Telegram Web Link
Пахта-тўқимачилик кластерлари:

Уларга берилган имтиёзли кредит муддати 2025 йил 1 апрелгача узайтирилади.

Ўтган йили пахта етиштириш учун олинган кредитни муддатида тўлиқ қайтарган кластерларга имтиёзли кредитнинг 8 фоизи қайтарилади.

Бу йил пахта хариди учун имтиёзли кредит кластерларнинг ип-йигирув корхоналарига берилади.

Кластерлар сотиб олинган пахта тозалаш заводи қийматининг камида 35 фоизини тўласа, бу мулкни гаровга қўйишга рухсат берилади.

иқтисодий самарасиз, молиявий мажбурияти юқори бўлган кластерлар мақоми қайта кўриб чиқилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Электросамокатчиларга соатига 10 км дан юқори тезликда ҳаракатланиш тақиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

тез тиббий ёрдам машиналари, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерлар учун алоҳида давлат рақамлари жорий этилмоқда (батафсилроқ расмда);

индивидуал ҳаракатланиш воситаларида (электросамокат, электр скейтбордлар, сегвейлар, уницикллар, моноғилдирак ва бошқалар) 14 ёшдан кичик шахсларнинг бошқариши, пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланиш, одам ташиш, телефондан фойдаланиш ва бошқалар каби бир қатор тақиқловчи чоралар жорий этилмоқда;

индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахслар йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиши, тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларида соатига 10 км дан ошмайдиган тезликда, улар бўлмаганда эса йўл четида соатига 20 км тезликдан юқори бўлмаган тезликда ҳаракатланишлари керак бўлади;

скутерлар ва мопедларнинг ҳаракатланишини (3.5.1), шунингдек, индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқаришни (3.34) тақиқловчи янги йўл белгилари жорий этилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солиқ қўмитаси раиси маркировкалашнинг тўғрилиги ҳақида суҳбат чоғида ноқонуний сотиб олинган сувни аниқлади

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров ўртасида бўлиб ўтган самарали музокаралар якунида қатор икки томонлама ҳужжатлар қабул қилинди. Давлат раҳбарлари кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисида Қўшма баёнотни имзоладилар.

Ташриф давомида 16 та ҳужжат имзоланди, жумладан:

Қирғиз Республикасининг Иссиқкўл вилояти ҳудудида жойлашган курорт-ҳордиқ хўжалиги объектлари бўйича ҳукуматлараро битим;

Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;

Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисида баённома;

2024-2030 йилларда ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси;

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги СМТИ ҳамда Қирғизистон президенти ҳузуридаги Стратегик ташаббуслар миллий институти ўртасидаги меморандум ва бошқалар.

Telegram | Instagram | Facebook
Жиноят оламида “қонундаги ўғри — Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевга 19 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Халқимиз бизни қўллаб-қувватлайди, мен бунга ишонаман” — Президентдан масъулларга мотивация

Telegram | Instagram | Facebook
Bakalavr KVOTA-2024.pdf
4.2 MB
❗️Квоталар тасдиқланди

Бакалавр ва магистратура қабули учун жами 44 203 та давлат гранти ўринлари ажратилди.

Президентнинг 2024 йил 19 июлдаги Ф–36-сонли фармойиши билан 2024/2025-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари тасдиқланди.

Унга кўра:

бакалавр кундузги таълим шаклига – 34 838 нафар;

магистрлар тайёрлаш бўйича – 9 365 нафар грант ўринлари ажратилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Magistratura KVOTA-2024.pdf
6.3 MB
Магистратура учун давлат гранти квотаси тасдиқланди

2024/2025-ўқув йилида давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари

Telegram | Instagram | Facebook
Президентга спорт ва олимпия ҳаракати ривожи бўйича ахборот берилди

Шу йилнинг 26 июль – 11 август кунлари Парижда бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистондан 19 та спорт тури бўйича жами 90 нафар спортчи қатнашади.

Аҳамиятлиси, анъанавий спорт турларидан ташқари бу йил илк бор футбол, сувга сакраш, камондан отиш, аёллар кураши бўйича ҳам йўлланмалар олинган. Қолаверса, бу йилги олимпиячиларимизнинг 36 фоизини хотин-қизлар ташкил этмоқда.

Президент Олимпия ўйинларида спортчиларимизга муваффақият тилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ 2024 йил 1 декабргача юртимиздаги барча авиа, темир йўл ва автобус қатновлари ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформа ишга туширилади.

Транспорт вазирлиги:

авиа, темир йўл ва автобус чипталарини табақалаштирилган нархларда камида 6 ой олдин савдога чиқариш тизимини жорий қилади;

Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни, Янги йил байрами ва Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ҳамда Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида республика ҳудудларини боғловчи қўшимча авиа, темир йўл ва автобус қатновларини йўлга қўйади;

амалга оширилаётган тадбирлар, жумладан, очилаётган янги рейслар, рейслардаги юкламалар, шакллантирилаётган янги авиа ва темир йўл маршрутлари тўғрисида маълумотларни мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиб боради.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Кўпчиликнинг фикрини эътиборга оламиз, аммо танаффус эълон қиламиз” — Ижтимоий тармоқларда парламент қуйи палатасидаги депутатларнинг овоз бериш жараёни кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Telegram | Instagram | Facebook
Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ:

Боту Бабирович
Алимов Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадар у Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент раҳбари лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон бугун Парижда Испанияга қарши ўйнайди

Олимпия ўйинлари расман 26 июль - 11 август кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон делегацияси ўз иштирокини бугун футболчиларимизнинг Испанияга қарши ўйини билан бошлайди.

Терма жамоаларимиз ушбу нуфузли мусобақага юқори даражада ҳозирлик кўрди. Ҳар бир спортчи бўйича индивидуал стратегия қабул қилиниб, уларнинг саралаш мусобақаларидаги, маҳаллий ва хорижий ўқув-машғулотлардаги иштироки таъминланди.

Спортчиларимизга улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда.

Мактубларда Ўзбекистон етакчиси раҳбарлигида юртимиз давлатчиликни мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини юксалтириш ва мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш йўлида улкан ютуқларга эришаётгани таъкидланган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилаклари, мамлакатимиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қатъий интилиш билдирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент совғалар қабул қилмайди

«Давлат раҳбари туғилган кунида ишламоқда, оқшомни эса оиласи даврасида камтарона ўтказади. Хорижий давлатлар раҳбарлари билан бир қатор телефон мулоқотлари ҳам режалаштирилган», — демоқда Президент матбуот котиби.

Унинг сўзларига кўра, Президент совғалар қабул қилмайди. Анъанага кўра, шу куни хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсий ҳамда жамоат арбобларидан ёзма табрикномалар келади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ов қилишга бўлган тақиқ 15 августгача давом этади

Экология вазирлигининг хабар беришича, 2024 йилнинг I ва II-чоракларида ов қилиш ҳамда балиқ овлаш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 287 та ҳолатда 298 нафар шахсга нисбатан 957 млн сўмлик жарима белгиланган.

2023 йилдаги назорат тадбирларида эса ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жами 997 та ҳолат аниқланган ва 995 нафар шахсга нисбатан 1,7 млрд сўмлик чоралар кўрилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 28 февралдан юртимизда «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ов қилиш муддати якунланган. Тақиқ 15 августгача давом этади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзгидромет жуда иссиқдан огоҳлантирмоқда

Жорий йилнинг 25-29 июль кунлари Ўзбекистон бўйича жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Республика ҳудудининг катта қисмида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари) ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-45 даражагача кўтарилади.

Баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

Мактубда шундай дейилади:

“Муҳтарам Президент жаноблари, азиз биродарим!

Ушбу қутлуғ кунда Сизга энг самимий табрикларимни йўллайман.

Яқинда Тошкентга амалга оширган ташрифим чоғида кўрсатган бағрикенг меҳмондўстлигингиз учун яна бир бор чуқур миннатдорлик билдирмоқчиман.

Ўзимнинг энг самимий саломим ва чуқур миннатдорлигим билан...”

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Марказий банк асосий ставкани йиллик 0,5 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 13,5 фоиз даражасида белгилади.

Ушбу қарор инфляциянинг кутилаётган динамикаси ва инфляцияни оширувчи хатарларнинг камайганлигини инобатга олиб қабул қилинган.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/11/06 01:43:13
Back to Top
HTML Embed Code: