Telegram Web Link
📌 ФИТР САДАҚАСИ: КИМЛАР НИМА УЧУН ВА КИМЛАРГА, ҚАЧОН ВА ҚАНЧА МИҚДОРДА БЕРАДИ?

Фитр садақаси рўзадан чиқиш муносабати билан бериладиган садақадир. У рўзадор учун Рамазон ойи давомида айтган беҳуда гап-сўзлари, қилган хато ва камчиликларини ювиш ҳамда камбағал-мискинларга таомланиш имконини бериш мақсадида жорий қилинган. Ҳанафий мазҳабида фитр садақаси вожиб амал ҳисобланади.

🔸 ҚАЧОН БЕРИЛИШИ КЕРАК?

Фитр садақасини Рамазон ҳайити куни тонг отгандан бошлаб ҳайит намозига чиқишдан олдинги вақтга қадар бериш вожиб ҳисобланади. Рамазоннинг аввалидан берилса ҳам бўлади.

Аммо Ҳайит намозидан кейинга қолдирмаслик керак. Агарда киши фитр садақасини ийд намозигача бера олмаса, намоздан кейин беради, лекин савоби Рамазон вақтида берганчалик бўлмайди, аммо бериши шарт. Яъни уни беролмай қолган киши зиммасида фитр садақасини бериш вожиб бўлиб қолаверади.

🔸 КИМЛАР БЕРИШИ КЕРАК?

Мусулмон эркагу аёл, балоғатга етган-етмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлсалар зиммаларига фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Ўзида пул йўқларнинг номидан уларга нафақа бериш лозим бўлган шахслар беради.

Шунга ҳам диққат қилиш керакки, киши балоғатга етган фарзандлари ва хотини учун фитр садақа бериши вожиб эмас. Агар балоғатга етган фарзандлари ва аёли учун, улар айтишмаса ҳам, фитр садақасини берса, улар зиммасидан фитр садақаси соқит бўлади.

Ҳайит кечаси туғилган чақалоқ учун ҳам отаси фитр садақа бериши вожиб бўлади. Ҳомила ва ҳайит кунидан олдин вафот этганлар учун эса вожиб бўлмайди.

🔸 КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?

Фитр садақаси мусулмон камбағал-мискинларга берилади. “Фатавои Ҳиндия” китобида келтирилишича, фитрни беришда энг афзали, аввало, (камбағал) ака-ука, опа-сингиллар ҳисобланади. Сўнгра уларнинг фарзандлари. Улардан кейин амаки-аммалар, сўнгра уларнинг фарзандлари. Тоға-холалар ва уларнинг фарзандлари сўнг юқоридагилардан ташқари қариндошлар. Улардан кейин қўшнилар, касбдошлар, кейин ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар ҳақли ҳисобланади.

🔸 КИМЛАРГА БЕРИЛМАЙДИ?

Фитр садақаси нисоб миқдорича моли бўлган бой кишига, ўзининг ота-онаси, бобо-момосига, ўзининг ўғил-қизларига ва уларнинг фарзандларига, эр-хотин бир-бирига бериш мумкин эмас.

Шунингдек, ғайридинларга, фисқ ишларини очиқ-ойдин қилиб юрувчи фосиққа, бойга, соғ-саломат ва ишлашга қодир бўлатуриб ишламай юрганга бериб бўлмайди. Бундан ташқари, гуноҳ ва маъсиятга, шунингдек мусулмонларга зарар келтирадиган ҳар қандай ишларга сарфлайдиган кимсаларга берилмайди.

Фитр садақаси муҳтожларнинг қўлларига мол сифатида берилиши лозим. Бу пуллар масжид қурилиши, умумий хайрия ишлари учун берилиши жоиз эмас.

🔸 РЎЗА ТУТМАГАНЛАР ҲАМ ФИТР САДАҚАСИНИ БЕРАДИМИ?

Бирор узр сабабли рўза тута олмаганлар ҳам ўзлари ёки улар номидан нафақа бериши керак бўлган одам фитр садақасини бериши керак.

