Telegram Web Link
Ғоят фойдали психологик тренинг

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фуқаролар билан муомала маданияти” мавзусида психологик семинар-тренинг ўтказилди.
Семинар жараёнида ходимларга низоли вазиятларда ўзини қандай тутиши, стрессли вазиятдан чиқиш йўллари ҳақида тушунчалар берилиб, амалий машғулот ўтказилди. Машғулотлар вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи катта психолог-полиграфологи, катта лейтенант Мирсаид Қодиров ҳамда Термиз давлат университети психология кафедраси катта ўқитувчиси Ўткир Жўраев томонидан олиб борилди.
Ўз мухбиримиз.
Сурхондарё вилояти.
HUQUQIY TUSHUNTIRISHLAR BЕRILDI

Urganch davlat pеdagogika institutida shahar IIOFMB mas'ul xodimlari tomonidan navbatdagi targ'ibot tadbiri o'tkazildi. Oliygoh talabalari ishtirokida o'tkazilgan mazkur tadbirda «Yoshlar orasida giyohvandlik vositalari hamda psixatrop moddalar tarqalishining oldini olish va huquqbuzarliklar profilaktikasi» mavzusida huquqiy tushuntirishlar bеrildi. Tadbir so'ngida talabalar mavzuga oid o'zlarini qiziqtirgan savollarga mutaxassislar tomonidan batafsil javob olishdi.

O'z muxbirimiz,
Xorazm viloyati.


@postdarasmiy
ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ТУПРОҚҚАЛЪА ТУМАНИДА

Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Баходир Мирзарахимов Хоразм вилоятининг Тупроққалъа тумани ИИБ фаолияти ҳамда туман ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан танишди. Ўрганишлар жараёнида туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳининг жанговар шайлиги текширилди. Шунингдек, ижтимоий профилактика йўналишида ички ишлар органлари томонидан амалга оширилган ишлар назорат тартибида ўрганилиб, ИИВ масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан амалий ёрдам кўрсатилди.

Ўз мухбиримиз.

@postdarasmiy
ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Тўртинчи минтақавий ҳудудга қарашли Жазони ижро этиш колониялари, манзил колониялари ҳамда тергов ҳибсхоналари ёш ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. Қизғин ўтган беллашувлар якунига кўра, 3 -ўринни 5-сонли тергов ҳибсхонаси жамоаси эгаллаган бўлса, 2-поғонани 2-сонли жазони ижро этиш колонияси жамоаси забт этди. Фахрли 1-ўрин эса, минтақавий марказ жамоасига насиб этди.
Шерзод Эшмуродов,
капитан.
ВАЗИРЛИККА БИРИКТИРИЛГАН МАКТАБДА

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ академик лицейи ва Нукус Темурбеклар мактаби ҳарбий академик лицейи жамоаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ вазирлигига бириктирилган Нукус туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида учрашув ташкил этилди.
Унда тегишли мутахассислар томонидан мактабнинг 9-синф ўқувчиларига вазирлик таркибидаги академик лицейларга қабул қилиш тартиби, таълим муассасида ўқувчилар учун яратилган қулайликлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар олишди. Бундан ташқари, «Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилиб, ғолибларга дипомлар топширилди.
Азамат ПИРНИЯЗОВ,
ўз мухбиримиз.
Темир йўлларда профилактик тадбирлар

Қашқадарё вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси “Оқработ” бекатида ХТБ ППХ батальони ходимлари томонидан “Чоршанба – темир йўлларда хавфсиз кун” тадбири доирасида темир йўл ишчи-ходимлари ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.
Ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
👉 @postdarasmiy
Мутахассис маслаҳати
БИЛАСИЗМИ?

* Аччиқ ва қизариб пишган овқатлар ошқозон-ичак тракти учун зарарлидир. Масалан, барчамиз севиб истеъмол қиладиган кабоб беш кунгача ичакда туриб қолиши мумкин.
* Кўпчилик секин ҳазм бўладиган маҳсулотлар номини билмаса керак. Булар пиёз, цитрус мевалари, барча турдаги карамлар, музқаймоқ ва картошка пюреси. 
* Саримсоқда ачиштирадиган ва ловуллатадиган модда  – аллицин бор. Шунинг учун уни биз аччиқ маҳсулот сифатида биламиз. Аммо, шунга қарамай, саримсоқ ўз таркибида юқори даражада шакар сақлашини билармидингиз? Ҳатто ушбу маҳсулот таркибида шакар лавлагидан кўра кўпроқ, яъни  20% га етиши мумкин. Лекин биз саримсоқдаги аччиқ таъм туфайли ундаги шакар таъмини сезмаймиз, холос.
* Олма сиркасидан  оч қоринга ярим чойқошиқ миқдорида 1 стакан илиқ сув билан 2 ой давомида ичиб юрилса, ошқозон ости бези ферментларини максимал даражада тарқатади, инсулин қаршилигидан халос қилади.
Икромжон УСМОНОВ,
вилоят ИИБ  тиббиёт бўлими поликликаникаси
шифокори.
Буюклар сўзи

Оламда вафоси йўқ киши кам бўлсин!
Ҳар бир куни бевафонинг, мотам бўлсин!
Ёд этмади ғамдан ўзга ҳеч кимса мени,
Минг таҳсину раҳмат сенга, эй ғам, бўлсин!
✍️Жалолиддин Румий

👉 @postdarasmiy
2024/11/16 13:26:31
Back to Top
HTML Embed Code: