорликка жалб этиш мақсад қилинган. Бунинг учун давлат томонидан барча ташкилий ва молиявий имкониятлар яратилган. Хусусан, бу мақсадларга 16 триллион сўм ажратилди.

Айтилишича, ҳар бир маҳаллага иқтисодий комплекс ташкилотлари раҳбарлари бириктирилади. Улар ўзи масъул бўлган маҳалладаги камбағал оилалар билан манзилли ишлаб, одамларнинг даромадини оширишга кўмаклашади. Арзон кредитлар, субсидия ва имтиёзли ресурслар, энг аввало, аҳолини камбағалликдан чиқаришга йўналтирилади. Яширин бизнес қонунийлаштирилиб, расмий иш ўрни кўпайтирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан:

Мамлакатимизда аёллар тадбиркорлигини янги босқичга кўтариш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш мақсадида, Сенат раиси Т.Норбоева бошчилигида махсус комиссия ташкил этилади. Ушбу комиссия келгуси йил 8 мартга қадар ҳар бир ҳудудда “фавқулодда ҳолат” режимида ишлайди;

1 ой муддатда хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича алоҳида дастур қабул қилиниб, лойиҳаларни амалга ошириш учун 15 трлн сўм, жумладан, оилавий тадбиркорлик лойиҳаларига 6 трлн сўм ажратилади. Бундан ташқари, элчилар аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 100 млн долларлик грантларни жалб қилади;

Мураккаб жарроҳлик операцияси ўтказишга муҳтож 2 минг нафар хотин-қиз давлат бюджети ва халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан даволанади;

1 млн нафар ҳомиладор аёл ҳамда 1,5 млн нафар эмизикли она йод препарати, қарийб 6 млн нафар репродуктив ёшдаги аёллар темир ва фолий кислотаси билан бепул таъминланади;

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган 4 минг нафар хотин-қизларга уй-жой ажратилади. Шу тоифадаги 3 минг нафар аёл учун мураккаб тиббий операциялар бепул ўтказилади;

“Қизлар академияси” платформаси яратилиб, 100 минг нафар опа-сингилларимизга молиявий, ҳуқуқий, психологик, репродуктив билим бериш йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
💐 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни

Segment.uz жамоаси Ўзбекистон хотин-қизларини 8 март байрами билан чин қалбдан муборакбод этади!

Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон бошқарув тизимидаги раҳбар аёллар

Telegram | Instagram | Facebook
2024/10/02 10:22:47
Back to Top
HTML Embed Code: