Telegram Web Link
🔰Фахрийлар ҳарбийлар ҳузурида

❇️ДХХ Чегара қўшинларида ёш ҳарбий хизматчиларнинг етук ва малакали кадрлар бўлиб камол топишида фахрийлар тажрибасига суяниш яхши анъана тусини олган.

🏢Тошкент вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ҳарбий хизматчилар ҳамда ДХХ Чегара қўшинлари фахрийлари ўртасида учрашув ташкил этилди. Мазкур тадбир давомида истеъфодаги подполковниклар Б. Адамов ва Ў. Норқуловлар сўз олиб, ёш ҳарбий хизматчиларга ўзларининг бой ҳаётий тажрибалари, буюк саркардаларимиз фаолияти, жанглар тарихидан қизиқ фактлар, Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида маълумотлар бериб ўтдилар.

www.tg-me.com/sarhad_uz
📚Китобхонлик тарғиботи йўлида

🌐Бугунги техника асри инсониятга жуда кўплаб қулайлик ва енгилликларни яратиб бермоқда. Хусусан, китоб мутолаасида ҳам анчагина имкониятларга эгамиз. Интернет оламидан исталган вақтда хоҳлаган китобимизни топишимиз ҳамда уни ўқишимиз мумкин. Аммо китобни қўлга олиб ўқиш кишига алоҳида завқ бағишлаб, уни уқиш ҳам осон кечади.

Хўш, электрон китоблар оддий китоблардан устунми? Самарқанд вилоятида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларда ўз йигитлик бурчини адо этаётган муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида кечган адабий мунозара ҳам айни шу мавзу доирасида бўлди. ⤵️
📖Тадбир давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган интеллектуал ўйинда “Тасдиқ” ва “Инкор” жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Ўйин давомида ҳарбий хизматчилар ўз фикр-мулоҳазаларини ҳаётий мисоллар билан асослаб беришга ҳаракат қилдилар.

✳️Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларнинг якуний натижасига кўра, “Инкор” жамоаси аъзолари ғолиб деб топилди ва вилоят миқёсида куч тузилмалари ўртасида бўлиб ўтадиган интеллектуал ўйинга йўлланмани қўлга киритдилар.

У. Ҳамдамов

www.tg-me.com/sarhad_uz
📦Сайлов бўйича тадбир ўтказилди

Маълумки, жорий йилнинг 27 октябрь куни мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашларига сайловлар ўтказилади. Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейида “Менинг танловим – обод Ватаним!” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, тарбия ва ҳуқуқ фанлари ўқитувчиси Ж. Умаров иштирок этиб, сайлов тўғрисидаги қонун ва янги сайлов тизими ҳақида маълумотлар берди. ⤵️
❇️ Қайд этиш керакки, ушбу сайловлар Конституциямизда белгилаб берилган мутлақо янги ижтимоий-сиёсий муҳитда ўтказилаётганлиги алоҳида аҳамият касб этади. Мамлакатимиз тарихида илк бор Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловлари аралаш сайлов тизими, яъни мажоритар-пропорционал тизим асосида ўтказилади.

☑️ Депутатларнинг 75 нафари бевосита мажоритар тизим асосида, яъни сайловчилар ўзларига мақбул номзодларга овоз бериши йўли билан, қолган 75 нафари эса пропорционал тизим бўйича сиёсий партияларга берилган овозлар асосида сайланишади.

✳️ Шунингдек, барча даражадаги сайлов комиссиялари фаолияти, уларнинг сайлов жараёнлари иштирокчилари билан ўзаро муносабатлари тўлиқ рақамлаштирилди. Эндиликда сайлов тартиботларидаги бюрократия, ортиқча вақт сарфи ва ҳужжатлар ҳаракати қисқартирилди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
🚧 Дунёнинг энг узун чегаралари

2-ўрин: 🇷🇺Россия – 🇰🇿Қозоғистон: 7598,8 километр

▶️ Россия ва Қозоғистон ўртасидаги чегара энг узун чегаралар рейтингида АҚШ-Канада чегарасидан сўнг иккинчи ўринни эгаллайди. Бироқ АҚШ-Канада чегараси икки қисмдан иборат. Биринчи қисми Канада жануби ва АҚШ шимолидаги чегара. Иккинчи қисми Канаданинг Аляска билан чегараси. Шу сабабли Россия ва Қозоғистон ўртасидаги чегара яхлит чегаралар рейтингида у биринчи ўринда жойлашган.

3-ўрин: 🇦🇷 Аргентина – 🇨🇱Чили: 5308 километр

🔹Чили ҳудуди шимолдан жанубга қараб 6 500 километрга чўзилган. Мамлакат кенглиги ўртача 175 километрни ташкил этади. Чили фақат уч давлат – Перу, Боливия ва Аргентина билан чегарадош. Жанубий Америка қитъасида жойлашган Аргентина ва Чили ўртасидаги чегара 5 308 километр бўлиб, у дунёдаги энг узун чегаралар рейтингида учинчи ўринни эгаллайди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Audio
🎸"Биз чегарачи" қўшиғига ишланган клип Youtube тармоғида 2 миллион марта томоша қилинди.

🎼Ҳусниддин Ҳалимқулов ва Хуршид Назиров: “Биз чегарачи” (майор Ҳ. Ёқубов шеъри)

Клип ҳаволаси
Youtube даги манзил

www.tg-me.com/sarhad_uz
Audio
❇️Қаҳрамон Ҳайдаров: "Мардлар". Қаҳрамон ҳарбий хизматчиларнинг ёрқин хотирасига бағишланади.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Saylov2024

Аралаш сайлов тизимида депутатлик ўринларини тақсимлаш тартиби

Uza.uz
Audio
🎰Оммалашиб бораётган зарарли “оғу”: Онлайн қимор ўйинлари

www.tg-me.com/sarhad_uz
🚧 Энг қисқа чегаралар:

2-ўрин: 🇬🇮 Гибралтар – 🇪🇸 Испания: 1200 метр

🏝Пиреней ярим оролининг жанубий қисмида жойлашган Гибралтар Британиянинг денгизорти ҳудуди ҳисобланади. Гибралтар ярим оролида жойлашган бу давлат ўз пули, байроғи, герби ва мадҳиясига эга.

3-ўрин: 🇩🇰 Дания – 🇨🇦 Канада: 1200 метр

🗻Дания ва Канада ўртасидаги чегара Гренландия шимолида жойлашган миттигина Ханс оролидан ўтган. Узоқ йиллар давомида бу орол икки мамлакат ўртасида баҳсли бўлиб келди. 2022 йилда томонлар келишувга эришди ва оролни иккига бўлиб олди. Шу тариқа Шимолий Америкада жойлашган Канада ва Европада жойлашган Дания қуруқликда ўзаро чегарага эга бўлди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Vatanparavar № 38_2024.pdf
8.2 MB
📖Мутолаа учун: “Vatanparvar” газетасининг 20 сентябрь кунги 38-сони.

www.tg-me.com/gazetalar_sharhi
Forwarded from Olamsportcom
🇺🇿♟️Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаларининг натижалари

🥉Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Олимпиадани дунёнинг 189 давлати орасида бронза билан якунлади. Қўшимча натижаларга кўра Хитой, Сербия ва Арманистон жамоалари ортда қолдирилди

🏆Тахталар кесимида: 1-тахтада Нодирбек Абдусатторов 2-ўрин ва 🥈кумуш медални, 4-тахтада Шамсиддин Воҳидов 1-ўрин ва 🥇олтин медални қўлга киритди

👏Қизларимиз эса жамоавий баҳсларда 12-ўринни эгаллаган ҳолда ўзбек аёллари шахматида ҳам тарих ёзишди. 7-ўриндаги Хитой ҳам биз сингари 16 очко жамғарган

🥈Тахталар кесимида: 5-тахтада Нодира Нодиржонова 2-ўрин ва кумуш медални қўлга киритди...

Обуна бўлинг👉 Olamsportcom
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/09/22 18:45:35
Back to Top
HTML Embed Code: