Telegram Web Link
2024/2025 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Хотин-қизлар учун қўшимча грант квотаси тасдиқланди

Хотин-қизлар учун қўшимча 2000 та давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари учун қўшимча квота тасдиқланди

“Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар, SOS — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, шунингдек, йигирма беш ёшгача бўлган васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар (25 ёшга тўлмаган) учун қўшимча бир фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари ва таълим шакллари кесимидаги тақсимоти

▪️ Жами: 1 949 та қўшимча квота. Шундан:

кундузги – 1 280 та;
сиртқи – 521 та;
кечки – 92 та;
масофавий – 56 та.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент қарори билан:

Олимпия ва Паралимпия,
Осиё ва Параосиё ўйинлари, олимпия ва паралимпия спорт турлари (ёш тоифалари) бўйича жаҳон чемпионатларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар, шунингдек, уларни тайёрлаган тренерларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш миқдорлари тасдиқланган.

Telegram | Instagram | Facebook
Davlat OTMlari (daromad va xarajatlar).pdf
206.8 KB
Давлат олий таълим муассасаларининг 2024 йил биринчи ярим йиллигидаги даромад ва харажатлари тўғрисида маълумот

Энг кўп даромад кўрган олий таълим муассасалари бешлиги:

1. Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 504 млрд 414 млн сўм
2. Қарши давлат университети – 353 млрд 166 млн сўм
3. Чирчиқ давлат педагогика университети – 282 млрд 699 млн сўм
4. Ўзбекистон Миллий университети – 275 млрд 986 млн сўм
5. Фарғона давлат университети – 273 млрд 850 млн сўм

Соф даромади энг кўп олий таълим муассасалари бешлиги:

1. Қарши давлат университети – 214 млрд 215 млн сўм
2. Навоий давлат педагогика институти – 135 млрд 289 млн сўм
3. Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 122 млрд 168 млн сўм
4. Бухоро давлат университети – 104 млрд 758 млн сўм
5. Бухоро давлат педагогика институти – 74 млрд 615 млн

Telegram | Instagram | Facebook
Мактаб битирувчиларининг олий ўқув юртларига кириш ўртача балл кўрсаткичи беш йилда 69,8 баллдан 78 баллга ошган.

Аҳамиятли жиҳати, 2024 йилги абитуриентларга тегишли ўртача балл 70,8 ни ташкил этгани ҳолда, жорий йил мактаб битирувчиларининг ўртача балли умумий кўрсаткичдан 7,2 балл юқори.

Максимал баллнинг 75 фоизидан юқорисини (141,75 + балл) эгаллаган 41 009 нафар абитуриентнинг 32 949 нафари (80%) айнан жорий йилдаги мактаб битирувчиларидир.

Telegram | Instagram | Facebook
1-синф учун микроҳудуддан ташқари мактабларга қабул бошланди

1 августдан ота-оналар ўз ҳудудидан ташқарида жойлашган мактабларнинг 1-синфи учун ариза топширишига старт берилди. Жараён my.maktab.uz платформаси орқали амалга оширилади.

Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook
❗️B2 сертификатга эга бўлмаган мактаблардаги хорижий тил ўқитувчиларига яна бир йил муддат берилади

Вазирликнинг маълум қилишича, умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган хорижий тил ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши талаби 2025/2026-ўқув йилига қадар узайтирилмоқда (мазкур масала юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг розилиги олинган).

Мазкур ҳолатни инобатга олиб, 2024/2025-ўқув йили олдидан B2 даражадаги сертификатга эга бўлмаган мактабларда амалда ишлаб турган хорижий тил ўқитувчилари билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилмаслик сўралган.

Шу билан бирга, тегишли даражага эга бўлмаган, ҳозирда фаолият олиб бораётган хорижий тил ўқитувчилари томонидан белгиланган сертификатлар 2024/2025-ўқув йили якунига қадар олиниши ҳудудий бошқармалар томонидан назоратга олиниши талаб этилган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Рақобат қўмитаси товар-хом ашё биржалари орқали реализация қилиниши белгиланган суюлтирилган газ маҳсулотининг (пропан) қўйилиши ва сотилиши юзасидан тегишли ўрганишларни олиб бормоқда.

Ўрганиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ижод ва маънавият тарғиботи борасидаги лойиҳалар муҳокама қилинди

Миллатни уйғотиб, она юртга муҳаббатни мустаҳкамлаш, миллий ғурурни юксалтиришда адабиётдек кучли восита бўлмаса керак. Шу каби мақсадлар йўлида ижод ва маънавият тарғиботи йўналишида кўплаб самарали ишлар қилинмоқда.

Ёзувчилар уюшмасида мутасаддилар, маънавият тарғиботчилари, ёзувчи ва шоирлар учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Республика Маънавият ва маърифат марказининг рақамли тарғибот лабораториясида замонавий медиа маҳсулотлар тайёрлаш ҳамда болалар адабиётини ривожлантириш йўналишида Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️1 сентябрдан ихтисослаштирилган спорт мактаблари ходимларига ҳар ой 100 фоизгача устама тўланади

Бу 22 июнь куни қабул қилинган Президент фармонида кўзда тутилган. Фармонга кўра, 2024 йил 1 сентябргача:

ихтисослаштирилган спорт мактабларида иккинчи хорижий тилни ўргатиш йўлга қўйилади;
ҳар бир туман ва шаҳардан камида 3 тадан энг намунали давлат мактабгача таълим ташкилотлари танлаб олиниб, гимнастика хоналари ташкил қилинади.

▪️Ихтисослаштирилган спорт мактабларида:
таълим жараёни ўқувчилар сони 12 нафардан 24 нафаргача синфларда амалга оширилади;
ўқувчиларининг умумий чекланган сони 168 нафар этиб белгиланади.

Шунингдек, ихтисослаштирилган спорт мактаблари ўқувчи-спортчилари Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида алоҳида жамоа сифатида тўғридан-тўғри иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/11/05 18:45:19
Back to Top
HTML Embed Code: