Telegram Web Link
🏆⚽️ FIFA Futsal World Cup Uzbekistan 2024: Эртага мамлакатимизда футзал бўйича Жаҳон чемпионати старт олади!

🏟Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарларида дунёнинг энг кучли 24 та терма жамоаси Жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради. Мухлисларни унутилмас лаҳзалар кутиб турибди.

🇺🇿Хосе Венансио Лопес бошқарувидаги миллий жамоамиз эртага Нидерландия терма жамоасига қарши ўйин билан турнирдаги ўз иштирокини бошлайди. Мазкур учрашувда футзалчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракат қилади. Учрашув 14 сентябрь куни соат 20:00да “Ҳумо Арена”да старт олади. Терма жамоамизга мазкур баҳсда омад ёр бўлишини тилаймиз!

www.tg-me.com/sarhad_uz
📚 Китобхонлик бўйича танлов

📕 Китоб — одамзоднинг энг буюк кашфиётларидан бири. Ҳар қандай жамиятнинг тараққиёти китобхонлик даражаси билан чамбарчас боғлиқ. Бинобарин, мутолаа сув ва ҳаводек зарур бўлган энг муҳим ҳаётий эҳтиёждир. У муваффақият ва саодат эшикларини очувчи имкониятлар калити ҳисобланади.

🔹Шахсий таркибнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини орттириш, билим даражасини бойитиш ва дунёқарашини кенгайтириш, маънавиятини ҳамда билим кўникмаларини юксалтириш мақсадида, Бухоро вилоятидаги ҳарбий қисмларнинг бирида ёш ҳарбий хизматчилар ўртасида “Энг яхши китобхон” кўрик-танлови ўтказилди.

📖 Танлов иштирокчилари “Ўзбек адабиёти”, “Жаҳон адабиёти билимдони” ҳамда “Мен севган адиб” шартлари бўйича ўзаро беллашдилар. Улар томонидан берилган жавоблар ҳакамлар томонидан одилона баҳоланиб борилди. Танлов якунида ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар

www.tg-me.com/sarhad_uz
☑️ Фахрийлар билан учрашув

🔰 ДХХ Чегара қўшинларида ёш ҳарбий хизматчиларнинг етук ва малакали кадрлар бўлиб камол топишида фахрийлар тажрибасига суяниш, ўз навбатида уларни йўқлаб бориш, турли тадбирларга таклиф этиш яхши анъана тусини олган.

✳️ Жумладан, Сурхондарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисм ташаббуси билан Чегара қўшинлари фахрийлари таклиф этилган ҳолда “Бир пиёла чой устида” номли учрашув ташкил этилди.

🎤Тадбирда сўз олган фахрийлар ёшларга юртга садоқатли фарзанд бўлиш ҳар бир ёшнинг энг олий мақсади бўлиши, келажакда Янги Ўзбекистонни равнақи йўлида хизмат қиладиган етук кадрлар бўлиб етишишлари зарурлигини тиладилар. Тадбир давомида ҳарбий қисм қошида ташкил этилган “Жайҳун” мусиқий ансамбли иштирокида концерт дастури ташкиллаштирилди.

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Andijon va Namangan viloyatlarida O‘zbekiston-Qirg‘iziston chegara postlari qayta tiklandi

www.tg-me.com/sarhad_uz
Соғинч яралари энди битгайдир (+видео)

Наманган вилоятининг олис туманларидан бири Учқўрғонда Ўзбекистон ва Қирғиз Республикасини боғловчи “Учқўрғон” ва "Кенгсай" чегара божхона постлари очилиши қардош икки халқ учун унутилмас тарихий байрамга айланди.

📽 https://youtu.be/mHXPjIEFwJQ

Батафсил: https://uza.uz/posts/635276

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
🏆Футзал бўйича ЖЧ-2024: Мундиални дуранг билан бошладик!👍

🇺🇿Ўзбекистон Нидерландияга қарши илк турда сўнгги сонияларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди
.

🇺🇿Ўзбекистон — 🇳🇱Нидерландия 3:3
"А" гуруҳи, 1-тур
Ҳумо арена, Тошкент.

www.tg-me.com/sarhad_uz
🏆Футзал бўйича Жаҳон чемпионати тақвими ва мусобақа кундалиги

"А" гуруҳи

🇺🇿Ўзбекистон - 🇳🇱Нидерландия 3-3
🇵🇾 Парагвай - 🇨🇷 Коста-Рика 5-2

"В" гуруҳи

🇹🇭 Таиланд - 🇭🇷 Хорватия 2-1
🇧🇷 Бразилия - 🇨🇺 Куба 10-0

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏆Футзал бўйича Жаҳон чемпионати

🇺🇿Ўзбекистон - 🇳🇱Нидерландия

📹Ўйиннинг тўлиқ шарҳи

www.tg-me.com/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 ДХХ: Россия, Тожикистон ва Қирғизистондан олиб келинган наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

www.tg-me.com/sarhad_uz
2024/09/23 14:26:37
Back to Top
HTML Embed Code: