Telegram Web Link
МАҲОРАТ ДАРСИ

Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Патруль пост хизмати батальони ходимларининг тезкор ва жанговар тайёргарлиги сифатини ошириш, малака ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида ўқув машғулоти ташкил этилди. Унда бошқарманинг махсус вазифаларни бажарувчи софарбарлик отряди ходимлари ўқотар қуроллар ва портловчи воситаларнинг хусусиятлари ҳақида маълумотлар беришди. Шунингдек, жанговар техникалардан фойдаланиш бўйича йўриқнома ўтилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
ўз мухбиримиз.
Навоий вилояти.
ЁШ ОИЛАЛАР БЕЛЛАШУВИ

15 май — Халқаро оила куни куни муносабати билан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетидаги оилали талаба ёшлар ўртасида кўрик-танлов ўтказилди.
«Мустаҳкам оила — жамият таянчи» шиори остида ўтказилган ушбу танловда университет факультетларидан ёш оилалар иштирок этди.
Иштирокчилар миллий урф-одатларимиз бўлган фарзандни бешикка ётқизиш тартиби, жонли овозда алла айтиш, ошпазлик, бадиий ўқиш бўйича маҳоратларини синовдан ўтказишди.
Танлов натижаларига кўра, ғолиб деб топилган иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди. Шунингдек, барча иштирокчиларга университет хотин-қизлар кенгаши раиси И.Сейтназарова томонидан фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди.
Назира ТУРДИМУРАТОВА,
Нукус шаҳар 3-сон ИИБ ЖХХ ХҚМБ
катта инспектори, майор.

👉 @postdarasmiy
ЎҚ ОТИШ КЎНИКМАЛАРИ СИНОВИ
Сирдарё вилоятида маҳаллий давлат бошқарув идоралари раҳбарларининг ҳарбий кўникмалари синовдан ўтказилди. Унда вилоят ИИБ раҳбарияти ҳам иштирок этди.
Ширин шаҳридаги ҳарбий қисмда бўлиб ўтган йиғинда қатнашчиларнинг ўқотар қуролларни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, қуролни ўқ отишга тайёрлаш, мўлжалга олиш бўйича билим ва кўникмалари синовдан ўтказилди.
Ўз мухбиримиз.
Сирдарё вилояти.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xorazm viloyati IIB boshligʻi polkovnik Ravshan Sultanxodjayev tomonidan Shovot tumanida oʻtkazilgan sayyor qabul davomida ayrim ijtimoiy masalalar bilan bogʻliq murojaatlarga bevosita joyida amaliy yordam koʻrsatildi
———
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи полковник Равшан Султанходжаев томонидан Шовот туманида ўтказилган сайёр қабул давомида айрим ижтимоий масалалар билан боғлиқ мурожаатларга бевосита жойида амалий ёрдам кўрсатилди


Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Ok | TV
Zehningizni sinab ko‘ring

Yaponlarda “Qarmoqni 10 marta aylantirib, keyin suvga tashla”, xitoyliklarda “Ekinzorni tekshirib, keying sholipoyaga kir”, Markaziy Afrika mamlakatida esa “Echkemar uyasiga suv quyib, keyin qo‘lingni tiq” mazmunida maqollar bor.
Savol: Ushbu maqollarning o‘zbekcha muqobili qanday?

Ushbu savolning javobini to‘g‘ri topsangiz, bugun soat 17:00 da telegram kanalimiz orqali e’lon qilamiz.

Javobni quyidagi manzilga yo‘llashingiz mumkin: https://www.tg-me.com/postda_muloqot

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
ЎРГАНИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Вилоят 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, подполковник Икромжон Турсунов Ғиждувон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини қийнаб келаётган тизимли муаммоларни ҳал этиш масалалари бўйича ўрганиш ишларини олиб борди. Дастлаб, вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ хизмат ҳудуди ҳисобланган, вилоятнинг кириш дарвозаларидан бири “Сармижон” мунтазам ЙПХ масканида ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилиб, масканни жорий таъмирлаш юзасидан кўрсатмалар берди.
Шундан сўнг вилоят ИИБ масъул раҳбарлари бошчилигида халқаро аҳамиятга эга бўлган М-37 йўлида жойлашган 15 та маҳаллада амалга оширилаётган кенг кўламли тозалаш-ободонлаштириш, қурилиш ва бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилди.
Batafsil o'qing 👉
👉 @postdarasmiy
Ўқувчилар – театрда

Беш муҳим ташаббус доирасида ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқувчилари ва педагоглар жамоаси Қарши шаҳридаги мусиқали драма театрига ташриф буюришди.
Театрда ўқувчи ва ўқитувчилар профессор Нафас Шодмонов қаламига мансуб Ислом оламининг буюк сиймоларидан бири Абу Муин Насафий ҳаёти ва ижодига бағишланган тарихий драмани томоша қилиб, маънавий ҳордиқ олишди.
Ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.

👉 @postdarasmiy
ONLAYN MULOQOT

Guliston tumani sektor rahbarlarining xorijda mehnat qilayotgan yoshlar bilan onlayn muloqoti bo’lib o’tdi.
Muloqot davomida yoshlar tomonidan bildirilgan murojaat va takliflar tinglandi. Ular tomonidan bildirilgan murojaatlar echimi tegishli tartibda nazoratga olindi. Jumladan, tuman IIBga qarashli sektorda istiqomat qiluvchi migrantlarning oilaviy muammolarini hal qilish choralari koʻrildi.
Oʻz muxbirimiz.
Sirdaryo viloyati.
2024/10/02 04:33:44
Back to Top
HTML Embed Code: