Telegram Web Link
Гувоҳнома олиб беришни ваъда қилиб...
Хоразм вилояти Урганч шаҳри “Машъал” маҳалласида яшовчи Д.Д. танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилиб, Жиззах шаҳрининг “Иттифоқ” маҳалласида истиқомат қилувчи М.А.дан 1 минг 200 АҚШ доллари сўради. Фирибгарнинг ўлжасига айланиб қолиши мумкинлигини англаган аёл бу тўғрида ички ишлар органларига хабар берди. Ўз навбатида талаб қилинган пулнинг 7,5 миллион сўмини олган гумонланувчи қўлга олинди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти.
JUMBOQ

Inson uning ishlashini xohlaydi. Ammo u ishlaganda o‘chirishga shoshiladi. U nima?

Ushbu savolning javobini to‘g‘ri topsangiz, bugun soat 18:00 da telegramm kanalimiz orqali e'lon qilamiz.

Javobni quyidagi manzilga yo‘llashingiz mumkin:
https://www.tg-me.com/postda_muloqot

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ
Ушбу мавзуда Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси ходимлари томонидан ҳудуддаги тиббиёт техникумида  йиғилиш ўтказилди. Тадбирда коррупциявий жиноятларнинг олдини олиш борасида мамлакатимизда амалга ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, терговчилар туманда вояга етмаганлар ва содир этилган қонунбузарликларнинг оқибатлари хусусида сўз юритди. 
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти.
Холиқовлар оиласи ғолиб

Қашқадарё вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг оилалари ўртасида “Намунали оила” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. “Таништириш”, “Бу – менинг оилам” ва “Биз китобхон оиламиз” шартлари бўйича бўлиб ўтган танловда иштирокчилар бор маҳорат ва тажрибаларини ишга солдилар.
Қизғин баҳс-мунозара асосида кечган кўрик-танловда Ғузор тумани ИИБ вакили, сафдор Ўткир Хуррамов оиласи учинчи, Яккабоғ тумани ИИБ вакили, майор Матлабжон Бобомуродов оиласи иккинчи ўринни эгаллади. Танлов ғолиблиги эса Миришкор тумани ИИБ ходими, капитан Салоҳиддин Холиқов оиласига насиб этди. Бу оила эндиликда кўрик-танловининг республика босқичида иштирок этади.
Зарина КЕНЖАЕВА,
подполковник.
Қашқадарё вилояти.
Қайиқ юритгичлари қайда?
Фориш туманининг Ойбек маҳалласида яшовчи О.С. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, Айдар-Арнасой кўллари бўйида фаолият юритаётган балиқчилик хўжалигига тегишли қайиқлардан 2 дона юритгич ўғирланганлигини билдирган. Хўжалик иш бошқарувчисининг аризаси асосида жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу қонунбузарлик Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани “Ёви” маҳалласида истиқомат қилувчи А.Р. ҳамда Б.Ҳ. томонидан содир қилингани аниқланди. Гумонланувчилардан ўғирланган двигателлар ҳужжатлаштириб олинган.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти.
БИЛИМЛАР СИНОВИ

Урганч шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ёш ходимлари ва ҳарбий хизматчилари иштирокида “Аждодлар изидан” интеллектуал ўйинининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда 9 та жамоа иштирок этиб, ўз билим ва интеллектуал салоҳиятини намойиш қилишди. Билимлар синовининг якуний натижаларига кўра, вилоят ИИБнинг “Қалқон” жамоаси ғолиб дея эътироф этилди. Шунингдек, Мудофаа вазирлигининг 14069-ҳарбий қисми, ДХХга қарашли 69982-ҳарбий қисм, Миллий гвардиянинг вилоят Қўриқлаш бошқармаси, вилоят ФВБ ҳамда вилоят Божхона бошқармаси жамоалари ҳам совриндорлар сафидан жой олишди. Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Хоразм вилояти.
JUMBOQ

Inson uning ishlashini xohlaydi. Ammo u ishlaganda o‘chirishga shoshiladi. U nima?

Bugungi savolimizga Hasanovich ismli o‘quvchimiz birinchi bo‘lib to‘g‘ri javob yo‘lladi. Bektemir Aripov, Baxtiyor Xalitov, Rushana Rozabayeva, Ulug‘bek Qurbonovlar ham javobni to‘g‘ri topishgan.

Javob: budilnik

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ томонидан тизимдаги ходимлар ўртасида спортнинг оммавийлигига эришиш, уларнинг соғлом турмуш тарзига амал қилишларини таъминлаш мақсадида қатор чора–тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, яқинда вазирликнинг 500 дан ортиқ ходимлари ва оила аъзолари иштирокида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида оммавий юриш марафони юқори савияда ташкил этилди.
Тадбир доирасида иштирокчилар билан бадантарбия машғулотлари ҳам ўтказилди.
Азамат ПИРНИЯЗОВ,
ўз мухбиримиз
Қорақалпоғистон Республикаси.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Uchtepada ichki ishlar organi bogʻi

Uchtepa tumani 3-sektori tashabbusi va Xalq deputatlari tuman kengashi qoʻllab-quvvatovi yordamida “Diyorobod” mahallasi “Poygoh” koʻchasi boʻylab bo- barpo etildi. Minglab mevalar va manzarali daraxtlar yerga qadalib, ular uchun sugʻorish tizimi ham yoʻlga qoʻyildi.
Oʻz muxbirimiz.
Toshkent shahri.
ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ

Хоразм вилояти ички ишлар органларида “Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги” доирасида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Навбатдаги тадбир вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ шахсий таркиби билан ташкил этилди. Унда коррупция давлатни емирувчи, инсонни тубанликка бошловчи хавфли иллат эканлиги, унга қарши ҳамжиҳатликда курашиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Хоразм вилояти.
2024/10/04 05:21:45
Back to Top
HTML Embed Code: