Мен сизларга бир таклифни айтаман. Мен ўзим буни ҳар куни бомдод намозидан кейин айтиб чиқаман:
📿 1. "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ" 100 марта.
📿 2. "Аллоҳумма солли ъала саййидинаа Муҳаммадин ва ъалаа олиҳи ва саҳбиҳи ва саллим" 100 марта.
📿 3. "Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар" 100 марта.
📿 4. "Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм" 100 марта.
📿 5. "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳи" 100 марта.
📿 6. "Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакийл" 100 марта.
Бу нарсани айтишга тахминан 20 минут ёки ундан бироз кўпроқ вақт кетади холос. Сиз бу зикрларни айтинг, уёғини Аллоҳга ҳавола этинг. Ўзининг мадади, ёрдамини ато этиш Унга хосдир.
✍️ Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Тобеъинлардан Саъид ибн Жубайр айтдилар:
"Билгинки, мўмин яшаётган ҳар бир кун ғаниматдир".
Яъни, мўмин ҳар куни ва ҳар дақиқасидан унумли фойдаланади.
📚 "Ҳилятул авлиё"дан.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
"Билгинки, мўмин яшаётган ҳар бир кун ғаниматдир".
Яъни, мўмин ҳар куни ва ҳар дақиқасидан унумли фойдаланади.
📚 "Ҳилятул авлиё"дан.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
УХЛАГАНДА БУРУН ИЧИДА ШАЙТОН ТУНАШИ
#эслатма
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Одам кечқурун ухлаганда бурни ичида шайтон тунаши айтилган. Шунинг учун Пайғамбар алайхиссалом уйқудан турганда шайтонни изини кетказиш учун бурунни уч марта сув билан ювиб-қоқишни тавсия қилганлар. Шу хадис саҳиҳми?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا اسْتَيْقَظَ أَحَدُكُمْ مِنْ مَنَامِهِ فَلْيَسْتَنْثِرْ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ يَبِيتُ عَلَى خَيَاشِيمِهِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз уйқусидан уйғонса, бурнини уч марта чайсин, чунки шайтон унинг димоғида тунайди», дедилар». (✍️ Саҳиҳ Муслим).
Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/134617)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС

НИМА УЧУН НИКОҲЛАНИШ МУҲИМ
#жамият
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким никоҳланса иймонини тенг ярмини мукаммал қилибди, қолган ярмини Аллоҳга тақво қилсин” деганлар. Яна бир ҳадисларида “Ким никоҳланишга қодир бўлатуриб никоҳланмаса мендан эмас” деганлар. Қолаверса ниятни гўзал қилиб никоҳланса иккисидан бири вафот топгунича ёки никоҳдан ажралгунича тўхтовсиз ибодат қилганнинг савобига эга бўладилар. Чунки рўза кечкиргунча, намоз салом бергунча, ҳаж беш кун, қолган ибодатлар ҳам маълум бир муддатда тугайди. Лекин никоҳ ибодати энг узоқ давом этадиган ибодат ҳисобланади.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо “Никоҳдан икки нарса қайтариши мумкин. Бири ожизлик, иккинчиси фисқу-фужур қайтариши мумкин” деганлар.
“Эҳё улумуддиин” китобида “Оилали одамнинг бир ракъат намози оиласизнинг етмиш ракъатидан афзалдир” дейилган. Ёлғиз аёлларга шайтонларни илашиб қолиши ҳам бор гап. Аллоҳ таоло “Нур” сурасида қуйидагича марҳамат қилади:
وَأَنكِحُوا الْأَيَامَى مِنكُمْ وَالصَّالِحِينَ مِنْ عِبَادِكُمْ وَإِمَائِكُمْ إِن يَكُونُوا فُقَرَاء يُغْنِهِمُ اللَّهُ مِن فَضْلِهِ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ
32. Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир.
Ушбу оятда биз «никоҳсиз бўлган» деб таржима қилган ибора араб тилида «аййим» дейилади. Кўпчилик бу сўздан тул эркак ва бева хотинни тушунади. Аслида эса бу нотўғри тушунчадир. «Аййим» хотини йўқ эркак ва эри йўқ аёлни билдиради. Аввал оила қурганми, қурмаганми, фарқи йўқ.
Ушбу оятда Аллоҳ таоло мусулмонлар жамоасига хитоб қилиб:
«Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг», – деб буюрмоқда. Бинобарин, мусулмон жамияти аъзолари ўз ораларида никоҳсиз кишиларни қолдирмасликка ҳаракат қилишлари лозим бўлади. Ҳаттоки қул ва чўриларнинг, агар хожалари уларда аҳли солиҳлик сифатини топса, уйли-жойли бўлишларига ёрдам бермоқлари лозим. Шунинг учун ҳам ҳозиргача мусулмонлар орасида балоғатга етган ёшларни тезроқ уйлаш, бирор сабаб билан оиласиз қолган эру хотинларни никоҳли бўлишга ундаш жуда кучли. Мазкур ишлар ушбу ояти каримага ҳамда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Никоҳ менинг суннатимдир, ким менинг суннатимга рағбат қилмаса, мендан эмас» деган ва бошқа кўпгина шунга ўхшаш ҳадисларига амал қилганимиз туфайли бажарилади. Никоҳ орқали эру хотиннинг боғланиши жинсий майлни қондиришнинг энг табиий ва ҳалол йўлидир. Шунинг учун Исломда ҳалол никоҳ орқали оила қуриб яшашга қаттиқ тарғиб қилинади. Оила қуриш йўлидаги тўсиқлар олинади ва барча керакли омиллар юзага келтирилади.
Баъзи одамлар турли баҳоналар қилиб, уйланиш, оилали бўлишни орқага сурадилар. Ушбу баҳоналарнинг энг каттаси камбағаллик бўлади. Шунинг учун ҳам оятнинг давомида бунга ўхшаш баҳоналар билан никоҳни орқага суриш яхши эмаслиги таъкидланмоқда:
«Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур».
Яъни фақирликни баҳона қилиб, никоҳдан қочмасинлар. Балки никоҳга рағбат қилсинлар. Аллоҳ Ўзи билиб, керак бўлса, бой қилиб қўяди. Дарҳақиқат, кўпчилик одамларнинг оила қурганидан кейин жиддийлашиб, рўзғор учун астойдил ҳаракат қилиб, иқтисодий ҳолати яхшиланиб кетгани кузатилган.
«Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир».
Аллоҳ фазли кенг, ўта билувчи Зотдир.
Хоҳлаган бандасини Ўз фазлидан бой қилиб қўяди. Аммо Ўзи билиб қилади. Нима қилишини эса ўта билувчилик сифати ила Ўзи яхши билади.
Ҳамма имконини топиб, никоҳланиб, ҳалол-пок ҳолда оилавий ҳаёт кечирса, айни мурод. Аммо баъзи кишилар ўзларида қанчалик рағбат бўлса ҳам, турли сабабларга кўра никоҳланиш учун имкон топа олмай қолишлари мумкин. ("Тафсири Ҳилол" китобидан)

НАЗР КАФФОРОТИ
#назр
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Агар инсон маълум бир муддатга қадар бирор бир ишни қилмасликни назр қилса, лекин ўз вақтидан аввал у ишни қилиб қўйса, буни каффорати қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бирор нарсани қилишга назр қилинса уни боғланиши учун назр қилган нарсасининг фарздан бирор ўхшаши бўлиши керак. Масалан нафл намозни ўқишга назр қилса унинг мисоли бўлган фарз намозлари бор. Садақа қилишни назр қилган бўлса, унинг мисоли фарз бўлган закот бор. Бирор иши битса нафл рўза тутишни назр қилган бўлса, унинг мисолида рамазон рўзаси бордир. Фарздан мисоли бўлмаган нарсаларни назр қилиш билан назр боғланмайди. Масалан фалонча кун гапирмасликни назр қилдим – деса, бу назр бўлмайди. Чунки гапирмасликни фарз бўлган ибодатдан бирор мисоли йўқ. Сизнинг ҳолатингизда назр деган нарса йўқ. Агар “шуни қилмасликка қасам ичдим” деган бўлсангиз, қасамингизни бузган бўлиб, каффоратини тўлаш зиммангизга вожиб бўлади. Қасамлардан эса фарздан мисоли бўлиши шарт эмас. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/42425)

🌡 ИССИҚ ҚАТТИҚ КЎТАРИЛГАНДА НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Намоз вақтида одам қаттиқ истима қилса (39.5) узурли ҳисобланадими?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Тик туриб ўқишга қодир бўлмаса ўтириб, ўтириб ўқишга ҳам қодир бўлмаса ётиб бўлса ҳам намозни ўз вақтида ўқиш керак.
📜 Беморнинг намози
Ислом енгиллик динидир. Бу динда мусулмонлар ноиложликка солиб қўйилмайди. Улар қодир бўлмайдиган ибодатларга буюрилмайди. Шу билан бирга исломда намозга қаттиқ эътибор берилади ва уни адо қилиш учун турли чоралар топиб берилади. Аслида касал кишига агар тоқати кўтарса, намозни биз юқорида зикр қилиб ўтган суратда адо қилиши учун рухсат берилади.
قال رسول الله ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ يصلى المريض قائما فان لم يستطع فقاعدا فان لم يستطع فعلى قفاه يؤمي ايماء فان لم يستطع فالله تعالى احق بقبول العزر منه
📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Касал киши намозни туриб ўқийди, агар унга қодир бўлмаса, ўтириб ўқийди. Унга ҳам қодир бўлмаса Аллоҳ таоло унинг узрини қабул қилишга ҳақлироқдир” деганлар.
📌 Аммо қиём туришдан ожиз бўлса ёки касали кучайиб кетишидан хавф қилса, ё шифонинг кечикишига шу қиём туриш сабаб бўлса, у ҳолда ўтириб намоз ўқийди.
قال رسول الله ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ لعمران بن حسين صلى قائما فان لم تستطع فقاعدا فان لم تستطع فعلى الجنب تؤمي ايماء
📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Имрон ибн Ҳусайнга: тик туриб ўқигин, агар қодир бўлмасанг, ўтириб ўқигин, агар бунга ҳам қодир бўлмасанг, ёнбошлаб ишора қилиб ўқигин” дедилар.
📌 Лекин рукуъ, саждаларини тўлиқ қилади. Агар рукуъ ва саждага қодир бўлмаса,ҳудди ташаҳҳудда ўтирган каби чап оёғини тўшаб, ўнг оёғини тик қилган ҳолда ўтиради. Бу энг афзалидир. Агар бунга ҳам қодир бўлмаса, хоҳлаган суратда ўтиради ва рукуъ ҳамда саждаларни боши билан ишора қилади. Бунда рукуъ учун бошини озроқ эгса, сажда учун кўпроқ эгади.
Агар саждага ожиз бўла туриб, рукуъга қодир бўлса ҳам, барибир иккиси учун ишора қилади. Саждага имкони йўқ касалнинг ишора билан қилган саждаси кифоя қилади. Аммо унинг сажда қилиши учун бирон нарсани юзи баробар кўтариб қўйиши жоиз эмас.
Имо-ишора билан намоз ўқишлик тик турган ҳолда ҳам, ўтирган ҳолда ҳам дурустдир. Лекин касал кишининг ўтириб имо-ишора билан намоз ўқиши афзал ҳисобланади. Агар ўтиришга сажда қилишга ожиз бўлса, у ўнг тамон билан қиблага юзланган ҳолда ёнбошлаб ётади, шу афзалдир. Бўлмаса чалқанчасига ётиб, оёқларини қибла тамонга узатади, тиззасини эса бироз букиб олади. Бошни бироз кўтариш учун орқага ёстиқ қуйилади. Бу унисидан кўра афзалдир. Шу ҳолда имо-ишора қилиб намозни ўқийди.
Агар соғлом киши намоз асосида касал бўлиб қиёмга қодир бўлмай қолса, ўша зоҳоти ўтириб ишора билан намозни тугатади. Агар ўтиришга ҳам мажоли келмай қолса, унда чалқанчасига ётади ва намозни ишора билан охирига етказади.
Ишора фақат бош билан қилинади. Агар бошни қимирлата олмай қолса, кўз ёки қош билан ишора қилмайди,ҳамда қалби билан ҳам намознинг арконларини ижро этмайди. Ушбу ҳолда намозни кечиктиради ва тузалгандан кейин эса қазосини ўқиб беради. Агар шу ҳолатда 6 вақт намозни ўқий олмаган бўлса унда тузалгач, уларнинг қазосини ҳам ўқимайди. Чунки бу ҳолатда у ҳушидан кетганнинг ҳукмида бўлади. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/245765)

#савол_бериш
Диний масалада саволингиз борми?
Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:
👉 @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot
P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.
© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди

ЗИКР САВОБИНИ БАҒИШЛАШ
#зикр
❓ САВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳар кун таҳлил айтаман. Айтган таҳлилларим (ла илаҳа иллаллоҳ) 70 мингга етса уни онамга бағишламоқчиман, шуни тартиби қандай бўлади. Баъзилар икки ракаат намоз ўқиб, охирида икки салавотнинг ўртасида айтилади ва ҳоказолар дейишяпти. Шу ҳақда билмоқчи эдим.
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Амалларнинг савобини марҳумга бағишлаш учун алоҳида қоидалар йўқ. “Роббим, фалон амалимни ҳусни қабул қилгин, ўз фазлингдан ажр ато қилиб, уни фалончига етказгин” каби дуо қилсангиз кифоя.
Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/231980)

ТИК ТУРГАН ВА ЮРГАН ҲОЛДА ҚУРЪОН ЎҚИШ
#Қуръон
❓CАВОЛ: Тик турган ва юрган ҳолатда Қуръон ўқиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тик турган ҳолда Қуръони каримни ўқишнинг зарари йўқ. Юриб кетаётган киши бошқа нарсага чалғимай, Қуръони каримга аҳамият бера олса, юриш асносида ўқишнинг зарари йўқ. Бу ҳақда “Ҳошиятут Таҳтовий” китобида қуйидаги маълумотлар берилган:
وأما قراءة الماشي والمحترف إن كان منتبها لا يشغله العمل والمشي جاز وإلا فلا قال وتكلموا في قراءته مضطجعا والأولى أن يقرأ على وجه يكون أقرب إلى التعظيم ولا بأس بغير القرآن مضطجعا والقراءة بالنظر أولى من القراء بالغيب للجمع بين العبادتين
“Юрган ва ишлаб турган кишини қилаётган иши ё юриши Қуръондан чалғитмаса, шу ҳолда тиловат қилиш жоиз, акс ҳолда жоиз эмас. Уламолар ёнбошлаб Қуръон ўқиш ҳақида турли гаплар айтишган бўлиб, афзали Қуръонни улуғлашга мос шаклда ўқишдир. Бошқа китобларни ёнбошлаб ўқишнинг гуноҳи йўқ.
📌 Мусҳафга қараб қироат қилиш ёддан ўқишдан кўра афзалроқдир. Чунки мусҳафга қараб ўқишда икки ибодат (мусҳафга назар қилиш ва уни тиловат қилиш)ни жамлаётган бўлади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

ЖАМОАТ НАМОЗИДАГИ ХАТО
#жамоат
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Имомга эргашишда имом "Аллоҳу Акбар" лавзини чўзиб айтса, эргашувчи имом "Аллоҳу Акбар" лавзини тўлиқ айтганидан кегин қулоқ қоқадими ёки имом қулоқ қоқиши биланми? Бу холат хато бўлса намозни қайта ўқиш керакми? Мана шу холат бўлганди.
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Иқтидо қилувчининг таҳримаси имомнинг таҳримасидан аввал бўлмаслиги. Икки имом: “Имом “Аллоҳу акбар”нинг “р”сини айтганида, иқтидо қилувчи такбир айтишни бошлайди” деганлар. Иқтидо қилувчи “Аллоҳ” лафзини имомдан кейин, лекин “акбар” лафзини имом акбар дейишидан аввал тугатса, имомга иқтидо қилган бўлмайди. Яъни имомга иқтидо қила туриб, имомдан аввал намозга кирган бўлади. Бундай бўлиши муқтадийнинг намозини дуруст бўлишидан тўсади. Аксар ҳолатларда иқтидо қилувчилар қўлларини кўтариб, такбир айтишга шай турадилар. Имом эса овозини чўзиб “Аллооҳу акбар” дегунича муқтадий тездан “Аллоҳу акбар”ни айтиб, имомдан олдин қўлини боғлаб, намозга кириб олган бўлади. Чунки у имом каби такбирни чўзиб айтмайди. Бундай ҳолатда унинг иқтидоси жоиз эмас ва намозини қайта ўқиши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/244315)

САВОБ БАҒИШЛАШ
📌 Ҳар бир қилинган яхшиликнинг савобини бағишлаш жоиз. Нақшбандий тариқатининг машойихларидан Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари савоб бағишлашда қуйидагича таълимотни берганлар. Қандай яхши амал қилсангиз ҳам савобини Одам алайҳиссаломдан то қиёматгача келувчи мусулмонларга бағишладим – деб ният қилинг.
✍️ Фойда: Масалан ким бир бор Субҳааналлоҳ деса, у битта яхшиликни қилган бўлади. Аллоҳ таоло бир яхшиликка ўн баробардан етти юз баробаргача савоб беришни ваъда қилган. Бу дегани бир бор “Субҳааналлоҳ” деганимизга ўнта яхшиликни берилади. Агар биз ўша “Субҳааналлоҳ”нинг савобини барча мусулмонларга бағишласак уларга эҳсон қилган бўламиз ва ҳар бир мусулмонга қилинган эҳсон эвазига бизлар учун “битта яхшилик қилинди” деган нарса ёзилади. Уларга қилинган ҳар бир яхшилик эвазига энг ками ўн баробар яхшилик қилганнинг савоби ёзилади. Ўйлаб кўрсак, Одам алайҳиссаломдан буён бу дунёга қанча одам келди-ю, қиёматгача яна қанчаси келади. Бир бор Субҳааналлоҳ деганимиз учун шунчалик савоб берилса, буни ўзгаларга ўргатиб, улар ҳам бунга амал қилишса уларнинг амал қилгани учун ҳам савоб берилади. Баъзилар буни “Савоб олишдаги олтин силсила” деб атайдилар. Валлоҳу аълам!

ФОЛБИНЛАР ЭРТАГА НИМА БЎЛИШИНИ БИЛАДИМИ?
#ақида
❓CАВОЛ: Фарзандим беморлиги сабабли уни табибга олиб борган эдим. Кейин билсам у табиб эмас, фолбин экан. Қизимга қандайдир нарсаларни ўқиб, дам солгандай бўлди-да турмуш ўртоғим ҳақида сўз очиб, унинг умри ва ризқи тугаб бораётганини айтди. Агар у бир неча кун эримга дам солса, эримнинг умри узайиши, ризқи чақирилиши мумкинлигини айтди. Мен у билан суҳбат жараёнида ҳаёлимдан “Сен одам бўлсанг, буни қандай ҳам қила олардинг”, деб ишончсизлик қилсам, у ҳаёлимда ўйлаган гапларимни ҳам айтиб, ўзига ишонишим кераклигини таъкидлади. Ҳурматли устозлар бундай вазиятда мен қандай йўл тутишим керак? Бу каби фолбинлар ёки бахшиларнинг гапига ишонса бўладими? Ростдан ҳам улар эртага нима бўлишини олдиндан биладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ғайб илми, инсонларнинг тақдири борасидаги илмлар фақат, ёлғиз Аллоҳ таологагина маълумдир. Қуръони каримда шундай дейилган:
قُلْ لَا يَعْلَمُ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ الْغَيْبَ إِلَّا اللَّهُ وَمَا يَشْعُرُونَ أَيَّانَ يُبْعَثُونَ
яъни: “Айтинг: “Аллоҳдан бошқа осмонлар ва Ердаги бирор кимса ғайбни билмас”. Улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмаслар” (Намл сураси, 65-оят).
Ҳар бир мусулмон фолбинларнинг гапига ишониш, уни тасдиқлаш динимиз ақидасига зид эканлигини билиб олмоғи лозим. Зеро, Имом Абу Жаъфар Таҳовий аҳли сунна вал-жамоанинг ақидасини баён қилиб, шундай деган:
وَلَا نُصَدِّقُ كَاهِناً وَلَا عَرَّافاً وَلَا مَنْ يَدَّعِيْ شَيْئاً يُخَالِفُ الْكِتَابَ وَالسُّنَّةَ وَإِجْمَاعَ الْأُمَّةِ
яъни: “Фолбин ва башоратчиларнинг, шунингдек, Қуръон, суннат ва ижмои умматга хилоф нарсани даъво қилгувчиларнинг гапини тасдиқламаймиз” (манба: 📚 “Ақидатут Таҳовия” китоби).
Оиша онамиз разияллоҳу анҳо:
📗 “Кимки ўзини эртага нима бўлишидан хабар бера олади, деб ўйласа, Аллоҳга жуда катта ёлғон тўқибди”, деганлар
(✍ Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан фолбинларга бориш ва уларга ишонишдан қайтаришга оид кўплаб ҳадислар ворид бўлган.
عَنْ أَبِيْ هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ أَتَى عَرَّافًا أَوْ كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ (رَوَاهُ الامَامُ التِّرْمِذِيُّ).
яъни:
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким фолбинга ёки башоратчига борса ва унинг айтган гапини тасдиқласа, Муҳаммадга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди”, деганлар
(✍ Имом Термизий ривояти).
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سُئِلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ علَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الْكُهَّانِ؟ فَقَالَ: لَيْسُوا بِشَيْءٍ فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّهُمْ يُحَدِّثُونَ أَحْيَاناً بِالشَّيْءِ يَكُونُ حَقًّا؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: تِلْكَ الْكَلِمَةُ مِنَ الْحَقِّ يَخْطَفُهَا الْجِنِّيُّ فَيُقِرُّهَا فِي أُذُنِ وَلِيِّهِ، فَيُخْلِطُونَ فِيْهَا أَكْثَرَ مِنْ مِائَةِ كَذِبَةٍ (رواهُ الإمامُ البخاريُّ).
яъни:
“Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
📗“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан фолбинлар ҳақида сўрашди. Шунда У зот: “Улар ҳеч ким эмас”, дедилар. Эй Расулуллоҳ, уларнинг айтган гаплари гоҳида тўғри чиқади? – дейишди. Расулуллоҳ: “Жинлар рост гапни ўғирлаб олиб, фолбинларнинг қулоғига қуяди. Фолбин эса, унга юзта ёлғонни қўшиб гапиради”, деб жавоб бердилар”
(✍ Имом Бухорий ривояти).
Юқоридаги ояти карималар ва ҳадиси шарифлар “Ғайб илмини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди”, дейишга етарли далилдир.
Шунга кўра сиз фолбиннинг гапларига эътибор берманг. Энди ҳаргиз унинг олдига борманг. Аввал билмай борган бўлсангиз дарров тавба қилиб, Аллоҳдан кечиришини сўраб, дуолар қилинг. Шариатимиз буюрган ишларни қилиб, қайтарган ишлардан сақланиб, ибодатда, покиза ҳаёт кечириб юрган инсонга ҳеч ким зиён етказа олмайди. Тавфиқ Аллоҳдандир.

ЖАННАТГА ДЎЗАХ АЗОБИСИЗ КИРУВЧИЛАР
#жаннат
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Манбасини келтира олмайман, лекин жаннатга тўғридан тўғри (дўзах азобини кўрмасдан) кирувчилар сони чекланган миқдорда(ишончим комил бўлмаганига рақамлар келтирмадим) эканлиги жуда хайратга(хавотирга) солди. Дунёда қанча қанча одам яшаб ўтиб кетса, нахот шулардан жуда оз миқдоригина дўзах азобисиз жаннатга киришга лойиқ бўлса, нахот тўғридан тўғри жаннати бўлишнинг шунчалик эхтимоли кам?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Буни ажабланадиган жойи йўқ. дунёда неча миллиард одам бўлса уларнинг қанчаси мусулмон? Улардан қанчаси намоз, рўза ва закотларда бардавом? Улардан қанчаси бериё бажаради? Қилган савобли ишларини миннат қилиб ёки бошқа йўллар билан ҳабата қилмайдиганлари қанча?
Ҳадисларда дунё имтихон дунёси эканлиги ва бу имтихонда мингтадан бир киши нажот топиши айтилган. Биз эса ғафлатдамиз. Умидсизликка тушмаслик керак, мен ўша ҳисобсиз кирадиганлардан бўлишим керак деб ҳаракат қилиш лозим. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/63690)

🕋 ҚИБЛА ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ?
#қибла
❓CАВОЛ: Мен кўп сафарда бўламан. Баъзан намоз ўқишим учун қиблани аниқлашда муаммога дуч келаман. Айниқса чет давлатларида бўлганимда қиблани сўраш учун бирор мусулмон кишини учратишим қийин бўлади. Мана шундай вазиятларда қиблани қандай аниқлашим мумкин?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълумки, қиблага юзланиш намознинг шартларидан биридир.
Каъбани бевосита кўриб туриб, намоз ўқиётган киши унинг айни ўзига юзланиши лозим. Уни тўғридан-тўғри кўрмаётган, ўзи ҳарамда турган киши масжидул-ҳаром тарафга, ҳарамдан ташқарида турган киши эса – ҳарам ҳудуди жойлашган тарафга юзланиши керак бўлади. Бунга қуйидаги ҳадиси шариф ҳам далолат қилади: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Каъба – масжид(ул ҳаром) аҳлининг қибласидир. Масжид(ул-ҳарам) эса – ҳарам аҳлининг қибласидир. Ҳарам – ер юзининг машриқию мағрибидаги умматимнинг қибласидир”, – деганлар (Имом Байҳақий ривоят қилган).
Барча фақиҳлар намозда хотиржам ҳолдаги киши қиблага юзланиш шарт эканига иттифоқ қилишган. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай буюрган: “... Юзингизни Масжиди Ҳаром (Каъба) томонга буринг! (Эй, мўминлар, сизлар ҳам) қаерда бўлсангиз, юзларингизни ўша тарафга бурингиз! ...” (Бақара сураси, 144-оят). Аммо душман ёки йиртқич ҳайвон хавф солиб турган ҳолатда намозда қиблага юзланиш шарти соқит бўлади.
Қиблани аниқлашни ўрганиш ҳар бир балоғатга етган мусулмонга вожибдир.
Қиблани аниқлашда қуйидаги услублар бугунги кун шароитида нисбатан қулай ва оммабоп ҳисобланади:
1. Қадимий масжид меҳроблари;
Саҳобалар томонидан турли юртлар фатҳ қилинганда биринчи навбатда қиблани аниқлаб, масжидлар бино қилинган. Ушбу масжид меҳроблари орқали бошқа масжидларнинг ҳам қибласини аниқлаш кейинчалик одат тусига кирган ва барча фуқаҳолар томонидан унга эргашиш лозимлиги таъкидлаб келинган. Жумладан, ҳанафий мазҳабининг таниқли уламоларидан Саййид Аҳмад Таҳтовий шундай дейди: “Шаҳар ва қишлоқларда қиблани аниқлаш саҳоба ва тобеинлар томонидан белгилаб берган меҳроблар орқали бўлади. Улар ўрнатган меҳроблар орқали қиблага юзланишда биз ҳам уларга эргашишимиз лозимдир” (“Ҳошияту ала мароқил-фалоҳ”).
2. Юлдузлар;
Асосан қутб юлдузига қараб қиблани аниқлаш мумкин. Чунки ушбу юлдуз доим бир жойда кўринади. Аммо ҳар бир ўлканинг қибласи бир-биридан фарқ қилади. Масалан, бизнинг минтақамизга нисбатан қибла жануби-ғарб тарафда жойлашган бўлиб, қутб юлдузини ўнг қулоғининг орқа тарафида қолдириб, юзланган киши қиблага юзланган ҳисобланади.
3. Қуёш.
Қуёшнинг чиқиши ва ботиши, тушдан кейинги йўналган томонига қараб ҳам қиблани аниқлаш мумкин. Азалдан бизнинг диёримизда Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳ алайҳнинг фатвоси асосида қуёшнинг ботиш ўрнига қараб масжидлар қибласи белгиланган. Имом Сарахсий нақл қилишича Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: “Ёзнинг энг узун кунида қуёш ботган жойни белгилаб қўй. Сўнгра қишнинг энг қисқа куни қуёш ботган жойни ҳам аниқлаб, белгилаб қўй. Шу икки аломат ўртасидаги оралиқни учга бўлиб, ўнг томонингга икки ҳиссасини, чап томонингга бир ҳиссасини тақсимлаб, юзлансанг, шу қибладир” (“ал-Мабсут”).
4. Компас.
Компас қаерда бўлса ҳам фақат бир тарафни кўрсатиб туради. Мана шу билан тўрт тараф аниқланиб, қибла қаердалигини билиб олиш мумкин. Ҳозирда қибла тарафни кўрсатувчи махсус компаслар ҳам ишлаб чиқарилган. Ана шу каби воситалар билан ҳам қиблани аниқлаш мумкинлигига фуқаҳоларимиз фатво берганлар.

5. Мобил иловалар.
Ҳозирги кунда қиблани аниқлашнинг энг қулай ва кенг тарқалган услуби мобил алоқа воситаларининг махсус иловаларидан фойдаланиш ҳисобланади. Айни пайтда бу каби иловаларнинг тури ва сифати турлича бўлиб, уларнинг барчаси асосан АҚШнинг Google компанияси томонидан тақдим этилган (qiblafinder.withgoogle.com) тизимига уланиш орқали амалга оширилади. Агар киши сафарда бўлса ёки бирор нотаниш жойда бўлса, аввало ўша ердаги ишончли кишилардан қибла қайси тарафдалигини сўрайди. Агар уларнинг хабарига шубҳа қилса ёхуд сўраш учун атрофида бирор киши топилмаса юқорида зикр қилинган омилларни ишга солиб, қиблани аниқлаши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Ҳозирги кунда қиблани аниқлашнинг энг қулай ва кенг тарқалган услуби мобил алоқа воситаларининг махсус иловаларидан фойдаланиш ҳисобланади. Айни пайтда бу каби иловаларнинг тури ва сифати турлича бўлиб, уларнинг барчаси асосан АҚШнинг Google компанияси томонидан тақдим этилган (qiblafinder.withgoogle.com) тизимига уланиш орқали амалга оширилади. Агар киши сафарда бўлса ёки бирор нотаниш жойда бўлса, аввало ўша ердаги ишончли кишилардан қибла қайси тарафдалигини сўрайди. Агар уларнинг хабарига шубҳа қилса ёхуд сўраш учун атрофида бирор киши топилмаса юқорида зикр қилинган омилларни ишга солиб, қиблани аниқлаши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
БОМДОД ФАРЗИ ВА СУННАТИНИ ЎРНИНИ АЛМАШТИРИБ ЎҚИШ
#бомдод
❓CАВОЛ: Бомдод намозини фарзи ва суннатини ўрнини алмаштириб ўқиса гуноҳ бўладими? Қуёш чиқишига кам вақт қолгани учун улгурмай қоламан деб ўйлаб дастлаб фарзини ўқиб, кейин суннатини ўқидим. Қуёш чиққунча улгурдим. Шу ишим тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида, бомдоднинг фарзи ва суннатининг ўрнини алмаштириш мумкин эмас. Чунки бу бизга Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан етиб келган тартибга зид. Лекин бомдоднинг вақтидан фақат икки ракат намоз ўқийдиган вақт қолган бўлса, албатта, фарзи ўқилади. Чунки фарз суннатдан муҳимроқ. Ҳанафий мазҳабимиздаги фатво берилган сўзга кўра, бомдоднинг суннати фарзидан аввал ўқилмай қолса, фарздан кейин ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

УЙҚУДАН ТУРИШДА БАЖАРИЛАДИГАН 5 СУННАТ АМАЛ
📌 1. Юздаги уйқу асарини қўл билан аритиш.
📗 “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғониб, ўтирдилар ва юзларини ишқалаб, уйқуни аритдилар”.
(✍️ Имом Муслим ривояти)
📌 2. Қуйидаги дуони ўқиш:
اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ
“Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур”
“Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”.
📌 3. Оғизни мисвок ёки бошқа воситалар билан тозалаш.
📗 “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда уйқудан турганларида оғизларини мисвок билан тозалар эдилар”.
(✍️ Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)
📌 4. Қўлни ювиш.
📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз уйқудан турса, кафт қўлларини идишга солмасдан, уч марта ювсин”, деганлар.
(✍️ Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)
📌 5. Бурунни қоқиш.
📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз уйқудан турса, бурнини уч марта қоқиб ташласин, зеро шайтон унинг димоғида тунаган бўлади”.

👳🏼♂️ 🧕 ҚИЗИМНИ ЎҚИТИШИМИЗ ЗАРУРМИ?
#илм
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аҳли илм устозлар, қиз болани мактаб битирганидан кейин олий ўқув юртларида ўқишларига шариатимиз қандай қарайди? Қизимиз ибодатда, муқаддас китобларимизни ўқиб сураларини ёд олади. Маъноларини ўқиб ўрганади. Лекин олийгоҳларда ўқишга ҳам ҳохиши бор. Ўқитишимиз келгуси ҳаётида фойда бўладими? Қандай маслаҳат бера оласиз? Дунёю оҳиратига яхши бўлиши учун.
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аёл бўлсин, эркак бўлсин кимга Аллоҳ таоло тарафидан қандайдир истеъдод берилган бўлса ўша истеъдодни ривожлантириши ва тўғри йўлга йўналтириши ва халққа манфаати етиши керак. Албатта буларнинг барчаси шаръий чегаралар асосида бўлиши керак.
🧸 Оддий мисол ўйинчоқ ишлаб чиқарувчи кишилар ёш болаларимизни хулқини бузадиган, келгусида қароқчилик, ўғрилик ва бошқа бузуқ хулққа бошловчи ўйинчоқлар муқобилига эзгуликка, ақл-заковатни ривожлантиришга, садоқатга, қиз болаларни оналикка ва фарзанд тарбиялашга омил бўладиган ўйинчоқларни ихтиро қилишлари зиммасига вожиб ҳисобланади. Улардан келадиган фойда ўз-ўзидан ҳосил бўлаверади. Аввало нияти ва юқоридаги зикр қилинган нарсалар бўлиши керак.
✍️ Шоирларимиз инсонни нопокликка, шаҳвоний хирсга бошлайдиган, бузуқликка бошлайдиган шеърлар муқобилига инсонни садоқат, вафодорлик, гўзал хулқларга чақирувчи шеърлар ёзишлари керак.
👨🏫 Ўқитувчилика истеъдоди бор кишилар ҳозирги кундаги динсизликка чақирадиган, ҳаёсизликка чақирадиган ғоялар муқобилида одобга, бировнинг ҳаққини емаслик каби эзгу ишларни қилишга ундашлари ва бунинг учун ҳаракат қилишлари шарт.
👨⚕️Тиббиётга истеъдодлари борлари фақат пул учун диплом олиб беморларни ахмоқ қилиб пулини оладиганлар муқобилида халқимизни хизмати, уларни дуоларини олиш ҳаракатида бўлишлари керак.
Ва ҳо казо. Бу нарсалар ҳар бир инсоннинг эҳтиёжи тушадиган нарсалар. Бу ишларга истеъдоди бўлатуриб нолойиқларни ишлаши халқимизга хиёнат бўлади ва истеъдоди борлар қиёматда албатта жавобгар бўлишади. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/86586)

🧕 МАКИЯЖ ҲАҚИДА
#аврат
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Иншааллоҳ ҳижобга кирмоқчиман. Лекин макияжсиз кўчага чиқсам ўзимни касалдек ҳис қиламан, кўринишим ўзимни қониқтирмайди. Бир муддат рўмол ўраб, бўянмай юрдим, натижада қаттиқ тушкунликка тушиб қолдим. Илтимос, динимиз рухсат берган бўяниш воситалари ҳақида айтсангиз. Савол-жавоблар орасида қоши кам аёлга қалам билан бўялса бўлади дейилганини ўқидим, шунингдек сурма ишлатса ҳам бўлади деб эшитганман. Яна қандай воситаларга рухсат бор?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Номаҳрамларга кўрсатиб уларни фитнага соладиган ҳар бир иш шаръан ҳаром. Сиз тушкунликка тушаман демасдан исломга тўлиғича амал қилинг. Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ ادْخُلُواْ فِي السِّلْمِ كَآفَّةً وَلاَ تَتَّبِعُواْ خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُّبِينٌ
208. Эй иймон келтирганлар! Исломга тўлиғича киринг ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқ-ойдин душмандир.
Маълумки, «Ислом» сўзи «Аллоҳга бўйсуниш» маъносини билдиради. Бу ҳолатда оятнинг умумий маъноси «Аллоҳга бутун борлиғингиз ила бўйсунинг», дегани бўлади. Яъни Аллоҳга бўйсуниш тўлалигича бўлсин. Тили билан бўйсуниб, дили билан бўйсунмасдан ёки бадани билан бўйсунмасдан қолиш керак эмас. Хулласи калом, бўйсуниш тўлалигича, ҳамма томондан бўлиши керак. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/182211)