Telegram Web Link
🧕 ҚАЙНОНАМ МЕНДАН РОЗИ БЎЛИШИ УЧУН НАМОЗНИ ТАШЛАШИМ КЕРАКМИ?
#намоз #оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аллоҳга шукр оиламизда хамма намоз ўқийди, шу қаторда мен хам 2 фарзандли келинман намоз ўқишимга хеч ким қаршилик билдирмайди, аммо қайнонам намоз ўқишимни унча хушламайдилар. Сабаби айни намоз вақтига тўғри келган ишлар ош-овқат ва ҳоказолар. Улгуришга харакат қиламан ишларимни тугатиб киришга, лекин барибир жахллари чиқади. Шусиз хам намоз вақти ўтай-ўтай деб турган пайтда шошиб ўқиб оламан. Намоз ўқийману уларнинг норози танбехлари эшитиб гоҳида адашибам кетаман. Маслахатингизга мухтожман фақат бомдодни ўқиб қўяверайми ёки қазо қилиб ўқиб юраверайми? Уларни норози қилишни хам Аллоҳдан хам қўрқаман.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Намоз ўқиш билан ўқимаслик жаннат ёки дўзахни бирини танлаш билан баробардир. Хоҳлаганингизни танлайверинг. Қайнонангиз сизга узр бўлолмайди ҳам дўзахдан ҳам қутқариб қололмайди. Инсонларга хайрон қоласан, Аллоҳ таоло фарзандлар ота-онасини ҳурмат қилишини вожиб амал қилиб ота-оналарга иззат тожини кийдирди. Ўз розилигини уларнинг розилигига боғлаб қўйди. Баъзи бир нонкўр ота-оналар эса ўша иззат берган Зотдан ўзини устун кўришни бошлади. Бундай ҳолатда нонкўрларга итоат қилинмайди. Аллоҳнинг Ўзига итоат қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам

عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. متفق عليه

Ҳасандан ривоят қилинади:
📗“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”.
✍️ Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ)

Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Агар Аллоҳ таоло мусулмон қилиб ота-онага шу иззат тожини бермаганида ғарбдаги каби умрини хору-зорликда қариялар уйида ўтказишар эди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/83633)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
ҚАРЗЛАРДАН ҚУТУЛИШ ВА ИШЛАРНИ РИВОЖИ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
#дуо

CАВОЛ: Қарзлардан қутулиш ва ишлар ривожи учун энг мақбул дуолар ва амаллар хақида маълумот берсангиз.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қарздан қутулиш чоралари – Аллоҳнинг ибодатида бардавом бўлиш, сабабларга киришиб, Раззоқу Қодир бўлган зотдан дуо қилиб сўраш.

“Бир куни пул эвазига озодлигини сотиб олмоқчи бўлган мукотаб қул Али разияллоҳу анҳунинг олдига келиб:

إني قد عجزت عن كتابتي فأعني قال ألا أعلمك كلمات علمنيهن رسول الله صلي الله عليه وسلم؟ لو كان عليك مثل جبل ثبير دينا أداه الله عنك قل اللهم اكفني بحلالك عن حرامك وأغنني بفضلك عمن سواك (رواه الإمام الترمذي)

яъни: “Мен келишилган маблағни топиб беришдан ожиз бўлдим. Менга ёрдам беринг», деди. Али разияллоҳу анҳу: «Сенга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам менга ўргатган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам, Аллоҳ ундан сени қутқаради. «Аллоҳумма! Икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва ағнинии бифазлика амман сивока», - дегин» ( Имом Термизий ривоятлари).

Сабийр – Ямандаги бир тоғнинг номи.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Менга ҳалолинг ила ҳаромингдан кифоя қилгин. Ўз фазлинг ила мени ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин».

Ким ушбу дуони ихлос билан фарз намозлардан кейин ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради. Бу мавзуда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

من كانت له إلي الله حاجة أو إلي أحد من بني آدم فليتوضأ فليحسن الوضؤ ثم ليصل ركعتين ثم ليثن علي الله وليصل علي النبي صلي الله عليه وسلم ثم ليقل لا إله إلا الله الحليم الكريم سبحان الله رب العرش العظيم الحمد لله رب العالمين أسألك موجبات رحمتك وعزائم مغفرتك والغنيمة من كل بر والسلامة من إثم لا تدع لي ذنبا إلا غفرته ولا هما إلا فرجته ولا حاجة هي لك رضا إلا قضيتها يا أرحم الراحمين (رواه الامام الترمذي والامام ابن ماجه عن عبد الله بن أوفي رضي الله عنه)

яъни: «Кимнинг Аллоҳга ва Одам боласидан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтсин. Сўнгра: «Лаа илаҳа илла Аллоҳу Ҳалиймул Карийм. Субҳана Аллоҳи Роббил аршил азийм. Вал Ҳамду лиллаҳи роббил аламийн. Асъалука мужибаати роҳматика ва азааима мағфиратика. Вал ғаниймата мин кулли биррин. Вас-саламата мин кулли исмин. Лаа тадаъ лии занбан илла ғафартаҳу ва ҳамман илла фарражтаҳу. Ва лаа ҳажатан ҳия лака ризон илла қозайтаҳа. Йаа Арҳамар роҳимийн!» десин», дедилар». ( Имом Термизий ва Имом Ибн Можалар ривоят қилишган).

Дуонинг маъноси: «Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга ҳеч бир илоҳ маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Рабби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан: раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан ғаниматни, ҳар бир ёмонликдан саломат бўлишни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта чиқаргин. Ё Арҳамар роҳимийн».

Имом Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ: «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен зоминман», - деган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЭРИ БОР АЁЛ БИЛАН МУНОСОБАТ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен бир эрли аёл билан хар куни интернетда гаплашаман, лекин орамизда умуман ёмон ниятимиз йўқ. Ҳурмат бор фақат, мани шу аёл билан муносабат қилишим мумкинми? Ёки нотўғрими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Сизни хотинингиз билан ҳам тез орада тўғри кўнгил билан кимлардир опоқ-чапоқ бўлишни бошлайди. Шунда тўғри ёки нотўғри эканлигини биласиз. Бу каби муомалалар қарз ҳисобланади, уни албатта тўлайсиз. Аллоҳдан қўрқинг ва тезда тавба қилинг. Номаҳрам билан гаплашишни ўзи катта гуноҳлардан. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/69435)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
КИЙИМДАГИ НАЖОСАТНИ КЕТКАЗИШГА ИМКОН БЎЛМАСА НАМОЗ ҚАЗО ҚИЛИНАДИМИ?
#намоз

CАВОЛ: Агар кийимдаги нажосат рухсат этилган миқдордан ошиб кетсаю, кийимни алмаштиришнинг имкони бўлмаса (ишда, меҳмонда бўлиб, қолса) намозини қазо қилиб, уйига борганда кийимини ўзгартириб адо этадими ёки қазо қилмасдан шу кийимида намоз ўқийдими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида сиз айтган ҳолатлар имконсиз ҳолатлар ҳисобланмайди. Киши қаерда бўлса ҳам, намоздан аввал кийимидаги нажосатни кетказиши шарт бўлади.

Лекин сув бўлмаганда ҳам кийимнинг нажас ҳолатда бўлиши ҳеч қачон намозни кечиктиришга (қазо қилишга) сабаб бўлмайди.

“Шарҳул-виқоя” китобида мазкур масала юзасидан шундай дейилади: “Нажосатни кетказувчи сув ёки бошқа суюқликларни тополмаган киши ана шу кийими билан намоз ўқийверади. Кейин намозини қайта ўқимайди. Кийимининг тўртдан бир қисми пок бўлатуриб, кийимсиз намоз ўқиса жоиз бўлмайди. Агар кийимининг тўртдан бир қисмидан ҳам озроғи пок бўлса, кийимсиз ўқигандан кўра шу кийимда ўқигани афзалроқдир”

Бундан шариатимизда намознинг аҳамияти қай даражада катта эканини,  бирор-бир ҳолатда ҳам бандадан соқит бўлмаслигини билиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАВБА НАМОЗИ
#намоз

CАВОЛ: Истиғфор намози қандай намоз ва қайси тартибда ўқилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Истиғфор деган намоз йўқ, балки тавба намози бор. Киши бирор гуноҳ иш қилиб қўйса, таҳорат олиб икки ракат намоз ўқиши сўнг ортидан гуноҳига надомат қилиб, намозида чин қалбдан тавба қилиб, иккинчи бу гуноҳни қайта қилмасликка қатъий аҳд қилса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳини мағфират қилади.

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир ҳадис эшитсам, Аллоҳ менга ундан Ўзи хоҳлаганича нафъ берадиган одам эдим. У зотнинг саҳобаларидан бири менга ҳадис айтса, мен ундан (гапи тўғрилигига) қасам ичишни талаб қилар эдим. Агар у қасам ичса (гапини) тасдиқ қилар эдим. Ҳолат шу бўлдики, менга Абу Бакр бир ҳадис айтди. Зотан у содиқдир: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қайси бир одам гуноҳ қилиб қўйиб, сўнгра туриб, таҳорат қилиб намоз ўқиса, кейин Аллоҳга истиғфор айтса, албатта, Аллоҳ уни мағфират қилади», деганларини эшитдим. Сўнгра у зот: «Улар қачон фаҳш иш қилсалар ёки ўзларига зулм қилсалар, Аллоҳни эсларлар ва гуноҳларига истиғфор айтурлар» оятини қироат қилдилар», деди».
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ОМИН ДЕМАСЛИК
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! 1)Бугун бомдод намозининг фарзида Фотиха сурасидан кейин "амин" дейиш эсимдан чиқипти, сӯнг саждаи саҳв қилдим. Намозим дуруст бўладими?
2) Киши намозда шайтон васваса қилиб бир амални унутгандай туюлса сўнг кӯнгил хотиржамлиги учун саждаи саҳв қилишлик жоизми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!
1). «Омин» дейиш эсдан чиққан бўлса, саждаи саҳв шарт эмас.

2). Саждаи саҳвни кўнгил ҳотиржамлик учун қилинмайди. Қилинган хатони тузутиш учун қилинади. Вожиб амал тарк қилинса, саждаи саҳв билан намоз жоиз бўлади. Лекин фарз такр қилинса, саждаи саҳв билан ҳам намоз саҳиҳ бўлмайди. Шунинг учун намозни фарз, вожиб ва суннат амалларини билиб, ўрганиб олиш керак. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/191860)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
Охирзамондаги ибодатнинг фазли


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَقَفَ عَلَى أُنَاسٍ جُلُوسٍ فَقَالَ: «أَلَا أُخْبِرُكُمْ بِخَيْرِكُمْ مِنْ شَرِّكُمْ»؟ قَالَ: فَسَكَتُوا فَقَالَ ذَلِكَ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ، فَقَالَ رَجُلٌ: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ أَخْبِرْنَا بِخَيْرِنَا مِنْ شَرِّنَا، قَالَ: «خَيْرُكُمْ مَنْ يُرْجَى خَيْرُهُ وَيُؤْمَنُ شَرُّهُ، وَشَرُّكُمْ مَنْ لَا يُرْجَى خَيْرُهُ وَلَا يُؤْمَنُ شَرُّهُ».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган одамларнинг устига келиб, «Сизларга яхшиларингиз ва ёмонларингиз кимлигини айтайми?» дедилар. Одамлар сукут сақладилар. У зот бу гапни уч марта айтдилар. Кейин бир киши: «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули, яхшиларимиз ва ёмонларимиз кимлигини айтинг», деди. «Яхшиларингиз – яхшилигидан умид қилинадиган, ёмонлигидан омон бўлинадиган кишидир. Ёмонингиз – яхшилигидан умид қилинмайдиган, ёмонлигидан эмин бўлинмайдиган кимсадир», дедилар».

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22721

🕋 @islomuz
#савол_бериш

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:

👉  @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot


P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.

© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди
ШОМ ПАЙТИДА ЖИНЛАРНИНГ ИЗҒИШИ
#жин

CАВОЛ: Ассалому алайкум. Шом пайти боламни кўтариб, қўшни аёллар билан кўчада гаплашиб турган эдик, маҳалламиздан бир отахон бизни: “Жину шайтонлар тўзийдиган маҳал ёш бола билан кўчада нима бор сизларга?” деб койиб бердилар. Отахоннинг гаплари қанчалик тўғрилигини билмоқчи эдим.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Отахон жуда тўғри гапни айтибдилар. Аввало, динимиз аёлларни кўчада мақсадсиз гап сотиб ўтиришига рухсат бермайди. Ундан кейин, шом пайтида жин ва шайтонлар изғиб юриши ҳам ҳадиси шарифларда баён қилинган.

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Идишларингиз устини ёпинг, қопнинг оғзини боғланг, эшикларни қулфланг, кеч кирганида болаларингизни қайтаринглар. Сабаби, (бу пайтда) жинларнинг тарқалиши ва тез ҳаракатланиши бор...
( Имом Бухорий, Имом Абу Довуд ва Имом Аҳмад ривояти).

Бу ҳадисда бир қанча фойдали маслаҳатлар берилмоқда. Кексаларимизнинг “Шомдан кейин кўчага чиқиб бўлмайди”, деган гапи мана шу ҳадисга асосланиб айтилган бўлса, ажаб эмас. Сабаби шом пайтида жинлар ер юзи бўйлаб тарқалади. Бу пайтда жинлар кўчада юрган болаларга зиён етказиб қўйиши мумкин. Чунки улар оятлар, зикру тасбеҳларни айтиб юришни билишмайди.

Баъзан, болаларнинг инжиқ бўлиб қолиши, уйқусида босинқирашига ҳам ана шу пайт кўчада юриши сабаб бўлади. Бу ноқулайликлардан қутилиш учун ҳадиси шарифдаги кўрсатмаларга амал қилишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ХОЖАТХОНАДА АКСИРИШ
#зикр

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Хаммомда ёки бўлмаса хожатхонада аксирса Аллоҳга хамд айтиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Нажосат тўпланадиган жойда бўлса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/219564)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Эслатма

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби ва жамоаси номидан таъкидлаб ўтмоқчимиз. Телеграм тармоғидаги каналларимиз барчаси расмий фаолият олиб боради:

📌1. Нурли йўл (www.tg-me.com/nurli_yol)
📌2. Кунлик Ҳадис (www.tg-me.com/nurli_yol_hadis)
📌3. Ибодат Масалалари (www.tg-me.com/nurli_yol_fiqh)
📌4. Қуръон (www.tg-me.com/nurli_yol_quron)
📌5. Масжид (www.tg-me.com/oqtepamasjid)

☝️ Биздаги маълумотлар фақат расмий ва текширилган манбалардан олинади. Каналларимизни бехавотир кузатиб боринг.
🌷 Бирга эканлигингиз учун ташаккур!

© Ҳурмат билан, НУРЛИ ЙЎЛ жамоаси.
ҲАСБИЯЛЛОҲУ ЗИКРИ ҲАҚИДА
#дуо

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ушбу зикрнинг кирилл ёзувида ёзилиши қайси бири тўғри ҳисобланади: "Ҳасбияллоҳу ва неъмал вакиил" ёки "Ҳасбуналлоҳу ва неъмал вакиил"? Баъзи манбаларда "Ҳасбияллоҳу" аксинча "Ҳасбуналлоҳу" бўлиб келмоқда.


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Иккиси ҳам тўғри. "Ҳасбияллоҳу" бир кишига, "Ҳасбуналлоҳу" кўпчиликка. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/136286)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
КИНО КЎРИШ ҲАҚИДА
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Шариатда кино кўриш ҳақида нима дейилган? Кино кўриш шариатга зидми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусулмон киши умрини, вақтини фойдасиз ишлар билан банд қилиб ўтказиши катта хатодир.

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ قَالَ : لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:
📗 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча ўрнидан силжимайди: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар.
(✍️ Сунани Доримий).

Бошқа бир ҳадисда Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзига кераксиз нарсани тарк қилиш киши Исломининг гўзаллигидандир», дедилар». Термизий ривоят қилганлар.

Агар кино ширк, куфур, фахш ва бузғунчиликка тарғиб қиладиган бўлса, бундай кинони кўриш ҳаром ҳисобланади. Аммо кинода шариатга зид ишлар бўлмаса, бундай киноларни кўриш мубоҳ ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Кўпгина оилавий муаммолар Қуръони каримдан кунлик вирдни ўқимаслик ва унинг маъноларини фаҳмлашдан узоқлашиш натижасида юзага келади. Оила аъзоларингиз билан Қуръондан ҳеч бўлмаса бир варақни биргаликда ўқиб, унинг маъноларини дарс қилишга ҳаракат қилинг.

Доктор Жосим Мутавваъ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЖУНУБ ОДАМ ҚУРЪОН ТИНГЛАШИ
#Қуръон

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Инсон жунуб холатида Қуръон тингласа бўладими? Агар тинглаган бўлса нима бўлади?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Тингласа бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/166391)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
​​СУВ ЎРНИГА НАМ САЛФЕТКА ИШЛАТИШ
#таҳорат

CАВОЛ: Ҳожатдан кейин авратни сув билан эмас, нам салфетка билан поклаш мумкинми? Буни узоқ масофага катта юк машиналарда юрадиган дўстим сўраган эди.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нажосат чиққан жойидан атрофига ёйилмаган бўлса, қоғоз, тош каби нарсалар билан тозаланиш мумкин. Агар дирҳам (катта танга) миқдоридан кўп ёйилган бўлса, сув каби суюқлик билан поклаш лозим бўлади. Чунки бундай ҳолатда  баданга нажосат теккан ҳукмида бўлиб, уни фақат ювиш билан кетказилади.

ثم الاستنجاء بالأحجار إنما يجوز إذا اقتصرت النجاسة على موضع الحدث فأما إذا تعدت موضعها بأن جاوزت الشرج أجمعوا على أن ما جاوز موضع الشرج من النجاسة إذا كانت أكثر من قدر الدرهم يفترض غسلها بالماء ولا يكفيها الإزالة بالأحجار
  
“Тош билан истинжо қилишнинг ўзи билан кифояланиш ахлат ёки бавл чиққан жойидан ташқарига ёйилмаган ҳолатда жоиз бўлади. Агар ахлат ёки бавл нажосат ўрнидан атрофига дирҳам миқдоридан кўп ёйилса, сув билан ювиш фарз бўлади. Тош билан кетказиш кифоя қилмайди. (“Фатовои Оламгирия” китоби). Суюқликдан бошқа барча нарсалар, ҳатто у нам нарса бўлсин, тош билан бир хил ҳукмда бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тажвид

"Фотиҳа" сурасининг ўқилишидаги хатолар ва маъноларнинг ўзгариб кетиши.


Шайх Алижон қори

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
​​БАРМОҚЛАРНИ БИР-БИРИГА КИРИТИШ
#эслатма

CАВОЛ: Шариатимизга кўра бармоқларни бир-бирига киргизиш ёмон одатми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимиз кўрсатмасига кўра, намоз ичида ёки намоз ўқиш учун масжид томон боришда ёхуд намоз бошланишини кутиб ўтириш асносида бармоқларни бир-бирига киргизиш танзиҳий (енгил) макруҳ саналади. Намоздан ташқарида эса масалан, бармоқлари увишиб қолса, шу орқали дам бериш, ўзига келтириш каби ишлар учун бўлса, жоиздир. Беҳудага, ҳеч қандай сабабсиз қилса, танзиҳий макруҳдир. Бу ҳақда “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:

والظاهر أنه في غير هذين الموضعين لا للعبث ليس بمكروه ولو لإراحة الأصابع، وإن كان على سبيل العبث يكره تنزيهًا،
  
“Зоҳир гап шуки, мазкур икки ўрин(намоз ва намозга бориш)дан бошқа ўринларда, гарчи бармоқларга дам бериш каби сабабли иш учун бўлса, макруҳ эмас. Беҳудага, мақсадсиз қилиш танзиҳий макруҳдир”. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЁЛҒОН ҚАСАМ
#қасам

САВОЛ: Ассалому алайкум! Қуръон билан қасам ичишга мажбур бўлган инсон, ёлғон билан қасам ичди. Энди бу қасамни қайтариши мумкинми? Оилада эримга қасам ичтиргандим, лекин буни ёлғонлигини биламан. Шунга ёрдам берсезангизлар.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Билиб туриб бундай қилдирмаслик керак. Чунки қаттиқ гуноҳкор бўлишига сабабчи бўласиз. Валлоҳу аълам!


(https://www.savollar.islom.uz/s/107501)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/11/06 01:51:48
Back to Top
HTML Embed Code: