Telegram Web Link
Қарор ижроси таҳлил этилди

Арнасой туманида давлатимиз раҳбарининг “Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Ҳудуд аҳолиси, овчилар, балиқчилик хўжаликлари вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъуллари ҳамда вилоят секторлари раҳбарлари иштирокида ташкил қилинган тадбирда табиатга зарар етказиш билан боғлиқ қонунбузарликлар таҳлил қилиниб, зарурий профилактик чора-тадбирлар белгилаб олинди. Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров сўзга чиқди.
Ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти.
KUBOK KIMGA NASIB ETDI?

Uchqo‘rg‘on tumanida voleybol bo‘yicha Ichki ishlar vaziri kubogi musobaqalarining tuman bosqichida uyushmagan yoshlar, profilaktik va probatsiya hisobida turuvchi yoshlar ishtirok etdi.
Qizg’in va shiddatli o’yinlarda qizlar o’rtasida Dehqonobod MFY jamoasiga teng keladigani topilmadi. O’g’il bolalar o’rtasidagi o’yinlarda Yorqin hayot MFY jamoasining qo’li baland keldi.
G‘olib jamoalar esdalik sovg‘alari va diplom bilan taqdirlanib, musobaqaning viloyat bosqichiga yo‘llanmani qo‘lga kiritdilar.
O’z muxbirimiz,
Namangan viloyati.
КУН ҚАҲРАМОНЛАРИ

ҚИДИРУВДАГИ ШАХС АНИҚЛАНДИ

Ромитан тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 “Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнеу” автомобиль йўлининг “Ғазберон” аҳоли пунктида хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХБ 2-сафарбарлик гуруҳи инспекторлари, сафдорлар Мансур Камолов ҳамда Туйғун Исоевларнинг эътиборини йўлни пиёда сифатида кесиб ўтаётган фуқаро И.А. тортди. Ҳушёр ходимлар дарров уни тўхтатиб, планшет мосламаси ёрдамида текширишди. Текширувлар давомида шубҳали шахсга нисбатан Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ИИБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси иккинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинганлиги аниқланди.
Ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган ҳушёр ходимлар – сафдор Мансур Камолов 2013 йилдан, сафдор Туйғун Исоев эса 2020 йилдан бери ички ишлар органларида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Мирзоқул АҲАДОВ,
ўз мухбиримиз.
Бухоро вилояти.
#Jumboq

Kosmonavtika tarixida «Vostok» kosmik turkumidagi oltita uchish apparati samoga uchirilgan. 1961-yilda «Vostok-1» kosmik kemasida insonning ilk bor kosmosga parvozi amalga oshirilgan. 1963-yilda so‘nggi «Vostoku-6» uchish apparati samoga yo‘nalar ekan, jahon tarixida ilk marotaba yuz bergan yana bir hodisaga sabab bo‘ldi. Bu qanday hodisa edi?

Ushbu savolning javobini bugun soat 17:00 da telegramm kanalimiz orqali e'lon qilamiz.

Javobni quyidagi manzilga yo‘llashingiz mumkin:
https://www.tg-me.com/postda_muloqot

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
ФАХРИЙЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Ички ишлар органларида узоқ йиллар хизмат қилиб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган фахрийлар ҳолидан хабар олиш анъанага айланган. Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ходимлари, вазирликнинг Ветеранлар Кенгаши аъзолари, шунингдек, Қўнғирот туман ИИБ ветеран ходимлари Мўйноқ туманида бўлишди. Улар узоқ йиллар давомида Мўйноқ туман ИИБда хизмат қилган нуронийлар — Бахадир Бауетдинов ва Базарбай Ережеповлар хонадонида бўлишди. Уларга вазирлик томонидан совға-саломлар топширилди. Нуронийлар ўз навбатида бундай эътибор учун миннатдорчилигини билдириб, дуога қўл очишди.

Ўз мухбиримиз,
Қорақалпоғистон Республикаси.


@postdarasmiy
"ISSIQ IZIDA" FOSH ETILDI
Yarim tun. Atrofga sukunat cho'kkan. Ammo, Olmaliq shahrida xizmat olib borayotgan osoyishtalik posbonlarining diqqatini mazkur hududda davlat raqam belgisini taqmasdan harakatlanayotgan "Nexia" avtomobili va uning saloni ichidagi shaxslar tortadi.
Bundan shubhalangan patrul-post xizmati inspektorlari, safdorlar Sardor Jo'raev va Abdumajid Tojiboyevlar mashina yukxonasini ko'zdan kechirishganida, o'zgaga tegishli bo'lgan bir bosh qo'yni yashirin ravishda olib ketayotganliklarini aniqlashadi.
Hozirda ushbu holat yuzasidan tergovga qadar tekshiruv harakatlari olib borilmoqda.
O'z muxbirimiz.
АБДУЛЛАЕВ ЙЎЛЛАНМАНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ
Ички ишлар органларида фаол китобхонлар сафини кенгайтириш ва нотиқлик хусусиятларини юксалтириш мақсадида вилоят ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Энг яхши китобхон” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
30 нафардан зиёд ходимлар иштирок этган кўрик-танлов уч босқичда бўлди. Танловда бор билимини маҳорат билан намоён эта олган Шофиркон тумани ИИБ профилактика инспектори, катта лейтенант Азизбек Абдуллаев ғолиб бўлди ва республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорлар фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совғалар ва китоблар жамланмаси билан тақдирланди. 
Ж.ШУКУРЛАЕВ,
капитан.
Бухоро вилояти.
Ҳарбий шифокорлар машғулот ўтказди

Қашқадарё вилояти ИИБ Тиббиёт бўлимида ИИВ Қоровул қўшинлари Тиббиёт хизмати ходимлари иштирокида ҳукумат қарорлари ва вазирликнинг соҳага оид буйруқларини ўрганишга бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.
Ўқув машғулотида иштирокчиларга ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларини вақтинча хизматдан озод қилиш ҳолатларини расмийлаштириш, меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш, ҳарбий-тиббий комиссиядан ўтказиш, хизматга яроқлилигини аниқлаш тартиблари ҳамда бугунги кунда дунёнинг кўпгина мамлакатларида фавқулодда ҳолатга айланган касалликларнинг этиологияси, клиникаси, эпидемиологияси ва профилактикаси бўйича тушунчалар берилди. Шу билан бирга, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ташхис қўйиш, жонлантириш бўлимида тиббий асбоб-ускуналардан фойдаланиш борасида амалий машғулотлар ўтилди.
Очиқ мулоқот асосида кечган ўқув машғулоти иштирокчиларнинг билим ва тажрибасини бойитди.
Ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
2024/11/16 11:07:35
Back to Top
HTML Embed Code: