Telegram Web Link
❗️Ҳукумат қарори билан:

2024 йил 1 октябрдан бошлаб маҳаллаларда фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ягона саволнома асосида бирламчи ўрганилади.

Бунда ягона саволнома асосида шакллантирилган буюртмага мувофиқ “маҳалла еттилиги” томонидан муаммолар ўрганилади, таҳлил қилинади ва зарур чоралар кўрилади.

Қарор билан аҳолининг муаммоларини аниқлаш бўйича ягона саволнома намунаси тасдиқланди.

Ягона саволнома Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан “Рақамли маҳалла” платформаси негизида алоҳида модул сифатида юритилади.

Telegram
| Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев Қўшма баёнот ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг 2024-2034 йилларда стратегик шериклик ва иттифоқчилик дастурини тасдиқлаш ва Ташқи ишлар вазирлари кенгашини тузиш тўғрисидаги қарорларини имзоладилар.

Шунингдек, қуйидаги ҳужжатлар тўплами қабул қилинди:

Давлат чегараси режими тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

Иқтисодиёт вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

Табиий монополияларни тартибга солиш ва рақобат сиёсати соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги баённомалар;

Ўзбекистон-Қозоғистон Экспертлар кенгашини таъсис этиш тўғрисида меморандум ва бошқалар.

Telegram | Instagram | Facebook
⚡️Улуғбек Рашитов — икки карра Олимпиада чемпиони 🥇🥇

Таэквондо бўйича Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашитов Парижда ҳам ғалаба қозонди.

У Ўзбекистон тарихида икки карра Олимпиада чемпионлигини қўлга киритган биринчи спортчи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Улуғбек ҳозирда 22 ёшда. Токиода ғолиб бўлганида у Ўзбекистон тарихидаги энг ёш Олимпиада чемпионига айланганди (19 ёш).

Telegram | Instagram | Facebook
🥇🥇 Ҳасанбой Дўсматов – икки карра Олимпиада чемпиони бўлган илк ўзбек боксчиси!

Ўзбекистон ҳисобидаги олтин медаллар сони 3тага етди!

Telegram | Instagram | Facebook
❗️“Сиёсий-маърифат соати”нинг навбатдаги сони тақдим этилди

Давлат хизматчилари учун мўлжалланган сиёсий-маърифий соатларда бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида сўз боради.

Бугунги сиёсий-маърифат соатида:

Ўзбекистон ва жаҳон янгиликлари;
“Жадид” газетасида давлат ва жамоат арбобларининг долзарб мавзудаги мақолалари анонси билан танишасиз;
“M-дайжест”да Республика Маънавият ва маърифат марказининг янгиликлари;
“Маҳалладан гапирамиз” рукнида маҳаллалар ҳаётида юз берган янгиликлар ҳақида сўз боради;
Давлат хизматчиси этикаси — дресс-кодлар ҳақида билиб олинг;
“Мутолаа” рукнида давлат хизматчилари “Бормисан?” — муваффақиятли ҳаёт учун тавсиялар китоби мутолаасига чорланади.

Мазкур лойиҳа — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан тақдим этилмоқда.

▪️ Тўлиқ кўриш

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент томонидан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди

Қонунга кўра, фуқаролар қуйидаги кўчмас мулкларни ўз номига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонуний ўтказиб олиши мумкин:

2018 йил 1 май кунигача якка тартибдаги уй-жой қуриб ўзбошимчалик билан эгаллаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

2018 йил 1 май кунигача фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

“бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

2021 йил 8 июнга (ҳокимларнинг ваколати бекор қилингунига) қадар туман (шаҳар) ҳокимлари қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер;

боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер;

кичик саноат зоналари ҳудудига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ери;

давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер;

ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкаси.

❗️Кўчмас мулкни қонунийлаштириш учун улар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

▫️ер бошқа шахсга ажратилмаган ёки аукционга чиқарилмаган бўлиши;
▫️ер участкасидан фойдаланишда низо мавжуд эмаслиги;
▫️ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги;
▫️муҳофаза зонасида, суғориладиган ерда жойлашмаганлиги;
▫️бош режа талабларига зид эмаслиги (мавжуд бўлса);
▫️ҳар бир категорияга хос бошқа шартлар (инвестиция мажбурияти бажарилганлиги, ширкат аъзоси ҳисобланиши ва бошқалар).

Қонун 3 ойдан сўнг кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёевга минтақа давлатлари ўртасидаги дўстлик, қўшничилик ва ўзаро англашувни ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари учун Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Фахрий нишони тантанали топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлади ва қатор таклифларни илгари сурди:

Ягона минтақавий бозорни шакллантириш бизнинг узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегик мақсадимиз бўлиши керак.

Ушбу масалаларнинг барчасини кўриб чиқиш учун мамлакатларимиз Бош вазирлари ўринбосарлари даражасида Иқтисодий кенгаш – мунтазам равишда учрашувларни йўлга қўйишни таклиф қиламиз.

Марказий Осиё инвестиция кенгашини таъсис этиш, минтақа мамлакатлари Инновацион ривожланиш банкини ташкил этиш, қўшма инвестиция форумларини мунтазам ўтказиб бориш ҳам истиқболли масалалар ҳисобланади.

Жорий йилнинг ноябрь ойида Озарбайжонда бўлиб ўтадиган Иқлим саммити давомида мамлакатларимиз ягона позиция билан чиқишлари мумкин.

Бизнинг янги таклифларимиз қаторида Марказий Осиёни барқарор ривожлантириш комплекс дастури, Трансчегаравий дарёларнинг сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг минтақавий стратегиясини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш масалалари ҳам бор.

Туристик алмашувни кенгайтириш мақсадида “Битта тур – бутун минтақа” тамойили бўйича миллий ай-ди карталарни ўзаро тан олиш ва оммавий туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш масалаларини ўрганиб чиқишни таклиф қиламиз.

❗️ Умуман олганда, минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш ва узоқ муддатли шериклик кун тартибини бойитиш учун Маслаҳат учрашуви форматини янада такомиллаштириш масалаларини биргаликда кўриб чиқиш вақти келди, деб ҳисоблайман.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Париж Олимпиадасида ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалларни қўлга киритган ҳамда икки карра олимпия чемпионига айланган таэквондочимиз Улуғбек Рашитов ва боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Эркин курашчимиз Ғуломжон Абдуллаев Олимпиаданинг бронза медалини қўлга киритди.

Telegram | Instagram | Facebook
⚡️Тўртинчи олтин

Боксчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам Олимпиада чемпиони бўлди. Бу делегациямизнинг Париждаги тўртинчи олтин медали, боксчиларимиз орасида иккинчиси.

Telegram | Instagram | Facebook
🥇 5-олтин! Лазизбек Мулложонов ҳам Олимпиада чемпионига айланди

Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси олтин медаллар сони бўйича Рио-2016да ўрнатган рекордини янгилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Акбар Жўраев Олимпиаданинг кумуш медалини қўлга киритди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Олтинчи олтин!

Разамбек Жамалов Олимпиада чемпионлигини қўлга киритди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясига навбатдаги 2 та олтин медални келтирган ва уларнинг сони бўйича рекорд кўрсаткичга эришилишига ҳисса қўшган спортчиларимиз - боксчилар Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Муллажонов билан телефон орқали суҳбатлашди.

Telegram | Instagram | Facebook
⚡️ Еттинчи олтин!

Абдумалик Холоқов
драматик тарзда кечган финал баҳсида ишончли устунлик қилиб, терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги олтин медални олиб келди.

Telegram | Instagram | Facebook
⚡️ Иккинчи кумуш — вице-чемпион!

Светлана Осипова Олимпиаданинг кумуш медалини қўлга киритди. Таэквондочимиз финалда мезбонлар вакили Алти Лаурин билан баҳс олиб борди.

Telegram | Instagram | Facebook
⚡️Баҳодир Жалолов икки карра Олимпия чемпиони!

Баҳодир Жалолов финалда испаниялик Айюб Гадфани таслим қилди.

Б.Жалолов фаолиятидаги иккинчи Олимпия ўйинларининг ғолиби бўлди. Бунга қадар, айнан ушбу Олимпиадада ҳамюртларимиздан Ҳасанбой Дўсматов (бокс) ва Улуғбек Рашитов (таэквондо WT) айнан шундай муваффақиятга эришган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон спорт делегациясидаги медалларимиз 8 та олтин 2 кумуш 3 та бронзага етди.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/09/30 14:28:33
Back to Top
HTML Embed Code: