Telegram Web Link
Париж Олимпиадасида бокс бўйича мусобақалар финалида ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритган Баҳодир Жалоловга мухлислик қилган ҳамюртларимиз Ватанимиз байроғи билан биргаликда қўшниларимиз, қардошларимиз Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон байроқларини ҳам кўтариб турдилар.

Минтақамиздаги ҳар бир мамлакатнинг ютуғи - бутун Марказий Осиёнинг ютуғи. Спорт бирлаштиради. Куч - бирликда! Олға, Ўзбекистон! Олға, Марказий Осиё!

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев 11 август куни Баҳодир Жалолов, Абдумалик Ҳалоков, Разамбек Жамалов, Светлана Осипова ва Акбар Жўраев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Токио олимпиадасидан кейин яхши ният билан топ-15 га кирамиз деб, олдимизга катта мақсад қўйган эдик. 208 та давлат вакиллари қатнашган мусобақада спортчиларимиз юксак матонат, маҳорат ва ирода кўрсатиб, дунёда 13-ўрин, Осиёда 4-ўрин, туркий, мусулмон ва МДҲ давлатлари орасида 1-ўринни эгаллади. Бир йўла 3 нафар спортчимиз “икки карра олимпия чемпиони”, деган юксак шарафли номга сазовор бўлди.

Бу Янги Ўзбекистон ёшлари нимага қодир эканини бутун дунёга кўрсатиб, уларнинг натижалари тарихимизда зарҳал ҳарфлар билан муҳрланди.

Барча спортчиларимиз, уларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийлари Янги Ўзбекистоннинг чинакам қаҳрамонларидир!
Улар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди, улар бизнинг ғуруримиз!”, деди Президент.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев халқимизни Олимпия ўйинларида эришилган улкан зафар билан табриклади

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади

Мустақиллик байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланганлигини инобатга олиб, умумий ўрта таълим муассасаларида янги — 2024-2025 ўқув йили жорий йилнинг 4 сентябрь кунидан бошланиши маълум қилинади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилади

Бунда:

▪️ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;

▪️ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;

▪️ ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб белгиланди.

2024 йил 1 октябрдан бошлаб:

▪️бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади.

▪️бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади.

▪️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;

▪️базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ёрқин ва унутилмас натижаларни қайд этган Ўзбекистон делегацияси аъзолари 12 август куни Тошкентга етиб келишди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, делегация аъзолари Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди. Давлат раҳбарининг табригини Бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева ва Бош вазир Абдулла Арипов чемпионларга Президент совғаларни топширди.

Мукофотлар:

Олтин медал соҳибларига (8 нафар):

– 200 минг АҚШ доллари;
– Tahoe автомобили;
– 2 қаватли коттедж.

Кумуш медал соҳибларига (2 нафар):

– 100 минг АҚШ доллари;
– BYD Song Plus EV Champion автомобили;
– квартира.

Бронза медали соҳибларига (3 нафар):

– 50 минг АҚШ доллари;
– BYD Song Plus DM-i Champion автомобили;
– квартира.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон спорт делегацияси Париж-2024 17-ёзги Паралимпия ўйинларига тантанали кузатилди.

Пара атлетчиларимиз ёзги Паралимпия ўйинларига 65 нафар спортчи билан 113 та лицензияни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Бу Ватанимиз учун Паралимпия ўйинларида иштирок этиш бўйича лицензиялар ва мусобақа иштирокчилари сони бўйича мутлоқ рекорд кўрсаткичдир.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2024 йил 1 сентябрдан бошлаб фуқароларга тўланадиган бошқа пенсиялар ва нафақалар миқдори тасдиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент сунъий интеллект ва IT соҳасидаги стартап лойиҳаларни ривожлантириш чора-тадбирларига доир тақдимот билан танишди.

Тақдимотда сунъий интеллект бўйича қонунчилик базасини яратиш кераклиги қайд этилди. Сунъий интеллектни жорий этиш стратегияси ва икки йиллик лойиҳалар дастурини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Сунъий интеллект технологиялари марказини ташкил қилиш бўйича топшириқ берилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президентнинг “Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони ва “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида"ги фармойиши қабул қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга доир Президент Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди

Стратегик ислоҳотлар агентлиги ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси тайёрланди.

Лойиҳада:

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги – Давлат бошқаруви академияси – “Эл-юрт умиди” жамғармасининг доимий ҳамкорлигига асосланган давлат хизматида кадрлар тайёрлаш кластерини жорий этиш назарда тутилмоқда;

давлат хизматчилари билан меҳнат шартномасини дастлаб 1 йил муддатга тузилиши ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра шартнома доимий муддатга узайтирилиши белгиланмоқда;

давлат хизматига илк бор қабул қилинганлар дастлаб мажбурий қайта тайёрлаш курсларида, кейинчалик ҳар 3 йилда малака ошириб бориши назарда тутилмоқда.

Шунингдек:

Раҳбарликка иқтидорли кадрларни танлов асосида жалб этишга қаратилган “ТОП-100” дастури жорий этишга доир таклиф ишлаб чиқилган.

Давлат хизматчиларида касбий маданиятни шакллантириш мақсадида Агентликда Одоб-ахлоқ комиссиялари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бўлинма ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Давлат органларидаги лавозимларни эгаллаш бўйича очиқ танловларни ўтказишнинг ҳуқуқий тартиботлари мустаҳкамланмоқда ҳамда ушбу соҳада қонунбузилиш ҳолатларига жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Давлат хизматида ойлик иш ҳақи тизимини тубдан ислоҳ қилиш белгиланмоқда. Бунда, лавозимлар юклатилган вазифаларнинг мураккаблиги даражасига кўра “грейд” (синф)ларга ажратилиб, иш ҳақи белгиланиши назарда тутилган.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тузилмасида Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилмоқда.

Юқоридагилар билан бир қаторда, лойиҳа билан қуйидагиларни тасдиқлаш назарда тутилмоқда:

Давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати;
Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри;
Давлат фуқаролик хизматида танлов ўтказиш тартиби;
Миллий кадрлар захирасини шакллантириш тартиби;
Давлат фуқаролик хизматчиларининг малака даражалари тўғрисидаги низом;
Давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенцияларини узлуксиз равишда ошириш тартиби тўғрисидаги низом;
2024–2025 йилларда давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш бўйича амалий тадбирлар режаси.

Ҳозирда Фармон лойиҳаси соҳа мутахассислари ва халқаро экспертлар, фикр-мулоҳазалари ва таклифлари асосида такомиллаштирилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.

2020 йилдан буён камбағаллик даражаси 17 фоиздан 11 фоизга тушди. Келгуси уч йилда камбағаллик даражасини 11 фоиздан 7 фоизга қисқартириш мақсад қилинган.

Камбағаллик омилларини ўрганиш учун ижтимоий ҳимоя ва бандлик масалаларида 8 та йўналишда ягона саволнома ишлаб чиқилади. Шу асосида оилаларнинг имкониятлари баҳоланиб, 3 та тоифага ажратилади. Ҳар бир оилага индивидуал ёндашилиб, “оёққа туриши”га кўмаклашилади.

Энди ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини қайта кўриб чиқилиб, асосий эътибор камбағалликни қисқартириш ва улар бандлигини таъминлашга қаратилади.

Иш ўринларини захиралаш амалиёти ўрнига эҳтиёжманд кишиларни ишга олган тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари жорий қилинади. Бўш иш ўринлари тўлиқ рақамлаштирилади. Буюртмачини касаначи ва фрилансерга боғлайдиган онлайн платформа ташкил қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/09/30 16:22:27
Back to Top
HTML Embed Code: