Telegram Web Link
❗️Вазирлар Маҳкамасига олийгоҳни тамомлаган, ота-она меҳридан маҳрум бўлган ёшларни давлат ташкилотларига ишга жойлаштириш бўйича тизим яратиш топширилди.

Бундай ёшларга уй-жой бериш тизими ҳам тубдан қайта кўриб чиқилади.

Бунда “Инсон” марказлари томонидан ҳақиқатда уй-жойга муҳтож ёшлар рўйхати шакллантирилади, уларга бериладиган уй-жойнинг нархи бозор баҳосидан келиб чиқиб, ҳудудлар кесимида белгиланади. Шундан келиб чиқиб, жорий йилда бу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар 140 миллиард сўмга етказилади.

Мутасаддиларга 1 июнга қадар навбатда турган 500 нафар етим болаларни уй-жой билан таъминлаш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Бу залда ўтирган вазирлардан қайси бири ногиронлиги борларни ишга олган?”

Давлат раҳбари ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат қилишга интилишини қўллаб-қувватлаш юзасидан топшириқлар берди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ботиржон Мирзакулов Жиззах вилоятининг Мирзачўл тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунгача у Сирдарё тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Улуғбек Хамдамов Бухоро вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Бунгача у Фарғона вилояти Қўқон шаҳар прокурори лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни “Келажак Ўйинлари” мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Россиянинг Қозон шаҳрида бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
IQAir хизмати рейтингида 21 февраль соат 09:55 ҳолатида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича Тошкент шаҳри — 1-ўринда (жуда зарарли). Асосий ифлослантирувчи — PM2.5.

Пойтахтдаги PM2.5 концентрацияси ҳозирда ЖССТ тавсия қилган йиллик ўртача ҳаво сифатидан 39 баравар юқори.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Раҳбарликка қуйида ишлаб, натижа кўрсатган кадрлар тавсия этилмоқда

Давлатимиз раҳбари кўрсатмаси асосида, Салоҳиятли кадрлар резервидаги номзодларни масъул лавозимларга тайинлаш жараёнлари бошланди.

2022 йил 4 август куни Президентимиз давлат хизматини ислоҳ қилиш йўналишида ўтказган мажлисида бундан буён раҳбарлик лавозимларига номзодлар маҳаллада одамлар билан ишлаган, уларнинг муаммосини ўз кўзи билан кўриб, ҳал қилган кадрлар орасидан танлаб олиниши ҳақида таъкидланган эди.

Ушбу кўрсатма ижросини таъминлаш мақсадида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаолларидан иборат 1000 нафар номзод Салоҳиятли кадрлар резервига танлов асосида саралаб олинган эди.

Ўтган давр мобайнида номзодлар учун масофавий малака ошириш курси ташкил этилди, уларнинг 859 нафари курсни мувафаққиятли якунлади. Шунингдек, номзодлар учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармаларида 2 ҳафталик стажировка ташкил этилди. Энг яхши натижа кўрсатган 247 нафар номзод вилоят ҳокими ўринбосари, туман (шаҳар) ҳокимларига 1 ой давомида дублёрлик қилди. 30 нафардан ортиқ номзод Россия, Хитой ва Франция давлатларида малака ошириб қайтди.

Бугунги кунга келиб, Резервдаги 12 нафар номзод вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотларнинг раҳбарлик лавозимларига, шунингдек, 7 нафар номзод туман (шаҳар) ҳокими ва ўринбосари лавозимларига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Файзуллажон Қосимов Бош вазир котибияти “Маҳалла еттилиги”, ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024 йил 1 мартдан бошлаб
Тошкент шаҳрида юк ташиш учун мўлжалланган, рухсат этилган тўла вазни 10 тоннадан юқори бўлган N2, N3, О4 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракати тиғиз вақт оралиқларида тақиқланади.

Ушбу чекловлар махсус хизмат, шу жумладан, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш ва Қуролли Кучларининг юк транспорти воситаларига татбиқ этилмайди — Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
Президентнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармони қабул қилинди. Унда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:

ЯИМ ўсиш суръатини 6 фоиздан кам бўлмаган даражада, инвестицияларни эса, ЯИМ ҳажмига нисбатан камида 30 фоиз бўлишини таъминлаш чоралари кўрилади. Йиллик инфляция даражасини 9 фоизгача ва фискал тақчилликни 4 фоизгача бўлиши таъминлананади;

2024 йил 1 апрелдан бошлаб “Ташаббусли бюджет” доирасидаги лойиҳалар ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга қабул қилиш тартиби жорий этилади;

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади;

2030 йилга қадар Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларида “ЕВРО – 5” ва ундан юқори стандартларига мувофиқ бўлмаган автомашиналар эксплуатацияси босқичма-босқич чекланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони:

2024 йил 1 мартдан бошлаб
алоҳида ишлаш талаб этиладиган, шунингдек, истеъдодли ва иқтидорли ёшлар Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси қарори билан “Ёшлар баланси” асосида вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат иштирокидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда олий таълим ташкилотлари раҳбарларига бириктирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони:

2024 йил 1 мартдан бошлаб маҳалла, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар тизимида мукофот жамғармаси 600 миллион сўм миқдорида хорижий тиллар (“Ибрат фарзандлари”) бўйича танловлар, киберспорт мусобақалари ва “Заковат” интеллектуал ўйинлари ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони:

2024 йил 1 июндан бошлаб “Ёш тадбиркор” танловлари республика босқичида саралашдан ўтган ҳар бир лойиҳага базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваригача миқдордаги имтиёзли кредитлар ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони:

2024 йил 1 мартдан бошлаб “Ҳар бир маҳалладан икки нафар дастурчи” дастури жорий этилади.

Бунда:

маҳаллаларда ёшлар етакчилари томонидан маҳалла фаоллари иштирокида IT соҳасига қизиқувчи ёшлар аниқланиб, уларни инглиз ва бошқа хорижий тилларга ўқитиш ҳамда сертификатлар олишини ташкил этиш, сертификат олган ёшлар тўғрисида маълумотларни Рақамли технологиялар вазирлигининг махсус ахборот тизимига киритиб бориш амалиёти жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 20 февраль куни ўтказилган йиғилишда ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш тизимини яратиш масаласида берилган топшириқлардан асосий тезислар

▪️ Айрим вазирлик, идоралар ва вилоят ҳокимликларида ногиронлиги бўлган бирорта одам ишга олинмагани танқид қилинди.

▪️ Вазирлар Маҳкамасига олийгоҳни тамомлаган, ота-она меҳридан маҳрум бўлган ёшларни давлат ташкилотларига ишга жойлаштириш бўйича тизим яратиш топширилди.

▪️ Вазирлик ва ҳудуд раҳбарларига йил якунига қадар барча бюджет ташкилотларига 20 минг нафар, банкларга камида 1 минг нафар ногиронлиги борларни ишга қабул қилиш топширилди.

▪️ Ходимларининг 50 фоизида ногиронлик бўлган тадбиркорларга давлат буюртмачилари билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш имконияти берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Наврўз байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун, 8 март байрамида эса 3 кун дам олади

Март ойида якшанба кунларини ҳисобга олган ҳолда ҳафтасига 5 кун ишлайдиган фуқаролар 13 кун дам олиши маълум бўлди.

2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент фармонига мувофиқ, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун 22 март, жума куни ва олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 23 март, шанба — қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган.

8 март, жума, кейин 9 ва 10 март шанба ва якшанба кунлари дам олиш куни. 21 март пайшанба — Наврўз байрами. Шу муносабат билан ўзбекистонликлар кетма-кет тўрт кун дам олади — 21, 22, 23 ва 24 март.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/10/01 09:36:05
Back to Top
HTML Embed Code: