Telegram Web Link
ХАТМ УЧУН ПУЛ БЕРИШ
#Қуръон

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ман Қуръон ўқийдиган бир аёлга хатм ўқитмоқчиман. Марҳум инсон учун пулга хатм ўқитса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом! Баҳолашмай, ўзлари дуо умидида, ихтиёрий совға тарзида берсалар бўлади.
Ҳозирги кунда баъзи бир кишилар Қуръонни хатм қилишга буюртма олишади. “Бир бетини фалонча сўмдан, жами фалонча бўлади” деб айтиш ҳолати ҳам бўлаётган экан. Уларни бундай қилишлари шаръан ҳаром ҳисобланиб, берувчи ҳам олувчи ҳам гуноҳкор бўлади. Чунки Қуръон хатм қилишдан мақсад унинг савобига эришишни умид қилишдир. Савобга эришиш учун эса холис Аллоҳнинг розилиги учун бўлиши шарт. Одамларга Қуръонни хатм қилиб беришни касб қилиш ҳам яхши эмас.
Шариатимизда “Ал-маъруф кал машруут” (маъноси: урфга кирган нарса шартлашиб олинган кабидир). Яъни урфда хатм Қуръон қилиб беришни касб қилиб олган, одамлар эса унга эвазига бир нарса беришни одат қилиб олган. Агар эвазига ҳеч нарса берилмаса хатм қилишни тўхтатадиган бўлса, ундай инсонни хатм қилиб эвазига нарса олиши ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/56449)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ХАТМИ ҚУРЪОННИ ПУЛГА ЎҚИШ
#Қуръон

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Пул эвазига хатми Қуръон қилиш жоиз эмаслигини шу ердан ўқиб билдим, лекин бизни водийда бу нарса жуда авж олган. Ҳатто катта катта қори домлалар ҳам бу ишни қилишади. Мени яқин бирга ўқиган қори дўстларим бор. Уларга шу ҳақида эслатма бермоқчиман, лекин улар хужжатсиз айтсам “палончи қори акаям борадику” дейишлари аниқ, валлоҳу аълам. Аслида дин кимгадур қараб ўрганилмайди, лекин афсус буни ҳамма хам қабул қилмайди.


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Хатми Қуръоннинг савоби хосил бўлиши учун ҳолис Аллоҳнинг розилиги учун ўқиш керак. Берадиган пули хоҳ у шартлашган бўлсин ёки шартлашмасада урфга кирган бўлса у амал гарчи ҳолислигига қасам ичиб даъво қилса ҳам Аллоҳ учун бўлмайди. Ундан савоб ҳосил бўлмаганидан кейин уни нимасини сотади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/117375)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ҲИЖОБ ЎРАШ БЎЙИЧА
#аврат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бир ҳадисда "кўзга ташланмайдиган кийим кийиш керак" деб ўқиб қолдим, лекин кўпчилик қора кийим кийиш яхшимас шайтонни ўзига тортади дейишади, шу гап қанчалик тўғри? Қора кийиш мумкинми? Рўмол остидан сочни қай тарзда йиғиштириш мумкинлиги ҳақида ҳадислар борми? Сочни ўралиб олган илонга ўхшатиб йиғма дейишлик қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Шариатимизда авратни беркитиш керак. Ранг ва бошқа нарсани эътибори йўқ. Сочни бошнинг юқори қисмига туянинг ўркачи каби дўпппайтириб олиш жоиз эмас. бошқа ҳолати жоиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/166428)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
МАЙЙИТНИ ЮВГАННИ РОЗИ ҚИЛИШ

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мени яқинда дадам қазо қилдилар. Маййитни ювган кишини рози қилиш учун майка, трусик, трико, совун, бритва, пичоқ ва маййитни ювган челак, чўмич, жомларни яна бир нималарни бериш керак деб аммамлар менга рўйхатини беришди. Бу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Аслида ҳар бир мўмин ва мўмина ўзининг эн яқин инсонини охирги қилинадиган хизматини қилишни шараф деб билиши керак ва аввалда бу нарсани ўз яқинларидан ташқари кишилар қилиши ор саналган. Хусусан мерос тақсим қилинмасдан туриб маййитнинг нарсаларини бериш мутлоқ жоиз эмас.
📌 Улардан ғассол ва гўрков олиши ҳам жоиз эмас.

📗 Ҳадис: https://www.tg-me.com/nurli_yol_hadis/908


(https://savollar.islom.uz/s/239425)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаноза намозини ўқишни ўрганамиз

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
БОМДОД НАМОЗИ СУННАТИ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен бир ерда бомдод намозини суннатини уйда ўқиш уйга барака олиб келади деб ўқиган эдим. Шу хақида хадислар хам борми?


💬 ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Фарзини масжидда ўқиш қанчалик савоб бўлса, нафлларни шу жумладан суннатларни уйда ўқиш ҳам шунчалик савоб бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/56450)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 АЁЛ КИШИДА ҲИРС УЙҒОНСА...
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, агар бир эрли, оилали аёл (эрдан ажрашмаган) уйланмаган бўйдоқ йигит билан ўпишиб кўришганда (юзидан ёки лабидан) аёлда ҳирс уйғонса, қалбида фитна пайдо бўлса, ўша аёлни ўз эри билан никоҳи бузиладими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Номаҳрам билан бу каби ишларни қилиш зино бўлади. Агар ўпишаётган эркак эрининг отаси ёки аёлнинг вояга етган ўғли бўлса ва аёлда шаҳват уйғонса, аёлнинг эри билан ораларидаги никоҳи абадий ҳаром бўлади. Агар аёл ўпишаётган эркак ўзининг отаси бўлса ва иккисидан бирида шаҳват уйғонса, ота-онасининг никоҳи ҳаром бўлади. Мутлақо бегона бўлса, қаттиқ гуноҳкор бўлади, лекин никоҳи бузилмайди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/71358)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
АКСА УРИШ
#салом

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Устозлар, акса урган инсон “Алҳамдулиллаҳ” дeгандан сўнг, уни эшитган инсон “Ярҳамукаллоҳ” дeйиш вожиб дeб эшитдим. Шу тўғрими? Агар тўғри бўлса, бизда “Саломат бўлинг” дeйилади. Шу сўз ҳам ўрнига ўтадими? Акса урган инсон “Алҳамдулиллаҳ” дeйишлиги ҳам вожибми? Агар шу сўзни айтмаса аксиришни эшитган инсонга бирор сўз вожиб бўлмайдими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Акса урган инсон “Алҳамдулиллаҳ” дeйиши, уни эшитган инсон “Ярҳамукаллоҳ” дeйиши худди салом берган одамга алик олишга ўхшайди. Саломат бўлинг кифоя қилмайди. Акса урган инсон “Ярҳамукаллоҳ”ни эшитганда “Яҳдикумуллооҳу ва юслиҳуу баалакум” дейиш мустаҳабдир. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/35423)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҒУСЛ ҚИЛМАСДАН КИЙИЛГАН КИЙИМ
#бидъат #ғусл

CАВОЛ: Ғусл қилмасдан кийилган кийимни ғусл қилгандан сўнг кийиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта мумкин. Ғусл вожиб бўлган одам ҳақиқий нопок эмас. Балки ҳукмий нопок ҳисобланади. Ғуслдан сўнг ўша ҳукмий нопоклик кетади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ВИТР НАМОЗИДА ҚУНУТ ДУОСИ ЎҚИЛМАСА
#намоз #витр

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Витр намозида қунут дуоси ўқилмаса нима қилган тўғри?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади. Намозни тугатган бўлса вақти чиқмасдан қайтадан ўқиш вожиб бўлади. Фиқҳда макруҳи таҳримийлик билан адо қилинган намозни(саждаи саҳв қилинмаса) қайта ўқиш вожиб бўлади. Қунутни тарк қилиш ҳам макруҳи таҳримий амал. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/56234)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
АЛЛОҲ СЎЗИНИ ОЛЛОҲ ДЕСА ХАТОМИ?
#жамият

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, маълумки биз ўзбекларда Аллоҳ сўзини Оллоҳ деб талаффуз қилишга мойиллик бор. Баъзан намоз ўқиётганимизда ёки азон ва иқомат айтаётганимизда ҳам шундай талаффуз қилиб юборамиз. Ҳатто мураттаб қориларимизда ҳам баъзида шундай талаффуз учраб туришига гувоҳ бўлганмиз. Саволим шуки, ёлғиз ёки жамоат бўлиб намоз ўқиётганимизда такбирларни Оллоҳу Акбар деб талаффуз қилиб қўйсак намозга путур етмайдими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Вожиб икки қисмга бўлинади. Биринчи шариат томонидан белгиланган вожиб, иккинчи фан томонидан белгиланган вожиб. Тажвидга амал қилиш тажвид фанида вожиб дейилган. Намоз бузилмайдиган даражадагисини билиш шариатда ҳам вожиб албатта. Араб тили ўта даражада кўп маъно ва кўп сўз эгаси бўлгани учун бошқа тиллар унинг олдида ожиз қолишади.

Аллоҳ таоло бекорга Қуръони карим учун бу тилни танламаган. Бошқа ҳар қандай тил унинг олдида камбағал бўлиб қолади. Таржима қилишда ҳам араб тилидаги маъноларга сўз топилмай қолади. Шундай ўринларда уламоларимиз маънони ҳам лафзни ҳам ўз ҳолича олиб тушинтириш учун шарҳ қилиб қўяверганлар. Бора-бора бошқа тиллар ҳам улар орқали бойиб боришган. Кейинчалик бошқа халқлар маънони қолдириб ўзларига осон талаффузни ихтиёр қилишди. Бундай қилиш баъзи ўринларда хато бўлмасада, баъзи ўринларда қўпол хатога сабаб бўлган. Чунки вақтлар ўтиб халқ ичидаги талаффузлар ёзувга ҳам ўшандай кўчириладиган бўлиб қолди.

Бунга оддий мисол рус тилида сўзлашувчилар саловот айтсалар “Соллаллоҳу” ни “Солляллоҳу алайҳи васаллям” деб ёзишни бошлашди. Эътибор берсак “Солла” сўзи “Солля”га, Аллоҳ таоло лафзи эса, “Яллоҳу” бўлиб қолди. Араб тилида “Солля” бирор маънони англатмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шариат истолоҳини ўзгартирмасликка буюрганлар.

عَبْدُ اللهِ الْمُزَنِيُّ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا تَغْلِبَنَّكُمُ الْأَعْرَابُ عَلَى اسْمِ صَلَاتِكُمُ الْمَغْرِبِ». قَالَ: الْأَعْرَابُ وَتَقُولُ هِيَ الْعِشَاءُ

Абдуллоҳ Музаний розияллоҳу анҳу сўзлаб берди:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аъробийлар шом намозингизнинг исмида сизлардан устун келмасин», дедилар».
(Абдуллоҳ) деди: «Аъробийлар «У(мағрибни) – Ишааъ(хуфтон)», дейишарди».

✍️ (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).

Шунинг учун шариат истилоҳларининг талаффузини ҳам арабча қилишга одатланиш керак. Аллоҳ ва Оллоҳ талаффузини кўпчилик уламолар тўғри дейишган. Валлоҳу аълам!

(https://www.savollar.islom.uz/s/66914)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
МУСОФИР НАМОЗИ НИЯТИ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Инсон мусофирлиги сабабли намозларини қаср қилиб ўқиса ният қандай қилинади? Мисол учун пешиннинг 4 ракатлик фарзини қаср қилиб ўқиш учун қандай ният қилинади?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Қаср ёки тўлиқ дейиш шарт эмас. Пешинни фарзини ўқишни ният қилдим деса бўлди. Мусофир бўлса қаср қилади муқим бўлса тўғри ўқийди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/156263)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЧИЛЛА ЎТИРИШ
#бидъат

CАВОЛ: Ислом динида 40 кун чилла ўтириш ҳақида қандай ҳукмлар бор? Хусусан аёлларни чилла ўтириши ва унинг тартиб-қоидасини тушунтириб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда чилла ўтириш деган гап йўқ. Бунинг ўрнига аёл киши эрининг розилиги билан Рамазонда уйида эътикоф ўтириши мумкин. Бунда у ўзининг уйидаги намоз ўқийдиган еридан ташқарига чиқмасдан ибодат ва зикрлар билан машғул бўлади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАЖОСАТНИ ТОЗАЛАШ ЙЎЛ-ЙЎРИҒИ

📌 1. Нажосат теккан кийим камида бир марта ювиш билан, кўринадиган нажосат бўлса, айни ўзини кетказиш билан тозаланилади. Бу оқар сувда ёки устидан сув қуйиш билан бўлиши керак. Аммо нажосатли кийим бирор идишга солиб ювилса, уни идишдан олиб, уч марта устидан сув қуйиб, ҳар сув қуйгандан сўнг яхшилаб сиқиш билан тозаланади. Агар кийимдаги нажосат пешобга ўхшаш кўринмайдиган бўлса, юваётган одам тоза бўлди, деб қаноат ҳосил қилгунича ювилади.

(Изоҳ: Ушбу қаноат одатда уч марта ювиб сиқиш билан ҳосил бўлади).

📌 2. Ердаги нажосатнинг устидан уч мартагача тоза сув қуйилади ва ҳар сафар бир парча тоза латта билан артиб ташланади. Агар нажосатли ерга кўп сув қуйилиб, нажосатнинг асари қолмаса, у ер ҳам намоз ўқиш учун пок бўлади. Булар қаттиқ ерларда шундайдир. Аммо нажосатли ер юмшоқ, сув қуйганда шимиб кетадиган бўлса, ундаги нажосатнинг асарини кетказиш билан тозаланилади.

Ер қуриши билан ҳам пок бўлади. Уни сув билан тозалаш шарт эмас. У ерда намоз ўқиш жоиз. Лекин таяммум учун пок бўлмайди. Чунки бу ер ўзи пок бўлса-да, бошқани поклай олмайди. Таҳоратда ўзи пок ва бошқани ҳам покловчи сув шарт қилинганга ўхшаш, таяммумда ҳам ўзи пок ва поклашлик қобилияти бор тупроқ шарт қилинган.

📌 3. Бадандаги нажосат қонга ўхшаш кўринадиган бўлса, у айни ўзини кетказиш билан, пешобга ўхшаш кўринмайдиган бўлса, ювувчи гумонининг ғолиби билан тозаланади. Одатда уч марта ювиш билан тоза бўлди, деган гумон ғолиб бўлади.

📌 4. Нажосат бўлган нарса куйдирилиб кулга айланса ҳам тоза бўлади.

📌 5. Зайтун, зиғр, пахта каби суюқ ўсимлик мойларига нажосат тушган бўлса, уч марта сув қуйиб, шу сувни чиқариб юбориш билан покланади. Ёки ёғни ости тешик идишга солиб, тешик беркитилади ва устидан сув қуйилади. Шунда ёғ сувнинг юзасига чиқади ва сув чиқиб кетиши учун тешик очиб қўйилади. Шу амал уч марта бажарилади. Ёғ суюқ бўлганда шундай қилинади. Агар ёғ қаттиқ бўлса, нажосат теккан ўринни олиб ташлаб қолгани эса истеъмол қилинаверади.

(Изоҳ: Нажосат теккан нарсани ювиб-сиқишнинг иложи бўлмаса, қатрон қилинади. Мисол учун бир сопол пиёла ёки косага нажосат теккан бўлса, уни уч марта ювилиб, ҳар гал томчи сув унда қолмагунича бир жойга қўйилади. Лекин ювиб, сувини бирор нарса билан артиб олиш тўғри эмас. Чинни идишлар эса уч марта ювиш билан пок бўлади. Шу ўринда дарз кетган идишларни ишлатиш макруҳлигини ҳам айтиб ўтиш лозим. Агар уларга нажосат тегса, Бу нажосат дарзнинг орасига кирб қолиб, ювиш ёки қатрон орқали ҳам тоза бўлмайди. Пичоқ, қилич ва шунга ўхшаш нарсаларга нажосат тегса, уларни ишқалаш билан покланади. Гилам, палосга ўхшаган нарсаларнинг устидан бир кеча ва кундуз сув оқизиб қўйилса, пок бўлади).

📌 6. Нажосат бўлган ҳовуз ва кўп миқдорда сув сақланадиган идишлар бир томонидан тоза сувни оқизиб, иккинчи томонидан чиқариб юбориш билан покланади. Қудуқ, кўл ва ҳаммомнинг ҳам суви бир томонидан тоза сув киргизиб, иккинчи томонидан чиқариб юборилса, тозаланади. Худди шу сингари нажосат бўлган ёғнинг бир томонидан ўз жинсидаги тоза ёғни оқизиб, иккинчи томонидан чиқариб юборилса, тоза бўлади.

(Изоҳ: Албатта бунда ҳовуз, идиш, қудуқ, кўл ва ҳаммом сувларининг миқдорида тоза сув киргизилиши керак. Бу миқдор аниқ билиниши ёки икки тажрибали чамаловчининг сўзи билан аниқланиши лозим. Ёғни тозалашнинг бу услуби ҳам ушбу тартибда бўлади).

📌 7. Оёқ кийимига теккан қуюқ нажосат қуруқ бўлса, уни ишқалаб аслини кетказиш билан покланади. Аммо пешобга ўхшаш суюқ нажосат теккан бўлса, гарчи қуриб қолган бўлса ҳам, фақат ювиш билан покланади.

📌 8. Кийимда одамнинг қуриган манийси бўлса, ишқалаб аслини кетказиш билан покланади. Агар асли кетса-ю, унинг изи қолса, зарари йўқ. Аммо ҳўл бўлса, уни фақат ювиш билан тозалаш вожиб. Қуриган нажосат ювиш ёки ишқалаш билан аслини кетказиб тозаланилади. Уни кесак, қоғоз билан тозалаб бўлмайди. Чунки кесак ва шу кабилар қуриган нажосатни ўрнидан кўчириб ололмайди.

📌 9. Ўлимтик ҳайвонларнинг териси ошлаш билан пок бўлади. Чўчқа билан инсоннинг териси ошланса ҳам, пок бўлмайди. Чунки инсоннинг асли мукаррамдир, чўчқанинг асли, яъни айни ўзи нажасдир.
📌 10. Ўзи нажосат бўлса-ю, бошқа салоҳиятли нарсага, мисол учун маст қилувчи ичимликлар сиркага, кийикнинг қони мушкка айланса пок бўлади. Нажосатни поклашда ният шарт қилинмайди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🍞 НОН ХАҚИДА
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Эскиларни нон хақида айтганларини эшитиб, нонни илохийлаштириб юбормасканмикан деб ўйлаб қолади киши. Нондан шайтон қочади деган гапларни эшитиб қоламан. Шу ишларга динимиз муносабати қандай?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатда халқимиз нонни ўз даражасидан кўтариб юборишган. Ҳатто баъзилар нонга қасам ҳам ичиб юборашади. Тўғри нон ризқ, Аллоҳ таолонинг бошқа неъматлари ҳам ризқ. Ҳар бири қадрланиши керак. Аммо қасам ичадиган даражага чиқармаслик керак. Баъзилар бирор гапи ёки ишини тасдиқламоқчи бўлса, нотўғри бўлса нон урсин ҳам деб юборади. Бу мутлақо нотўғри. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/123943)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЖАНОЗА ЎҚИГАНЛИГИ УЧУН ПУЛ ОЛСА БЎЛАДИМИ?
#жаноза

CАВОЛ: Имом жаноза ўқиганлиги учун пул олса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлади. Жаноза намози фарзи кифоя, яъни, маълум бир кишилар бажарса бошқалардан гуноҳ соқит бўладиган амалдир ва жаноза ўқиш имомнинг ҳаққи ва вазифасидир. Мутааххир (кейинги) уламолар имомлик учун ҳақ олиш жоизлигига иттифоқ қилганлар. Жаноза учун ҳақ бериш, имомлик учун ҳақ бериш жумласидандир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
АЖРИМ
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Эр аёлига Аллоҳга қасамки ажрашаман деса талоқ тушадими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Айни шу сўз билан тушмайди. Агар “ажрашдим” деганда талоқ тушар эди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/112116)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚАБР ТОШИГА РАСМ ЧИЗИШ
#қабристон

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Тирик одамларни суратини яратиш, жумладан ҳайкалини ҳам яратиш мумкин эмас. Лекин вафот этган одамни ҳам қабр тошига расмини чизиш мумкин эмасми? У бошқа бир суратдан нусха кўчиряпти холоску. Бу ишда гуноҳ фақат буюрган одамни бўйнида эмасми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу ҳам гуноҳ. Хусусан, қабрларга расм чизиш унданда оғирроқ гуноҳ. Чунки раҳмат ёғилишга муҳтож бўлган жой ўликларнинг жойидир. Сурат бор жойга фаришталар бормаслиги аниқ. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/100556)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚАБРТОШИГА ҚУРЪОН ОЯТЛАРИНИ ЁЗДИРИШ ЖОИЗМИ?
#қабристон

CАВОЛ: Қабртоши қўйдирмоқчиман. Тошга Ихлос ва Фотиҳа сураларини борган одамлар ўқиши учун ёздирсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қабр тошига Қуръон оятларини ёзиш мумкин эмас, макруҳ бўлади. Ислом шариати ҳар бир нарсада мўътадил йўлни ихтиёр этган. Жумладан, қабрга оид ишларда ҳам. Шариат қабристонларни қаровсиз ташлаб қўйиш ва уларни улуғлашда ҳаддан ошишдан қайтарган.

عن جابر رضی الله عنه قال نهى رسول الله صلی الله عليه وسلم ان تجصص القبور وان یکتب عليها وان ینبٰی عليها وان توطأ (رواه الإمام الترمذي)

Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларнинг гипс билан сувалишидан, уларнинг устига ёзилишидан ва уларнинг устига бино қурилишидан ва босилишидан қайтарганлар” (Имом Термизий ривоятлари).

Лекин қабрларни лой билан суваш борасида “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилган:

الْمُخْتَارُ أَنَّهُ لَا يُكْرَهُ التَّطْيِينُ

“Уламолар томонидан ихтиёр қилинган гап шуки, лой билан суваш макруҳ эмас”.

Қабрга бирор нарса ёзиб қўйилиши ҳақида Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:

لَا بَأْسَ بِالْكِتَابَةِ إنْ اُحْتِيجَ إلَيْهَا حَتَّى لَا يَذْهَبَ الْأَثَرُ وَلَا يُمْتَهَنَ

“Қабр билинмай кетиши ва оёқ ости бўлмаслиги учун ёзиб қўйишга эҳтиёж туғилса, (белги сифатида) ёзиб қўйишнинг зарари йўқ”

إنَّهُ يُكْرَهُ كِتَابَةُ شَيْءٍ عَلَيْهِ مِنْ الْقُرْآنِ

“Қабр устига Қуръондан бирор оят ёзиш макруҳдир” (“Раддул муҳтор” китоби).

☝️ Демак, қабрга дафн этилган кишига белги бўладиган миқдорда ёзиш жоиз, лекин ундан ортиқ ёзиш жоиз эмас. Агар ёзишга ҳожат йўқ бўлса, ёзмагани авлодир. Қабрга оят ва ҳадисларни ёзиш мутлоқ жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/11/19 21:03:05
Back to Top
HTML Embed Code: