Telegram Web Link
❗️Давлат ташкилотларидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида қуйидаги вазирлик ва идоралар тизимидаги вакант лавозимлар учун эълон қилинган танловларга аризалар қабул қилиш давом этмоқда:

▪️ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

▪️ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

▪️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

▪️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги

▪️ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

▪️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

▪️ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

▪️ Рақамли технологиялар вазирлиги

▪️ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

▪️ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

▪️ Сув хўжалиги вазирлиги

▪️ Транспорт вазирлиги

▪️ Энергетика вазирлиги

▪️ Маданият вазирлиги

▪️ Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

▪️Спорт вазирлиги

▪️ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

▪️ Давлат активларини бошқариш агентлиги

▪️ Ёшлар ишлари агентлиги

▪️ Солиқ қўмитаси

▪️ Маданий мерос агентлиги

❗️Танловда иштирок этиш учун номзод vacancy.argos.uz порталида рўйхатдан ўтиши лозим.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Президент Шавкат Мирзиёев коррупция билан ҳибсга олинган Когон тумани прокурори ҳақида тўхталиб, Бош прокурорга махсус топшириқ берди.

Давлат раҳбарига кўра, туман прокурори фуқародан 200 минг АҚШ доллари пора сўраган. Прокурор қўлга олинишидан уч кун олдин масъуллар томонидан Президент хабардор қилинган.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Президент мактабга боришга вақт топаяпти, нега ҳоким вақт топмайди?

Президент жойларда болалар таълими ва тарбиясига эътиборсизлик қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Агар адолатсизлик бўлмаганида эди Шерали Жўраев бугун ёнимизда бўларди

Telegram | Instagram | Facebook
Барча АГТКШлар фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда

Республика ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида магистрал газ қувурларида босимнинг камайиши ҳолатлари кузатиляпти.

Шу сабабли, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа обектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида республикадаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда.

Энергетика вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун, 18 февраль куни кучли қор ёғиши, у камида 12 соат давом этиши кутилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ёғингарчилик ҳажми икки ойлик меъёрдан ошиши мумкин.

Шу муносабат билан пойтахт ҳокимлиги:


заруратсиз уйдан чиқмасликни, шахсий транспорт воситаларидан фойдаланишни минималлаштиришга ҳаракат қилишни ва ҳаракатланиш учун жамоат транспортидан фойдаланишни;

қор ва муз массалари тушиши мумкин бўлган кўп қаватли бинолар яқинида юришдан сақланишни;

қулоқчин таққан ҳолда ташқарига чиқмасликни — бу яқинлашиб келаётган машина ёки қор тушишини ешитмай қолишингизга олиб келиши мумкин;

автомобилларни кўп қаватли бино ва иншоотлар, шунингдек, дарахтлар тагида қолдирмасликни;

электр ёки газ таъминотида узилишлар юзага келган тақдирда Марказий диспетчерлик хизматининг 1055 рақамига ёки Телеграм орқали мурожаат қилишни илтимос қилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги Конституциявий Қонунига киритилган қўшимчага кўра, Қонунчилик палатасининг депутати бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Конституциявий Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра:

▪️ Сенат аъзолари (сенаторлар) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдордатўрт кишидан сайланади.

▪️Сенатнинг тўққиз нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Президент томонидан тайинланади.

Шунингдек, Сенат ва унинг органлари мажлисларида Марказий банк бошқаруви раиси иштирок этиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Қонун билан айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Сенат Раиси бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Қонунчилик палатасининг Спикери бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, Депутатга ва сенаторга 36 иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътили берилади. ( бундан қонунчиликда кўпроқ муддатли таътил назарда тутилган ҳоллар мустасно)

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Бахтиёржон Салимжонов Наманган вилоятининг Чуст тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунгача у Косонсой тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Азиз Эргашев Жиззах вилоятининг Бахмал тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Бунгача у Жиззах шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ғанижон Солиев Фарғона вилоятининг Бағдод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунгача у Бағдод тумани “Хўжақишлоқ” МФЙда ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Қодиржон Эркабоев Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунгача у “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Фарғона минтақавий филиали бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
2024 йил 1 июндан бошлаб маиший чиқиндилар таркибидаги иккиламчи хомашёни реализация қилиш фақат биржа орқали амалга оширилади. Чиқиндиларни «қайта ишланадиган», «қайта ишланмайдиган» ва «озиқ-овқат» тоифаларига ажратган ҳолда йиғиш ташкил этилади.

Чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаганлик учун жарима миқдорини ошириш, чиқинди ташлаб кетилган жойни тозалаш ва олиб чиқиб кетиш мажбуриятини белгилаш чоралари кучайтирилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ҳудуд раҳбарлари муҳтож оилалар билан манзилли ишламай, пул ва озиқ-овқат бериш, маиший техника совға қилиш билан чекланиб келган — Президент

Telegram | Instagram | Facebook
Маҳаллада ижтимоий хизматлар кўрсатиш электрон платформаси ишлаб чиқилади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига вилоят ҳокимлари билан бирга барча маҳаллаларда ижтимоий ходимлар фаолиятини ташкил қилиш топширилди.

Протез воситаларини бериш, нафақа ва қаровсиз қолган болаларга васийликни расмийлаштириш, ўзгалар парваришига муҳтож кексаларни ёлғиз деб эътироф этиш каби 49 та ижтимоий хизмат маҳаллагача туширилиши белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев:

Ижтимоий ҳимоя тизими билан 250 та хизмат қамраб олинган бўлса-да, маҳалладаги аҳоли уларнинг ярмидан ҳам бехабар. Масалан, ногиронлиги бор фарзандини парваришлаш нафақасини олиши мумкин бўлган 33 минг ота-она ушбу имтиёздан фойдаланмаяпти.

Telegram | Instagram | Facebook
1 октябрдан аҳолига кўрсатиладиган барча ижтимоий ёрдамларни “ижтимоий карта” орқали молиялаштиришни жорий этилади.

Бунда, энг аввало, “Саховат ва кўмак”, “Аёллар”, “Ёшлар” дафтарлари жамғармалари, кейинчалик босқичма-босқич 74 турдаги ижтимоий нафақа ва ёрдамлар ўтказилади.

Ушбу карта орқали транспорт ва коммунал соҳалардаги имтиёзлардан ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида мономарказларда ногиронлиги бўлганлар таълим олиши учун қулай муҳит ва зарур инфратузилмани яратиб, уларга стипендия тўлаш тартибини жорий қилиш топширилди.

Ногиронлиги борлар касаначилик ва ҳунармандчилик асосида яратган маҳсулотларини электрон платформа орқали сотиш тизими йўлга қўйилади.

Вазирлик ва ҳудуд раҳбарларига йил якунига қадар барча бюджет ташкилотларига 20 минг нафар, банкларга камида 1 минг нафар ногиронлиги борларни ишга қабул қилиш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/10/01 07:37:05
Back to Top
HTML Embed Code: