Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САВДОДА МАҲСУЛОТГА НЕЧА ФОИЗ ФОЙДА ҚЎЙИШ МУМКИН?


Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
🧕 ИЛМ ОЛИШ ҲАҚИДА
#илм

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Университетда қизларнинг ўқишига диний томондан қандай қаралади? Бу уларнинг оила олдидаги бурчларига зид келадими ёки улар фақат мадрасалардагина ўқиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Дунёда ҳеч қандай дин ҳам сиёсат ҳам жамият ҳам Ислом диничалик илмга тарғиб қилмаган. Ислом илм дини, кўринг Қуръонни илк оятлари ҳам илмга чақирув билан нозил бўлган. Муслима аёлларни дунёвий илмларни эгаллашни ва соҳасининг мутахассиси бўлиб ишлашни динимиз қўллаб қувватлайди. Ҳатто баъзи аёлларга хос бўлган касбларни аёлларга ўрганишни фарз қилади. Муслималар ўқишлари ва соҳанинг мутахассиси бўлиб ишлашлари ва бошқа муслималарни ҳам ўқитишлари керак. Фақат буларни шариат доирасида қилиш керак. Шариат эса эркаклардан талаб қилгани каби улардан ҳам биргина нарсани талаб қилади, яъни тақво қилиш - ҳаромдан қўл урмаслик ва зиммадаги фарзларни бажариб бориш. Номаҳрамлар билан ношаръий муносабатларга ўтмасинлар ва авратларини сақласалар. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/247695)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
АРАБ ТИЛИНИ АЁЛ КИШИДАН ЎРГАНСА БЎЛАДИМИ?
#илм #маҳрам

CАВОЛ: Aраб тилини эркак киши аёл кишидан ўрганса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу масалада аввало дарс берувчи аёлнинг маҳрам ёки номаҳрамлигини билиб олишимиз керак бўлади. Сабаби, ҳозирги кунда баъзи инсонлар ўз аёли ёки қизидан араб ҳарфларини ўрганиб бўлмайди деб тушунадилар. Бу эса нотўғри тушунча бўлиб, агар тил ўргатувчи аёл маҳрами (аёли, қизи, онаси) бўлса бундай аёллардан бемалол илм ўрганиш мумкин. Бордию бу аёл номаҳрам бўлса, бу масалада эҳтиёткорроқ бўлиш талаб этилади. Чунки шариатимизда баъзи зарурат ўринларида (ўқитувчи етишмаслиги, ҳар куни эҳтиёж тушадиган ҳаёт учун зарурий бўлган илмлар каби) номаҳрам аёл ва эркакни ёлғиз қолмасликлари шарти билан бир-бирларидан илм олишларига рухсат берилади. Аммо тил ўргатувчи эркаклар бор бўла туриб маҳрам бўлмаган аёл кишидан дарс олиши тўғри эмас. Чунки тил ўрганиш ҳар доим ҳам кундалик зарурат бўлавермайди. Қолаверса, ҳозирда айнан араб тилини ўргатувчи расмий курсларда эркакларга йигитлар, аёлларга аёл мударрисалар дарс беришлари оммалашган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари🔸
🧕 АЁЛ КИШИ НОМАҲРАМ ЭРКАК КИШИГА ҚАРАШИ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Аёл киши номаҳрам эркак кишининг танасининг қаерига қараши мумкин эмас?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Балоғатга етган эркак кишининг аврати киндигининг остидан тиззасигача, тизза ҳам аврат ҳисобланади. Бу жойларини зарурат бўлмаган ўринларда, никоҳидаги хотинидан бошқа инсонларнинг олдида очиб юриши ва бошқалар ҳам шу жойларга қараши ҳаромдир.

Бир шахс бошқа шахснинг аврат аъзоларига қараши масаласи тўрт қисмга бўлинади.

1. Эркак киши эркак кишига қараши.
Яъни, эркак киши бошқа эркак кишининг авратига яъни киндигидан тиззасигача бўлган аъзоларидан бошқа жойларига қараши мумкин.

2. Аёл киши аёл кишига қараши.
Яъни, аёл киши ҳам бошқа аёл кишининг киндигидан тиззасигача бўлган аъзоларидан бошқа жойларига қараши мумкин. Аммо солиҳа аёллар фожира (бузуқи, беҳаё) аёлларга бу аврат аъзоларидан бошқа жойларин ҳам кўрсатмасликлари ва уларнинг олдида кийимларини ечмасликлари лозим, чунки бундай диёнатсиз аёллар бошқа аёлларнинг баданларини эркаклар олдида васф қилиб бериши мумкин.

3. Аёл киши эркак кишига қараши.
Яъни, аёл киши эридан бошқа эркак кишиларнинг киндигидан тиззасигача бўлган аъзоларидан бошқа жойларига қараши мумкин. Аммо аёл киши бегона эркакнинг аврат аъзоларидан бошқа жойларига қараганда қалбида шаҳват пайдо бўлишидан, фитнага тушиб қолишидан қўрқса, қарамаслиги лозим бўлади.

4. Эркак киши аёл кишига қараши.
Эркак киши никоҳидаги аёлнинг барча аъзоларига қараши ҳалол. Маҳрам аёлларнинг юзига, бошига, сочига, бўйнига, билагига, кафтига, болдирига, оёғига шаҳватдан ҳоли бўлиш шарти билан қараши мумкин.
Эркак киши бегона аёлларнинг юзига ва кафтига шаҳватдан ҳоли бўлиш шарти билан қараши мумкин. Агар бегона аёлларга қараганда қалбида шаҳват пайдо бўлишидан қўрқса, қараши ҳаром бўлади. (“Фатовои Ҳиндия” китоби асосида тайёрланди). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари🔸
💍 ПАТИР СИНДИРИШ
#жамият

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Тўйдан олдин фотиҳа бўларкан. Унда 2 та нонни бирга ушатиш, синдириш кeрак экан. Нимага дeса 2 ёш билла қўша қарисин дeган ният қилинаркан. Шу иш тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу урфдан келиб чиққан нарса бўлиб, динга алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/41956)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАРНИ БАРМОҚДА САНАШ УЧУН АЖОЙИБ УСЛУБ
#зикр

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
🍸 ЭХСОН ҲИСОБЛАНМАЙДИМИ?
#эслатма

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, рeстаранда ош бeриб эҳсон қилган одам столга прокатдан мeва ва чақ-чуқла олиб эхсонни ўтказса ва миқдоридан камайган мeва ва чақ-чуқла учун пулини тўласа бу прокатдан олинганлиги учун эхсон бўлмайдими? Ҳамма ҳам сотиб ололмайдику.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Сиз ҳозирги кунда муҳим ва ҳамма билиши керак бўлган саволни сўрабсиз. Шариатимизда озиқ-овқатларни ижарага бериш яъни сиз айтгандек прокатга бериш ва олиш деган нарса йўқ. Шунинг учун ҳозирги шаклда иш юритиш нотўғри. Қолаверса бундай ишни қилувчилар фақат риё учун қиладилар ҳамда имкон қадар келганлар уни истеъмол қилмаслигини хоҳлайдилар. Бир неча бор мева-чева емоқчи бўлган кексалар артишга пичоқ сўраганларида хизматчи болалар “Бу ейиш учун эмас намойиш қилишга арендага олинган” деб огоҳлантирар экан. Бу қанақасига эҳсон бўлсин?

Ҳеч бўлмаса эҳсон қилувчи дастурхонга қўйилишидан аввал нақд пулига сотиб олсин. Эҳсон тугагач ортганини қайтариб эгасига сотиб юбориши мумкин. Шунда еганлар ҳам эҳсон қилувчининг мулкидан еган бўлишади. Акс ҳолда меҳмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Мўмин кишининг қалбдан чиқмаган нарсасини ейиш ҳалол бўлмайди” деган ҳадисларига тушиб, нопок нарсаларни истеъмол қилган бўладилар.

Чақ-чуқларнинг сотувчиси билан оғзаки тарзда қайтариб олишини ваъдалашиши мумкин. Аммо қайтариб олиш шарти билан сотиб оламан дейиш шаръан жоиз эмас. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир савдода икки савдони қилишдан қайтарганлар. Бошқа бир ривоятда савдо қилиб шарт қўйишдан қайтарганлар. Бундай ҳолатда ўша сотувчи қайтариб олмасликка ҳам ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/55364)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
📓 ҚАЗОЛАР БЎЙИЧА КИЧИК ҚЎЛЛАНМА
#қазо

📌 Вақтида адо қилмасдан қолдирилган фарз ва витр намозларини, рамазон ойида қолдирилган рўзаларни қазоларини ўқиб ва тутиб бериш шарт. Қазо намозларнинг фақат фарзлари ва хуфтоннинг витри ўқилади, суннатлари қазо қилинмайди.

📌 Ўз вақтида ўқилмаган намоз фақат қазосини ўташ билан зиммадан соқит бўлади. Ҳар бир ўқилган намоздан кейин қазо намозларни ўқишингиз мумкин. Кўп йил ўқилмаган намозларнинг қазосини ўқишда тартиб шарт эмас, лекин шунда ҳам улар орасидаги ўзаро тартибга риоя қилиш (яъни олдин бомдод, кейин пешин, сўнг асрни ўқиш) мустаҳаб ҳисобланади (📚 “Фатовойи Ҳиндия” китоби).

📌 Бугунги бомдод намозининг қазосини завол вақтигача ўқийдиган киши суннатини ҳам бирга қазо қилиб ўқийди, заволдан кейинга қолса фақат фарзи ўқилади.
Қазо бўлган намозга қуйидагича ният қилинади: (Масалан, бомдод намозининг нияти) “Ният қилдим қазо бўлган бомдод намозининг фарзини ўқишни, юзимни қиблага қаратган ҳолда, холисан лиллоҳи таоло аллоҳу акбар”.

📌 Қазо намозларни куннинг уч маҳалида яъни, қуёш чиқаётган, қиёмга (тиккага) келган ва ботаётган вақтлардан бошқа барча вақтларда ўқиса бўлади.

📌 Бир нечта қазо намозларни бир вақта ўқимоқчи бўлса, аввалгисига азон ва иқома айтади, қолганларига фақат иқома айтиш билан кифояланади.

📌 Зикр ва Оятул Курсийларни ҳар бирида ўқимаса ҳам бўлади.

Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
БОМДОДНИНГ СЎНГГИ ДАҚИҚАЛАРИДА УЙҒОНСА
#эслатма

📌 Қуёш чиқишига бир дақиқа қолган бўлса ҳам намозни фарзини ўқиш керак. Баъзи ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким қуёш чиқишидан олдин бир ракъат ўқиса қуёш чиққандан кейин бир ракъатини ўқиса бамдодни топибди” деганлар. Мазҳабимиз уламолари бир ракъатини тополмаса қазосини ўқисин деганлар. Айтмоқчи бўлганимиз шу ҳолатда ҳам намозни ўқисин. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
"ЖАЗААКАЛЛОҲ"НИНГ МАЪНОСИ
#дуо

CАВОЛ: Ҳозир баъзи ёшлардан "Жазаакаллоҳ" деган сўзни эшитиб қоляпмиз. Бу нима ва бизга кимдир айтса, буни жавобига нима деса бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Жазаакаллоҳ" ёки "Жазаакаллоҳу хойрон" каби иборалар дуо ҳисобланиб, бу дуони одатда ташаккур айтиш ва миннаддорчилик билдириш маъносида айтилади. Ушбу дуонинг маъноси "Аллоҳ сизни мукофотласин", деганидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида бирор яхшилик қилган кишига манашу дуо билан ташаккур айтишга тарғиб қилинган.

📗 Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"مَنْ صُنِعَ إِلَيْهِ مَعْرُوفٌ فَقَالَ لِفَاعِلِهِ "جَزَاكَ اللَّهُ خَيْرًا" فَقَدْ أَبْلَغَ فِي الثَّنَاءِ" (رواه الامام الترمذي والامام النسائي)

яъни, "Кимга бир яхшилик қилинса, унинг ҳаққига: "Жазаакаллоҳ хойрон" (яъни, "Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофатласин") деб дуо қилса, у яхшилик қилган кишини тўлиқ мақтаган бўлади", деганлар.
✍️ Имом Термизий ва Имом Насаийлар ривоят қилишган.

Бу дуо билан ташаккур айтган кишига жавоб қайтаришингиз вожиб эмас. Лекин, унга жавобан "Омин" ёки "Боракааллоҳ" каби дуолар билан жавоб берилса, яхши бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#савол #жавоб #фатво

☝️ САВОЛГА ЖАВОБ БЕРИШДА ШОШИЛМАНГ!



Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🏷 Билармидингиз? 📞 👳🏻‍♂️

Агар бирор бир диний масалада қийналаётган бўлсангиз, буни ечими осон. Юртимизда анчадан буён Диний Қўмита қошида ☎️ Сall-марказ ўз фаолиятини олиб бормоқда ва шу кунгача қанчадан қанча инсонларга манфаат келтиришга улгурди. 🤲

Саволингиз борми? Унда сиз ҳам Ўзбекистон мусулмонлар идораси диний саволларга жавоб берувчи Сall-марказга мурожаат қилиб кўринг:

📌 +998 78 150-33-44 телефон рақамлари орқали Сall-марказга қўнғироқ қилинади ва фатво бўйича малакали мутахассислардан жавоб олинади.

🗓 Сall-марказнинг иш тартиби душанба кунидан жума кунигача, соат 9:00 дан 17:00 гача давом этади (ибодат вақтлари истисно қилинади, дам олиш кунлари шанба/якшанба).

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#эслатма

Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу:


“Мусулмон бўлганимдан бери Раббимга ибодат завқини олиш учун тўйгунча овқат емадим. Яна Раббимга етишиш иштиёқида қонгунча сув ичмадим. Чунки кўп еган одам кўп ибодат қилолмайди. Инсон бўғзига тиқилгунча овқат еса вужуди оғирлашади, кўзини уйқу босади! Аъзолари овора бўлиб қолади, кўп ибодат қилишни ният қилса ҳам бажаролмайди, қўлидан келадигани фақат уйқу бўлади”.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
☝️ БИЛИБ ОЛАЙЛИК...
#намоз

📌 Намознинг шартлари:

https://www.tg-me.com/nurli_yol/331
https://www.tg-me.com/nurli_yol/334

📌 Намознинг фарзлари:

https://www.tg-me.com/nurli_yol/338
https://www.tg-me.com/nurli_yol/341

📌 Намознинг вожиблари:

https://www.tg-me.com/nurli_yol/345

📌 Намознинг суннатлари:

https://www.tg-me.com/nurli_yol/351
https://www.tg-me.com/nurli_yol/357

📌 Намознинг одоблари:

https://www.tg-me.com/nurli_yol/364

📌 Намозни бузувчилар:

https://www.tg-me.com/nurli_yol/371
https://www.tg-me.com/nurli_yol/381
https://www.tg-me.com/nurli_yol/401


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
30 ЁШДАН КЕЙИН ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗ
#намоз

CАВОЛ: Сизга Аллоҳдан бериладиган ажрларни купайтириб-купайтириб беришини сўраймиз. Сизга саволим қўйдагича: Ота-онам намозни 30 ёшдан кейин ўқийсан дейдилар. Уларга қанақа усул билан тушунтирсам тезроқ етиб боради? Бунга сабаб телевизордаги екстремистик гуруҳлар. Ўқийдиган китобларим бозордан олинган бўлса хам, эшитадиган маърузаларим ҳам бозордан олинган бўлса ҳам барибир қаршилик қилишади. 4-5 та ўртоғимни уйидагилари шунақа қилиб намозни унуттиришди ҳам.


💬 ЖАВОБ: Ота-онангиз Аллоҳ таолодан қўрқсинлар. Эртага Аллоҳ таолонинг олдида жавоб бериш бор. Ҳамма намоз ўқиб юрибди-ку! Уларга ҳеч ким бир нарса дегани йўқ. Давлат қонунини бузса, ким бўлишидан қатъий назар жазога тортилади. Савдода қўлга тушиб қамалган одамларни баҳона қилиб ота-онангиз савдо қилма демаса керак. Улар намоз фарз эканини билсинлар. Ўзлари ҳам ўқисинлар. Сизга ва бошқа болаларига ҳам ўқитсинлар.

(https://savollar.islom.uz/s/19205)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#савол_бериш

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:

👉  @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot


P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.

© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди
ШАМОЛЛАШ ТУЗАЛГУНЧА НАМОЗНИ ТАРК ҚИЛИШ
#намоз #таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен 5 вақт намоз ўқийман охирги пайтларда шамоллаб қолганим сабабли тахорат олгандан кейин хам пешоб оқяпти яқинларим даволангунигнча намозни тўхтатиб тур дейишди. Мен Аллоҳга таваккал қилиб қолдирмадим, лекин даволанишнинг фойдаси бўлмади, тузалгунча намозни тўхтатиб кейин қазосини ўқисам бўладими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Намозни тўхтатманг. Таҳорат олишдан олдин сийдик чиқадиган тешикка пахта тиқиб олсангиз ўша пахтадан сийдик чиқмагунича ўша сабаб таҳоратингиз кетмайди. Ҳадеб авратларни юваверманг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/186406)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧇 ЯНГИ ЙИЛ ДАСТУРХОНИДАН ЕЙИШ
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен янги йилни нишонламайман, лекин уйдагилар ҳаммаси бунинг акси. Бундай ҳолатда мен янги йил учун безатилган дастурхон ноз-неъматларидан олиб ейишлигим ёки ота онам айнан янги йил учун атаб пиширган овқатдан ейишлигим жоизми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ейишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/153023)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🎅 ТЎҚИМА ОБРАЗЛАРДАН ОМАД СЎРАШ ШИРК БЎЛИБ ҚОЛМАЙДИМИ?
#ақида

CАВОЛ: Яқинда бир видеолавҳани кўриб қолдим. Унда баъзи кишилар қорбобога ишонишларини, ундан деҳқончиликни яхши бўлишини сўрашлари, яхши келин сўрашлари, омад сўрашларини айтишган. Бунга динимизнинг муносабати қандай? Мана шундай эътиқоддаги киши ширк келтирган бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳар қандай истак, тилаклар фақат ёлғиз Аллоҳдан сўралиши керак. Айниқса, динимизда асли йўқ бўлган хурофий нарсадан ҳожатларимни ҳал қилади, ғам ташвишларни кетказади деб, улардан ёрдам, мадад ва қўллаб-қувватлашни сўраб эътиқод қилиш қаттиқ адашишдир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

وَمَنْ أَضَلُّ مِمَّنْ يَدْعُو مِنْ دُونِ اللَّهِ مَنْ لَا يَسْتَجِيبُ لَهُ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَهُمْ عَنْ دُعَائِهِمْ غَافِلُونَ (سورة الأحقاف/5)

яъни: “Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиганларга илтижо қиладиган кимсадан кўра ким ҳам адашганроқдир?! Ҳолбуки, у (жонсиз бут)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофил (бехабар)дирлар” (Аҳқоф сураси, 5-оят).

Қорбобо ёки Аёзбобо тимсоли тўқима-хурофот экани маълум ва машҳур. У илк марта славянларнинг миллий динлари таъсирида шаклланган. Қорбобо қадимда қиш ва аёз худоси саналган. Руслар насронийликни қабул қилгач, кўпхудолик элементи сифатида таъқиқланиб, ундан воз кечилган. Аммо 18-асрга келиб славянлар онгида муҳрланиб қолган “илоҳ”, янги йил байрами баҳонасида мўжизавий ишларга қодир, меҳрибон ва сахий қаҳрамон сифатида қайта гавдаланган.

Ислом шариатига кўра қорбобони чин маънода ризқ берувчи деб, билиш мутлақо жоиз эмас. Аксинча, мусулмон киши ўзининг имон-эътиқодига асосан барча ҳожатларини фақат Аллоҳ таолодан сўраши ва Унинг Ўзигагина ибодат қилиши шарт. Ризқни ҳам, деҳқончиликнинг ҳосилини ҳам, фарзандни ҳам ёлғиз Аллоҳ таоло беради. Тилаклар, дуолар ва истаклар ёлғиз Аллоҳдан сўралади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

وَلَا تَدْعُ مِنْ دُونِ اللَّهِ مَا لَا يَنْفَعُكَ وَلَا يَضُرُّكَ فَإِنْ فَعَلْتَ فَإِنَّكَ إِذًا مِنَ الظَّالِمِينَ

яъни: “Аллоҳни қўйиб, фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайдиган нарсаларга илтижо қилманг! Агар қилсангиз, унда, албатта, Сиз золимлардандирсиз” (Юнус сураси, 106-оят).

Мусулмон инсон ҳаётда доимо ёлғиз Аллоҳ таолога таваккул қилади ва суянади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай буюрган: “Агар Унинг пайғамбари келтирган нарсаларга ишонувчи ва Унинг шариатига амал қилувчи бўлсангиз, Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига таваккул қилинглар!” (Моида сураси, 23-оят).

Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам инсон эҳтиёжини фақат Аллоҳ таолодан сўраш лозимлиги ҳақида таълимот берганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида: “Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўра ва ёрдам тиласанг ҳам, Аллоҳдан тила”, деганлар (Имом Термизий ривоятлари).

Бугунги кунда динимизни ўқиб-ўрганиш учун ҳамма шароитлар мавжуд. Озгина ҳаракат қилса, инсон эътиқоди, ибодати тўғри бўладиган даражада билимга эга бўлиши мумкин. Минг йиллардан бери Ислом динига амал қилиб келаётган халқнинг бугунги авлоди асли йўқ хурофотларга ишониши, тўқима сохта “илоҳ”лардан ризқ, келин сўраши катта айбдир. Эрта Қиёматда “мен билмаган эканман”, деган баҳона узр бўла олмайди. Мусулмон киши Аллоҳ таолога қорбобони тенг қилиши ширкдир. Бундай эътиқодда бўлган кишилар тезда ўзларини ўнглаб, тавба қилишлари ўзлари учун яхшидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/10/01 15:45:50
Back to Top
HTML Embed Code: