ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ, ТАСБЕҲ ВА САЛОВАТ ҲАҚИДА
#Қуръон
❓CАВОЛ: Ҳаммамизга маълумки 3 вақтда намоз ўқиб бўлмайди: кун чиқаётганда, қиём пайтида ва кун ботаётганда. Менинг саволим шуки бу ҳукм фақат намоз учунми ёки намоздан кейин ўқиладиган тасбеҳ, салавот, Қуръон тиловати кабилар ҳам мумкин эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу пайтларда намоз ўқиш, Қуръони Каримдан сажда ояти ўқилганда сажда қилиш, жаноза намозини шу вақтга тўғрилаб ўқиш мумкин эмас. Аммо шу кунги аср намози кун ботаётган бўлса ҳам адо этилаверади.
Бу ҳукм намоз, тиловати сажда ва жаноза намозига хос бўлиб, бу вақтларда тасбеҳ, саловат айтиш ва Қуръон тиловат қилиш мумкин.
عَنْ مُعَاذِ بْنِ أَنَسٍ الْجُهَنِيِّ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ قَعَدَ فِى مُصَلَّاهُ حِينَ يَنْصَرِفُ مِنْ صَلَاةِ الصُّبْحِ حَتَّى يُسَبِّحَ رَكْعَتَيِ الضُّحَى، لَاَ يَقُولُ إِلَّا خَيْرًا، غُفِرَ لَهُ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ أَكْثَرَ مِنْ زَبَدِ الْبَحْرِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.
Муъоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдод намозини ўқиб бўлганидан кейин намоз ўқиган жойида то чошгоҳ намозини ўқигунча ўтирса, фақат яхшиликдан бошқани гапирмаган бўлса, унинг хатолари агар денгиз кўпигидан кўп бўлса ҳам мағфират қилинади”, дедилар.
✍ Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Бу ҳадисдан кўриниб турибдики, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам киши бомдод намозини ўқигандан сўнг то чошгоҳ намозини ўқигунча яхшиликдан бошқасини яъни зикр, тасбеҳ, истиғфор ва Қуръон тиловатидан бошқасини гапирмаса гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилишини хабарини бермоқдалар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

АЛИМЕНТНИ АЁЛДАН УНДИРИШ
#оила
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Хозирги кунда суд томонидан отани қарамоғида бўлган (Отаси билан бирга яшайдиган) фарзандларига онасидан алимент ундириш ҳолатлари кўп учрамоқда. Динимизда бу қанчалик тўғри?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу мутлақо нотўғри. Болаларнинг нафақаси отанинг зиммасига вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/75827)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

БИЛАСИЗМИ?
#Қуръон
Қуръони карим тиловатидан сўнг одатда “Вас Соффот” сурасининг охирги уч ояти, яъни:
“Субҳана роббика Роббил ъиззати ъамма ясифун. Ва саламун ъалал мурсалийн, валҳамду лиллахи Роббил ъаламийн”
ояти ўқилиб, ундан кейин дуо қилинади.
Оятнинг маъноси шуки: “Сенинг Роббинг, иззат Робби улар қилган васфдан покдир. Ва Пайғамбарларга салом бўлсин. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!” (Соффат 181-183-оятлар)
Тиловатнинг нега ҳар сафар айнан бу хилда тугатилиши кўпчиликни қизиқтирса керак.
Бунинг сабаби эса, ушбу ҳадисдир:
Имом Ибн Абу Ҳоим Шаълабийдан қилган ривоятда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
📗 “Амали тўлиқ ўлчов ила ўлчаниши кимни хурсанд қилса, мажлиснинг охирида, туришдан олдин: “Субҳана Роббика Роббил ъиззати ъамма ясифун. Ва саламун ъалал мурсалийн валҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн” ни ўқисин”, деганлар.
Қуръони каримни тиловат қилгач,ушбу оятлар билан якунлаш мазкур ҳадисга мувофиқдир.
Ушбу ояти карималарнинг тафсирида муфассир Ибн Ажиба қуйидагиларни айтган: “Бу “Соффот” сурасининг ушбу оятлар билан тугатилишида мўминларга ваъз- насиҳат ва мажлисларини қандай тугатиш таълим берилмоқда. Чунки улар бирор мажлисда ўтирсалар, у ерда баъзи хато ва камчиликлар содир этилиши, Аллоҳга хуш келадиган ва хуш келмайдиган гаплар гапирилиши ва қилинган ваъз-насиҳатда билиб-билмай хатога йўл қўйилган бўлиши мумкин. Буларнинг барчасига каффорот бўлиши учун ушбу оятларни ўқимоғи ва Аллоҳ таолога берган неъматлари учун ҳамд айтмоғи вожибдир”.
Юқорида зикр қилинганларга амал қилиб, Қуръони карим тиловатини мазкур оятлар билан ниҳоясига етказган киши катта ажр ва савобга эга бўлади.

🌔 ҚАЗОЛАРИМ БЎЛГАНИДА ТАҲАЖЖУД НАМОЗИНИ ЎҚИШ
#таҳажжуд
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Менда кўп йиллик қазо намозларим бор. Бир саволга берилган жавобларингизда қазо намозлари бўлса аввал шу қазоларни ўқиш керак деган экансизлар. Шунда менда савол пайдо бўлди, агар таҳажжуд ўқиладиган пайт қазо намозларимни ўқисам таҳажжуд намози ўқиган ҳисобланаманми? Витр намозини ҳам қазоларимдан кейин ўқийми ёки бундай холатда хуфтондан кейин ўқиб олайми?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Таҳажжудга турганингизда қазоларингизни ўқисангиз қазо ўқиган билан бирга кечани намозда ўтказган савобини ҳам оласиз. Витрни имкон борича охири ўқинг. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/186493)

ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛГАН ОДАМГА ҚУРЪОННИ САВОБИ
#Қуръон
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум. Ўзини ўзи ўлдирганларга Қуръонни хатм қилса гунох бўлмайдими? Қилинган хатм савоби мархумга eтиб борадими?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Етиб боради. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/55062)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Қуръон
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум. Ўзини ўзи ўлдирганларга Қуръонни хатм қилса гунох бўлмайдими? Қилинган хатм савоби мархумга eтиб борадими?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Етиб боради. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/55062)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЗАМ СУРА ДАВОМИ ЭСГА КЕЛМАСА
#намоз
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Намозда зам сурага Масад сурасини ўқишни бошлаб, 1-оятдан кейин 2-оят эсимга келмай қолди. 1-оятни 3 марта такрорласам ҳам сура давоми эсимга келмади. Шунда мен Кофирун сурасини ўқиб намозни давом эттирдим ва охирида Саждаи саҳв қилдим. Бу ҳолатда саждаи саҳв қилиниши керакмиди?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Агар уч тасбеҳ миқдорида сукут қилиб турмаган бўлсангиз саждаи саҳв вожиб бўлмаган. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/205512)

Қуръондаги “Оятал курсий” оятини нозил этишдек неъмати учун Аллоҳга ҳамд бўлсин. У билан Аллоҳ таолога севимли исмлари ва сифатлари ила сано айтиб, улуғлаймиз. У билан жаннат эшикларини очамиз, у билан инсон ва жинларнинг ёмонликларидан ҳимояланамиз.
Аллоҳнинг наздида ушбу оятнинг мартабаси улуғлигидан суннатга кўра фарз намозларидан сўнг уни ўқишга бизни қизиқтирилган. Шунингдек, тонгги ва кечки зикрлар ҳамда уйқудан олдинги зикрларда ҳам уни ўқишга тарғиб қилинган.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Аллоҳнинг наздида ушбу оятнинг мартабаси улуғлигидан суннатга кўра фарз намозларидан сўнг уни ўқишга бизни қизиқтирилган. Шунингдек, тонгги ва кечки зикрлар ҳамда уйқудан олдинги зикрларда ҳам уни ўқишга тарғиб қилинган.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ишхонада шароит йўқлиги туфайли фақат бомдодни ўқиб қолган намозларни кечқурун қазо қилиб ўқиб олсам бўладими?
#қазо
Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#қазо
Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗДА ҚУРЪОННИНГ ЎЗБЕКЧА МАЪНОЛАР ТАРЖИМАСИНИ ЎҚИСАК БЎЛАДИМИ?
#намоз
❓CАВОЛ: Биз намоз ўқиганимизда ёки тиловат қилганимизда сураларни араб тилида ўқиймиз. Қуръони карим оятлари араб тилида бўлишидан ташқари уларнинг таржимаси, яъни ўзбек тилидаги маъноси хам бор. Менинг саволим, намоз ўқиётганда ёки умуман сура-оят ўқиётганда ўзбек тилида айтиб ўқиса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозда араб тилидан бошқа тилларда қироат қилиш жоиз эмас. Бу ҳақида муҳаққиқ олим Мулла Али Қори айтадилар:
ولا القراءة بها أي لا يجزئ القراءة في الصلاة بالفارسية إلا بعذر وبه يفتي
Яъни: “Намозда форс тилида қироат қилиш жоиз эмас. Фақат узрли (араб тилига умуман тили қовушмаган) ҳолатда жоиз. Фатво жоиз эмаслигигадир”.
Форс тили дейилганда бошқа тиллар ҳам киради. Чунки бошқа тиллар Араб тилидаги маънони ифода қилиб бера олмайди. Қуръони карим эса Араб тилида нозил бўлган. Аллоҳ таоло “Биз у(Қуръон)ни араб тилида нозил қилдик”, – деган (“Фатҳу бобил иноя” китоби). Валлоҳу аълам.

🧕 АЁЛЛАР ГАПИ (КАССА)
#жамият
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Гапни пулга ўйнаш бўладими? Хотинлар пулга ўйнаш мумкин эмас дейишвоти.
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Касса ўйнаш борасида аёллар учун алоҳида, эркаклар учун алоҳида ҳукм жорий эмас. Хоҳ эркак бўлсин хоҳ аёл бўлсин ўта қаттиқ заруратсиз қарз олишга қўл урмагани афзал. Чунки қарз бу банданинг ҳақи бўлиб, уни узишга улгурмай вафот этиб қолиш ўта оғир мусибатдир.
عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ أَعْظَمَ الذُّنُوبِ عِنْدَ اللهِ أَنْ يَلْقَاهُ بِهَا عَبْدٌ بَعْدَ الْكَبَائِرِ الَّتِي نَهَى اللهُ عَنْهَا أَنْ يَمُوتَ رَجُلٌ وَعَلَيْهِ دَيْنٌ لَا يَدَعُ لَهُ قَضَاءً». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг наздида Аллоҳ наҳйи қилган кабира гуноҳлардан кейинги энг оғир гуноҳ бир кишининг зиммасидаги қарзини узишга нарса қолдирмай ўлиб, у Зотга рўбарў бўлишидир», дедилар».
✍️ Абу Довуд ривоят қилган.
Бировдан олган қарзини узмасдан ёки уни узишга имкон қолдирмасдан ўлиб кетишдан оғир нарса йўқлигини баён қилиш учун бу сўзлардан ортиқ ифода топилмаса керак.
(https://savollar.islom.uz/s/225261)

ПАРТАДА НАМОЗ ЎҚИБ ОЛСА БЎЛАДИМИ
#намоз
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен талабаман. Университетдаги дарсларим 2-сменада эканлиги туфайли пешин, аср вақтларида университетда бўламан. Намозларимни қазо қилишни истамайман шу учун намоз вақтларида бўш хона топиб фақатгина фарзни парта устига сажда қилган ҳолда, "жалса" ҳолатда стулга ўтирган ҳолатда намоз ўқияпман бу намозим дуруст бўляптими?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Сиз бўш хона топибсиз, намозни ҳам тўлиқ ўқинг. Бу ҳолат ўтириб ўқишга узр ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/189054)

Қуръон ўқишга дангасалик қиляпсанми? Унда қуйидаги сўзларни эсла:
Бир бет Қуръон ўқиш билан 5 минг савоб эга бўласан.
Бир пора Қуръон ўқиш билан 100 минг савобга эга бўласан.
Бир марта Қуръонни хатм қилиш билан 3 миллион савобга эга бўласан.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Бир бет Қуръон ўқиш билан 5 минг савоб эга бўласан.
Бир пора Қуръон ўқиш билан 100 минг савобга эга бўласан.
Бир марта Қуръонни хатм қилиш билан 3 миллион савобга эга бўласан.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🐈 НАМОЗ ЎҚИЁТГАНИМДА МУШУК ХАЛАҚИТ БЕРАДИ
#намоз
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Қиёмда турганда уйдаги мушук оёғимни остига келиб ётиб олди. Намоз ўқиб бўлгунимча жой намозга чиқиб гох кийимимдан тортқилаб халақит берди. Аслида мушук халақит бермасин деб эшикни ёпиб кейин ўқир эдим. Лекин шу куни эшикни ёпиш эсимдан кўтарилибди. Намозим дурустми ёки бошқатдан ўқишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Мушукни оёқларида хўл нажосат бўлмаса зарари йўқ. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/185716)

ШОМНИ БИР РАКАТ КЎП ЎҚИБ ҚЎЙСА
#намоз
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум. Шом намозининг уч ракат фарзини ўқиётган пайтида адашиб тўрт қилиб ўқиб юборса нима бўлади?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Учинчи ракъатни ўтириб, аттаҳиятини ўқиб кейин турган бўлса намози адо бўлади. аттаҳиятини ўқимасдан туриб кетган бўлса намози нафлга айланиб қайта ўқиши шарт бўлади. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/121144)

ЭР ЎЛСА ХОТИНИ УНГА БEГОНА БЎЛАДИМИ?
#оила
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бир жанозада эшитган гапим тўғрими йўқми билмоқчи эдим. Эр вафот этганда уни ювишгандан сўнг хотини унга бeгона бўлиб қоладими?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳанафийлар: «Ўлган аёл кишини эри ювса ёки ушласа бўлмайди, чунки уларнинг орасидаги никоҳ кесилган бўлади», дейишади. Кучли қавлга қараганда, аёл эрининг ўлигига назар солса бўлар экан. Лекин эр ўлган аёлининг фақат юзига назар солиши мумкин, чунки назар солиш ушлаш ва ювишдан кўра енгилроқдир. (📚 "Кифоя" китобидан).
Агар бир эркак ўлса ва эркакларнинг ичидан бирор чўмилтирувчи бўлмаса, хотинидан бошқа бирор бир аёл учун унга ғусл бермоғи жоиз эмас. Гарчи маҳрами бўлса ҳам. Агар хотини ҳам бўлмаса, аёллар уни таяммум қилдирадилар, ғусл қилдирмайдилар. Лекин таяммум қилдирувчи аёллар маййит учун маҳрам бўлмасалар, унинг баданига қўл тегизмайдилар. Балки ўз қўлларига қўлқопни кийиб, таяммум қилдирадилар.
Бирор кимсанинг эри вафот топса, аёлига унинг чеҳрасини кўриш, чўмилтириш ва кафанлаш дурустдир ва агар хотини вафот топса, эрига уни чўмилтириши, унинг баданини ушлаш ва қўл теккиз дуруст эмас. Албатта кўриш дуруст ва матонинг устидан қўл теккизиши ва жанозасини кўтариш ҳам жоиздир. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/41208)

ИЧКИЛИККА БЕРИЛГАН ОТАМГА ПУЛ БЕРСАМ
#ҳалол_ҳаром
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен ўзим Тошкентда ишлайман, ота онам ва сингиларим Наманганда. Уйга рўзғор учун пул жўнатсам онамга жўнатаман, чунки отам ичкиликка берилиб хатто буни оқибатида уйимиздан хам ажралганмиз. Онамга пул жўнатсам отам мандан хафа бўлишади, "сан онанг билан иш қилисан ман санга бегонаманми" дейдилар. Ман ўзим отамга жўнатгим келади, лекин қанча жўнатсам хам ичиб кейин рўзғорга қолдирмайдилар. Икки ўт орасида қолдим, қандай йўл тутсам динимизга тўғри келадигон иш қилган бўламан? Ман қийналиб топган халол пулимни харом ишга хизмат қилиши манга гунох бўлади деб қўрқаман.
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри иш қилаяпсиз экан. Аллоҳ таоло Қуръони каримда молни тўғри тасарруф қилолмайдиган, гуноҳларга сарфлайдиган инсонларга мол бермасликка буюрган. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида марҳамат қилади.
وَلاَ تُؤْتُواْ السُّفَهَاء أَمْوَالَكُمُ الَّتِي جَعَلَ اللّهُ لَكُمْ
5. Аллоҳ сизларга (ҳаёт) тиргаги қилиб қўйган молларингизни эси пастларга берманг. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/143911)

ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИМИЗДА ГЎШТИ ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ ҲАЙВОНЛАР
#ҳалол_ҳаром
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#ҳалол_ҳаром
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