🔸 ҚАНЧА МИҚДОРДА БЕРИЛАДИ?

2024 йил учун ҳар бир жон бошига фитр садақасининг миқдори:

буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин бўлади.

☝️ Эслатма! Фитр садақаси қийматлари Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланган бўлиб, ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАҲОРАТ ОЛИШ ВАҚТИДА
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Таҳорат олиш вақтида дунёвий гап айтилса таҳорат олмаган ҳисобланадими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ундай гап йўқ. Таҳорат олиш жараёнида дунёвий гапларни гаплашиш одобга зид. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/236940)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚУРЪОННИ БИТТА МУСҲАФДА ХАТМ ҚИЛИШ ШАРТМИ?
#Қуръон

CАВОЛ: Қуръони каримни хатм қилганда албатта, битта мусҳафда хатм қилиш шартми? Сафарга чиққанда, ишга борганда, мусҳафни олиб юриш имкони бўлмаганда бошқа мусҳафда давом эттирса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръонни битта мусҳафда хатм қилиш шарт эмас. Бир мусҳафда Қуръонни қанчадир қисмини ўқиб, келган жойидан бошқа мусҳафдан ўқиса бўлади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Рамазон рўзасини вақтида адо қилиш фарзлигига далил қайси сурада келади?

📙 «Мўминнинг қалқони»
Anonymous Quiz
13%
Анъом сураси, 41-оятда
20%
Оли Имрон сураси, 95-оятда
47%
Бақара сураси, 185-оятда
20%
Энди билиб оламан
🌙 РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ 10 КУНЛИГИ БОШЛАНДИ!

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар.

🔸Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал
🔸1 дақиқаси 58 кундан афзал
🔸1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал
🔸1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
📗 "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар".

  Бу йилги Рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
🔹 21 кеча: 30 март (шанба)дан — 31 март (якшанба)га ўтар кечаси;
🔹 23 кеча: 1 апрел (душанба)дан — 2 апрел (сешанба)га ўтар кечаси;
🔹 25 кеча: 3 апрел (чоршанба)дан — 4 апрел (пайшанба)га ўтар кечаси;
🔹 27 кеча: 5 апрел (жума)дан — 6 апрел (шанба)га ўтар кечаси;
🔹 29 кеча: 7 апрел (якшанба)дан — 8 апрел (душанба)га ўтар кечаси.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
САВОБ БАҒИШЛАШ

📌 Ҳар бир қилинган яхшиликнинг савобини бағишлаш жоиз. Нақшбандий тариқатининг машойихларидан Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари савоб бағишлашда қуйидагича таълимотни берганлар. Қандай яхши амал қилсангиз ҳам савобини Одам алайҳиссаломдан то қиёматгача келувчи мусулмонларга бағишладим – деб ният қилинг.

✍️ Фойда: Масалан ким бир бор Субҳааналлоҳ деса, у битта яхшиликни қилган бўлади. Аллоҳ таоло бир яхшиликка ўн баробардан етти юз баробаргача савоб беришни ваъда қилган. Бу дегани бир бор “Субҳааналлоҳ” деганимизга ўнта яхшиликни берилади. Агар биз ўша “Субҳааналлоҳ”нинг савобини барча мусулмонларга бағишласак уларга эҳсон қилган бўламиз ва ҳар бир мусулмонга қилинган эҳсон эвазига бизлар учун “битта яхшилик қилинди” деган нарса ёзилади. Уларга қилинган ҳар бир яхшилик эвазига энг ками ўн баробар яхшилик қилганнинг савоби ёзилади. Ўйлаб кўрсак, Одам алайҳиссаломдан буён бу дунёга қанча одам келди-ю, қиёматгача яна қанчаси келади. Бир бор Субҳааналлоҳ деганимиз учун шунчалик савоб берилса, буни ўзгаларга ўргатиб, улар ҳам бунга амал қилишса уларнинг амал қилгани учун ҳам савоб берилади. Баъзилар буни “Савоб олишдаги олтин силсила” деб атайдилар. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"РАМАЗОН - ҚУРЪОН ОЙИ"

"ЗўрТВ" телеканали "Рамазон суҳбатлари" кўрсатуви (28.03.2024 йил сони)


Дастур меҳмони - Нуруллоҳ қори Обидов

Тўлиқ кўриш учун👉:
https://youtu.be/mDAmg3K99UQ?si=6Qldrwf03kYXLduI

Расмий саҳифаларимиз:

Telegram | Insta | Facebook | Youtube

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
www.tg-me.com/nurli_yol 👈
🚿 РЎЗАДОР КУНДУЗИ ЮВИНИШИ МУМКИНМИ?
#рўза

CАВОЛ: Рўзадор киши кундуз кунлари ювиниши мумкинми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одамлар ичида рўзадор киши кундуз куни ювиниши ҳақида бир бирига мутлақо зид икки хил қараш бор:
1. Рўзадор киши кундуз куни мутлақо ювиниши мумкин эмас;
2. Кундуз куни бемалол ювиниш мумкин.

Бу мавзуда сўз бошлашдан аввал, кундуз куни эҳтилом бўлиб қолган рўзадор ғусл қилиши вожиблиги, албатта, ювиниши шарт эканини таъкидлаймиз ва бу борада ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Бизнинг мавзумиз ғусл қилиши вожиб бўлмаган рўзадорнинг ювиниши ҳақида бўлади.

Бу мавзуда "Ал-Фатовол ҳиндия" китобида шундай дейилади:

وَعَنْ أَبِي حَنِيفَةَ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - أَنَّهُ يُكْرَهُ لِلصَّائِمِ الْمَضْمَضَةُ وَالِاسْتِنْشَاقُ بِغَيْرِ وُضُوءٍ وَكُرِهَ الِاغْتِسَالُ وَصَبُّ الْمَاءِ عَلَى الرَّأْسِ وَالِاسْتِنْقَاعُ فِي الْمَاءِ وَالتَّلَفُّفُ بِالثَّوْبِ الْمَبْلُولِ وَقَالَ أَبُويُوسُفَ : لَا يُكْرَهُ ، وَهُوَ الْأَظْهَرُ كَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ .

яъни: "Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинишича, рўзадор таҳоратдан бошқа пайтларда оғиз ва бурун чайиши макруҳдир. Шунингдек ғусл қилиш (чўмилиш), бошига сув қўйиш, сувга шўнғиш, намланган кийимга ўраниш ҳам макруҳдир. Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: "Юқорида саналган ишлар макруҳ эмас". Мана шу гап устунроқ, "Муҳити Сарахсий" китобида шундай келган".

Демак, жиддий зарурат бўлмаганда таҳоратдан бошқа пайтларда оғиз ва бурун чайиш, ғусл қилиш (чўмилиш), бошига сув қўйиш, сувга шўнғиш, намланган кийимга ўраниш каби ишларни қилинмаса, бу ишларни ифтордан кейинга қолдирилса, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг сўзларига амал қилинган бўлади.

Лекин, масалан, кун қаттиқ исиб кетганда ва бошқа шу каби ҳолатларда юқоридаги ишларни қилиш зарурати туғилса ва ибодатдан безор бўлиш маъносида эмас, балки ибодатга ёрдам олиш маъносида бу ишларни қилинса, Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг сўзларига, кейинги уламолар устун кўрган сўзга амал қилинган бўлади, макруҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЙИЛ ОШИ ҲАҚИДА
#бидъат

САВОЛ: Ассалому алайкум! Мен “йил оши” бидъатлигини биламан, лекин ота-онам ва яқин кариндошлар “қилиш керак” деб мажбурлашаяпти. Биз шу ишнинг ўрнига нима афзаллигини билолмаяпмиз. Шу масалада шариатимизнинг ҳукми нима бўлади? Олдиндан раҳмат.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Шунга кетадиган миқдордаги маблағни ҳар куни фойда келиб турадиган ва йўқ бўлиб кетгунича фойдаси тегиб турадиган нарса олиб, вақф қилган афзал. Масалан китоблар сотиб олиб, масжид ва мадрасаларга вақф қилсангизлар бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/31876)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
САЖДА ТИЛОВАТИНИ НАМОЗДА ҚИЛИШ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Алақ сурасини охирги ояти сажда ояти билан тамомланади намозда ўқиса қандай бўлади? Сажда оятини ўқигандан кегин сажда қилип турип кегин руку қиладими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Сажда оятини ўқиб бўлиб рукуъ қиласиз ва рукуъдан қайтиб дилингиздан тиловат саждаси қилишни ният қилиб, намоздаги икки саждани қиласиз. Ўша сажда билан тиловат саждаси ҳам адо бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/182418)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ШОМ НАМОЗИДАН КЕЙИН ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИНМАЙДИМИ?
#бидъат

CАВОЛ: Шом намозидан кейин зикр 33 тадан эмас, 11 тадан қилиниб, Қуръон тиловат қилинмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Шом намозидан кейин тасбеҳлар айтилмайди ёки камроқ айтилиши керак, Қуръони карим тиловат қилинмайди" деган гап йўқ. Аммо бизнинг диёрларда Шом намозидан кейин Қуръон тиловати қилмаслик урф бўлган. Аксарият жамоатларда тасбеҳлар тўлиқ айтилиб, оятал курсий ҳам ўқилади.
Аслида тасбеҳ ва тиловат қилиш бошқа намозларда бўлгани каби Шом намозидан кейин ҳам мустаҳаб амал. Демак, кимдир Шомдан кейин ҳам тиловат қилишни ҳоҳласа бунга шаръий монеълик йўқ. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🌓 🧕 АЁЛЛАР ҚАДР КЕЧАСИДАН ҚУРУҚ ҚОЛАДИМИ?
#намоз

CАВОЛ: Эрта-индин Қадр кечаси келиб қолади. Ҳайз ёки нифос ҳолатидаги хотин-қизлар бу кечани қандай ўтказиш керак, улар намоз ва Қуръон ўқий олмайдиларку, савобдан қуруқ қолишадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, савобдан қуруқ қолишмайди, балки улар учун ҳам бу кечани ибодат билан ўтказиш йўллари бор. Гарчи улар намоз ўқиб, Қуръон тиловат қила олмасаларда, Қуръонни ушламасдан туриб эшитиш, барча зикр ва тасбеҳларни айтиш, Пайғамбаримиз (ﷺ)га салавот ва салом йўллаш, истиғфор айтиш, тавба-тазарру ва дуо қилиш, илм олиш ҳамда маърузалар эшитиш каби савоби кўп амалларни бемалол бажараверадилар. Шунингдек, барча турдаги молиявий ибодатлар: закот, фитр садақаси, ҳадя, эҳсон бериш ва ифторликларни қила оладилар.

Ҳадиси шарифларда киши касал бўлса ёки сафарда бўлиб қолса, у соғлиги ёки муқимлигида одатланган нафл ибодатларнинг савобини олиши ҳақида хушхабарлар бор. Худди шундай аёлларнинг узрли ҳолатларида ҳам поклик ҳолатида одат қилиб олган нафл ибодатларининг савобини олишлари умид қилинади.

عن أبي هريرة قال: قال رسول الله ﷺ: إذا مرض العبد أو سافر كتب له مثل ما كان يعمل مقيماً صحيحاً
رواه البخاري.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 “Расулуллоҳ (ﷺ) айтдилар: “Қачонки банда касал бўлса ёки сафар қилса, унга муқимлиги ва соғлигида амал қилгани баробарича ажр ёзилади”” (✍️ Имом Бухорий ривоятлари).

☝️ Демак, ҳурматли опа-сингилларимиз ҳеч ҳам тушкунликка тушмасдан, Қадр кечаларида имконлари борича юқорида санаб ўтилган ибодатларни ишонч ва савоб умидида бажарсинлар, Аллоҳ таолонинг фазли кенг, албатта, муродлари ҳосил бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"РАМАЗОНДА КЎПРОҚ БЕМОРЛАРНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИНГ"

"Миллий ТВ" телеканали "Рамазон ёғдуси" кўрсатуви (31.03.2024 йил сони)


Дастур меҳмони - Нуруллоҳ қори Обидов

Тўлиқ кўриш учун👉:
https://youtu.be/kKAmhFgXmg4?si=nRETeKgpw8WKFhXA

Расмий саҳифаларимиз:

Telegram | Insta | Facebook | Youtube

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
www.tg-me.com/nurli_yol 👈
ИСТИЪОЗА

Истиъоза айтиш – «Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир-рожийм»ни ўқиш.
Маъноси: «Қувилган шайтон ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайман».

Қуръон ўқимоқчи бўлган киши тиловатга киришишдан олдин истиъоза айтиши жумҳур уламолар наздида вожибдир. Аллоҳ таоло Наҳл сурасида шундай марҳамат қилади:

ﮋﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤﮊ

«Қачон Қуръон ўқисанг, Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ сўрагин» (98-оят).

Яъни «Аввал «Аъуузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм»ни айтиб туриб, кейин Қуръон қироатини бошлагин». «Аъуузу биллаҳи»ни айтиш Қуръони Карим тиловати учун тилни поклайди. Кишини Аллоҳнинг Китоби бўлмиш Қуръони Каримни ўқишга тайёрлайди. Шайтоннинг васвасасидан сақлайди. Бутун вужуди ва шуурини Аллоҳ томон буради. Ушбу ояти каримадан уламоларимиз Қуръон ўқишни бошламоқчи бўлган ҳар бир инсонга «Аъуузу биллаҳи»ни айтиш вожиблиги ҳукмини чиқарганлар. Чунки Аллоҳ шунга амр қилмоқда. Аллоҳнинг амри ҳар бир мўминга вожиб. Уни қилмаган одам гуноҳкор бўлади.

Истиъоза тиловат олдидан бир марта ўқилади. Тиловат қилаётган киши тиловатдан бошқа ишга ўтса, масалан, бирор киши билан гаплашса ёки туриб, бирор ишни бажариб келса, яна тиловат бошламоқчи бўлганда қайтадан истиъоза айтади. Аммо аксириш, йўталиш каби ихтиёрдан ташқари ҳолатлар юзага келиб қолса ёки қироатга тааллуқли гап айтилса, истиъоза қайтарилмайди.

Истиъозанинг бир неча кўринишлари бор:

أَعُوذُ بِاللهِ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيم1-ِ
أَعُوذُ بِاللهِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيم2-ِ

Лекин афзали ва машҳури: «أَعُوذُ بِاللهِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ» дир. Чунки Қуръони Каримда шундай ворид бўлган:

«Қачон Қуръон ўқисанг, Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ сўрагин».

Истиъоза баъзи ўринларда жаҳрий, баъзи ўринларда эса махфий ўқилади:

📌 Жаҳрий – овоз чиқариб ўқиладиган ўринлар:
1. Тингловчи жамоат орасида;
2. Таълим мақомида;
3. Қироат даврасида бошловчи бўлганда.

📌 Махфий ўқиладиган ўринлар:
1. Намозда.
2. Қироат даврасида бошловчи бўлмаганда.

Қори ўзи ёлғиз ҳолда Қуръон ўқиганида истиъозани махфий ўқиши жоиздир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 УЗРЛИ ҲОЛАТДА САЛОВАТ АЙТИШ
#зикр

САВОЛ: Ассалому алайкум! Ман хар доим саловат, дуолар, сураларни ўқиб айтиб юраман. Асосан "Солатан Нария" саловатини 4444 марта. Баъзан 3 кунда баъзан 10 кунда тугатаман. Шундай холатлар бўладики орада узрли бўлиб қоламан. Шунақа холатларда уни тўхтатиб туришимга тўғри келади, лекин онам саловат ўқиб юрса бўлаверади дедилар. Ўзимни кўнглим негадир ғаш бўлаверди. Бунда худдики тахоратсиз ўқисам дуоларим қабул бўлмайдигандек. Узрли холатда саловат, дуолар ва сураларни ўқиб, айтиб юрсам бўладими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бўлади, фақат Қуръон оятларини тиловат қилманг. Бундай узрли ҳолатларда намоз, сажда, рўза, тиловат, умра ва ҳаж қилинмаса бўлди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/115914)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЖУМА НАМОЗИНИНГ СУННАТИ
#жума

САВОЛ: Ассалому алайкум! Кўпчилик пайғамбаримизнинг жуманинг фарзидан олдин 4 ракат суннат ўқимаган деяпти. Мен жуманинг фарзидан олдинги намозга нима деб ният қилишни билмай қолдим. Мен қандай йўл тутишим керак? Бундай деганларга нима деб жавоб қилишим керак?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Уламолардан фақатгина Ибн Таймия раҳматуллоҳи алайҳ жумадан олдинги суннатни инкор қилганлар. Жумҳур уламолар “Жума пешиннинг ўрнига қоим бўлгани учун пешиндан олдинги суннатлар жуманинг ҳам суннатидир” деганлар.

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي قَبْلَ الْجُمُعَةِ أَرْبَعًا، وَبَعْدَهَا أَرْبَعًا، يَجْعَلُ التَّسْلِيمَ فِي آخِرِهِنَّ رَكْعَةً. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жумадан олдин тўрт ракъат, кейин тўрт ракъат ўқир эдилар. Саломни уларнинг охиридаги ракъатда қилар эдилар».
✍️ Табароний ривоят қилган.

Ушбу ҳадиснинг ровийларидан фақат Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Саҳмийни имом Бухорий заиф, деган. Бошқа барча ровийлари ишончли. Аммо Ибн Адий ушбу Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Саҳмий ҳақида: «Менинг наздимда бўлаверади», деган. Ибн Ҳиббон эса уни ишончли ровийлар ичида зикр қилган. Бундай одамларнинг ривояти заиф эмас, ҳасан бўлади.

Али Қорий раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар: «Бу яхши иснод билан ҳам келган. Ҳофиз Ироқий: «Ул зот алайҳиссалом ундан (жумадан) олдин тўрт ракъат намоз ўқир эдилар», деган».
Энди сиз айтгандан бошқа ривоятларга ўтайлик.
Ривоят қилинишича, «Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу жумадан олдин тўрт ракъат, жумадан кейин тўрт ракъат намоз ўқир эдилар» (✍️ Термизий ривоят қилган).

Бу маънода саҳобаи киромлардан келган бир неча ривоятларни Ибн Можа, Абдурраззоқ, Ибн Абу Шайба ва бошқалар ривоят қилишган.
Язийд ибн Ҳорундан, Ҳаммод ибн Саламадан, Ҳофиядан ривоят қилинади:
📗«София бинти Ҳуяй розияллоҳу анҳони кўрдим. Имом жумага чиқишидан олдин тўрт ракъат ўқидилар. Кейин имом билан икки ракъат жума ўқидилар» (✍️ Ибн Саъд, Зайлаъий ва Ибн Ҳажар ривоят қилишган).

(📚“Ихтлофлар сабаблар ечимлар” китобидан). Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/227692)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🌔 ҚАДР КЕЧАСИ ҲАҚИДА
#фазилатли_вақтлар

CАВОЛ: “Лайлатул қадр” кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қадр кечаси ва ундаги фазилатлар тўғрисида Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Қадр” номли бутун бир сура нозил қилган:

﴿إِنَّا أَنْزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ وَمَا أَدْرَاكَ مَا لَيْلَةُ الْقَدْرِ لَيْلَةُ الْقَدْرِ خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ تَنَزَّلُ الْمَلَائِكَةُ وَالرُّوحُ فِيهَا بِإِذْنِ رَبِّهِمْ مِنْ كُلِّ أَمْرٍ سَلَامٌ هِيَ حَتَّى مَطْلَعِ الْفَجْرِ ﴾ (سورة القدر/1-5)
яъни: "Албатта, Биз У (Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик. (Эй Муҳаммад) Қадр кечаси нима эканини Сизга не ҳам англатур?! Қадр кечаси минг ойдан яxширокдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорининг изни ила (йил давомида қилинадиган) ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) тонг отгунича саломатликдир" (Қадр сураси, 1-5 оятлар).

Қадр кечаси Рамазон ойининг нечанчи кечаси эканини Аллоҳ ва Расули томонидан сир тутилган. Саҳобалар Расули акрам алайҳиссаломдан уни қайси кеча эканини сўраганларида ойнинг учинчи ўн кунлигининг тоқ кечаларидан излаш кераклигини айтганлар (📚 “Тафсири Бағавий”).

Пайғамбар алайҳиссалом ушбу кечани тунлари ибодат билан ўтказишга тарғиб қилар эдилар.

📗 Оиша онамиз разияллоҳу анҳо шундай дейдилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги ўн кунлиги келса, кечалари ухламас эдилар ва уйдагиларни ҳам ибодат қилишга уйғотар эдилар”.

📗 Ҳадиси шарифлардан бирида Набий алайҳиссалом:

"مَنْ قَامَ لَيْلَةَ الْقَدْرِ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ" (رَوَاهُ الامَامُ البُخَارِيُّ وَالامَامُ مُسْلِمٌ)

яъни: “Ким Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача қилган гуноҳлари мағфират қилинур” – деганлар
(✍️ Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).

☝️Демак, Рамазон ойининг ушбу фазилатли кечаларини ғанимат билиш, уни тоат-ибодат ва солиҳ амаллар билан ўтказишга ҳиммат қилишимиз, кўпроқ ибодат, намоз, зикр, Қуръон тиловати ҳамда илтижо, тазарруъ дуолар билан ўтказишимиз керак.

📗 Айниқса, ушбу кечада Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берганларидек:

"اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنَّا"

яъни: “Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи Зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт” дуосини кўп айтиш мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Эслатма #Рамазон

📌 Қадр кечасида қилинган садақа 84 йиллик садақадан афзал.

📌 Қадр кечасида қилинган бир ракат намоз 84 йиллик намоздан афзал.

📌 Қадр кечасида қилинган битта зикр 84 йиллик зикрдан афзал.

Қанчалар буюк имконият қўлингизда, бой бериб қўйманг биродарим!!!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
⌛️ ИФТОРНИ ЭРТА ҚИЛИШ
#рўза

САВОЛ: Ассалому алайкум! Ифторликда, шомдан ўн минут олдин очса ҳeч нарса қилмайдими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Агар қасддан шундай қилган бўлса, икки ойю, бир кун рўза тутиши зиммасига вожиб бўлади. Билмасдан қилган бўлса, бир кунига бир кун тутиб беради. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/34092)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
📿 НАМОЗДАН КЕЙИН ТАСБЕҲ АЙТИШ
#зикр

САВОЛ: Ассалому алайкум! Узтозлар, дўстим мендан намоздан кейин ўттиз уч марта тасбеҳ, такбир ва таҳмидни узрсиз айтмасдан туриб кетса гунохкор бўлмайдими деб сўраб қолди. Узрсиз ўттиз уч марта тасбеҳ, такбир ва таҳмид айтмасдан туриб кетса суннатни тарк қилганлиги сабабли гунохкор бўлади деб жавоб бердим. Кейин илмсизлигим сабабли нотўғри айтиб қўйдим деб қийналиб юрибман. Бу амал суннати муаккадами? Мен нотўғри гапириб қўймадимми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Тўғри айтибсиз. Уларни юриб кетаётиб айтса ҳам суннат адо бўлади. Зарур иши борлар шундай қилсалар ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/55505)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/09/30 11:26:26
Back to Top
HTML Embed Code: