Telegram Web Link
❗️Хорижий тилни С1 даражада биладиган талабаларга ишлашга рухсат этилади

Президент Қарорига мувофиқ, 2024 йил 1 октябрдан:

Ёшлар ишлари агентлиги ҳар йили хусусий ўқув марказларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимидаги рейтингини тузади ҳамда расмий веб-сайтида эълон қилиб боради;

рейтинг натижаларига кўра олис ва чекка ҳудудларда фаолият кўрсатувчи энг юқори кўрсаткичга эга 100 та хусусий ўқув марказининг таълим жараёнида фойдаланадиган бино ва иншоотлар учун ижара тўлови харажатларининг бир қисми компенсация қилинади.

2024–2026 йилларда олий таълим ташкилотларининг хорижий тил филологияси таълим йўналиши бўйича 3 ва 4-курсда таҳсил олаётган ҳамда камида С1 даражадаги сертификатга эга талабаларига умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ўқитувчи сифатида меҳнат фаолиятини амалга оширишига рухсат этилади.

2024/2025 ўқув йилидан ота-оналар ва ўқувчилар талабидан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган мактаблар ва касб-ҳунар мактабларида чет тили сифатида немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларини ўқитишни йўлга қўйилади.

2025 йил 1 январгача инглиз тили, кейинги йилларда бошқа хорижий тиллар ва замонавий касбларни ўргатиш бўйича дунёнинг етакчи марказлари, олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйилади ҳамда уларнинг халқаро таълим стандартларига мос таълим дастурлари “Ибрат фарзандлари” ва “Устоз” лойиҳаларига татбиқ этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Дзюдочимиз Музаффарбек Турабоев Олимпиадада бронза медалини қўлга киритди. Медаль учун кечган баҳсда у испаниялик Николоз Шеразадишвили устидан ғалаба қозонди.

Telegram | Instagram | Facebook
“Метан нархини бозор белгилайди”

1 август куни Бош вазир Абдулла Арипов президент топшириғига биноан ёқилғи-энергетика масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Унда метан нархининг юқори чегарасини бекор қилиш масаласи муҳокама қилинди. Эндиликда давлат бу соҳада нарх белгилашга аралашмайди, нархни бозор белгилайди.

Тадбиркорларга нарх белгилашда эркинлик бериш “хоҳлаган ишни қилиш имкониятини” англатмайди. Президент ҳукуматга бозор механизмларини жорий этиш билан бирга, газ нархининг асоссиз ошириб юборилишига йўл қўймаслик бўйича топшириқ берди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар давлат органларига ишга жойлаштирилади

“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа билан, маҳаллий меҳнат органлари томонидан йўлланма асосида ишга юборилган шахсларни, шу жумладан, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари талабномаси бўйича юборилган тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлган хотин-қизларни ишга қабул қилишни бўш (вакант) иш ўринлари мавжуд бўлгани ҳолда асоссиз равишда рад этган давлат ташкилотларига, давлат улуши эллик фоиз ва ундан юқори бўлган ташкилотларга жавобгарлик белгиловчи меъёрлар киритилмоқда.

Лойиҳа муҳокамаси 16 августга қадар давом этади.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Юсупов Ўзбекистонга Олимпиаданинг бронза медалини олиб берди

Париж олимпиадасида +100 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчи бронза учун баҳсда япониялик рақиб устидан ғалаба қозонди. Ўзбекистон делегацияси медаллари сони 3 тага етди, уларнинг барчасини дзюдочилар қўлга киритишган.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баҳодир Жалолов яримфиналга чиқди

Олимпиаданинг амалдаги чемпиони австралиялик Теремоана Жуниорни мағлуб этиб, турнир медалини кафолатлади. Энди у 7 август куни германиялик Нелвие Тиафакка қарши финал йўлланмаси учун жанг қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳасанбой Дўсматов ярим финалда!

Бокс бўйича Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ҳам Париж-2024 даги муваффақиятли иштирокини давом эттирган ҳолда ярим финалга йўл олди.

Дўсматов чорак финалда ўзининг азалий рақибларидан бири қозоғистонлик Сакен Бибоссиновни мағлубиятга учратиб, ўзининг Олимпиадалардаги иккинчи медалини кафолатлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент ҳузурида Иқлим кенгаши ташкил этилади — Президент Фармони

Иқлим кенгаши иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш масалалари бўйича Президент ҳузуридаги энг юқори маслаҳат органи ҳисобланади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенцияси ва Париж битимидан келиб чиқадиган Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилиши мониторингини юритиш Иқлим кенгашининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Яшил трансформация ва иқлим ўзгаришига мослашиш миллий маркази Иқлим ўзгариши миллий маркази (Иқлим маркази) деб қайта номланди.

Илмий ва академик салоҳиятни ошириш ҳамда фундаментал тадқиқотларни ривожлантириш мақсадида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида (Green University) Иқлим илмий форуми (резиденцияси) (Иқлим резиденцияси) ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зиёлилар бирлашса, бир овозга айланса, жамиятда маърифат қудратли кучга айланади.

Республика Маънавият ва маърифат марказида Рақамли тарғибот лабораторияси фаолияти йўлга қўйилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Мактаб директори лавозимига номзодлар менежерлик курсини битирган кадрлар орасидан танлаб олинади

Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори имзоланган.

Қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ:

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб, менежерлик сертификатига эга бўлган қуйидаги раҳбар ходимларга ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳap ойлик қўшимча устамалар тўланади:

мактаб директорларига — 50 фоиз;
мактаб директори ўринбосарларига — 30 фоиз.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳасанбой Дўсматов Олимпиада финалига чиқди

Ёзги Олимпия ўйинлари бокс мусобақасида ўзбекистонлик боксчилардан Ҳасанбой Дўсматов яримфинал баҳсларини ғалаба билан бошлаб берди ва энди 8 август куни франциялик Билол Беннамага қарши олтин медал учун курашади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди.

Жорий ҳафтада давлат раҳбари ҳузурида ижтимоий-иқтисодий кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан йиғилишлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, ҳафта давомида Президент давлат ташрифи билан Қозоғистон Республикасида бўлиши, Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида ҳамда "Марказий Осиё + Япония" форматидаги саммитда иштирок этиши режалаштирилган. Ҳафта якунида Япония Бош вазири Фумио Кисида расмий ташриф билан юртимизга келиши кутилмоқда.

Президент матбуот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook
❗️«Ўзгидромет» прогнозларига кўра, 6–8 август кунлари Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ҳаво ҳарорати 43-45 даражагача исийди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миришкор туманининг чегараолди ҳудуди — Помуқ шаҳарчасида минглаб одамлар Мустақиллигимизнинг 33 йиллигига бағишланган концертга йиғилди

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

Telegram | Instagram | Facebook
Сўнгги тўрт йилда ички йўлларни қуриш ва таъмирлашга 15 триллион сўм ажратилган. Маҳаллаларда, чекка қишлоқларда ҳам кўчалар равон бўлиб, аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда. Лекин уларни сақлашга масъул тизим йўқ.

Чунки Автомобиль йўллари қўмитаси давлат ва халқаро аҳамиятдаги йўл ва кўприклар билан шуғулланади. Ички йўл ва кўприклар эса маҳаллий ҳокимликлар балансида. Ҳозирги кунда 43 минг километр ички йўллар таъмирталаб ҳолатда, 2 минг 354 та кўприкнинг “эгаси” аниқ эмас.

Шу боис туман даражасида бу масалаларга масъул тизим яратиш режалаштирилмоқда. Таклифга кўра, 208 та туман ва шаҳар Ободонлаштириш бошқармаларида ички йўлларни сақлаш хизматлари ташкил қилинади. Улар энг зарур 4 турдаги махсус техника билан таъминланади. Бунинг учун бюджетдан тегишли маблағ ажратиш кўзда тутилаяпти.

Telegram | Instagram | Facebook
Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан 2024 йил 26 июлдан асосий ставка 13,5 фоизга пасайганлиги сабабли тижорат банклари томонидан марказлашган маблағлар ҳисобидан ажратиладиган ипотека кредитининг йиллик фоиз ставкаси мутаносиб равишда туширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев 7-9 август кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент томонидан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди

Қонунга кўра, фуқаролар қуйидаги кўчмас мулкларни ўз номига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонуний ўтказиб олиши мумкин:

2018 йил 1 май кунигача якка тартибдаги уй-жой қуриб ўзбошимчалик билан эгаллаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

2018 йил 1 май кунигача фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

“бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

2021 йил 8 июнга (ҳокимларнинг ваколати бекор қилингунига) қадар туман (шаҳар) ҳокимлари қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер;

боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер;

кичик саноат зоналари ҳудудига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ери;

давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер;

ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкаси.

❗️Кўчмас мулкни қонунийлаштириш учун улар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

▫️ер бошқа шахсга ажратилмаган ёки аукционга чиқарилмаган бўлиши;
▫️ер участкасидан фойдаланишда низо мавжуд эмаслиги;
▫️ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги;
▫️муҳофаза зонасида, суғориладиган ерда жойлашмаганлиги;
▫️бош режа талабларига зид эмаслиги (мавжуд бўлса);
▫️ҳар бир категорияга хос бошқа шартлар (инвестиция мажбурияти бажарилганлиги, ширкат аъзоси ҳисобланиши ва бошқалар).

Қонун 3 ойдан сўнг кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика Маънавият ва маърифат маркази ва “Ўзбекистон тарихи” телеканали тақдим этади: “10 та факт” телелойиҳаси

Лойиҳанинг навбатдаги сонида буюк аждодимиз Муҳаммад ал-Хоразмий ҳақидаги фактлар билан танишасиз.

1️⃣ Хоразмий “0” рақамини ихтиро қилган.

2️⃣ Аллома бутун дунёда кенг фойдаланилаётган ўнлик саноқ системасини илмий муомалага киритган.

3️⃣ Ҳали Ғарбда кўпчилик ер текисликдан иборат деб ишониб юрган бир пайтда Хоразмий сайёрамиз юмалоқ шаклда эканини исботлаган.

4️⃣ Қуёш соатларининг энг муҳим таркибий элементи бўлган “мармар плита”нинг ясалиш усулини Хоразмий кашф этган.

Сиз қайси фактларни биринчи марта эшитяпсиз? Лойиҳани кузатиб бориб, ўзингиз учун янги билимлар майдонини кашф қилинг!

Telegram | Instagram | Facebook
2024/11/05 22:51:26
Back to Top
HTML Embed Code: