Telegram Web Link
ОҒИЗ ЁПИШ ВА ОЧИШ ДУОСИ
#рўза
#Унутилаётган_суннат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Рўзада кўпчилик оғиз ёпиш дуосини айтиб ният қилишлик тўғрими? Кўпчилик канал ва сайтлар тарқатаётган бу дуони асли йўқ эмиш.


💬 ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом! Аслида ибодатни дилдан ният қилинади. Ҳозирги кунда одамларнинг хаёли паришон бўлгани учун уламолар тилида ҳам бироз эслаб қўйса дейишган. Чунки кўришидан туппа тузук одамларнинг кўпчилиги ҳам васвасага чалинишган. Шунга бир муолажа сифатида айтилган. Аслида суннат, рўза тутишни қалбдан ният қилиш, бошқа амалларда ҳам шундай. Масалан намозда ҳам. Ифторликка келса биздаги кишилар оғизни очмасдан туриб “Лака сумту” деб дуо қилишади. Аслида эса “Бисмиллаҳ” деб оғиз очилиб, ифторлик қилинади. Нафси ором олгач худди намозни ўқиб бўлганидан кейин қилинадиган дуо каби ўша дуони қилинади. Шунда ўша дуодаги “Сен учун рўза тутдим ва берган ризқинга ифторлик қилдим”нинг маъносига тўғри келади. Шунингдек Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа дуолар ҳам собит бўлган. Ушбуларни ўқиш суннат:

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا أَفْطَرَ قَالَ: ذَهَبَ الظَّمَأُ وَابْتَلَّتِ الْعُرُوقُ وَثَبَتَ الْأَجْرُ إِنْ شَاءَ اللهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар:
«Заҳабаз зомау ва баталлатил уруқу ва сабатал ажру, иншааллоҳ» («Гуноҳ кетди, томирлар ҳўлланди ва иншааллоҳ, ажр собит бўлди»), дер эдилар».
✍️ Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.

📜 Шарҳ: Ифтор пайтида қилинган дуо тўсиқсиз қабул бўлиши маълум ва машҳур. Ушбу ва ундан кейин келадиган ривоятлардаги дуолар оғиз очишда ўқиладиган дуоларидир. Улардан бирини ёдлаб олиб, оғиз очиш пайтида ўқишга одатланилса, жуда ҳам яхши бўлади.


وَكَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا أَفْطَرَ قَالَ: اللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالطَّبَرَانِيُّ وَلَفْظُهُ: بِسْمِ اللهِ اللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар:
«Аллоҳумма! Лака сумту ва ъалаа ризқика афторту» («Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ ила ифтор қилдим»), дер эдилар».
✍️ Абу Довуд ва Тобароний ривоят қилганлар.

✍️ Тобаронийнинг лафзида:
«Бисмиллаҳ. Аллоҳумма! Лака сумту ва ъалаа ризқика афторту» («Бисмиллаҳ. Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ ила ифтор қилдим»), дейилган.
("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).

📌 Оғиз очишдан олдин кутиб ўтирганда инсон хоҳлаган нарсасини дуо қилиб сўраши мумкин. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/60778)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАРОВЕҲ ЎРНИГА ҚАЗО
#таровеҳ

👳🏻‍♂️:
CАВОЛ: Ассалому алайкум! Азиз устозлар, 30 йиллик қазо намозим бор. 1 йилдан бери намоз ўқияпман. 6 ойдан бери қазо намозларимни 5 вақт намоз вақтида ҳам ва кечанинг оҳирида (яни таҳажжуд намози ўрнига бир кунлик қазо намозларимни ўқияпман). Бомдод намозини масжидга бориб ўқияпман. Эрталабдан кечгача ишдаман. Шу кун тартибида 5-6 соатдан кўп уйқуга вақт ажратиб бўлмаяпди. Мана рўза вақти ҳам келиб қолди. Рамазон ойида эса таровеҳ намозини масжидга бориб ўқиш керак. Савол: қазо намозларимни ўқийми ёки таровеҳ намозини?


💬 ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом! Иккисини ҳам ўқинг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/59194)

***

🧕:
CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аёллар уйда намозларимизни ўқиймиз. Шунинг учун уйда таровеҳнинг ўрнига ҳам қазоларни кўпроқ ўқиганимизми ёки иккисини ҳамми?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Иккисини ҳам қиласиз. Таровеҳни суннати муаккада бўлгани учун, қазони фарз бўлгани учун. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/140402)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
АЗОН АЙТИЛГАНДА САҲАРЛИК
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Саҳарлик қилаётганимизда бирдан бамдодга азон айтилиб қолса, азон тугагунча ўша еяётган таомларимизни еб олсак бўладими ёки азон эшитилиши билан тўхтаб, ҳаттоки оғзимиздаги луқмани ҳам чиқариб юборишимиз керакми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Чиқариб юбориш керак. Саҳарликни тақвим вақтидан 20 дақиқа аввалроқ тугатиш мустаҳаб амалдир. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/100703)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🕌 ЎЗИГА ЯҚИН МАСЖИДГА БОРГАН ЯХШИМИ?
#жамоат

CАВОЛ: Ўзига яқин масжидга борган яхшими ёки узоқдагигами?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

واختلفوا هل الأفضل مسجد حيه أم جماعة المسجد الجامع وإن استوى المسجدان فأقدمهما أفضل فإن استويا فأقربهما فإن استويا خير العامي والفقيه يذهب إلى أقلهما جماعة ليكثروا و التلميذ يذهب إلى مجلس أستاذه نهر

"Уламолар, маҳалласининг масжидида намоз ўқиш афзалми ёки жоме масжиддами, бу борада ихтилоф қилганлар. Агар масжидлар баробар бўлса, қадимийроғида намоз ўқиш афзал. Қадимийликда баробар бўлса, яқинроғи афзалдир. Яқинликда ҳам баробар бўлса, омма халқ қайси бирига боришда ихтиёрли. Лекин олим киши жамоати камроғига бориши афзал, чунки бу билан у масжидда жамоат кўпаяди. Шогирдлар устозининг дарс ҳалқаси бўладиган масжидга боргани афзал". ("Ан-Наҳр ал-фоиқ" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
СУВНИНГ ТАЪМИ РЎЗАНИ ОЧАДИМИ?
#рўза #таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Таҳорат ёки бошқа пайтда оғизни чайгандандан сўнг сувни таъми оғзимда қолади. Бир неча бор туфлаб ташлайман лекин оғзим қуригани қолади. Оғизни чайгандан сўнг сўлакни ютса рўза очиладими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Очилмайди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/172614)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТОЛИБИ ИЛМ РАМАЗОНДА ҚУРЪОН ЁДЛАСА ЯХШИМИ ЁКИ ХАТМГА ЧИҚСАМИ?
#таровеҳ

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Рамазонда Қуръон ёдлаганим яхшими ёки хатми Қуръонда қатнашганимми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Хатмга қатнашинг, вақт етса ёдланг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/98762)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
САЖДАИ ТИЛОВАТ ҚАНДАЙ ҚИЛИНАДИ?
#намоз

CАВОЛ: Сажда оятларини эшитган киши қандай тартибда сажда қилади?


💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Қуръони каримнинг қуйидаги 14 та сурасида сажда оятлари бор:

1. Аъроф – 206-оят,
2. Раъд – 15
3. Наҳл – 50
4. Исро – 107
5. Марям – 58
6. Ҳаж – 18
7. Фурқон – 60
8. Намл – 25
9. Сажда – 15
10. Сод – 24
11. Фуссилат – 37
12. Нажм – 61
13. Иншиқоқ – 21
14. Алақ – 19

Мана шу оятлардан бирини ўқиган ёки эшитган киши (форсча ўқиса ҳам) маъносини тушунадими ёки йўқми, эшитишни хоҳлаганми ёки йўқми, тиловат саждасини қилиши вожиб бўлади. Фақатгина ҳайз кўрган ва нифос ҳолатидаги аёллар бу оятларни эшитсалар сажда қилмайдилар. Таҳоратсиз ёки жунуб киши сажда оятларини эшитса, сажда қилиши вожиб бўлади (яъни, поклангач, сажда қилади). Тиловат саждасини кечиктириш танзиҳий макруҳ ҳисобланади (яъни, имкони борича тезроқ қилгани яхши).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:

“Одам боласи сажда (ояти)ни ўқиганда шайтон ундан йиғлаб узоқлашади. Айтадики, эй воҳ! (инсон) саждага буюрилди ва сажда қилди, унга жаннат бўлди. Сажда қилишга буюрилдим ва осийлик қилдим, дўзахий бўлдим” (Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти).

Тиловат саждасини қилиш учун худди намоздаги каби, таҳоратли ҳолатда, бадан, кийим, жой пок бўлиши шарт. Қиблага қараб турилади. Қалб билан ният қилиниб, тил билан: “Аллоҳ таоло учун тиловат саждаси қилишни ният қилдим”, дейилади ва қўл кўтармасдан “Аллоҳу акбар”, деб саждага борилади. Худди намоздагидек суннатга мувофиқ бир марта сажда қилинади, саждада камида уч марта “Субҳана роббиял аъла”, айтилади. Саждадан бош кўтарганда “Аллоҳу акбар” деб ўриндан туриш, кейин яна ўтириш мустаҳабдир. Тиловат саждасида ташаҳҳуд ўқилмайди, салавот ва салом берилмайди.

Тиловат саждасини намозни бузувчи нарсалар бузади.

Сажда оятларини ёзиш билан тиловат саждаси вожиб бўлмайди. Намозда ўқилган сажда ояти намозда адо қилинади. Сажда оятига келганда битта сажда қилиб, сўнг турилади ва қироат келган жойидан давом эттирилади. Намоздан ташқарида эса, сажда оятини ўқиган киши олдинга чиқиши, эшитганлар орқада саф бўлиб сажда қилишлари мустаҳабдир.

Битта оятни бир жойда ўтириб қанча ўқиса ҳам битта сажда қилинади. Лекин, бир оят турли жойларда ўқилса, жойнинг сони, ёки битта жойда турли оятларни ўқиса, оятларнинг сонига қараб сажда қилинади.

Битта хона ва масжиднинг турли жойлари ҳам битта жой ҳисобланади. Бир жойда кўп ўтирса, бир луқма еса ёки бир қултум сув ичса, ўрнидан турса, ёки бир-икки қадам юрса ҳам жой битта ҳисобланади. Тасбеҳ, таҳлил ва қироатга машғул бўлиб қолса ҳам, жой ўзгарган ҳисобланмайди.

Кўп ишга киришса: кўп еса, чалқанча ётиб ухласа ёки савдо қилса, жой ўзгарган ҳисобланади ва кейинги тиловатига яна сажда қилиши вожиб бўлади (“Мароқил фалаҳ”, “Фатавои ҳиндия”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🗳 ОПЕН БЮДЖЕТ ВА ОВОЗ БЕРИШ
#жамият

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳозир Open Budget га лойиҳа киритиб, энг кўп овозга эга бўлгач, давлат томонидан маблағ ажратилади ва лойиҳа амалга оширилади. Шу ўринда, лойиҳаси ютиб чиқиши учун, овозларни пулга ва пепси-кола эвазига сотиб олиш ва шу нарсалар эвазига адолатсиз овоз бериш динимизда қанчалик қораланган? Ахир, бу лойиҳалардан кўра яхшироқ, пулга ҳақиқатда муҳтож ва фойдалироқ лойиҳалар борки, уларга овоз берилмайди. Овоз, (пул ва шу каъби моддият эвазига эмас) номзодлар ичида энг маъқулига берилади-ку?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Овозлар ҳаққоний бўлиши лозим. Уларни пул эвазига сотиб олиш йўли билан лойиҳани ғолиб бўлишига эришиш қонун-қоидаларга ҳам, шариат мақсадларига ҳам тўғри келмайди. Овоз берувчи ҳар бир инсон пул учун эмас, айнан ўша лойиҳанинг амалга ошишини жамиятга фойдали деб билгани учунгина овоз бериши керак. Акс ҳолда ҳақни ўз ўрнидан бошқа ерга қўйган бўлади. Бу эса бошқа лойиҳаларга зулм бўлишини тақозо қилади. Валлоҳу аълам!

(https://www.savollar.islom.uz/s/225368)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🌙 ТАРОВИҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?
#таровеҳ

Таровиҳ – истироҳат маъносидаги "тарвиҳа" сўзининг кўплигидир. Тўрт ракат ўқиб, ортидан дам олингани учун бу намоз шундай номланган.

Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровеҳ намози ўқишдир. Пайғамбаримиз ﷺ таровеҳ намози ҳақида шундай деганлар:

"إِنَّ اللهَ فَرَضَ صِيَامَ رَمَضَانَ وَسَنَنْتُ لَكُمْ قِيَامَهُ فَمَنْ صَامَهُ وَقَامَهُ إِيْمَاناً وَاحْتِسَابًا خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمٍ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ" (رواه الإِمامُ النسائى عن عَبْدِ الرَّحْمَنِ ابن عوف، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ).

яъни: “Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва мен унинг қиёмини сизлар учун суннат қилдим. Кимки имон ва ишонч билан, савоб умидида рўза тутса ва кечалари қоим турса, онадан туғилган кунидагидек гуноҳлардан пок бўлади” (Имом Насоий ривоятлари).

Рамазоннинг кечаларида қоим бўлиш, деганда таровиҳ намозини адо этиш тушунилади. Демак, ихлос билан савоб умидида Рамазон рўзасини тутиб, таровиҳ намозларини ўқисак, Рамазон ойи тугаши билан онадан туғилган боладек гуноҳлардан фориғ бўламиз, иншааллоҳ.

Таровеҳ намозини ўқиш эркакларга ҳам, аёлларга ҳам таъкидланган суннатдир. Таровиҳни ёлғиз ўқиш мумкин, лекин жамоат бўлиб ўқилса, жамоатга ваъда қилинган ажру савобга эришилади. Икки киши ҳам жамоат ҳисобланади. Қанча жамоат кўп бўлса шунча савоби ҳам кўп бўлади.
Таровиҳ намозига азон ва такбир айтилмайди.

📌 Таровиҳнинг ракатлари: Таровеҳ йигирма ракатдир. Ҳар икки ракатдан сўнг салом берилади. Тўрт ракатдан ўқиш ҳам жоиз. Ҳар тўрт ракат ўқилгандан сўнг тўрт ракат намоз ўқиладиган муддатча дам олиш мустаҳаб. Ушбу истироҳат пайтида тасбиҳ, таҳлил айтиш афзал. Бизнинг юртимизда қуйидагича тасбиҳни уч марта айтиш одат бўлган:

📗 Субҳаана зил мулки вал малакут. Субҳаана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрияяяи вал жабарут. Субҳаанал маликил ҳаййиллази лаа янааму валаа ямуут. Суббуҳун қуддусун роббунаа ва роббул малааикати варруҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, насалукал жанната ва наъузу бика минан-наар.

Ушбу тасбиҳни бир киши ўқийди, қолганлар қулоқ солади. Тасбиҳни ёд олгунга қадар китобдан ўқиса ҳам бўлади. Юқоридаги тасбеҳнинг ўрнига киши ўзи билган дуоларини ўқиши ёки жим туриши ҳам мумкин.

📌 Таровиҳнинг вақти – Хуфтон ва унинг суннатидан кейин бошланиб тонг отгунгачадир. Таровиҳни витрдан олдин ўқиш афзал. Витрдан кейин ўқиса ҳам жоиз. Ёлғиз намоз ўқигувчи киши Рамазонда ҳам витрни ёлғиз ўқиши мумкин.

📌 Таровиҳнинг нияти – “Икки ракат таровеҳ намозини ўқишни ният қилдим, юзимни қиблага қаратдим, холисан лиллаҳи таоло Аллоҳу акбар”. Агар имомга иқтидо қиладиган бўлса, ниятга “ушбу имомга иқтидо қилдим” деган жумлани қўшади.

📌 Таровиҳда қироат – Рамазон ойида Таровеҳ намози ўқиш давомида Қуръони каримни бир марта хатм қилиш суннатдир. Қуръони каримни тўла ёд олмаган киши ҳар ракатда “Фотиҳа” сурасидан сўнг ўзи яхши билган сурани ўқиши мумкин, ҳатто “Фотиҳа” сурасидан бошқа фақат битта сурани билган киши Таровиҳнинг ҳар ракатида шу сурани зам сура қилиши мумкин.

Таровиҳ намозини жамоат бўлиб ўқилса, имом овоз чиқариб қироат қилади. Унга иқтидо қилганлар қироат қилмасдан тинглаб туради. Таровиҳни ёлғиз ўқувчи эркак кишилар эса ихтиёрли, хоҳласа овоз чиқариб, хоҳласа овозсиз қироат қилади.

☝️ Витр намозини фақат Рамазон ойида жамоат бўлиб ўқилади. Бунда имом витрнинг ҳар уч ракатида жаҳрий қироат қилади. Қунут дуосини имом ҳам, муқтадийлар ҳам ичларида ўқийдилар (“Ал-Фатовол ҳиндийя” ва “Фатҳу бобил иноя” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ФИДЯНИ ЎЗ ОИЛАСИГА БЕРИШ ЖОИЗМИ?
#фидя

CАВОЛ: Бувим 80 ёшдалар. Соғликлари яхши бўлмагани сабабли Рўза тутолмаяптилар. Бувим тутолмаётган кунларига фидя берсалар бўладими? Агар мумкин бўлса уни кимга берадилар? Ўз оила азоларига берсалар ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимиз икки тоифа кишиларни рўза тутмасликларига рухсат бериб, ўрнига Рамазоннинг ҳар бир куни учун фидя беришга буюрган.

📌 Биринчиси, қарилик сабабли умуман рўза тутишга ярамайдиган, кундан-кунга жисмонан заифлашиб бораётган ёши улуғ кексалар.

📌 Иккинчиси, сурункали касал бўлиб, одатда тузалишига умид бўлмаган ва рўза тутиш уларнинг саломатлигига жиддий зиён етказиши мумкин бўлган беморлар.

Фидяни кимларга берган афзал: “Фатовои ҳиндия” китобининг закот бобида шундай жавоб берилган: “Закот, фидя ва фитрни беришда энг афзали аввало ака-ука, опа-сингиллар ҳисобланади. Сўнг – уларнинг фарзандлари. Улардан кейин амаки-аммалар, сўнг – уларнинг фарзандлари. Тоға-холалар ва уларнинг фарзандлари, сўнг – юқоридагилардан ташқари қариндошлар. Улардан кейин қўшнилар, касбдошлар, кейин ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар ҳақлидирлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАКБИРИ ТАХРИМА АЙТИЛМАСА
#жамоат #намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Жамоат намозига келганимда такбири тахримани эсдан чиқариб намозга қўлларни боғлаб қўшилсам, намозга қўшилган бўламанми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Намозга киришиш учун “Аллоҳу акбар” лафзини ҳар бир инсон ўзи эшитадиган даражада айтиши шарт. Агар айтмаса ёки хаёлидан ўтказиб ёки эшитмайдиган даражада айтса намозга киришга бўлмайди ва қайтадан ўқиши шарт. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/55389)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#савол_бериш

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:

👉  @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot


P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.

© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди
РЎЗАДОР БОЛАСИНИ ЎПИШ МУМКИНМИ?
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Рўза оғиз одам ўз боласини ўпса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/51694)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ЮЗИГА КРЕМ СУРТГАН АЁЛНИНГ ТАҲОРАТИ ДУРУСТМИ?
#таҳорат

CАВОЛ: Юзга сурма (крем) қўйилган ҳолда таҳорат олса ўтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёллар юзларига крем суртган бўлса ва лабига лаб бўёқ суртган бўлсалар бу ҳолатда қилинган таҳорат жоиз бўлади.

Худди шунингдек баданга турли ёғлар ва кремлар суртилса, бу ҳолатда қилинган таҳорат жоиз бўлади, агарчи бадан ёғ суртилгандан сўнг сувни қабул қилмай қолса ҳам.

وَإِذَا دَهَنَ رِجْلَيْهِ ثُمَّ تَوَضَّأَ وَأَمَرَّ الْمَاءَ عَلَى رِجْلَيْهِ فَلَمْ يَقْبَلْ الْمَاءَ لِمَكَانِ الدُّسُومَةِ جَازَ الْوُضُوءُ .

яъни: “Бир киши икки оёғига ёғ суртиб, сўнг таҳорат қилса ва оёқлари устидан сув юритса-ю, оёқлари ёғланганлиги учун сувни қабул қилмаса, таҳорати жоиз бўлаверади” ("Фатовои ҳиндия" китоби). Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ПРЕМЬЕРА #РАМАЗОН2024

📽 "ЗўрТВ" телеканали "Рамазон суҳбатлари" кўрсатуви (27.03.2024 йил сони)

Дастур меҳмони - Нуруллоҳ қори Обидов

Мавзу: Қўшничилик одоблари

Тўлиқ кўриш учун👉:
https://youtu.be/NgX2i0hrFqs?si=efbA-wz_lY73mVwh

Расмий саҳифаларимиз:

Telegram | Insta | Facebook | Youtube

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
www.tg-me.com/nurli_yol 👈
#ПРЕМЬЕРА #РАМАЗОН2024

📽 "ЗўрТВ" телеканали "Рамазон суҳбатлари" кўрсатуви (27.03.2024 йил сони)

Дастур меҳмони - Нуруллоҳ қори Обидов

Мавзу: Қўшничилик одоблари

Тўлиқ кўриш учун👉:
https://youtu.be/NgX2i0hrFqs?si=efbA-wz_lY73mVwh

Расмий саҳифаларимиз:

Telegram | Insta | Facebook | Youtube

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
www.tg-me.com/nurli_yol 👈
❗️👨‍⚕️ ҚЎШИМЧА ҲАҚ
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен шифокорман ва беморларга текширув усулларини ёзиб бераман. Текширув маскани менга хар бир бемор учун маълум миқдорда пул беради, барибир хар қандай холатда хам юборишим керакку. Бу пуллар менга халолми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатан ўша юборган жойингизда ростан фойда топса жоиз. Агар бошқа арзон жойлари бўлатуриб пул бергани учун қиммат жойларга жўнатсангиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/180578)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Ҳадис_789

❗️РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ БИР КУНИ ЎРНИНИ БОШҚА ҲЕЧ НАРСА БОСОЛМАЙДИ



عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه عَنِ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ : "مَنْ أَفْطَرَ يَوْمًا مِنْ رَمَضَانَ مِنْ غَيْرِ مَرَضٍ وَلاَ رُخْصَةٍ ، لَمْ يَقْضِهِ صِيَامَ الدَّهْرِ كُلِّهِ إِنْ صَامَهُ (رَوَاهُ النَّسَائِىُّ).

📗 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки узрсиз ва касал бўлмасдан Рамазондан бир кунини рўза тутмай ўтказса, унинг қазосини умр бўйи тутган рўзаси ҳам тўлдира олмайди”.

✍️ Имом Насоий ривояти.


📌 Рамазон рўзасини узрсиз қолдирган кимса бутун умр рўза тутса ҳам, ўша қолдирган бир куннинг ажрини топа олмаслиги таъкидланган.

☝️ Касал, мусофир, ҳайз ва нифос кўрган аёллар, рўза тутиш ўзига ёки боласига зарар берадиган ҳомиладор ва эмизикли аёллар кейинчалик қазосини тутиб беради.

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМГА БЕРИЛГАН АЖИБ САВОЛ...

🎙Нуруллоҳ қори Обидов

Тўлиқ кўриш учун👉:
https://youtu.be/NgX2i0hrFqs?si=efbA-wz_lY73mVwh

Расмий саҳифаларимиз:

Telegram | Insta | Facebook | Youtube

♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
www.tg-me.com/nurli_yol 👈
👩🏻‍⚕️ ШИФОКОРНИНГ САВОЛИ
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Шифокор қўшним билиб беришимни сўради. У хусусий клиникада лабораторияни бошқаради. Поликлиника шифокорлари билан бемор юборишса тўланган пулдан 20 фоизини қайтаришга келишилган экан. Бу пул албатта нарх ошишига олиб келади дейди. Бу нотўғри иш эканини англаб тўхтатмоқчи экан. Йиғилиб қолган пулларни келишилганидек поликлиника шифокорларига қайтариб, кейин тўхтатсинми ёки ўша пулларни бирор муҳтожга берсинми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Қилаётган иши нотўғри. Виждонига боғлиқ. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/101383)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/09/30 13:29:53
Back to Top
HTML Embed Code: