Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари:

Фарзандларимизга эътибор бермасак, бизни дунёи охиратда қийинчилик кутмоқда, чунки бола-чақа бизга омонат берилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев лавозимидан озод этилди

Фарход Абдуллаев “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ раиси этиб тайинланди. Президент қарори билан “Олмалиқ КМК” АЖ таркибидаги “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида шу комбинат ташкил этилган эди.

Учтепа тумани ҳокими вазифасини биринчи ўринбосар Жамшид Алимжонов вақтинча бажариб туради.

Telegram | Instagram | Facebook
Маҳаллангизда тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига масъул бўлган ходим - ҳоким ёрдамчисининг фаолиятига неча балл берган бўлардингиз?
Anonymous Poll
41%
1 балл
6%
2 балл
6%
3 балл
4%
4 балл
43%
5 балл
Энди камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя битта, яъни Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади – Президент

Telegram | Instagram | Facebook
“Водил” ва “Оқ-қия” чегара ўтказиш пунктлари халқаро мақомга эга эмаслиги боис хорижий туристлар Шоҳимардон ва Ёрдонга Ўш орқали айланиб келишига тўғри келмоқда. Бу масала ҳал бўлса, тадбиркорлар ушбу 2 та қишлоққа 100 миллион доллар инвестиция киритишга тайёр.

❗️ Бу борада қўшни мамлакат билан тегишли музокаралар олиб борилаётгани маълум қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
“Тошкент – Андижон” йўналишида йўловчи поезди Қувада ҳам тўхтаб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
Энди фоизсиз таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиган хотин-қизларга берилади

Президентнинг Фармони (27.05.2024 йилдаги ПФ-82-сон) билан 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, эндиликда фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган хотин-қизларга имтиёзли фоизсиз таълим кредити берилади.

Кредит кимларга берилади?
Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар филиаллари);
ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).

Қайси таълим шаклига берилади?
Кундузги;
Сиртқи;
Кечки.

Масофавий таълимга берилмайди.

14 фоизда берилар экан-ку, нега фоизсиз дейиляпти?
Тўғри, таълим кредити аслида 14 фоизлик ставкада берилади. Аммо бу фоиз қисмини хотин-қизлар тўламайди, давлат тўлаб беради.

Тўлаш қачондан бошланади?
Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб (яъни олти ой ўтиб) 7 йил давомида қайтарилади.

Қандай ҳужжатлар керак?
банкка ариза;
шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
таълим муассасаси билан тўлов-контракт шартномаси;
талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат.

❗️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
Иккита янги университет ташкил этилади

❗️ Ҳозир Сурхондарёда Термиз муҳандислик-технология институти ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти бор. Уларни йириклаштириш орқали Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Янги университетда Илғор муҳандислик мактаби ташкил этилади. Унга билими юқори талабалар танлов асосида олиниб, амалиётга йўналтирилган махсус таълим дастурлари асосида ўқитилади.

❗️ Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университети очилиши кутилмоқда.

Унинг фаолияти 2024/25 ўқув йилидан бошланади. Университетда муҳандислик, архитектура ва дизайн, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари учун кадрлар тайёрланади. Битирувчиларга Aризона давлат университети ёки АҚШда тан олинадиган ҳамкор хорижий университетнинг дипломи берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Депутатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди.

Унга кўра:

Автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган ҳолларда транспорт воситасининг мулкдори тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаса, шунингдек махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга (яъни ҳуқуқбузарга эмас) 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш тугатилади.

Скутер ва бошқа индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқарувчилар ҳам велосипед ҳамда мопедлар ҳайдовчиларига тенглаштирилиб, уларни бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жарима тўланади.

Тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари транспорт воситалари томонидан йўл қоидаси бузилиши фото ва видео радарларда қайд этилган бўлса, улардан ўша пайтда хизмат вазифаларини бажарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилиш амалиёти бекор қилинмоқда.

Қонун иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилинган Қонун лойиҳасига кўра, Жиноят-процессуал кодекс ҳамда “Судлар тўғрисида”ги Қонунга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

— жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши;

— гумон қилинувчига, айбланувчига ва судланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларни таъминланиши;

— айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги;

— гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмаслиги ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги;

— ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмаслиги;

— агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги;

— шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги.

Telegram | Instagram | Facebook
Uzum va BMTTD (UNDP) o‘zbekistonliklarga raqamli savodxonlik va tadbirkorlik asoslarini o‘rgatish uchun birlashmoqda

Uzum BMTTD bilan O‘zbekistonda hamkorlik memorandumini imzolagan birinchi milliy IT-kompaniya bo‘ldi. Hamkorlik doirasida Uzum va BMTTD mutaxassislari mamlakat bo‘ylab aholining himoyalanmagan qatlamlari vakillariga moliyaviy savodxonlik va tadbirkorlik asoslarini o‘rgatadilar.

Uzum va BMTTD ishsizlar, ayniqsa ayollar va yoshlar o‘rtasida raqamli va moliyaviy ko‘nikmalar yetishmovchiligi muammosini hal qilishda umumiy manfaatlarga ega. Qo‘shma ta‘lim dasturlarini amalga oshirish va Uzum raqamli va logistika infratuzilmasidan butun mamlakat bo‘ylab foydalanish mamlakatda bandlik o‘sishi va tadbirkorlikni rivojlantirishning omillaridan biri bo‘ladi.

Batafsil
Тошкент шаҳридаги қайси туман ҳокимлигини аҳоли билан мулоқотда энг намунали туман деб ҳисоблайсиз? (1-қисм)
Anonymous Poll
29%
Шайхонтоҳур
8%
Учтепа
17%
Юнусобод
23%
Мирзо Улуғбек
10%
Миробод
12%
Яшнобод
Тошкент шаҳридаги қайси туман ҳокимлигини аҳоли билан мулоқотда энг намунали туман деб ҳисоблайсиз? (2-қисм)
Anonymous Poll
10%
Сергели
20%
Яккасарой
29%
Бектемир
6%
Янгиҳаёт
13%
Олмазор
22%
Чилонзор
Туризм соҳасида олий таълим тўрт йилликдан уч йилликка ўтказилади

Шавкат Мирзиёев ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини кўпайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди:

Туризм ташкилотларини айланма маблағ билан таъминлаш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 50 миллион доллар қийматида алоҳида кредит линияси очилмоқда. Бу кредитлар миллий валютада йиллик 17 фоиз ставкада, 2 йиллик имтиёзли давр билан 10 йилга ажратилади.

Туризм соҳасидаги тадбиркорлар учун автобус ва микроавтобусларни божхона божидан озод этиш, туроператор ва ҳунармандларнинг халқаро ярмаркалардаги харажатининг 50 фоизини қоплаб бериш, хорижий меҳмонлар иштирокида бизнес тадбирлар ташкил қилган тадбиркорларнинг фойда солиғи 50 фоизга камайтириш кўзда тутилмоқда.

Барча авиа, темир йўл ва автобус қатновлари ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформа ишга туширилади.

Авиа, темир йўл ва автобус чипталарини камида олти ой олдин савдога чиқариш тизими жорий қилинади. Умумхалқ байрамлари кунларида қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади.

Келаётган ўқув йилидан бошлаб туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳасида ўқув дастурлари жаҳон рейтингида биринчи 100 таликка кирувчи таълим муассасаларининг тажрибаси асосида такомиллаштирилади. Бу соҳада олий таълим тўрт йилликдан уч йилликка ўтказилади.

Талабаларга бир вақтнинг ўзида ихтисослиги бўйича ишлаб, касбий кўникмаларини бевосита иш жойларида ривожлантириш имконияти яратилади.

Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Урганч давлат университетлари, Шарқшунослик, Жаҳон тиллари ва “Ипак йўли” олийгоҳларида гидларни тайёрлаш курслари ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйган 28 та туман-шаҳар ҳокимига нисабатан интизомий жазо чораларини кўриш, Қораўзак, Тахиатош, Учқудуқ, Тошкент, Фурқат, Гурлан, Мирзаобод, Янгиариқ, Мингбулоқ туманлари, Ғозғон шаҳри ҳокимларини ишдан олиш бўйича Бош вазир А.Ариповнинг таклифини қўллаб-қувватлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Таҳлиллар кўрсатишича, 2024 йилнинг биринчи олти ойида ялпи ички маҳсулот 6,4 фоизга кўпайди – Шавкат Мирзиёев

Telegram | Instagram | Facebook
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров соғлиги туфайли лавозимидан озод этилди, вазирнинг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Қурилиш инспекцияси Ҳукумат таркибига ўтказилади

Рухсатсиз ёки лойиҳадан четга чиқиб қилинаётган қурилишлар бўйича жазо чоралари кучайтирилади.

Бундай ҳолатларни аниқлаш учун Қурилиш инспекциясининг техник воситалар, шу жумладан дронлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ҳукуматда маҳаллийлаштириш бўйича алоҳида тузилма ташкил қилинади — Президент

Telegram | Instagram | Facebook
2024/11/05 23:01:46
Back to Top
HTML Embed Code: