Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таровеҳ намозининг тарихи.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#савол_бериш

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:

👉  @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot


P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.

© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди
🧕 ЭМИЗИКЛИ БОЛАСИ БОР АЁЛ ВА РЎЗА
#рўза

CАВОЛ: Бир ярим ёшли эмизикли боласи бор аёл боласининг ҳаққини бериб икки ёшгача эмизиш керакми ёки рўза тутгани афзалми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир ярим ёшли бола одатда овқат ея олади. Шу сабабли онаси рўза тутса, болага зарари тегмайди. Бу ҳолатда она рўза тутиши фарз бўлади. Икки ёш бу – боланинг эмизиш муддатининг тўлиқ бўлишидир. Эр-хотин ўзаро келишиб, бу муддатдан олдин сутдан чиқариши ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🤲 САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ДУОЛАРИНИ БИР КИШИ ҚИЛСА ЕТАРЛИМИ?
#рўза

CАВОЛ: Саҳарлик ва ифторлик дуоларини кўпчилик бир дастурхон атрофида ўтирганда, хамма ўзи учун қиладими ёки бир киши овоз чиқариб ўқиса етарлими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саҳарликда қилинадиган дуо аслида ният қилиш бўлгани учун уни ҳамма ўзи қилиши шарт. Ифторликдаги дуони бир киши қилиб, қолганлар омин деб туришса ҳам жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
💉 УКОЛ ОЛИШ РЎЗАНИ БУЗАДИМИ?
#рўза

CАВОЛ: Укол олиш билан рўза бузиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Замонамиздаги кўпчилик уламолар томирдан укол олиш рўзани бузади, дейишган. Чунки томирдан юборилган дори қон томир орқали жавфга – одамнинг ички аъзоларига тарқалади. Бу эса шариатимиз бўйича рўзани бузуилишига олиб келади. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу:

"إنما الإفطار مما دخل وليس مما خرج" (رواه أبو يعلى الموصلى)

“Рўзанинг очилиши баданга кирган нарса сабабидандир, бадандан чиққан нарса сабабидан эмас”, - деганлар (Абу Яъло ривояти).

Мушак(мускул)га қилинган укол эса ундай эмас. Яъни, игна орқали юборилган дори жавф – одамнинг ички органига етиб бормайди, балки мушак орқали таъсир қилади. шунинг учун мушакдан қилинган укол рўзани бузмайди.

Шундай бўлсада, баъзи уламолар эҳтиёт юзасидан мушак орқали қувват бўлувчи уколлардан тийилиб туриш кераклигини таъкидлайдилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🤲 ОҒИЗ ЁПИШ ВА ОҒИЗ ОЧИШ ДУОЛАРИ
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Саҳарлик қилганда ва оғиз очганда ўқиладиган дуоларни ўзбек тилида айтса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/100110)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
1-2 МИНУТ ОЛДИН ОҒИЗНИ ОЧСА
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Рўзада оғиз очиш вақтини айни ўзини вақтида очолмаганлар учун 1 ёки 2 минут олдин очган яхшими ёки кейин?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! 1-2 минут олдин очса рўза рўза бўлмайди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/142342)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#эслатма

📌 Фуқаҳоларимиз ҳожатга кирганда боши ёпиқ ҳолатга бўлишни мустаҳаб деганлар. Моҳир дам солувчилар: “Одатда жинлар инсон ичига инсонларни нопок, зикрдан ғафлатда қолган, гуноҳ ишларга машғул бўлган ҳолларида киришга ҳаракат қилади” дейишган.
Жиндан сақланишнинг энг осон йўлларидан бири ҳожатга киришдан аввал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берган “Аллоҳумма инни аъузубика минал хубси вал хобааис”ни ўқишдир. Жинлар ҳам ушба дуо ўқилганда инсонга яқинлаша олмаслигини айтишган. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
КИМЛАР РЎЗА ТУТМАСЛИГИ МУМКИН?
#рўза

САВОЛ: Кимларга рўза тутмасликка рухсат берилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Касал ёки мусофир кишилар, ҳомиладор ёки эмизикли аёллар, рўза тута олмайдиган қарияларга рўза тутмасликка рухсат берилган. Қуръони каримда: “Бас, сизлардан кимки бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардандир. Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир...”, дейилган (Бақара сураси 184-оят).

Рўза тутса, касаллиги зиёда бўлишидан қўрққан бемор, рўза тутмайди. Сафардаги кишига рўзаси зарар қилмаса, рўза тутгани афзал. Лекин рўза тутмаса ҳам узрли ҳисобланади, гуноҳкор бўлмайди.

Ўзи ёки бола (ҳомила)сига зарар етишидан қўрққан эмизикли ёки ҳомиладор аёл ҳам, рўза тутмайди. Рўза ўзига ёки боласига зарар қилмайдиган эмизикли ва ҳомиладор аёллар, албатта, рўзани қолдирмай тутадилар. Юқорида саналган узрли кишиларнинг барчаси Рамазондан кейин имкон бўлиши билан қолиб кетган кунларнинг рўзасини тутиб берадилар.

Рўза тута олмайдиган қариялар фидя, яъни, Рамазоннинг ҳар кунига бир мискинга бир кунлик таом ёки унинг қийматини берадилар. Рўза тута оладиган қариялар одатдагидек рўза тутаверадилар.

Ҳайз ва нифос кўрган аёллар ҳам узрли кунларида рўза тутмайдилар. Пок бўлишлари билан рўзани тутиб бошлайдилар. Қолиб кетган кунларни Рамазондан кейин тутишади. (“Ҳидоя”, “Ихтиёр”, “Фатҳу бобил иноя” китоблари).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🗓 РЎЗАНИНГ БУЗИЛИШИ ИККИ ХИЛ БЎЛАДИ.

📌 Биринчиси – қазо ва каффоратни вожиб қиладиган ҳолатлар.
📌 Иккинчиси – фақат қазони вожиб қиладиган ҳолатлар.

Қазо ва каффорат вожиб бўладиган ҳолатлар. Каффорат Рамазоннинг ҳурматини оёқости қилингани учун вожиб бўлади. Рамазоннинг фарз рўзасини адо қилишни ният қилиб рўза тутган одам уни ўз ихтиёри билан, мажбурлашсиз ва шаръий узрсиз қасддан очиб юборса, ҳам қазосини тутади, ҳам каффоратни адо этади. Лекин Рамазоннинг қазосини ёки бошқа рўзаларни қасддан бузса каффорат вожиб бўлмайди.

🏷 Каффорат қуйидаги ҳолатларда вожиб бўлади:

♦️ 1. Ғизо ёки шу каби нарсани шаръий узрсиз ейиш. Одатда озуқа сифатида тановул қилинадиган барча нарсалар ғизога киради. Дори, папирос, сигара, афюн, наша ва шунга ўхшаш нарсалар ҳам ғизо тоифасига киради. Ушбу ҳолатларда рўзасини очган одам ҳам қазосини тутади, ҳам қул озод қилиш ёки олтмиш кун кетма-кет рўза тутиш, унга қодир бўлмаса, олтмиш мискинга таом бериш билан каффоратни адо қилади.

♦️ 2. Бировни ғийбат қилгани, қон олдиргани, шаҳват билан ушлагани ёки ўпгани, қучоқлашиб ётгани, мўйлабини мойлагани сабабли «рўзам очилиб кетди» деб ўй лаб, қасддан еб-ичиб юборган одам ҳам қазо тутади, ҳам каффоратни адо қилади (Лекин фақиҳ киши «рўзанг очилибди» деб фатво берса, бундан мустасно. Унда фақат қазо тутади, каффорат вожиб бўлмайди).

♦️ 3. Оғзига кирган ёмғир сувини, хотинининг тупугини лаззат учун ичига ютса, кесакхўр одам кесакни ютиб юборса, ҳам қазо тутиб, ҳам каффорат адо қилади.

♦️ 4. Фарж шаҳватини тўла равишда қондириш. Бунда маний тўкилмаса ҳам қазо ва каффорат вожиб бўлади. Жумҳур уламолар: «Жимоъда қатнашгани учун аёл киши ҳам каффорат беради», дейишган.

♦️ 5. Аёл киши ёш боланинг ёки мажнуннинг ўзига яқинлик қилишига имкон берса, унга ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади.

🏷 Қазо тутиш лозим бўладиган, каффорат лозим бўлмайдиган ҳолатлар:

🔹 1. Ғизо саналмаган ва ғизо тоифасига кирмайдиган нарсани тановул қилиш. Бунда одатда ғизо саналмайдиган ва инсон таъби ейишга мойил бўлмайдиган нарсалар кўзда тутилган. Мисол учун, рўзадорнинг хом гуруч, хамир, бирор нарса аралаштирилмаган ун каби нарсаларни ейиши.
🔹 2. Пишмаган мевани ейиш.
🔹 3. Тишлари орасида қолган нўхатдан катта нарсани ютиб юбориш.
🔹 4. Данак, пахта, қоғоз, тери ейиш.
🔹 5. Тош, темир парчаси, тупроқ, тангага ўхшаш нарсаларни ютиб юбориш.
🔹 6. Қасддан ичига исириқнинг тутуни каби тутун киритиш.
🔹 7. Эркак кишининг орқасидан, бурнидан, томоғидан ва аёл кишининг олдидан сув ёки дори киритилиши.
🔹 8. Қулоққа мой томизилса ҳам рўза очилади. Сув томизилса очилмайди.
🔹 9. Қасддан оғзи тўлиб қайт қилса ҳам қазо тутилади. Агар беихтиёр, оғзи тўлмай қайт қилса ёки таом эмас, балғам қайт қилса, рўза очилмайди.
🔹 10. Ғизо ва доринини беморлик, сафар, мажбурлаш, адашиш, бепарволик ёки шубҳа каби шаръий узрлар билан тановул қилса, рўза очилиб, қазоси тутилади.
🔹 11. Оғиз чайилаётганда беихтиёр ичига сув кетиб қолса, рўза очилади ва қазо тутилади.
🔹 12. Бошдаги ёки қориндаги жароҳатга қўйилган дори ичига ёки димоғига кетиб қолиши.
🔹 13. Ухлаб ётган одамнинг қорнига сув киритиб юборилса, рўзаси очилади.
🔹 14. Аёл киши хизматга ярамай қоламан деб таом еса ҳам рўзаси очилиб, қазосини тутади.
🔹 15. Рўзадорлигини унутган ҳолда таом еса ёки жимоъ қилса, рўзаси очилмайди. Аммо бунинг ҳукмини билмай, «бўлар иш бўлди» деб, яна таом еса ёки жимоъ қилса, қазо рўза тутиб бериш лозим бўлади.
🔹 16. Рўза тутишга кечаси эмас, кундузи ният қилиб, кейин «бу ниятим тўғри бўлмаса керак» деган шубҳа билан таом ейилса, рўза очилади ва қазо тутиш вожиб бўлади.
🔹 17. «Ҳали тонг отмаган бўлса керак» деб, еб-ичган ёки жимоъ қилган одам тонг отиб бўлганини билиб қолса, рўзасининг қазосини тутади.
🔹 18. «Қуёш ботган бўлса керак» деб, еб-ичган ёки жимоъ қилган одам қуёш ботмаганини билиб қолса, рўзасининг қазосини тутади.
🔹 19. Шаҳватини тўлиқ бўлмаган ҳолда қондирса ҳам фақат қазо тутади.
🔹 20. Қучоқлаш, ўпиш ва шунга ўхшаш ишлар туфайли маний тўкилса, рўзанинг қазоси тутилади.
🔹 21. Ухлаб ётган аёлга жинсий яқинлик қилинса, ўша аёл ҳам қазо тутади.
🔹 22. Рўзадор киши орқасига пахта, латта ва шунга ўхшаш нарсаларни киритса ҳам рўзаси очилиб, қазосини тутади.
🔹 23. Рамазон рўзасидан бошқа рўзасини очиб юборган кишига фақат қазо тутиш вожиб бўлади, каффорат вожиб бўлмайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

📚 Мўминнинг қалқони китобидан

🌐 Улашинг: @nurli_yol
РЎЗАДА ҒУСЛ
#рўза

CАВОЛ: Ассаламу алайкум! Савол 1: рўзадор одам ғусл қилса рўзаси очилмаслигини билдим, аммо ғусул вақтида бурунни мияси ачишгунча сув тортадими? Ёки номига чайқаса бўлаверадими? 2: Агар ғуслдаги оғзи ва бурнини ювиш вақтида томоғидан озгина сув кетса рўзаси очиладими? 3: Ўзи рўзадор одам бурун ва оғизни ғусл вақтида кандай ювиши лозим?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Оғиз ва бурунга сув олиб чайиш ғуслнинг фарзларидан саналади. Буруннинг юмшоғ жойи тугаб қаттиқ жойи бошланган жойигача ювиш фарз. Оғизнинг ҳамма жойига сув етказиш ҳам фарз. Бу иккиси номига ювиш билан ҳам адо бўлади. Оғизни ғарғара ва бурунни ачиштириб ювиш мустаҳаб. Рўзада ўша мустаҳабни тарк қилиб турилади. Мабодо оғиз ёки бурун орқали томоқдан ичкарига озгина сув ўтиб кетса ҳам рўза очилади. Валлоҳу аълам.

(https://savollar.islom.uz/wparxiv/38930)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
РЎЗАДОР ОҒИЗ ОЧИШ ДУОСИНИ ЎҚИМАСДАН НАРСА ЕСА
#рўза

CАВОЛ: Агар рўзадор инсон ифторлик вақти оғиз очиш дуосини ўқимасдан туриб нарса еб юборса рўзаси ҳисобга ўтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, ўтади. Оғиз очиш дуосини ўқиш мустаҳаб амал яъни, ўқиган савоб олади, ўқимаган гуноҳкор бўлмайди. Муҳими, рўзадор киши оғиз очадиган вақтдан олдин оғзини очмаса бас. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рўза

ТУШИДА ЭҲТИЛОМ БЎЛСА РЎЗАСИ ОЧИЛАДИМИ?


Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Таҳорат_ва_намоз

Таҳоратнинг макруҳлари

Қуйидаги ишлар таҳоратда макруҳи танзиҳий ҳисобланади:
1. Сувни исроф қилиш.
(Ҳатто уч марта ювиш суннат бўлган ўринларни икки марта ёки уч марта ювганлиги ўртасида шак қилиб қолса, модомики, икки марта ювган бўлса ҳам, уч марта ювганликка ҳисоб қилади. Чунки шу ўринда икки марта билан кифояланса зарари йўқ, аммо тўрт марта бўлиб кетса, бидъат ва исроф ҳисобланади. Энди бундан сақланган маъқулдир.)

2. Сувни ўта кам ишлатишлик.
(Ҳатто ювиш лозим бўлган ерларга сувнинг оқиб бормаслиги ва у жойларни нам қўл билан ишқалаб, шу билан кифояланиш ҳам макруҳдир.)

3. Сувни юзга зарб билан уриш.

4. Рўзадор одамнинг бурнига ва оғзига сувни қаттиқ тортиши ҳам макруҳдир. Чунки бунда рўзанинг очилиб кетиш хавфи бор.

5. Нажосатли ўринларда таҳорат олиш.

6. Таҳорат асносида заруратсиз гаплашиш.

7. Бурунга, оғизга сув олиш ва ниятга ўхшаган таъкидланган суннатларни тарк қилишлик ҳам макруҳдир

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рўза

РЎЗА ТУТМАГАН ОДАМ ТАРОВЕҲ ЎҚИШИ ЖОИЗМИ?


Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ХАЙЗ КЎРГАН АЁЛГА РЎЗА ТУТИШ МУМКИНМИ ЁКИ КЕЙИН КАЗОСИНИ ТУТИБ БЕРАДИМИ?
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум хурматли шайх жаноблари! Аёлим рўзадор холатида кундузи уйкудан туриб хайз кўрганлигини билиб қолибти! Бу кунги рўзаси рўзага ўтадими ёки очиб юбориш керакмиди? Хайз кўрган аёлга рўза тутиш мумкинми ёки кейин қазосини тутиб берадими?


💬 ЖАВОБ: Ҳайз кўрган аёл рўза тутиши мумкин эмас. У қазосини тутади. Ҳайз кўрган кунги рўзаси бузилади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
МАСЖИДДА ЕЙИШ, ИЧИШ МУМКИНМИ?
#масжид

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Биз масжидга шом намозини ўқиш учун борганимизда ифторлик вақти тўғри келгани учун ўзимиз билан сув ёки ҳурмо олиб борамиз. Масжидда оғиз очса бўладими ёки масжидда ейиш ичиш мумкинми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Масжид ибодат ва зикр қилинадиган жойдир. Умумий ҳолатда масжидда еб-ичиш, ухлаш макруҳдир. Рамазон ойларида жамоатга шерик бўлиб, масжидда шом намозини ўқувчилар ифторликни масжид ичида қилсалар бўлади. Лекин икки нарсани риоясини қилиш керак:

📌 1). Киришдан аввал Имом Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳнинг “масжидга бироз муддат эътикоф ниятида киришлик ҳам эътикоф ўрнига ўтади”, деган сўзларига биноан “масжиддан чиққунимча нафл эътикофни ният қилдим”, деб ният қилиши, зеро эътикофдаги киши учун масжидда еб-ичишга барча уламолар ижозат берганлар. (Масжид ичида сув ичмоқчи бўлганлар аввал нафл эътикофни ният қилсалар ибодат жойида макруҳ ишни қилишдан сақланган бўладилар, қолаверса, нафл эътикофнинг савобига эга бўладилар);
📌 2). Масжидни покиза сақлашлик;
Аллома Зафар Аҳмад Усмоний роҳматуллоҳи алайҳ Мулла Алий Қорийнинг “Мирқотул Мафотиҳ” китобидан “Масжидда еб-ичиш макруҳ, лекин ифторлик бундан мустаснодир”, деган сўзларини масжидда ифторлик қилиш мумкинлигига далил қилиб келтирганлар. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/212219)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ҲАЙЗДАН ҒУСЛ ҚИЛМАЙ РЎЗА ТУТСА
#рўза #ғусл

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳайз тугаганидан шубҳада бўлган аёл, тонгда ҳайзи тугаганини билиб, саҳарлик қилмай рўза тутса ва пешиндан олдин ғусл қилса, рўзаси нима бўлади?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Агар ҳайз бамдод вақти киришидан аввал тўхтаган бўлса, еб-ичмай ният қилган бўлса рўзаси дуруст. Гарчи ғуслни пешингача кечиктирган бўлсада. Агар қон бамдод вақти кирганидан кейин тўхтаган бўлса, у кунда тутган рўзасини қайта тутиши вожиб. Шунингдек бир аёл пок ҳолида рўзани ният қилиб, ифторлик вақти киргунича ҳайз кўриб қолса, ифторликдан бир дақиқа аввал бўлса ҳам, ўша куннинг рўзасини қайта тутиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/34540)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/09/30 19:34:23
Back to Top
HTML Embed Code: