Telegram Web Link
ДАЛЛОЛЛИКМИ ЁКИ ФОИЗ
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен хусусий клиникада ишлайман. Биз беморларни ташхис қўйиб даволашимиз учун турли текширувлардан ўтказамиз. Шунда беморни хар бир текширувга ёки анализга юборганимиз учун шу анализ пулидан бизга фоиз ажратиб беришади. Шу олган пулларимиз халолми? Бу иш билан жуда кўп шифокорлар ишлайдилар. Яни оддий поликлиникадан хусусий клиникага текширувга юборишади ва тегишлича фоиз олишади.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Кераксиз ёки ўта заруратсиз бўлса олган пулингиз ҳам ҳалол бўлмайди. Бечора беморни пулини шилган бўласиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/169158)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
РАМАЗОН ОЙИДА ИНГАЛЯЦИЯ
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ингаляция, яъни махсус аппарат ёрдамида ҳаво орқали томоққа дори (лазолван ва шу каби) юборилса рўза очиладими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатни ҳозирги кун уламолари, мутақаддим уламоларимизнинг “Оғиз бурундан беихтиёр тутун, чанг, баъзи бир майда ҳашоратлар кириб кетса, рўза очилмайди. Лекин қасддан ичкарига киритилса, рўза очилади” деган гапларига қиёслаганлар. Сигарет чекишни ҳам шунга қиёслаганлар.

Савол
: Рўзадор исириқ, пар ва шунга ўхшаш нарсаларни ҳидлаши билан рўзаси очиладими?

Жавоб
: Қасддан, рўзадорлиги эсида туриб, тутун ютса, исириқ ҳидини ичига ютса, доривор ўтларни буғини оғиз-бурни билан ичига ютса, рўзаси очилади.

لَوْ تَبَخَّرَ بِبَخُورٍ وَآوَاهُ إلَى نَفَسِهِ وَاشْتَمَّهُ ذَاكِرًا لِصَوْمِهِ أَفْطَرَ

Рўзадорлиги эсида бўла туриб тутатқини тутатиб нафаси билан ичига ютса, рўзаси очилади. (📚 Роддул Муҳтор). Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/34529)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚИМОР КАБИ ЭМАСМИ
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мактабда, ўқитувчимизнинг ташаббуслари билан, ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида дарс давомида баъзи хатоларни килган ўқувчилар жаримага тортилади (хатолар белгиланган). Жамғарилган пул синф кутубхонасини бойитиш ва синфни жиҳозлашга сарфланади ҳамда ҳафта давомида аъло ўзлаштириш кўрсатган ўқувчиларга хам шу жамғармадан мукофот пули бериб борилади. Ушбу мукофот ўқувчилар учун ҳалол хисобланадими? Бу қимор каби бўлиб қолмайдими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Жарима солишингиз дуруст эмас. Кимдан қанча жарима олган бўлсангиз барчасини қайтариб беринг. Ўша жарима пулини мукофот сифатида олганлар ҳам қайтариб беришсин. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/231443)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ҲОМИЛАДОРЛИКДА ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР
#дуо

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳомиладорликда қанақа дуоларни ўқиб юриш кeрак? Туғриқ вақтида оғриқларни eнгиллаштирадиган дуолар ҳам борми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Кўпроқ Қуръон ўқиш ва эшитиш керак. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/34561)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҲАЙИТ КУНИ РЎЗА ТУТИБ, СЎНГ ОЧИБ ЮБОРИШ КЕРАКМИ?
#бидъат

CАВОЛ: Ҳайит куни рўза тутиб кейин очиб юбориладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одамлар орасида ҳайит куни саҳарлик қилиб, ният қилгандан сўнг пешинга қадар очиб юбориш керак деган шаръиатимизга зид бир тушунча пайдо бўлиб қолган.

Аслида Рамазон ойининг рўзаси бошидан охиригача, тўлиқ рўза тутилади. Ҳайит куни рўза тутиш ёки рўзани ният қилиб сўнг очиб юбориш мутлақо мумкин эмас. Пайғамбаримиз алайҳиссалом икки ҳайит куни ва қурбон ҳайитидан кейинги уч кунда рўза тутишдан қайтарганлар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам икки куннинг – Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларининг рўзасидан қайтардилар”, — дейилган (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).

Ҳайит кунининг тонги киргандан сўнг фитр садақасини адо қилиш вожиб амал саналади. Шунингдек, тоқ равишда хурмо каби ширинлик ейиш, ғусл қилиш, мисвок ишлатиш, ҳушбўйланиш, энг яҳши кийимларини кийиш мустаҳаб, баъзи уламоларга кўра суннат ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 АЁЛЛАР ҲАЙИТ НАМОЗИ
#ҳайит

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аёллар ҳайит намозини ўқиши мумкинми?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Ҳанафий мазҳабида аёлларга ҳайит намози вожиб эмас. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/34861)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Ийдул-фитр намозини адо этиш қандай амал?

📙 «Мўминнинг қалқони»
Anonymous Quiz
28%
Фарз амал
51%
Вожиб амал
17%
Суннат амал
5%
Энди билиб оламан
#Ҳадис_793

ФИТР КУНИ ТАОМ ЕМАСДАН ОЛДИН ЧИҚМАС ЭДИЛАР


عَنْ أَنَسٍ رضي الله عنه قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صلي الله عليه وسلم لَا يَغْدُو يَوْمَ الْفِطْرِ حَتَّى يَأْكُلَ تَمَرَاتٍ وَيَأْكُلُهُنَّ وِتْرًا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ. وَفِي رِوَايَةٍ: كَانَ لَا يَخْرُجُ يَوْمَ الْفِطْرِ حَتَّى يَطْعَمَ، وَلَا يَأْكُلُ يَوْمَ الْأَضْحَى حَتَّى يُصَلِّيَ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни бир неча хурмо емай туриб, чиқмас эдилар. Тоқ ер эдилар».

✍️ Бухорий ва Термизий ривоят қилганлар.

Бошқа бир ривоятда: «Фитр куни таом емасдан олдин чиқмас эдилар. Азҳо куни намозни ўқиб бўлмагунча емас эдилар», дейилган.


📜 Шарҳ: Уйида хурмоси бор одам Рамазон ийдига чиқишидан олдин тоқ ададда хурмо еб олиши суннат экан. Хурмо бўлмаса, бошқа нарса ейиши ҳам мумкин. Умуман, Рамазон ҳайити намозига бирор таомми, мевами, ширинликми, еб олиб, кейин борилса, суннатга мувофиқ бўлади. Азҳо (Қурбон) ийдида эса намозга ҳеч нарса емасдан чиқилади. Ўша куни биринчи таом учун ҳар ким ўзи қиладиган қурбонликнинг гўштидан еса, яхши бўлади.

Манба: “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан.

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
ШАВВОЛ ОЙИДАГИ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗА
#рўза #шаввол

CАВОЛ: Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани қачондан бошлаб тутилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани Рамазон ҳайитининг эртасидан бошлаб тутган афзал. Шунингдек шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИНИНГ ВАҚТИ ВА НИЯТИ
#рўза #шаввол

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Рамазон ойидан сўнг Шаввол рўзасини ҳам тутмоқчиман. Шаввол рўзасининг дуолари ва тақвими борми?

💬 ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом! Тақвими ҳам дуоси ҳам йўқ. Бомдод намози вақти киришдан олдин ёпасиз, шом вақти кирганда ифтор қиласиз. Ниятини нафл рўза деб қиласиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/61441)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚАЗО ВА ШАВВОЛ ОЙИНИНГ РЎЗАСИНИ БИТТА НИЯТ ҚИЛИБ ТУТСА БЎЛАДИМИ?
#рўза #шаввол

CАВОЛ: Рамазон ойинининг қазо рўзаси ва шаввол ойининг нафл рўзасини битта ният қилиб тутса бўладими ёки алоҳида тутиш керакми? Алоҳида тутиш керак бўлса биринчи бўлиб қазо рўза тутиладими, нафлми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қазо ва шаввол ойининг рўзасини битта ният билан тутиб бўлмайди, бундай ният қилинганда қазо рўзадан ўтади, шаввол ойининг рўзасидан ўтмайди. Биринчи қарзингизни тутинг кейин шаввол рўзасини тутинг.

Қарзингизни тутишда "Қазо рўзани тутишни ният қилдим" дейсиз. Шаввол рўзасини тутишда "Шаввол ойи рўзасини тутишни ният қилдим", деб алоҳида-алоҳида ният қиласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 КЕЛИН ЭРИНИНГ АКА-УКАЛАРИДАН ТЎСИНАДИМИ
#аврат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мени 2 нафар қайним бор. Улар уйланишган ва бирга яшаймиз. Аввалдан савол жавобларни ўқиб келаман. Улар ичида қайнларни олдида рўмолни орқадан ўраш мумкин эмаслиги айтилганди. Биз овсинларим ҳам базида бошаланг ҳам юрамизку. Наҳотки гуноҳкор бўпқолдикми? Уйда ҳам рўмолни олдидан ўраб кўкракни ёпиб юриш шартми? Узур сўрайман лекин кўп китоб ўқиган бўсамам бунақа жойга аҳамият бермапман ёки учратмаганман.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Беркитишингиз шарт.

عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِيَّاكُمْ وَالدُّخُولَ عَلَى النِّسَاءِ. فَقَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَفَرَأَيْتَ الْحَمْوَ؟ قَالَ: الْحَمْوُ الْمَوْتُ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аёлларнинг олдига киришдан эҳтиёт бўлинг!» дедилар.
Шунда бир одам:
«Эй Аллоҳнинг Расули, эрнинг қариндошига нима дейсиз?» деди.
«Эрнинг қариндоши ўлимдир!» дедилар у зот».

✍️ Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

📜 Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам номаҳрам эркакларни аёллар олдига киришдан ман қилмоқдалар. Чунки бу жуда ҳам хатарли ишдир. Ҳеч ким йўқ жойда бир аёл билан бир эркакнинг холи қолишига олиб келади.
Бу эса ўз навбатида ношаръий, ҳаром ишга, ҳеч бўлмаганда шубҳага, ёмон фикр туғилишига сабаб бўлади. Фараз қилайлик, бир аёл ўз уйида ёлғиз ўтирибди. Эшикдан бир номаҳрам эркак чақириб келди. Ичкарига кирди. Уйда мазкур аёлдан бошқа ҳеч ким йўқлигини билди. Шу пайт иккисини ҳам шайтон васваса қилиши, зинога бошлаши ҳеч гап эмас. Бундай ҳолатлар тез-тез бўлиб туришини ҳамма яхши билади. Зинонинг кўпчилик ҳолатлари айни бегона эркак ва аёлнинг бир жойда холи қолишларидан бошланиши ҳеч кимга сир эмас.

Баъзи бирлар даъво қилганларидек, холи қолган эркак ва аёл очиқ кўнгиллик билан, «дўстона» гаплашиб ўтиришди ҳам дейлик. Нимани гаплашишади? Шу пайт хотиннинг эри ёхуд эркакнинг хотини келиб қолса, улар дўстона гаплашиб ўтиришибди, деб ўйлайдими? Умуман, бошқа бир одам, қўни-қўшни кўриб қолса-чи?

Баъзи бир кишилар «Уйга эрнинг қариндошлари келиб-кетиб туришади. Зарурат юзасидан ҳеч ким йўғида хотиннинг олдига кирса нима бўлди?» дейишади.
Саҳобаи киромлар ҳам худди шу саволни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашган экан. У зот бу иш ўлим билан баробар эканлиги ҳақида хабар берибдилар. Яъни, бу ниҳоятда хатарли иш, дебдилар. Чунки бу нарса бепарволикка сабаб бўлади. Мазкур эътиборсизлик оқибатида эса ҳаром иш содир бўлиши ҳеч гап эмас.

Акасининг хотини билан зинода қўлга тушган укалар оз эмас. Шунга ўхшаш, бошқа номаҳрам қариндошлар ҳам. Шунинг учун зинҳор ва зинҳор ушбу ҳадиси шарифга хилоф қилмаслик керак. Бунинг учун кимдир бу шаръий амрни тарк этгани туфайли зино қилиб қўйган ёки шубҳага қолиб, бир оила бузилган бўлиши шарт эмас. Шариатда бир ҳукм жорий бўлганми, мўмин-мусулмон киши унга қатъий амал қилавериши лозим. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/149851)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Зиммасида қазо рўзаси бор одам нафл рўза тутса бўладими?

📙 «Мўминнинг қалқони»
Anonymous Quiz
62%
Бўлмайди. Олдин қазоларини тутиб бериши керак
31%
Бўлади
7%
Энди билиб оламан
#савол_бериш

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:

👉  @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot


P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.

© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди
ҚАЗОСИ БОР КИШИНИНГ НАФЛ РЎЗА ТУТИШИ
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум. Мени Рамазон ойи рўзасидан қарзим бор. Нафл рўза тутсам бўладими ёки олдин қарз рўзамни тутишим керакми? Олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Рамазон рўзасидан қазоси бор кишининг нафл рўза тутиши ҳақида Алоуддин Косоний "Бадоиус саноиъ" китобида шундай дейди:

إنَّهُ لَا يُكْرَهُ لِمَنْ عَلَيْهِ قَضَاءُ رَمَضَانَ أَنْ يَتَطَوَّعَ

"Рамазон рўзасидан қазоси бўлган киши нафл рўза тутиши макруҳ бўлмайди".

Мазкур китобнинг бошқа бир ўрнида шундай дейилган:

الأَمْرُ بِالقَضَاءِ لَا يَجِبُ فِي وَقْتٍ مُعَيَّنٍ مِنَ الأَوْقَاتِ، وَإِنَّمَا يَجِبُ فِي مُطْلَقِ الوَقْتِ

Қазони ўтаб бериш ҳақидаги буйруқ муайян вақтда вожиб бўлмайди, балки мутлақ вақт (яъни, банда имкон топган)да вожиб бўлади”. Шунга биноан Рамазон рўзасидан қарзи бор киши қазосини тутмай туриб ҳам нафл рўза тутиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
📚 БАДИИЙ КИТОБЛАР ЎҚИШ
#илм

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен жуда кўп турли хил бадиий китоблар ўқийман. Мисол учун жахон адабиёти, саргузашт ёки фантастик романлар. Динимизда бунга рухсат борми?


💬 ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Ширк ва куфрга олиб бормайдиган бадий китобларни ўқишда шаръан монеълик йўқ. Лекин ўша китобларни ўқишга кетказган вақтда дунё ва охиратга фойдали илмий китобларни ўқиган афзал. Инсон ҳар бир ўқиган нарсасидан таъсирланади, қалбига ўшандан насиба бўлади. Қалбга нима кирса инсоннинг ҳаракати ҳам ўшанга қараб бўлади. Ҳеч кимса қалбим тоза, пок ёки нопок дейишига ҳожат йўқ. Чунки унинг кийиниши ўзини тутиши, сўзлаши, ҳатти ҳаракати унинг қалб қудуғидаги суви қандайлигига далолат қилади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/58497)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗДАН КЕЙИН САЛОМ БЕРИБ КЎРИШИШ
#жамоат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, халқимиз орасида жамоат намозларидан сўнг бир бири билан овоз чиқазиб саломлашишни кўришимиз мумкин. Шу одатми ёки суннатми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Жамоатга келишдан олдин кўришмаган инсон бир бирлари билан кўришиб ҳол аҳвол сўрашиши жоиз. Бирга келиб, гаплашиб ўтириб, намоз ўқиб бўлиб яна қайтадан сўрашиш йўқ. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/85253)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Банда бемор бўлганда ундан фарз намоз соқит бўладими?

📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Anonymous Quiz
78%
Йўқ
15%
Ҳа
7%
Энди билиб оламан
2024/09/30 09:38:37
Back to Top
HTML Embed Code: