Telegram Web Link
- Ўзбекистонда спортга катта эътибор қаратилмоқда. Биз спортчиларимизни сўнгги уч йил ичида фаол қўллаб-қувватлай бошладик. Авваллари мусобақаларда иштирок этиш учун маблағ ажрата олмаган ҳолатларимиз бўлган. Ҳозир давлат витаминлар билан таъминлашгача бўлган барча зарур шароитларни яратяпти, – деган давлат раҳбари.

🥊🥈Эслатиб ўтамиз, қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғли Париж олимпиадасидаги кумуш медали билан, Қирғизистон бокси тарихидаги илк олимпиада совриндорига айланган эди. Унинг ўз мураббийи виза муаммоси сабабли олимпиадага бора олмагани сабаб, нимчорак, чорак ва ярим финал жангларида унга Акмал Ҳасанов секундантлик қилди.

kun.uz
Forwarded from Sarhad.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 “Ўзбекистон тарихи” телеканали: Янги Ўзбекистоннинг янги армияси!

www.tg-me.com/sarhad_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сарҳадингда сергакман, Ватан! (+видео)

Ватанни севиш, ардоқлаш, ҳимоя қилиш – ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир! Масъулиятли, бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак, кўкка кўтарсак, арзийди.

uza.uz
☘️Ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ўтказилди

🔰Сурхондарё вилоятида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ташаббуси билан Узун туманидаги 34-сонли умумий ўрта таълим мактабида ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

🔹“Мард аскар – ёшларга намуна” шиори остида ўтказилган тадбир давомида ёшлар учун ҳарбий хизматчилар томонидан қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳамда “Ҳарбийлар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди. Унда ўқувчиларга тажрибали ҳарбий хизматчилар томонидан миллий армиямиз куч-қудрати ва ҳарбий хизматчиларга яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида маълумотлар берилди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
🏬Музейлар – тарбия маскани!

📜Ҳар бир миллат ва элатнинг ўз тарихи бор. Тарих замирида эса миллий ўзликни англаш, қадриятларга ҳурмат, аждодлар хотирасига эҳтиром туйғуси мужассам. Тарихий экспонатларни ўзида жамлаган музейлар эса таълим ва тарбия ўчоғи.

💠Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган ҳарбий қисмда йигитлик бурчини ўтаётган аскарларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари давлат музейига саёҳат ташкил этилди.

❇️ Саёҳат давомида музей мутахассислари томонидан аскарларга музей тарихи, соҳанинг фидойи инсонлари ҳаёти ва фаолияти, қурол-аслаҳалар, мусиқа анжомлари ва бошқа экспонатлар тарихи тўғрисида қизиқарли маълумотлар берилди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
☑️ Фахрийларга эътибор

🏢 Бухоро вилоятида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмнинг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари Когон туманида яшовчи, узоқ йиллар давомида ДХХ Чегара қўшинлари сафида хизмат қилган истеъфодаги подполковник Ғаффор Ҳамидов хонадонида бўлиб, фахрий чегарачини қутлуғ 60 йиллик юбилейи билан қизғин муборакбод этишди ҳамда унга ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонининг табрикномасини ўқиб эшиттиришди.

✳️ Шунингдек, фахрийга эсдалик совғалари топширилди. Ўз навбатида Ғ. Ҳамидов кўрсатилаётган бу эътибордан жуда ҳам мамнун эканлигини билдириб, ўзининг чуқур миннатдорчилигини изҳор этди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Forwarded from Sarhad.uz
📝Донолар бисотидан...

Эзгулик адолатсизлик қилмасликкина эмас, уни истамаслик ҳамдир (Демокрит).

Хавотирга тушган одам ўзини бошқара олиш қобилиятини йўқотади (Сенека).

Ақл ожизлик қилган ерда кўпинча вақт ёрдам беради (Сенека).

Инсон ўзидаги истеъдодни амалда қўллаш орқалигина англаб олиши мумкин (Сенека).

Чўққига кўтарилаётиб, йўлингдагиларни оёғинг билан тепма. Сен уларни тушаётганингда яна учратасан (Лао-Цзи).

Жисмоний машқларни бажармай қўйган киши ўзини ланж ҳис этади, унинг аъзолари кучи ҳаракатдан тўхташи оқибатида заифлашади (Ибн Сино).

Кучсиз душман зиён келтира олмайди, деб фикрлаш учқун ёнғин келтира олмайди, деб ўйлашдек гап (Саъдий Шерозий).

Ғалабани саркардаларнинг ҳарбий санъати ва жасурлиги, аскарларнинг эса довюраклиги ҳал қилади (Пётр I).

Фойдаланилмайдиган истеъдод сояда турган қуёш соатидек (Бенжамин Франклин).

Интизом – армиянинг қалбидир. У оз қўшинни улкан кучга айлантиради, кучсизларга омад ва барчага ҳурмат келтиради (Жорж Вашингтон).
Forwarded from Sarhad.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎼Мамлакатимиз ёшлари орасида оммалашаётган қўшиқ: "Чегарангда мағрур турган арслонларинг бор"

www.tg-me.com/hamroh_HD
Кун нафаси!

Намангандаги "Учқўрғон" чегара божхона пости ўз фаолиятини бошлади!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Учқўрғон" чегара божхона пости орқали илк юк автотранспорт воситаси Қирғизистондан Ўзбекистонга кириб келди!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Учқўрғон" чегара божхона пости орқали Ўзбекистондан Қирғизистонга илк юк автотранспорт воситаси чиқиб кетди.
2024/09/23 16:18:57
Back to Top
HTML Embed Code: