🦋 АРВОҲ КАПАЛАК
#бидъат
❓CАВОЛ: Баъзи одамлар арвоҳ капалак уйга келса унга тегиб болмайди ва у ҳам одамга тегиб кетса ёмон бўлади, дейишади. Баъзилар у келганида икки калима Қуръон ўқиб юбориш керак, дейишади. Шулар қанчалик тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Илмий тилда “Бражник”, халқ тилида эса "Арвоҳ капалак" деб аталадиган ҳашаротнинг вафот этганларга мутлақо алоқаси йўқ. Баъзилар томонидан ушбу капалак бўйича турли асоссиз гап-сўзлар юради. Аслида мусулмон инсон бундай бузуқ ва хурофот бўлган эътиқодлардан сақланиши керак.
Вафот этган инсоннинг руҳи таносух бўлади, яъни бошқа инсонга ёки ҳайвонга ўтади, деган тушунча Ислом шариатига мутлақо зиддир. Бу авом халқ томонидан ўйлаб топилган ботил ақидадир. Бунга диндан бехабар кишилар ишонишади. Динимизда шумланишдан қайтарилган.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
"لا عدوى ولا طيرة ولا هامة ولا صفر" (أخرجه أحمد وابن ماجة)
📗 Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Касаллик юқиши йўқ, бойқушдан шумланиш йўқ, руҳларнинг қушга айланиб юриши йўқ, сафар ойида шумланиш йўқ” (✍️ Имом Аҳмад ва имом Ибн Можа ривоятлари).
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo.uz)
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#касаллик
🎬 Исломда касаллик юқиши борми?
🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🎬 Исломда касаллик юқиши борми?
🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗДА САНО ДУОСИНИ УНУТИБ АЙТМАСА
#намоз
❓CАВОЛ: Намозда сано дуосини эсдан чиқариб қўйиб айтмаса, охирида саждаи саҳв қиладими ёки намозни қайтадан ўқийдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолатда намозни қайтариб ҳам ўқимайди, саждаи саҳв ҳам қилмайди. Саждаи саҳв вожиб амални унутиб тарк қилган инсонга вожиб бўлади. Сано суннат ҳисобланади. Суннат амални унутиб тарк қилиш саждаи саҳвни вожиб қилмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo.uz).

Мен сизларга бир таклифни айтаман. Мен ўзим буни ҳар куни бомдод намозидан кейин айтиб чиқаман:
📿 1. "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ" 100 марта.
📿 2. "Аллоҳумма солли ъала саййидинаа Муҳаммадин ва ъалаа олиҳи ва саҳбиҳи ва саллим" 100 марта.
📿 3. "Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар" 100 марта.
📿 4. "Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм" 100 марта.
📿 5. "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳи" 100 марта.
📿 6. "Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакийл" 100 марта.
Бу нарсани айтишга тахминан 20 минут ёки ундан бироз кўпроқ вақт кетади холос. Сиз бу зикрларни айтинг, уёғини Аллоҳга ҳавола этинг. Ўзининг мадади, ёрдамини ато этиш Унга хосдир.
✍️ Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий.

Қуръон ёдлашни истаганларга насиҳат:
Миқдорни (ёдланадиган оятлар миқдорини) камайтиринг, такрорни кўпайтиринг, тўхтовсиз бардавом бўлинг, истиғфорни лозим тутинг, гуноҳларни енгиллатинг ва яхшиларни дўст тутинг.
Устоз Аҳмад Исо Маъсаровий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Миқдорни (ёдланадиган оятлар миқдорини) камайтиринг, такрорни кўпайтиринг, тўхтовсиз бардавом бўлинг, истиғфорни лозим тутинг, гуноҳларни енгиллатинг ва яхшиларни дўст тутинг.
Устоз Аҳмад Исо Маъсаровий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗЛАРНИ ҚОЛДИРМАЙ ЎҚИШНИ ТАДБИРИНИ ҚИЛИШ
#намоз
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Намозни кечиктириб ўқишни қабр азобига ва қиëматдаги жавоби оғирлигини ўқиб қолдим. Лекин касбим сабабли (харбийман) аср ва шом намозларини мунтазам қазо қилиб ўқимоқдаман. Қазо намозларимнинг ажри қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Аллоҳ шундай Зотки астойдил ёлвориб сўрасангиз аср ва шомни ҳам ўқишни имкониятини бера олади. Бу нарса Аллоҳга ҳеч қандай қийин эмас. Инсонлар бирор валий зотдан каромат содир бўлишини энг энг буюк нарса деб биладилар. Аслида сизни ҳолатингизда аср ва шомларни қолдирмай ўқишни тадбирини қилиш мингта кароматдан устун туради.
Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/156968)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

НАМОЗДА ЖАҲРИЙ ВА МАХФИЙ ҚИРОАТ
#намоз
❓CАВОЛ: Баъзан уйда ёлғиз намоз ўқишимга тўғри келади. Шунда Бомдод, Шом ва Хуфтоннинг фарз намозларини ўқиётганда Фотиҳа ва Зам сурани овоз cиқармай ўқиса яъни фақат ўзим эшитадиган даражада ўқисам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда жаҳрий ёки махфий деган ҳукмлар қироат яъни Фотиҳа ва зам сурага тегишлидир ва бу фарз намозларида баъзан вожиб, баъзан эса ихтиёрли бўлади. Намозда лаб тил ёрдамида ҳарфларни талаффуз қилиш бу намоздаги барча зикр тасбеҳлар, қироату дуоларга тегишли. Бунда ўзи эшитар даражада пичирлаб ўқиш назарда тутилган. Ўзи эшитмасада тили қимирлаб ҳарфларни тўғрилаб айтишни ҳам жоиз деган уламолар бор.
Демак, Бомдод, Шом, Хуфтон намозларини фарзларининг аввалги икки ракатида Фотиҳа ва зам сурани овоз чиқариб ўқиш жамоат билан ўқилганида имомга вожиб бўлади, ёлғиз ўқиётиган намозхонга эса ихтиёрли бўлади. Пешин ва Аср намозларида ҳаммаси ичида ўқилади. Ичида, махфий дегани ҳарфларни тил ва лаб ёрдамида талаффуз қилмасдан дегани эмас. Махфийни чегараси ўзи эшитмоғидир. Жаҳрий эса энг камида ёнидагилар эшитмоғидир. Намоздаги дуолар жаҳрий ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

ЖУМА НАМОЗИНИНГ ҚАЗОСИ ЎҚИЛАДИМИ?
#намоз
❓CАВОЛ: Жума намозини ўқий олмаган киши уни қазосини ўқийдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жума намозини ўқий олмаган киши уни қазосини ўқимайди, балки уни ўрнига пешин намозини ўқийди. Агар жума намозига узрсиз чиқмаган бўлса, қаттиқ гуноҳкор бўлади. Жума намозига бормаслик учун қуйидаги нарсалар узр ҳисобланади: Жума намозига чиқа олмайдиган даражадаги касаллик, кўзи ожизлик ва мусофир бўлиш. Бундай узрлар топилмасдан туриб, жума намозига чиқмаган кишининг оқибати жуда ёмон бўлиши ҳақида ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
مَن ترَكَ الجمعةَ ثلاثَ مرَّاتٍ تهاونًا بها، طبَعَ اللهُ على قلْبِه (رواه الإمام الترمذي عن أبي الجعد الضمري رَضِيَ الله عَنْهُ)
яъни: “Ким жума намозини бепарво бўлиб уч марта тарк этса, Аллоҳ таоло унинг қалбини муҳрлаб қўяди” (Имом Термизий ривояти).
Имом Дорамий ушбу ҳадисни “Ким жума намозини бепарво бўлиб тарк этса, Аллоҳ таоло унинг қалбини муҳрлаб қўяди” деб “уч марта” калималарисиз ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадиси шарифдаги “қалбини муҳрлаб қўяди” деган жумлани уламоларимиз: “Қалби яхши ва савобли ишларга мойил бўлиши қийинлашади”, — деб шарҳ қилганлар.
Шундай экан, шаръий узр бўлмаган пайтда албатта жума намозига боришимиз зарур ва фарз бўлади. Мабодо, шаръий узрсиз жума намозига бормаган бўлсак, тезлик билан тавба қилиб, бу гуноҳни қайта қилмасликни қасд қилишимиз керак бўлади. Валлоҳу аълам.

#савол_бериш
Диний масалада саволингиз борми?
Қилмоқчи бўлган ишингиз бидъат эмасмикин деб шубҳаланмоқдамисиз?
Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:
👉 @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot
P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.
© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди имомлари

ЎЛГАНЛАРГА АТАБ ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ
#Қуръон #қабристон
Албатта, Қуръон тиловати энг афзал ибодатлардан бўлиб, у билан мусулмон банда Роббига яқин бўлади. Қуръон қироати инсонга манфаатли бўлиб, хоҳ вафотидан кейин бўлсин, хоҳ манзилида ёки уйида бўлсин, хоҳ жанозадан кейин ёки олдин бўлсин ёки қабр олдида бўлсин, бу нарса шаръий ҳукмда жоиз ҳисобланади ва Аллоҳнинг фазли билан маййитнинг қабрида азобдан енгиллашишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар бериб, вафот этган кишиларга Қуръон қироат қилишга ундаганлар. Ул зот: «Бирор маййитга Ёсин сураси ўқилса, енгиллик бўлади», деб айтганлар. Албатта, ушбу қироатда тиловат одобларига амал қилиб, ҳарфларни ўз махражидан чиқариш керак.
Ҳанафий мазҳаби уламолари маййитга ҳам, тирикларга ҳам Қуръон қироатининг савоби етиб бориши жоизлигини айтишган. «Ҳидоя», «Бадоиъ», «Баҳр» ва бошқа китобларда бу ҳақда айтилган.
Шунингдек, шофеъий мазҳаби уламолари ҳам агар ўқувчи Аллоҳдан сўраса, қироатнинг савоби маййитга етиб боришини айтишган.
Ибн Абу Зайд «Рисола» китобида Ибн Фарҳундан ривоят қилиб айтишларича, моликий мазҳаби имомлари ҳам маййитга қироатнинг савоби етишини нақл қилишган.
Ҳанбалий мазҳаби фақиҳларидан Ибн Қудома «Муғний» китобида: «Маййит барча қурбат бўлувчи нарсалардан манфаат олганидек, Қуръон қироатидан ҳам манфаат олади. Демак, инсон қандай қурбат қилса ҳам, савобини маййитга бағишласа, Аллоҳнинг изни билан манфаат олади», деган.
Ибн Қудома Маъқал ибн Ясордан қилган ривоятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўликларингизга Ёсин сурасини ўқинглар», деганлар.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Қуръон тиловати маййитга, хоҳ у маййит қабрда бўлсин ёки ундан узоқда бўлсин, жоиздир. Аллоҳнинг изни билан савоби маййитга етиб боради. Хусусан, қори қироатининг савобини маййитга бағишласа».
☝️ Аммо бунинг ягона шарти бор: қори (қироат қилувчи) холисан лиллаҳ тиловат қилиши ва ҳар қандай тамадан холи бўлиши керак. Ҳақ ёки бошқа бир манфаатлар эвазига хатми Қуръон буюришнинг ва буюртма асосида тиловат қилишнинг на ўликка, на тирикка савоби бор.
📚 “Ихтилофлар, сабаблар ечимлар” китобидан олинди

ТАЛОҚ КӮЙГАНИНИ АНИҚ БИЛМАСЛИК
#оила #илм
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бир киши бор, қаттиқ тушкунликка тушиб қолган, талоқ қоидаларини ӯрганиб тушкунлика тушди. Айтишича қаердадур талоқ деб қӯйганман, кӯнглим сезябди деябди, гумони ғолиб чиқябди экан. Неча марта айтганини хам аниқ билмайди, балки 2 марта. 3-5 балки 10 марта айтган бӯлишим хам мумкин демоқда. Шу инсонди хукми кандай шариатда? У инсон нима қилсин?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда уйланувчи йигитлар эътибор берадиган нарсаси бир кунда ҳавога совуриладиган ва кўпинча гуноҳ сотиб олинадиган ишлар бўлмоқда. Аслида эса ҳар бир уйланадиган йигит ва қизга никоҳ ва талоқ илмини билишлари фарзи айндир. Никоҳдан олдинги текширувдан ўтишлар каби бу илмларни ҳам ўрганган ёки ўрганмаганлигини текширишни йўлга қўйиш шарт. Акс ҳолда инсон умр бўйи гуноҳ ботқоғига ботиб яшайди ва охиратдаги манзили ҳам шунга яраша бўлади. Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ва гувоҳлар ҳузурида кўриш керак. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/72240)

УЙ МЕНИКИМИ
#мерос
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ ота-онам ҳаёт ва шу ҳаётлик чоғларида менга яшаб турган уйимизни ҳадия қилип қонунан номимга ўтказиб беришти (чунки кўп ишлар мени бўйнимда). Менинг ака ва укам бор (вояга еткан) уларга яна бир каттароқ уйимизни бўлип беришмоқчи. Менинг номимга қонунан ўтказиб беришкан уй шарий жихаттан ҳам меникими? Эртага мерос пайти ҳақ ҳуқуқлар чалкашиб кетмаслиги учун сўраяпман.
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳужжатда мулк бир кишининг номида, шаръан эса бошқага тегишли бўлиши ҳам мумкин. Ота-онангиз уйни ташқарисида “сенга ўша уйни ҳадя қилдик”, дейишсин ва бунга икки кишини гувоҳ қилиб қўйинг. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/216101)

🏫 ДАРС ВАҚТИДА НАМОЗ
#намоз
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бир дўстим бор, у олийгохда ўқийди. Ўқиш вақти 9:00 дан бошланиб соат 16:00 гача хам ўқийди. Бу вақт оралиғида уйга боргунича пешин ва аср намозлари қазо бўлиб қолади. Айтингчи дўстим дарс вақтида стулга ўтириб юзи билан ишора қилиб намозини ўқиши мумкунми?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аввало у пайтда аср қазо бўлмайди. Шомгача ўқиб олса бўлди. Пешинни эса фарзини ўзини бўлса ўқиб олсин. Ким қаттиқ қасд қилса Аллоҳ таоло унинг мададкори бўлиши аниқ. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/75578)

ҚАРЗДОР ҲОЛАТИДА ДУНЁДАН ЎТИШНИНГ ХАТАРЛАРИ ҲАҚИДА
#қарз
❓CАВОЛ: Отам бир тадбиркор инсонга қайтариб бериш шарти билан иши учун катта миқдорда пул қарз бергандилар. Минг афсуслар бўлсинки, у инсон фирибгар бўлиб чиқди. Айтингчи, шунақанги инсонларнинг Қиёмат куни ҳукми ва қабрдаги ҳолати қандай бўлади? Қандай қилиб шу инсондан пулимизни олсак бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло "Нисо" сурасида марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَأْكُلُواْ أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ
«Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг» (29-оят).
📗 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда: “Мўминнинг руҳи то адо этилмагунча, қарзига боғлиқ бўлиб туради”, деганлар.
Бошқа ҳадисларда айтилишича, маййит ҳатто шаҳид бўлса ҳам, қарзи туфайли ўз даражасига эриша олмай туради. Фақат яқинлари унинг қарзини адо этганларидан кейингина шаҳидларга ваъда қилинган мартабаларга эришади.
Фараз қилайлик, қарзи бор, аммо уни узишга ортида бирор нарсаси йўқ одамнинг ҳоли нима бўлади? Бундай ҳолда вафот этган одам Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги энг катта гуноҳ бўлмиш ширкдан кейинги ўринда турадиган гуноҳни қилиб ўлган бўлади. Бунга далил қуйидаги ҳадисдир:
عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ أَعْظَمَ الذُّنُوبِ عِنْدَ اللهِ أَنْ يَلْقَاهُ بِهَا عَبْدٌ بَعْدَ الْكَبَائِرِ الَّتِي نَهَى اللهُ عَنْهَا أَنْ يَمُوتَ رَجُلٌ وَعَلَيْهِ دَيْنٌ لَا يَدَعُ لَهُ قَضَاءً». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ
📗 Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳнинг наздида Аллоҳ қайтарган кабира гуноҳлардан кейинги энг оғир гуноҳ бир кишининг зиммасидаги қарзини узишга нарса қолдирмай ўлиб, У Зотга рўбарў бўлишидир", дедилар". (Имом Абу Довуд ривояти).
Бировдан олган қарзини узмасдан ёки уни узишга имкон қолдирмасдан ўлиб кетишдан оғир нарса йўқлигини баён қилиш учун бу сўзлардан ортиқ ифода топилмаса керак.
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَا يُصَلِّي عَلَى رَجُلٍ مَاتَ وَعَلَيْهِ دَيْنٌ، فَأُتِيَ بِمَيِّتٍ، فَقَالَ: «أَعَلَيْهِ دَيْنٌ؟» قَالُوا: نَعَمْ دِينَارَانِ، قَالَ: «صَلُّوا عَلَى صَاحِبِكُمْ»، قَالَ أَبُو قَتَادَةَ: هُمَا عَلَيَّ يَا رَسُولَ اللهِ، فَصَلَّى عَلَيْهِ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَلَمَّا فَتَحَ اللهُ عَلَى رَسُولِهِ قَالَ: «أَنَا أَوْلَى بِكُلِّ مُؤْمِنٍ مِنْ نَفْسِهِ، فَمَنْ تَرَكَ دَيْنًا فَعَلَيَّ قَضَاؤُهُ، وَمَنْ تَرَكَ مَالًا فَلِوَرَثَتِهِ». (رَوَاهُ الامام الترمذي)
📗 Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зиммасида қарзи бўла туриб ўлган одамга жаноза намози ўқимас эдилар. Бир маййит олиб келинди. У Зот: "Унинг зиммасида қарз борми?" дедилар. "Ҳа, икки динор", дейишди. "Соҳибингизга ўзингиз жаноза ўқинг", дедилар. "Ўша икки динор менинг зиммамга, эй Аллоҳнинг Расули", деди Абу Қатода. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у(маййит)га жаноза ўқидилар. Аллоҳ Ўз Расулига фатҳ ато қилганидан кейин: "Мен ҳар бир мўмин учун унинг ўзидан ҳам яқинман. Ким қарз қолдирса, уни адо этиш менинг зиммамда. Ким мол тарк қилса, меросхўрларига", дедилар". (Имом Термизий ривояти).
Бу ҳадиси шариф зиммасида қарзи бўлатуриб ўлиш ўзига яраша муомала талаб қилишини кўрсатади.
وَلِلنَّسَائِيِّ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَوْ أَنَّ رَجُلًا قُتِلَ فِي سَبِيلِ اللهِ ثُمَّ أُحْيِيَ، ثُمَّ قُتِلَ ثُمَّ أُحْيِيَ، ثُمَّ قُتِلَ وَعَلَيْهِ دَيْنٌ مَا دَخَلَ الْجَنَّةَ حَتَّى يُقْضَى عَنْهُ دَيْنُهُ
📗 Насоий қилган ривоятда: "Менинг жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар бир киши Аллоҳнинг йўлида қатл қилинса, сўнг тирилтирилса, яна қатл қилинса ва тирилтирилса, сўнг яна қатл қилинса-ю, унинг зиммасида қарзи бўлса, қарзи адо этилмагунча жаннатга кирмас", дейилган. Валлоҳу аълам.

ЁНИДА НОН ОЛИБ ЮРИШ
#бидъат
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Уйдаги катталарнинг нонга бўлган муносабатларидан манда шубха уйғонди. Яни нон шерик бўлади деб чиллали чақалоқнинг ёнига қўйиб қўйишади шомдан кейин кўчага чиқмоқчи бўлган катталарга 1 тишлам нон оволинг шерик бўлади, узоқ йўлга отланган инсонга хам нон бериб юборишади. Шу нарсаларни қилиш ширк амал эмасми?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Балки ит чиқиб қолса итга ташлаш учундир. Нон сақлайди деган эътиқоддан жуда ҳам эҳтиёт бўлиш керак. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/214610)

🚘 КСЕНОН ЁРИТУВЧИ
#ҳалол_ҳаром
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ўзбекистонда жуда кўк рангли ксенон қўйганлар чироқ ёритгичи кўпайган. Бу одамлар гуноҳ қилишмоқдами? Улар бошқа қарама қарши хайдовчиларга кўзига кўк ёритгичи билан салбий таъсир қилади. Бу гуноҳми?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Заррача бўлсада ўзгаларга озор бериб зарар етказиш зулм ҳисобланади. Зулм эса шаръан ҳаром.
عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالُوا: يَا رَسُولَ الله، أَيُّ الْإِسْلَامِ أَفْضَلُ؟ قَالَ: «مَنْ سَلِمَ الْمُسْلِمُونَ مِنْ لِسَانِهِ وَيَدِهِ». تحفة: 9041
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, Исломдаги қайси (амал) афзал?» дейишди. У зот: «Қўли ва тилидан мусулмонлар омонда бўлган киши(нинг амали)», дедилар».
📚 (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Валлоҳу аълам!!
(https://savollar.islom.uz/s/39930)

#қазо
📌 Агар қазо намозларни масжидда ўқидиган бўлса, қазо қилганини изҳор қилмаслик учун азон ҳам такбир ҳам айтмай, худди нафл намоз ўқиётгандек қазоларини ўқийди.
Қазо намозларини қолган ёки қолмаганини билмаган киши тўрт ракъатли намози қазоларини 3-4-ракъатларига ҳам зам сура қилади. Сабаби, қазолари тугаган бўлиб нафл ўқиётгани бўлиши мумкин. Нафлларда эса тўрттала ракъатга ҳам зам сура қилиш вожиб.
Лекин қазоларининг ададини қанчалигини аниқ билган одам 3-4-ракъатларга зам сура қилмайди.

Аудио Қуръон:
📌 1. Тўлиқ 114 та сура
📌 2. Пораларга бўлинган ҳолда 30 пора Қуръон
Устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов (Булбул қори)

⏳ ҚАЗО НАМОЗЛАРИНИ ЎҚИШ ШАРТМИ
#қазо #намоз
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен 37 ёшимда намоз ўқишни бошладим. 37 ёшимгача бўлган даврдаги ўқимаган намозларни қазо сифатида ўқиб адо этишим шартми?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳа. Қазосини ўқишингиз шарт. Қазо намоз тўғрисидаги масалалар бугунги кунимиздаги энг долзарб масалалардан бири саналади. Мўмин-мусулмонлар ўртасида, минг афсуски, бу маънода тушунмовчиликлар ҳам бор.
☝️ Бир тоифа кишилар орасида «одам умр бўйи намоз ўқимай юрган бўлса-ю, кейин тавба қилиб, тарийқат шайхларидан бирига қўл бериб, мурид бўлса, аввалги ўтган намозларини ўқимай қўйса, жоиз, улар елкасидан соқит бўлади, ўша шайхга қўл берган, тавба қилган кунидан бошлаб ўқийверади», деган мутлақо нотўғри, шариатга тўғри келмайдиган фикр тарқаб қолган. Бу гапни ҳеч ким айтмаган, ҳеч қачон айтмаган, ҳеч қаерда айтмаган. Афсуски, фақат бизда ҳозирда шу гап бўлиб турибди. Биз бу ҳолатни муолажа қилишимиз, тузатишимиз керак.
✍️ Ибодатни ўз вақтида бажаришни «адо» дейилади. Вақти ўтиб кетгандан кейин бажаришни «қазо» дейилади. Намоз фарз, Аллоҳнинг ҳаққи, бу ҳақни бекор қилишга ҳеч кимнинг имтиёзи йўқ. Аллоҳ таоло буюрган ибодатни ўз вақтида адо этиш лозим ва лобуд. Адо этолмай қолган инсон эса, уни қазо қилиши шарт.
✍️ Намознинг қазоси «Қазо – адо кабидир» қоидасига кўра бажарилади. Намознинг қазосини ўқиётган киши уни ўз вақтида адо қилганда қандай ўқийдиган бўлса, худди шундай ўқийди. Шунга кўра, сафарда ўқимай қолдирган намозини – мусофир бўлсин, муқим бўлсин – қаср қилиб ўқийди. Худди шунингдек, ҳазарда – муқимликда қолдирган намозини сафарда қазо қилса ҳам, тўлиқ адо этади.
Намознинг фақат фарзлари ва Витр вожиб намози қазо қилинади. Суннат намозлар қазо қилинмайди.
📌 Қазо ўқимоқчи бўлган инсон ҳар бир кундалик фарз намозидан олдин ўша намознинг қазосидан ҳам ўқиб борса, ҳар куни бир кунлик қазо бажарган бўлади. Ёки куннинг ё кечанинг маълум бир вақтини ажратиб олиб, бир йўла тартиб билан: Бомдод, Пешин, Аср, Шом, сўнгра Хуфтон ва Витрни қазо қилса ҳам бўлади. Бунда агар иккитадан қазо намоз ўқиса, икки кунлик қазо намози соқит бўлади. Мана шу зайлда, ойлар, йиллар давомида бир неча йиллик қолдирилган намозларни қазо қилиш мумкин.
Мана бу савол бераётган ўқувчимизга ўхшаб ўн йил, ундан ортиқ ёки кам муддатдаги кўплаб намозларни тарк қилган кишилар ушбу тартибга амал қилишлари керак.
Ҳозирда баъзи бир инсонлар «шунча йилдаги намозни қандай қилиб ўқиб, тугатиб бўлади», деган даъво билан, аввалги нотўғри йўлдаги тоифадагиларга ўхшаб, «ўқимаса ҳам бўладими?», деган саволни ўртага ташлашади ва буни оқлаш учун турли баҳоналарни ахтаришади. Ана шундай баҳоналардан бири, «Биз аввал жоҳилиятда эдик, мусулмон эмас эдик, энди мусулмон бўлдик», деган баҳона. Қандай тиллари боради бу гапни айтишга, инсон умуман тасаввурига ҳам сиғдира олмайди.
Ундан кўра: «Мусулмон эдик, гуноҳкор мусулмон бўлган эдик, тарки фарз қилган мусулмон, бенамоз мусулмон бўлган эдик. Энди ўша қазо намозларни ўқиб қўяйлик», дейишса, мана шу гўзал эмасми?! Агар мусулмон бўлмаган бўлишса, аввалда жоҳил, кофир, мушрик бўлган бўлишса, орадаги фарзандлари нима бўлади?! Аёли ёки эри билан ўтказган шунча умри нима бўлади?! Озми-кўпми дини-диёнати, қилган эътиқоди, баъзи бир амаллари нима бўлади?!
☝️ Мана бу тарафларини ҳам ўйлаш керак. Дангасалик қилиб қазо намозидан қочиб, қандайдир шайх ё пирни сабабчи қилиш ёки ўзини кофир, мушрик қилиб олишдан кўра, тавба қилиб, қазо намозларини ўқиб боравериш керак. Қабул қиладиган, унинг ҳисоб-китобини оладиган – Аллоҳ таолонинг Ўзи.
Иккинчи бир томондан, ҳисоблаш машинасини олиб, тарк қилинган намозларни йилликка кўпайтириб, қанчадир катта бир сонни чиқариб олгач, «ҳўҳ-ҳў, буни қандай адо этаман энди?» деб, бошқа барча турмуш ишларини, ташвишларини ташлаб қўйиб, уйдан чиқмасдан намоз ўқиб ўтириш ҳаракатидагилар ҳам бор. Бу ҳам тўғри эмас.
(https://savollar.islom.uz/s/104517)

МАҲРИНИ БЕРМАЙ ОЛАМДАН ЎТСА
#маҳр
❓CАВОЛ: Эр аёлининг маҳрини бермай оламдан ўтган бўлса, фарзанди отасининг ўрнига берса бўладими? Агар бўладигон бўлса онасига нима деб беради?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маҳр ҳам эрнинг зиммасидаги адо қилиниши зарур бўлган ҳақлардан биридир. Адо қилинмаган маҳрнинг насия қисмининг адо қилиш муддати эр-хотинлардан бирларининг ўлими ёки ўртага талоқ тушиб ажрашилганда етиб келган бўлади. Шунинг учун эр маҳрни бермасдан вафот этиб кетган бўлса ва марҳумнинг уй-жойи, машинаси, чорва ҳайвонлари, пул ва бошқа нарсалардан иборат мол-дунёлари бўлса, ўшаларни меросхўрларга беришдан олдин барча қарзлари, жумладан хотиннинг маҳри ҳам узилиши шарт. Агар ҳеч нарса қолдирмаган бўлса ёки қолдирган моли етарли бўлмаса, у ҳолда ўғли ёки бошқа меросхўрлар истаса, отамизнинг маҳрлари учун, деб адо қилиб қўйишлари мумкин. Адо қилмасалар, қиёматга қолади. Валлоҳу аълам.