Telegram Web Link
Президент қарорига кўра, бир гуруҳ хотин-қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

Тақдирланганларга совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тантаналарида топширилади.

Совриндорларнинг ҳар бирига БҲМнинг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Рамазон ойининг биринчи куни милодий 2024 йил 11 март, душанба кунига тўғри келади Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ ўтказган тезкор тадбирларда Асака тумани прокурори ўринбосари, туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ва Кадастр агентлигининг Асака туман бўлими бошлиғи қўлга олинди.

Telegram | Instagram | Facebook
Жамолиддин Ходжиманов Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунгача у пойтахтнинг Чилонзор тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Қонунчиликка кўра, хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан 3 йилгача ва 6 ойгача имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада 33 миллион сўмгача кредитлар ажратилиши белгиланган.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида барпо этилган Бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабини бориб кўрди.

Тўрт қаватли замонавий бинонинг биринчи қаватда асосий спорт зали, сузиш ҳавзаси, тиббиёт хонаси ва ошхона бор. Иккинчи қаватда психология, хорижий тиллар, назарий машғулотлар, информатика ва ўқитувчилар хоналари, шунингдек, 45 ўринли меҳмонхона жойлашган. Учинчи ва тўртинчи қаватларда 235 ўринли ётоқхона, маънавият хонаси ташкил этилган.

Бокс мактаби 175 ўринга мўлжалланган бўлиб, 5-11-синфларга ҳар йили 25 нафардан ўқувчи саралаб олинади. Бугунги кунда 50 нафар ўқувчи сабоқ олмоқда. Улар бутун мамлакатимиздан келган талабгорлар орасидан саралаб олинган.

Ёш боксчилар умумтаълим фанларини шу ерда ўқишади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Агар шогирд шайхулислом, агар қозидур, агар устоз рози – Тангри розидур» — Алишер Навоий

Японларда эса шундай нақл бор: «Соясини топтамаслик учун ўқитувчидан етти қадам ортда юр!»

Республика Маънавият ва маърифат маркази жамиятда ўқитувчиларнинг мақомини юксалтиришга қаратилган навбатдаги видеороликни тақдим этди.

Telegram | Instagram | Facebook
Анваржон Очилов Бухоро вилоятининг Бухоро тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунгача у Ромитан тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағаллликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев “Tashkent City Mall” мажмуасига ташриф буюрди.

Ташриф давомида IMAX форматдаги кинотеатрга кириб, қисқа фильм томоша қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ғайратжон Эшпулатов Жиззах вилоятининг Зафаробод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунгача у Пахтакор тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Маънавий-маърифий ишлар самарадор ва таъсирчан бўлиши учун қайси бўғинга асосий эътиборни қаратиш лозим деб ҳисоблайсиз?
Anonymous Poll
44%
Болаларга (3-14 ёш)
44%
Ёшларга (15-30 ёш)
12%
Ёши катталарга (31 ёшдан юқори)
Шавкат Мирзиёев автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш ва диагностика маркази фаолияти ҳамда автотранспортнинг атроф-муҳитга зарарли таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.

Марказда автомобилдан чиқаётган зарарли моддалар миқдори текширилади ва экологик текширув натижасидан келиб чиқиб RFID чип ўрнатилган «қизил», «сариқ» ёки «яшил» ёрлиқ (стикер) машинанинг олд ойнасига ёпиштирилади.

Келгусида жорий экологик вазиятдан келиб чиқиб, шаҳар ҳудуди бир нечта экологик зоналарга ажратилади ва транспорт воситаларининг ҳавога чиқараётган зарарли моддалари даражасига кўра, яъни стикер рангига қараб, айрим экологик зоналарга киришни босқичма-босқич чеклаш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, аҳоли учун электромобилларни харид қилишни рағбатлантириш, шу жумладан, бундай тоифадаги автомобиллар учун давлат рақамларини беришда ундириладиган тўлов миқдорларини камайтириш юзасидан аниқ амалий чоралар кўрилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади.

Мукофотланганлар рўйхати

Telegram | Instagram | Facebook
2024/10/02 12:25:39
Back to Top
HTML Embed Code: