Telegram Web Link
📕“Мен ҳам ҳарбий бўламан” китобининг тақдимоти ўтказилди

📚Маълумки, Президентимизнинг 2023 йил 22 декабрдаги Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши ҳамда Хавфсизлик Кенгашининг жорий йил 12 январдаги йиғилишларда берган топшириғига бинонан, Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан “Мен ҳам ҳарбий бўламан” китоби нашрга тайёрланди. ⤵️
🔹Шу муносабат билан ДХХ Чегара қўшинлари “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейида мазкур китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Республика Манавият ва маърифат маркази таълим муассасалари билан ишлаш ва ватанпарварлик бўлим бошлиғи Тўхтасин Арслонов, марказнинг вилоят бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева ҳамда “Мен ҳам ҳарбий бўламан” китобининг муаллифларидан бири Бекзод Абдиримовлар қатнашдилар.

🔸Мазкур китобда ўзбек давлатчилигининг 3 минг йиллик тарихи, хариталари, ҳукмдорлар шиорлари, жангларда фойдаланилган қурол-аслаҳа ва ҳарбий тактикалар тўғрисида маълумотлар ҳамда замонавий технологиялар асосида видео материаллар акс этган. Китоб ҳарбий-академик лицейлар, умумтаълим мактаблардаги “Ватан таянчи” дастури ўқувчилари ҳамда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскарларга ўқув-қўлланма сифатида тайёрланди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
🏆Футзал бўйича Жаҳон чемпионати кундалиги: кечаги натижалар ва бугунги ўйинлар. Бугун терма жамоамиз ўйнайди.

"E" гуруҳи

🇹🇯Тожикистон - 🇲🇦Марокаш 2:4
🇵🇹Португалия - 🇵🇦Панама 10:1

"F" гуруҳи

🇬🇹 Гватемала - 🇫🇷Франция 3:6 
🇮🇷 Эрон - 🇻🇪 Венесуэла 1:3

www.tg-me.com/sarhad_uz
🏢 Ҳарбий қисмнинг 96 йиллиги тантанали тарзда нишонланди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги ҳарбий қисмларнинг бирида ҳарбий қисм ташкил топганлигининг 96 йиллик байрами муносабати билан тантанали тадбир ташкиллаштирилди.

❇️ Тадбирда сўзга чиққанлар ҳарбий қисмнинг ташкил топиш тарихи ва бугунги кунга қадар босиб ўтган нурафшон йўли ҳамда ушбу йиллар давомида амалга оширилган ютуқлар ҳақида тўхталиб ўтдилар. ⤵️
🔰Фахрий ҳарбий хизматчилар эса ёш ҳарбийларга давлатимиз чегаралари дахлсизлигини таъминлаш йўлидаги хизмат фаолиятида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб, жамоани байрам билан муборакбод этдилар.

☑️ Шунингдек, хизмат бурчига виждонан ёндашганлиги ва маънавий-маърифий тайёргарликдан эришган ютуқлари учун бир қатор ҳарбий хизматчилар ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

🥁Тадбирнинг бадиий қисмида ДХХ Чегара қўшинлари Ашула ва рақс ансамбли хонандалари Дилфуза Рахимова, Милена Мадмусаева ва Сарвиноз Камоловалар ўзларининг шўх қўшиқлари билан даврага байрамона шукуҳ бахш этдилар.

www.tg-me.com/sarhad_uz
🚧Дунёнинг энг узун ва қисқа чегаралари

🌏Дунёда 200 дан ортиқ мустақил давлат бор. Уларнинг ҳудуди хилма-хил: бирининг ҳудуди Ер куррасидаги қуруқликнинг 15 фоизини ташкил этса, яна бирининг ҳудуди бор-йўғи 1 километр квадратга тенг. Улар орасидаги чегаралар ҳам шунга мос.

🔹Россия, Хитой каби йирик давлатлар 14-15 та давлат билан чегарадош бўлса, айрим орол давлатлар қуруқликда бирор мамлакат билан чегарага эга эмас. Баъзи давлатлар ўртасидаги умумий чегаралар бир неча минг километр бўлса, айрим давлатлар орасидаги чегара бор-йўғи 150 метрни ташкил этади. ⤵️
☑️ Энг узун чегаралар

1-ўрин: 🇺🇸 АҚШ – 🇨🇦 Канада: узунлиги 8893 километр

Шимолий Америка қитъасида асосан икки йирик давлат – АҚШ ва Канада жойлашган. Қитъанинг ўртасидан узун чегара ўтади ва у АҚШ ҳамда Канадани ўзаро ажратиб туради. Шунингдек, қитъанинг шимолий қисмида АҚШнинг Аляска штати жойлашган ва у ерда ҳам Канада билан узун чегара бор. АҚШ ва Канада ўртасидаги чегара икки давлат ўртасидаги энг узун чегара рейтингида биринчи ўринда жойлашган. ⤵️
☑️ Энг қисқа чегаралар:

1-ўрин: 🇧🇼 Ботсвана – 🇿🇲 Замбия: узунлиги 150 метр


Ботсвана ва Замбия ўртасидан ўтган 150 метрли чегара дунёдаги икки давлат ўртасидан ўтган энг қисқа чегара ҳисобланади. Ушбу чегара Замбези дарёси бўйлаб ўтган. Айнан шу жойда дунёдаги энг ажабтовур чегара жойлашган. Бир томондан Намибия, иккинчи томондан Зимбабве давлати ерлари кириб келган жойда Ботсвана ва Замбия ўртасидаги 150 метрлик чегара юқоридаги икки давлатнинг туташувини кесиб қўйган.

www.tg-me.com/sarhad_uz
2024/09/22 20:33:42
Back to Top
HTML Embed Code: