Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бемор қайси ҳолатда таяммум қилади?
Таяммум қандай қилинади
?


Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари🔸
🧕 РЎМОЛ УСТИДАН МАСҲ
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бир яқин инсоним намозхон, доим хижобда юради. Ўзи бировни уйида квартира туради. Тахорат вақтида бошқаларни яъни бегоналарни кўзи тушмасин деб хижобнинг устидан бошига масх тортади. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу бошидаги нарсанинг юпқа бўлиб тагидаги сочига сув тегиши ёки тегмаслигига боғлиқ. Агар бошидаги рўмолдан бошининг тўртдан бирига ўтмаса бу тортган масҳи ўтмайди. Мабодо рўмолини ичидан қўлини тиқиб бошига масҳ тортса бўлади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саллаларини ечмай ичига қўлини киргизиб масҳ тортганлари ҳадисларда келади. Бундан саллани тепа қисмига масҳ тортишни тушунмаслик керак. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/135879)

*** *** ***

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Устозлар, салланинг ёки рўмолнинг устидан масх тортиш жоизми? Бир биродар айтдики аслида жоиз экан. Шариатимизда жоизми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масҳ тортганларида саллаларини ичига қўлларини тиқиб пешона сочларига масҳ тортганлар. Рўмолнинг устидан ҳам масҳ тортиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/80072)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
НИКОҲНИНГ РУКНИ
#никоҳ

CАВОЛ: Бир дўстимдан эшитиб қолдим, оила қуришда қизнинг ота-онаси ва йигитнинг ота-онаси рози бўлса, қиз билан йигит рози бўлса, уларни орасига никоҳ тушади, деб айтди. Шу хақида озгина тушунча берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Никоҳнинг ўз шартлари ва рукнлари бор. Ота-оналарнинг ёки ёшларнинг розилиги биланоқ боғланиб қоладиган ақд эмас. Никоҳнинг рукни: ижоб ва қабул, яъни, келин ўзини хотинликка топшириши, куёв қабул қилиб олиши керак. Бу иккита эркак (ёки бир эркак ва икки аёл) гувоҳлар олдида очиқ айтилиши ва гувоҳлар бир ерда туриб эшитиши керак. Шу шартлар топилганида Никоҳ деб эътиборга олинади. Бу шарт ва рукнлар топилмаса никоҳ боғланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари🔸
#эслатма

📌 Биринчи ракатга “Нас” сурасини ўқиб қўйган бўлса, иккинчи ракъатга ҳам шу сурани такрор ўқийди (“Хулоса” китоби). Чунки такрор ўқиш тескари ўқишдан кўра енгилроқ ҳисобланади. Баъзи уламолар бундай ҳолатда “Бақара”дан “Алиф лам мийм”ни ўқисин, деганлар.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари🔸
НАМОЗ ЎҚИМАЙ ТУРСАММИКИН
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Алхамдулиллах 3 йилдан буён намоз ўқийман. Иложи борича ўз вақтида адо қилишга харакат қиляпман. Шу боиз қиш кунлари аср намози қазо бўлмаслиги учун хам иш жойимни ўзгартирдим. Саволим қуйидагича. Кейинги пайтларда пешин, шом ва хуфтон намозларини ўқишда юрагим сиқилиб кетяпди. Ўзимни ёмон хис қиляпман. Бир хаёлим хозирча намозни тўхтатиб тур, пенсияга чиққанда ўқийсан дейди. Лекин намозни ташлаб қўймаслик учун фақат фарз намозларни ўқиб юрсам бўладими? Гунохкор бўлиб қолмайманми? Бу ишим учун Аллоҳни қахрига учрамайманми, астағфируллох.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Сиз бунақа қилиб шайтонга енгилманг. Шайтон аввал суннат намозларингиз кейин эса фарзларни кейин эса иймонингизни олишга ўтади. Сиз маҳкам бўлиб, намозларни тўлиқ ўқинг. Қачон шайтон шунақа васваса қилганида ўзингизни мажбурлаб кўп намоз ўқинг. Қазоларингизни ўқинг. Кейин қуйида келган ҳадисдаги дуони намозларингиздан кейин доимо ўқиб, Аллоҳдан Ўзига ибодат қилишда ёрдам сўраб туринг:

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَخَذَ بِيَدِهِ وَقَالَ: يَا مُعَاذُ إِنِّي وَاللهِ لأُحِبُّكَ أُوصِيكَ يَا مُعَاذُ لاَ تَدَعَنَّ فِي دُبُرِ كُلِّ صَلاَةٍ تَقُولُ اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг қўлларидан ушлаб:
«Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, албатта, мен сени яхши кўрурман. Эй Муоз, мен сенга ҳар бир намоздан кейин «Аллоҳумма аъиннии алаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ибаадатик» демоқлигингни тарк қилмасликни тавсия қиламан», дедилар».
✍️ Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.

📜 Шарҳ: Ушбу ривоятдаги дуонинг маъноси: «Эй бор Худоё, менга зикрингни, шукрингни ва ибодатингни гўзал қилишга Ўзинг ёрдам бергин».

Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/186582)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
#эслатма

📌 Ақл соҳибларининг наздида юксалиш, қолган қисқанига умрда енг шимариб ҳаракат қилишдир. Чунки олдин ўтиб кетган нарсага надомат қилиш келажакдаги иккинчи бир вақтни йўқ қилишдир. Уйқудан уйғонган кишини бор кучи билан ҳаракат қилиши ҳар бир вақтда унга бирор фойда, ҳар бир соатда бирор насиба олиб бериши керак. Эртага хазинаси бўш бўлганидан афсусланмаслиги учун, амаллар хазинаси бўлган вақтларидан бирма бир хазиналарни териб олиши керак. Бу эса умр бўйи Мавло таолога гўзал хизмат қилишга интилиб, кўпроқ амал қилишни орзу қилган умид аҳлларининг йўли. Ва бу олдин ғафлат сабабли қила олмаган ишларини кейин келадиган вақтларида қиладиган тўғри тавба қилувчининг мақоми. Мана бу уламолар наздидаги юксалиш ва эҳтиёт йўлидир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
🧕 ХИЖОБГА КИРИШГА ТАЙЁРМАСДИМ
#аврат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ман 1 ой олдин хижобга кирдим. Ўзим хохлаб хич ким мажбурламиди, негадир шошиб, ўйламай кириб кетдим. Лекин хеч қанақа дуо айтмадим, қабул қилдим хижобни демадим. Хижобда ўзими ёмон хис қивоман, энди олдингиде яшомаслигими энди дунё манга қизиқмасдек бошқа миллатлар ёмон қарагандек ўзими одамлардан ажралиб тургандек хис қивоман. Ора-орада юрагим ғаш бўлиб ўзими ёмон хис қивоман, иштахам йўқ, хаётга қизиқиш йўқ, хижобни кўрсам, кийсам ёмон бўвоман, ечсам нима бўлади? Шуни сўрамоқчидим, лекин номоз ўқиман.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Жаннат инсон хуш кўрмайдиган нарсалар билан ўраб қўйилган. Аллоҳ сизга жаннатини берай деса бош тортманг. Авратни беркитишга муваффақ қилгани муборак бўлсин. Хусусан қиёматга яқин шайтон инсонларни кўпроқ дўзахга тушириш учун ҳатто инсон шаклида ҳам келиб васваса қилади. Намозида, уйқусида, дастурхонида, ҳатто ётоғида ҳам инсонни васваса қилиб дўзах томонига етаклайди. Сиз айтган ёмон ҳолатларни уюштиради. Оддий мисол, у шунчалик расво васвасаларни қиладики намоз ўқиётган инсон саждада турганида орқа жинсий аъзосига пуфлаб таҳоратинг кетди деб ҳам васваса қилади. У сизни дўзахдан қутилиб қолишингизга сабр қилади деб ўйлайсизми?

Бу Аллоҳнинг синови, сабр қилсангиз Аллоҳ рози бўлади, шайтон хор бўлади. Сабр қилмасангиз шайтон рози бўлиб Аллоҳ норози бўлади. Сиз ҳар шундай васваса келганида “Аллоҳим мени имтиҳон қилаяпти, мен сабр қиламан, шу билан иймоним янада зиёда бўлади. Шайтонга қул бўлишни хоҳламайман” дейишингиз керак. Ҳар васваса ортидан қалбингизга ғам тушади ва бу ғамни кўтарсангиз у иймонни нурига айланиб кетади. Бу васваса узоқ давом этмайди. Шу ҳолатингизда сиздан Роббингиз рози бўлаётганини тасаввур қилинг, шунда қолган нарсалар ҳеч ким ва ҳеч нарса бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/150436)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
ЧАҚАЛОҚҚА АЗОННИ КИМ АЙТИШИ КЕРАК?
#азон

CАВОЛ: Янги туғилган чақалоққа ким азон айтади? Отасими ёки домла ёки имом? Азон билан такбир айтиш қоидаларини айтсангиз илтимос. Қизбола ва оғилболага. Раҳмат!


💬 ЖАВОБ: Ассалому алайкум! Ҳаммаси бир хил. Азон ва такбир айтишни биладиган одам айтса бўлди.

(https://savollar.islom.uz/smf/arxiv/3435.0)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
#эслатма

📌 Ҳар бир ҳайз кўриш ёшига етган қиз авратларини беркитиш фарз. Беркитмаса гуноҳкор бўлади. Шариатимизда ҳижобга кириш ёки чиқиш деган нарса йўқ. Аврат жойларни бегоналардан яшириш деган нарса бор. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
ВАҚТ ЧИҚИБ КЕТИШИДАН ҚЎРҚҚАН ҲОЛАТ
#таяммум

Биров сув ва бошқа имконлари бўла туриб вақт чиқиб кетишидан қўрққан ҳолатни ҳанафий мазҳаби уламолари учга тақсимлаганлар:

1. Ўтиб кетишининг ҳечқиси йўқ намозлар. Буларга нафл намозлар киради.

2. Ўтиб кетса ўринбосари йўқ икки ийд ва жаноза намозлари. Буларни таяммум қилиб ўқилади.

3. Ўтиб кетса ўринбосари бор намозлар. Бунга ўринбосари Пешин бўлган жума намози ва ўринбосари қазоси бўлган фарз намози киради. Бундай намозлари юқоридаги ҳолатда таяммум билан ўқиб бўлмайди. Балки таҳорат қилиб жуманинг ўрнига пешин ва фарзнинг ўрнига унинг қазоси ўқилади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
🐫 ТУЯ БАВЛИ БИЛАН ДАВОЛАНИШ МУМКИНМИ
#ҳалол_ва_ҳаром

CАВОЛ: Туя бўталоғи сийдигини туя сутига қўшиб ичса ҳамма касалга даво бўлар экан деб эшитдим. Шу тўғрими, ахир сийдик ҳаромку! Уни ичса гуноҳ бўлмайдими? Жавоб учун раҳмат!

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Туянинг сийдиги Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳ алайҳимо наздларида нажосат ҳисобланади. Лекин Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимо наздларида даво учун уни ичиш жоиз.

Туянинг сийдигини нажосат деган мужтаҳидларимиз қуйидаги ҳадисни далил қилганлар:

اِسْتَنْزِهُوا مِنْ اَلْبَوْلِ فَإِنَّ عَامَّةَ عَذَابِ اَلْقَبْرِ مِنْهُ (رَوَاهُ اَلدَّارَقُطْنِيّ ُ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)

яъни: “Сийдикдан сақланинглар, чунки (бавлдан покланмаган киши учун) қабр азобининг кўпи ундандир” (Имом Дорақутний ривояти).

Туянинг сийдигини ичиш мумкин деган мужтаҳидларимиз эса машҳур Урайна қавми ҳақидаги ҳадисга суянадилар (Қиссанинг қисқача тафсилоти шуки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Урайна қавмидан бир қанча одамлар мусулмон бўлиш учун келди. Уларга Мадина ҳавоси тўғри келмай ранглари сарғайиб, қоринлари шишиб кетди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларга Мадинадан ташқаридаги закотдан йиғилган туяларнинг сутлари ва сийдикларидан ичишни буюрдилар. Улар шундай қилишди. Тузалиб қолишгач, диндан қайтиб, туябоқарларни ўлдириб, туяларни ҳайдаб кетишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларни изидан одам жўнатиб, қўлга тушириб, қаттиқ жазоладилар. Бу ҳадисни Имом Бухорий ва бошқалар ривоят қилишган).

Мўтабар фиқҳий матнларда ҳам туя сийдиги нажосат экани айтилган ва уни одатий ҳолатда ичиш мумкин эмас. Бунинг устига мазҳабимизда ҳаром билан даволаниш жоиз эмас. “Захира” китобида эса ҳаром билан даволаниш жоиз бўлиши (яъни, гуноҳ бўлмаслиги) учун ўша моддада шифо борлиги ва бошқа даво йўқлиги маълум бўлиши кераклиги айтилган. Шифо бор йўқлиги тажриба билан аниқланади. Ҳамавий раҳматуллоҳи алайҳ: “Тўнғиз гўштидан бошқа даво топилмаган тақдирда ҳам у билан даволанмайди”, – дейдилар (📚 “Раддул мухтор” ва “Хошияту раддул мухтор” китоби) .

“Фатавои ҳиндия” китобида шундай дейилади:
وَقَالَا لَا بَأْسَ بِأَبْوَالِ الْإِبِلِ وَلَحْمِ الْفَرَسِ لِلتَّدَاوِي كَذَا فِي الْجَامِعِ الصَّغِيرِ

яъни: “Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар от гўшти ва туянинг бавлини даволаниш учун ишлатишни зарари йўқ, дейдилар. “Жомеъус сағир”да шундай келган”.

☝️ Демак, юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, соғлом кишилар туяни сутини ичиш билан кифояланиши керак. Улар асло туя бавлини ичишлари мумкин эмас. Агар бемор туя сути билан бирга унинг сийдигини ичса тузалиши маълум бўлса ва бошқа даво йўқлиги кўп тажрибалардан ўтган бўлса, туя бавлини ичиши жоиз бўлади. Бу икки мужтаҳид имомларимиз Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммаднинг сўзларига мувофиқ келади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари🔸
🖋 РУЧКАНИНГ СИЁҲИ
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен талабаман кафтимга ручканинг сиёҳи кўп тегади. Буни бутунлай кетказиш учун анчагина вақт керак бўлади. "Кифоя"нинг 1-қисмида таҳоратга бўёқ монелик қилади дейилган. Шу ручканинг сиёҳи ҳам таҳоратга монелик қиладими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Монеълик қилмайди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/75340)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
❗️ ЗИНОНИНГ ТУРЛАРИ
#зино

Оғир гуноҳи кабира ҳисобланувчи зинони кўпчилик номаҳрам эркак ва аёлнинг жинсий алоқаси сифатида тушунади. Бу тушунча бўйича зинокор аъзолар вазифасини фақат фарж, яъни генитал органлар бажаради. Аммо чуқурроқ мушоҳада қилиб кўргудек бўлсак, зинони амалга оширишда нафақат жинсий,балки бошқа аъзолар ҳам иштирок этишини англаш мумкин. Ушбу нуқтаи назардан зинонинг қуйидаги турлари тафовут қилинар экан:

📌 1. Назар зиноси -- ишвакор, ҳарисманд, шаҳват ҳисси билан кўз (назар) ташлашларда ўз ифодасини топади. Зотан, ҳақиқий эр кишининг номаҳрам, бегона аёлга кўз тикиши номардлик ифодаси, гуноҳ ҳисобланган. Ҳозирги кунда ҳаром — фаҳш йўллар билан бойлик орттириш илинжида бўлган кимсалар бу йўлда ойнаи жаҳон ва барча матбуот воситаларидан кенг фойдаланишаётганлиги аянчли ҳолдир. Зеро, зино кўзлардан бошланиб, бошқа аъзоларнинг қўшилиши билан кучайиши барчамизга аён.

📌 2. Эшитув зиноси
— беҳаё суҳбатларга қулоқ тутиш билан ифодаланади. Астағфируллоҳ, ҳозир ибрат қилиб кўрсатилаётган ғарб мамлакатларида «телефон орқали жинсий мулоқот» хизматлари кенг кўламда фаолият кўрсатаётганлиги бунга яққол мисол бўла олади. Демак, балоғат ёшидаги фарзандларимизни телефон гўшагига боғлаб қўювчи зарарли омиллар ҳам борлигидан огоҳ бўлишимиз жоиз.

📌 3. Ифорли зино
— кўпроқ аёлларга хос иллат бўлиб, ўткир ҳидли атир-упалар ёрдамида, муаттар ифор таратиб, нотаниш эркакларни ўзига жалб этиш билан ифодаланади. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Давра ёнидан ўтиб бораётган аёл (сепган атири)нинг ҳиди давра аҳлига етиб борар экан, у аёл зония (зино қилувчи)дир», — деганлар. Афсуски, айрим аёллар «кўча хандон — уй зиндон» услубига ўтиб олганлар. «Пардоз, ясан-тусан кўча учун, бадбўй тер ҳидлари, беўхшов либослар уйга ярашади»,– дея ўзларидан эрларини мутлоқ зада қилиб қўяётирлар. Натижада, оилаларда ажралиш, жанжал, хиёнат кўпайгандан кўпайиб бормоқда.

📌 4. Тактил зино – кўпроқ эркакга хос бўлиб, аёлнинг билагидан тутиш, тиқилинчларда баданидаги иссиқликни ўз танига ўтаётганлигини сезиш кабиларда ўз ифодасинини топади. Бу ҳол табобатда «петтинг» дея аталиб, айниқса, ўсмир-ёшларда кўп учраши кузатилади. Петтинг ҳолати тиқилинч жойларда, транспортда, дискотекаларда ёшларнинг бир-бирига тирғалиб суйкалишлари ва ҳатто инзол сезишларида кўзга ташланади. Қолаверса, зўравонлик билан бошқа жинс вакилини бағрига олиш, эзғилаш кабилар ҳам тактил зино кўринишларидандир.

📌 5. Забоний зино— изҳори дил учун яратилган аъзо ёрдамида беҳаё сўзлар сўзлаш, аёлларга турли луқмалар, қочириқлар қилишда ўз ифодасини топади. Номаҳрам аёлнинг «бошини айлантириш» ҳам забоний зино турларидандир. Афсуски, гўзал лутфлар учун яратилган аъзо — тилни ғарбга тақлидомуз тарзда жирканч вазифалар («орал» жинсий алоқа) учун қўллаётганларга Аллоҳнинг бешак жазоси мавжуд.

📌 6. Фаржли зино — жинсий аъзолар иштирокида амалга ошириладиган алоқада ўз ифодасини топади. Гоҳо бу зино турларининг барчаси ношаръий жинсий муносабатнинг босқичлари тарзида ҳам учраши кузатилади. Аниқроғи, зинокор бир пайтнинг ўзида кўз, қулоқ, бурун, тил ва тактил сезувчанлик, ҳамда генитал аъзолардан фойдаланади. Аммо номаҳрам аёлга ҳарисманд назар солиш, қочириқ гап қилиш, ифоридан сармаст бўлиш ёки билагидан тутишнинг ўзи ҳам тўлиқ жинсий алоқа билан тугалланмаган бўлса-да, зинога менгзалади. Демак, ҳақиқий мўмин-мусулмонда вафо, садоқат каби ҳисларнинг мазмуни бошқа кишилардагига нисбатан анча теранроқдир. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таъкидлаганларидек:«Хиёнаткорлар биздан (мўмин) эмасдирлар».

📚 «Зино исканжасида»

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
🧕 ЖУНУБ ҲОЛАТДА БОЛАНИ ЭМИЗИШ
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Жунуб бўлган аёл ғусл қилмасдан гўдакни эмизса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Гуноҳ эмас, лекин покиза ҳолатда эмизишнинг болага ижобий таъсири катта. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/39963)

*** *** ***

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Яқинликдан кейин жунуб ҳолда болани эмизса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Кўкрагини ювиб, эмизса бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/34610)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
#эслатма

📌 Машойихларимиз “Жаннат аҳлига жаннатда Аллоҳ таолонинг жамолини кўриш насиб бўлади. Намозни васвасасиз ўқийдиган кишилар Аллоҳнинг жамолини бепарда кўришади. Хаёли чалғиб, васваса билан ўқийдиганлар парда ортидан кўришади” деганлар. Шунинг учун хаёлни сочилмаслигига қаттиқ ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
ҚУРЪОН ТИЛОВАТИДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУО
#Қуръон

CАВОЛ: Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Қуръони Каримни ўқишдан олдин ўқиладиган улуғ дуолар.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожиймни ва бисмилаҳни ўқилади.

(https://savollar.islom.uz/s/517)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
ЗАНГЛИ СУВ
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Кўп қаватли уйда яшаймиз, ҳаммомдаги крандан зангли сув оқса, у сувда таҳорат олса бўладими? Сувни оқизиб турсам ҳам зангли келишни тухтатмади.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/217496)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ ОДОБЛАРИ
#Қуръон

⚡️1. Қуръони Каримни қироат қилувчи таҳоратли бўлиши лозим.
⚡️2. Қуръони Каримни қироат қилувчи одобли бўлиши керак.
⚡️3. Қуръони Каримни қироат қилувчи чўкка тушиб, тавозеъ билан ўтириши керак.
⚡️4. Қуръони Каримни қироат қилувчи чордана қуриб, ёнбошлаб ёки мутакаббирона ўтирмаслиги керак.
⚡️5. Қироат қилувчи учун энг афзал ҳолат намозда тик турган ҳолда ва масжидда ўқимоқликдир.
⚡️6. Қуръони Каримни қироат қилувчи ўзининг муҳим ишларини ташламаслиги керак. Ишдан бўшаганида қироат қилади.
⚡️7. Қуръони Каримни қироат қилувчи учун қироат кўпайиб, баданига зарар етказадиган бўлмаслиги лозим.
⚡️8. Қуръони Каримни қироат қилувчи шошилиб, тартил ва тажвидни бузмаслиги керак.
⚡️9. Қуръони Каримни қироат қилувчи оддий шахс бўлса, ҳар куни бир порадан ўқиб, бир ойда бир марта хатм қилиб туриши лозим.
⚡️10. Қироатни кўп қилмоқчи бўлса, уч кунда бир марта хатм қилиши керак.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Қуръони Каримни хатм қилган киши учун мустажоб дуо бордир», – деганлар.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу қачон хатм қилсалар, аҳли аёлини жамлаб дуо қилар эдилар.

⚡️12. Қуръони Каримни қироат қилувчи тиловатни имкон борича чиройли қилишга ҳаракат қилмоғи мустаҳабдир.
⚡️13. Қироатни ичида қилиш мустаҳабдир. Бу ўзига эшитиладиган қироатдир.
⚡️14. Баъзи мақсадлар учун овозни баланд кўтариб қироат қилиш ҳам жоиз.
⚡️15. Қуръони Каримни қироат қилувчининг мусҳафи бўлса, ўша мусҳаф қаровсиз қолмаслиги учун ҳар куни маълум оятларни бўлса ҳам, унга қараб ўқиб турмоғи лозим.
⚡️16. Қуръони Каримни қироат қилувчи ўзи ўқиётган калом башарнинг эмас, Аллоҳ таолонинг каломи эканини ва У Зотнинг улуғлигини доимо ҳис қилиб турмоғи лозим.
⚡️17. Қироат қилувчи ўзи ўқиган ҳар бир оятни тадаббур қилмоғи матлубдир.


📚 Мукаммал саодат йўли китобидан. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
КАҲФ СУРАСИ
#жума

CАВОЛ: Ассалому алайкум! "Каҳф" сурасини қачон ўқиган мақул? Яъни жума куни қай маҳал?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Пайшанба куни қўёш ботганидан жума куни қуёш ботгунича ўқилса бўлди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/38115)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
МАСҲ ТОРТИШ
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Устозлар, бошимга масҳ тортганимда кўнглим ҳижил бўляпти. Соч ўстириб юришни яхши кўраман. Масҳ тортганимда бошимга сув тeгмагандeк туюляпти, сочни таҳоратнинг 4 фарзига зиёни йўқми? Ёки соч қўймаслик кeракми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Масҳда сочни тагигача ҳўллаш шарт қилинмаган. Суннатга мувофиқ соч қўйиш жоиз. Ғуслда ҳар бир тукнинг тагига сув етишига аҳамият беринг, чунки бу фарздир. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/53641)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/10/01 17:35:13
Back to Top
HTML Embed Code: