Telegram Web Link
🧕 ҚИЗ БОЛА ЎҚИШГА БОРИШ МАСАЛАСИ
#илм

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Сохам кимёгар. Кўплаб ютукларим бор. Аллоҳга шукур динимизни хам ўрганишга ва билганларимга амал қилишга харакат қиляпман. Хижобдаман. Лабараторияда тадқиқотлар олиб борамиз. Ёшим 20, 3-курсман. 2 йил олдин онамда гепатит С аниқланди. Магистрлик ишимни шу вирусни Аллоҳ бераётган илм билан йўқ қилишга бағишламоқчиман. Лекин юртимизда менинг сохам яхши ривожланмаган. Европага грантлар берилган ўқиш учун. Саволим: 1. Махрамсиз ўқиш учун 2 йилда қайтиш шарти билан ўқишга кетсам бўладими? Кўнглимни хеч кимга боғламаганман. Номзодлар амалпараст, менга тўғри келмагани учун турмуш қурмаяпман. Нима қилишни билмаяпман. Баъзилари мендан хафа. 2. Бундай пайтда нима қилсам бўлади? Муслима аёллар оила ва барча сохаларда энг яхшиси бўлиши керак деб харакат қиляпман. 3. Бу ишларим тўғрими?


💬
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сизни саломат қилсин ва сиз каби муслима сингилларимизни ададини кўпайтирсин. Чет элда ўқиш масаласида бирор маҳрамингиз олиб бориб ташлаб, қайтиб келишингизда яна бориб олиб келса бўлади. Сиз яхши ўқинг, шу соҳани энг олди мутахассиси бўлинг, агар ниятингизга етсангиз сиз сабаб тузалган барча мусулмонлар сиз ва сизни туғиб тарбия берган ота-она, устозларингизни дуо қилишади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/187054)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#савол_бериш

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:

👉  @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot


P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.

© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди имомлари
НАМОЗДА САЛОМ ФАРЗМИ ЁКИ ВОЖИБ?
#намоз

CАВОЛ: Намозда салом фарзми ёки вожибми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабида намоздан "салом" лафзи билан чиқиш вожиб.

Намознинг ички фарзлари олтита бўлиб улар қуйидагилардир:
1. Такбири таҳрима.
2. Қиём, яъни тик туриш. (Бир киши тик туришга қодир бўла туриб, ўтириб ўқиши дуруст эмас. Шунинг учун фарз ва вожиб намозларда қиём фарз).
3. Қироат.
4. Руку.
5. Сажда, яъни ҳар ракъатда икки сажда қилиш фарз.
6. Ташаҳҳуд миқдорича қаъдада ўтириш. Яъни ташаҳҳуд ўқиш миқдорича қаъдада ўтириш фарз.

"Бизнинг (Ҳанафийлар) наздимизда намоздан "салом" лафзи билан чиқиш вожиб, фарз эмас" (Ал иноя шарҳул Ҳидоя китоби, 2 жилд, 22 бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
АСР ВА ШОМ ОРАСИДА ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИШ
#Қуръон

CАВОЛ: Aср ва шом намози орасида Қуръони каримни тиловат қилиш жоизми ва ўрганаётганларга ҳам жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аср ва шом намози орасида Қуръон тиловати қилиш, ўрганиш жоиз, бунга бирор шаръий монелик йўқ. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҒУСЛДАН АВВАЛГИ ТАХОРАТ
#ғусл

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Динимиздан озми-купми илмим бор. Аммо якинда танишимнинг гапи мени ўйлантириб қўйди. Яъни у: - мен ғуслдан аввал тахорат оламан. Ғусл шу тартибда қилинади деди. Мени эса тахорат шарт эмас ахир ғуслда баданниг барча жойига сув тегадику деган фикр билдирдим. Ғусл қилишдан аввал тахорат олиш шартми? Агар олиш шарт бўлса илтимос бунга бир оз тушунча хам берсангиз.


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Ғуслдан олдин таҳорат қилиш суннат.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا اغْتَسَلَ مِنَ الْجَنَابَةِ يَبْدَأُ فَيَغْسِلُ يَدَيْهِ، ثُمَّ يُفْرِغُ بِيَمِينِهِ عَلَى شِمَالِهِ فَيَغْسِلُ فَرْجَهُ، ثُمَّ يَتَوَضَّأُ وُضُوءَهُ لِلصَّلَاةِ، ثُمَّ يَأْخُذُ الْمَاءَ فَيُدْخِلُ أَصَابِعَهُ فِي أُصُولِ الشَّعَرِ حَتَّى إِذَا رَأَى أَنْ قَدِ اسْتَبْرَأَ حَفَنَ عَلَى رَأْسِهِ ثَلَاثَ حَفَنَاتٍ، ثُمَّ أَفَاضَ عَلَى سَائِرِ جَسَدِهِ، ثُمَّ غَسَلَ رِجْلَيْهِ. رَوَاهُمَا الْخَمْسَةُ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жунубликдан ғусл қилсалар, аввал икки қўлларини ювишдан бошлар эдилар. Сўнгра ўнг қўллари билан чап қўлларига сув қуйиб, фаржларини ювар эдилар. Кейин эса намозга қиладиган таҳоратларини бажарар эдилар. Сўнгра сувни олиб, панжаларини сочлари остига киритар эдилар. Токи, сув яхши етганига ишонганларидан кейин бошлари устидан уч ҳовуч сув қуяр эдилар. Кейин қолган таналарига сув қуяр, сўнгра оёқларини ювар эдилар».
✍️ Иккала ҳадисни бешовлари ривоят қилганлар.

📜 Шарҳ: Оиша онамизнинг бу ҳадислари Маймуна онамизнинг юқоридаги ҳадисларини таъкидлаб, унда зикр қилинмай қолган баъзи нарсаларни баён қилиб келмоқда.

1. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жунубликдан ғусл қилсалар, аввал икки қўлларини ювишдан бошлар эдилар».
Бу маъно биринчи ҳадисда ҳам келган. Уламоларимиз олдин икки қўлни ювиб олишни суннат деганлар.

2. «Сўнгра ўнг қўллари билан чап қўлларига сув қуйиб, фаржларини ювар эдилар».
Бу маъно ҳам олдинги ҳадисда келган, лекин ўнг қўл билан чап қўлга сув қуйиб олиш айтилмаган. Аммо айтилмаса ҳам шундай тушуниш бор. Чунки бошқача бўлиши мумкин эмас. Нопок жойларни ушлаш учун ажратилган чап қўлни тўғридан-тўғри тоза сувли идишга солинмайди.

3. «Кейин эса намозга қиладиган таҳоратларини бажарар эдилар».
Бошқа нарсани тушуниш керак эмас. Араб тилида қўл ювишни ҳам таҳорат қилди, дейилаверади. Шунинг учун бу ҳадисдаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳорат қилганларини бошқача тушуниш керак эмас. Бу ерда айнан намозга қилинадиган таҳорат зикр қилинган.

📌 Уламолар «Ғуслдан олдин таҳорат қилиб олиш суннат», деганлар.
(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/182869)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 АЁЛЛАР КАЛТА КИЙИМДА НАМОЗ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аёллар намозни калта кийимда ўқишлари жоизми? Калта кийимда намоз ўқилса намоз қабул бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Аврат аъзолар очиқ бўлса намоз адо бўлмайди. Мабодо узун кийимларда ўқилганда ҳам рукуъ ва сажда қилганда аврат аъзолар очилиб қолса намоз бузилади. Аёлларнинг намоздаги кийими номаҳрамларга нисбатан каби бўлади. Юзи, кафти ва тўпиғидан пасти очиқ бўлса жоиз. Қолган жойлари ёпиқ бўлиши шарт. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/178882)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАҲОРАТДА МУСТАҲАБ АМАЛИ МУҲИММИ?
#таҳорат

CАВОЛ: Таҳоратда мустаҳаб амали муҳумми? Чунки биз тамонларда шароит йўқлиги сабаб бу ишда қийналяпман.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз саволда “мустаҳаб амали”, деб юритган нарса фиқҳий китобларимизда “сув билан истинжо қилиш” яъни, сув билан нажосатни кетказиш”, дейилади. Сув билан истинжо қилиш фақатгина олд ва орқа авратлардан нажосат чиққанда қилинади. ☝️ Бу масаласида кўпинча хатога йўл қўйиладиган жойи шуки, баъзи таҳорат қилмоқчи бўлган одамлар ҳожатга бормаса ҳам албатта олд ва орқа авратларини ювиш шарт деб тушунадилар ва ҳар таҳорат олиш пайтида сув билан аврат аъзоларини ювадилар. Натижада қисқа муддатда турли касалликларга чалиниб, ибодат қилишни ўзларига қийин қилиб оладилар.

Аслида, бавл ёки катта ҳожат қилган киши нажосат чиққан жойнинг ўзини ювиши кифоя қилади. Муҳими баданни нажосатдан покланса бўлди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ШУ ҲОЛАТДА ШУҒУЛЛАНИШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Фитнес клубда аёллар ярим ялангоч ҳолатда ва баланд овозда мусиқа қўйиб қўйишади. Шундай ҳолатда биз эркаклар машғулот қилсак жоизми? Аёлларга ҳар хил ҳолатда кўзларим тушади. Айнан фақат эркаклар ва мусиқасиз фитнес клубини учратмадим.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бундай жойлардан сақланиш керак. Ношаръий жойлардан сақланиш аёлларгагина эмас эркакларга ҳам шарт. “Улар уялмасалар биз ҳам уялмаймиз” деган қоида йўқ. Биз эшитганимизча алоҳида фақат эркаклар ва мусиқасиз фитнес клублар бор. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/53315)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
РАСМ ЁКИ ҚЎҒИРЧОҚЛАР БОР ХОНАДА НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, кўп хонодонларга кирганимизда сафарда ёки мехмонга борганимизда намоз ўқимоқчи бўлсак уй жихозларини устига хар хил қўғирчоқлар, хар хил хайвонларнинг қўғирчоқларини сажда қилинадиган тарафда кўрамиз. Бу холда намоз ўқиса бўладими ёки олиб қўйиш керакми?


💬
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Олиб қўймаса макруҳ бўлади. Валлоҳу аълам!


(https://savollar.islom.uz/s/55288)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
МЕДИТАЦИЯ ҲАҚИДА
#дуо

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Медитатсия қилса гуноҳ саналадими? Айтингчи қанақа дуолар инсонга хотиржамлик ва руҳан куч беради?

💬
ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Бизда дуо бор. Дуоси йўқлар сиз айтган нарсани қилади. Инсон ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ таолога юзланиши, илтижо қилиши ва ишини Аллоҳнинг Ўзига топширишни одат қилиш керак. Чунки ҳар бир ечимнинг эгаси Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсон қайси бир ҳолатга тушса ҳам ўқиши керак бўлган дуоларни бирортасини ҳам қолдирмаганлар. Уламоларимиз бу дуоларни “Азкор” деб жамлаганлар. Ҳозирги кунда бу каби китоблар жуда кўп нашр қилинди. Тонгда ва тунда ўқишни ўзингизга вазифа қилиб олинг. Аллоҳга қасамки медитацияда у долардан ҳосил бўладиган натижанинг мингдан бири ҳам йўқ. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/59597)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ВАҚТДАН ЎЗГАН УЛУҒЛАР

📚Курз ибн Вабра Қуръони каримни кечаси ҳам, кундузи ҳам тўрт марта хатм қилган.
Ибн Идрис эса уйида Каломуллоҳни 4000 марта хатм қилган.

📚Имом Шофиий ҳар йили Рамазонда 60 марта, Имом Бухорий эса 30 марта Қуръонни хатм қилган.

📚Имом Аҳмад ҳар куни 300 ракат намоз ўқиган.

📚Абу Талҳа Ансорий умри давомида 40 йил рўза тутган.
Ибн Мусаййиб 60 марта ҳаж қилган.

📚Имом Аҳмад 60 ёшида минг масалага далил асосида фатво берди.

📚Ибн Ҳазмнинг барча китоблари ёниб кетадии. У китобларининг ҳаммасини ёддан қайта кўчиртиради.

📚Имом Қатода бир туя китобни ёд олган.

📚Имом Шаъбий: “Оқ нарсага ёзилган ҳар бир нарсани ёд олдим”, дегани ривоят қилинади.

📚Ашраф Али Таҳонавий қисқа умри давомида 1500 китоб ёзади. Шунингдек, ўзидан кейин кўпгина муршид ва валий даражасига эришган шогирдлар ҳам қолдирган.

📚Имом Аъзам 500.000 масалага фатво берган. 55 марта ҳажга борган. Бир умр илм олиш ва бериш билан машғул бўлган. Бир неча минг марта Қуръонни хатм қилган.

📚Аҳмад ибн Ҳанбал илм олишга кўпроқ вақт қолсин дея, кунига бир ёнғоқ катталигида таом ер экан. У киши 750.000 ёки 1.000.000 ҳадисни ёддан билган.

📚Имом Ғаззолий, Имом Фахриддин Розий, Имом Суютий каби олимлар кунига ўртача 15-20 бет асар битган.

📚Муҳаддислар султони Имом Бухорий илм сирлари билан қизиқиб, дунё кезиб, олтмиш мингдан зиёд ҳадис тўплаганида, эндигина 16 ёшдан ошган эди. Шунингдек, у зотнинг 63 йиллик умри давомида амалга оширган ишлари бутун умрига таққосланса, 63 йилдан ҳам ортади.

📚Имом Бухорий 300.000 ҳадисни ёд билган.

📚Форобий жуда ёшлигидан тил ўрганиш билан шуғулланиб, умри давомида 70 дан кўп тилда мулоқот қила олган.

📚Муҳаддис, фақиҳ Имом Нававий ўзининг қисқа умри давомида 500 та китоб таълиф қилган.

📚Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳар куни 12.000 марта, Холид ибн Марвон эса 100.000 марта тасбиҳ айтар эди.

📚Имом Табарий 86 йил (224–310) умр кўрган. Ёзиб қолдирган китоблари 358 минг варақни ташкил қилади. Алломанинг балоғатгача бўлган ёшини тахминан 14 йил деб белгилаб, 86 дан айирсак, 72 йил қолади. Шунда у зотнинг ёзганлари умрининг ҳар бир кунига 14 варақдан тўғри келади. 72 йил умрини 14 га кўпайтирсак, алломанинг тасниф қилган китоблари мажмуаси келиб чиқади.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
НАМОЗДА УНУТМОҚ
#намоз

Бир киши тўрт ракатли намозда аввалги қаъдада ўтирмай, қиёмга тура бошласа, шу орада хато қилганлиги хотирага келса, нима қилади?
👳🏼‍♂️💬 Aгар тиззаларини тўғрилаб қиём ҳолига яқинлашмаган бўлса, яъни тиззалари букилган ҳолича турган бўлса, қайтиб қаъдага ўтиради. Намоз охирида саждаи саҳв қилиши вожиб бўлмайди. Aгар тиззалари тўғриланиб қиёмга яқинлашган бўлса, қайтиб қаъдага ўтирмайди. Балки қиёмга туриб кетади ва бу ҳолда саждаи саҳв вожиб бўлади.

Бир киши охирги қаъдага ўтирмай, қиёмга туриб кетса, ундан сўнг хато қилганлиги хотирасига келса, нима қилади?
👳🏼‍♂️💬 Хато қилгани хатога йўл қўйган ракатда сажда қилишдан олдин хотирасига келиб қолса, тезлик билан қайтиб қаъдага ўтириб ташаҳҳуд ўқиб, салом бериб, саждаи саҳв қилади. Aгар хато қилинган ракатнинг саждасини қилса, намози фарзликдан чиқиб, нафл ҳисобига ўтади. Хоҳласа, бир ракатига яна бир ракат қўшиб икки ракат қилади, хоҳласа, салом бериб ўша намоздан чиқиб, фарзни бошқатдан ўқийди.

Бир киши охирги қаъдани аввалги қаъда, деб гумон қилиб, ташаҳҳуд ўқиб қиёмга туриб кетса, нима қилади?
👳🏼‍♂️💬 Қолган ракатнинг саждасини қилмасдан хато қилганини билиб қолса, тезлик билан қайтиб қаъдага ўтириб, салом бериб, саждаи саҳв қилиб, намозни тамом қилади. Aгар хато қилган ракатнинг саждасини қилиб қўйса, у вақт аввал бошлаган фарз намози тамом бўлади, хато билан бошлаган бир ракатга яна бир ракат қўшиб, намоз охирида саждаи саҳв қилади.

Хато қилиниб ўқилгандан сўнгги икки ракат қанақа намоз бўлади?
👳🏼‍♂️💬 Нафл намоз бўлади.

Уч ракатли ёки тўрт ракатли намозларда унутиб намоз тамом бўлди, деб икки тарафга салом бериб қўйса, нима бўлади?
👳🏼‍♂️💬 Салом бергандан сўнг намозни бузадиган бирор иш қилмаган бўлса, тезлик ила қиёмга туриб қолган ракатни ўқиб, намозни тамом қилади, лекин намоз охирида саждаи саҳв қилади. Aммо салом бергандан сўнг намозни бузадиган бирор иш қилиб қўйган бўлса, ўқиган намози нафл бўлади, фарзни бошқатдан ўқимоғи лозим.

Бир киши намозда неча ракат ўқиганини унутса, ҳозир неча ракат бўлганини ҳам билмаса, у киши нима қилади?
👳🏼‍♂️💬 Aгар умрида биринчи унутиши бўлса, ўқиб турган намоздан чиқиб, намозни бошқатдан ўқийди.

Намоздан қай тариқа чиқади?
👳🏼‍♂️💬 Қиёмда бўлса, қиёмда бўлган ҳолича, қаъдада бўлса, қаъдада бўлган ҳолича икки тарафга салом бериб намоздан чиқади.

Aгар бир киши кўп намозда шу тариқа неча ракат ўқиганини унутган бўлса ва намози неча ракат бўлганини яна унутса, нима бўлади?
👳🏼‍♂️💬 Дилида неча ракат ўқигани яқинроқ бўлса, шуни эътиборга олиб, ушбу ҳисоб ила намозни тамом қилади.

Дилига ҳеч бир тарафи яқинроқ бўлмаса, балки бир тарафга эҳтимол бўлса, нима қилади?
👳🏼‍♂️💬 Ўзини оз ракат ўқиган ҳисоб қилиб намозини тамом қилади. Масалан, ўқиб турган ракатнинг биринчи ракатми ёки иккинчи ракатми, деб шубҳага тушса, аввалги ракат ҳисоб қилиб намозини давом эттиради. Иккинчи ракатми ёки учинчи ракатми, деб шубҳага тушса, иккинчи ракат ҳисоб қилиб намозини давом эттиради. Учинчи ракатми ёки тўртинчи ракатми, деб шубҳага тушса, учинчи ракат ҳисоб қилиб намозини давом эттиради.

Ушбу тариқа шубҳа қилган намозда охирги ракатга тургунча нима қилмоқ лозим?
👳🏼‍♂️💬 Ташаҳҳудни ўқиш миқдорича қаъдада ўтириб турмоқ лозимдир.

Нима учун бундай қилмоқ лозим?
👳🏼‍♂️💬 Чунки ўша ракатнинг фақат охирги ракат бўлмоғининг эҳтимоли бор. Aгар воқеан у ракат охирги ракат бўлса, унда қаъдага ўтирмоқ фарздир. Шу фарзни тарк қилмаслик учун у ракатда ҳам қаъдага ўтириб туриш лозим.

Шу тариқа ўқилган намознинг охирида саждаи саҳв қилиш лозим бўладими?
👳🏼‍♂️💬 Лозим бўлади, чунки бунда саломни таъхир қилган эҳтимоли бордир.


📚 "Ибодати исломия"дан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НИМА БЎЛАДИ?
#таҳорат

CАВОЛ: Азиз устозлар! Агар бир киши шимига бавл ёки нажосат теккизса, кейин бирор кўрпачага ўтирса, ва кўрпача ҳам хўл бўлса, кейин кўрпача қуриса, унга ўтирсам нима бўлади? Яъни қуриганидан кейин ҳам унинг устига ўтирсак бизнинг уствошимиз ҳам нажас ёки бавл бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Қуриганидан кейин унинг устига ўтиришнинг ҳеч қандай зарари йўқ. Шунингдек янги таҳорат олган киши нажосат теккан гилам ёки кўрпачаларни ҳўл оёқлари билан босса ҳам оёғи нажосат бўлиб қолмайди. Валлоҳу аълам.

(https://savollar.islom.uz/s/25106)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЖУНУБ ҲОЛДА КИЙИЛГАН КИЙИМ
#ғусл

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Жунуб ҳолдаги киши, ғусл қилинадиган жойгача кийимсиз бормаслик учун устига кийилган кийимни, агар ўша кийимга нажосат тегмаган бўлса, ғуслдан кейин ювмасдан кийиб намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Агар кийимга нажосат тегмаган бўлса, баданидаги жунублик кийимга ҳеч қандай таъсир қилмайди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/34221)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 НАМОЗДА РЎМОЛ ЕЧИЛИБ КЕТИШИ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Намоз ўқиётганимда базида рўмолим ечилиб кетади ва бўйним кўриниб қолади. Мен эса рўмолимни тезда ўраб, намозни бузмаган холда уни давом эттираман. Шунда намозим дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бир аъзонинг тўртдан бирининг очилиши намозни ман қилади. Агар унутиб очилган бўлса ва очилиши бир рукннинг адо этилишича вақт давом этса ва аъзонинг чорагидан ози очилса, намоз ботил бўлмайди. Агар намозхон мазкур миқдорни қасддан очса, намози дарҳол бузилади. Болдирнинг ўзи бир аъзодир. Унинг тўртдан бири очилиб қолса ва зикр қилинган муддатгача ёпилмаса, намоз ботил бўлади. Сон, закарнинг ёлғиз ўзи ва икки турмуқ ҳам. Осилиб тушган соч ҳам. Буларда ҳам олдинги зикр қилинган ҳукм собит бўлади.
«Авратни тўсиш» деганда шариат талабига биноан тўсиш кўзда тутилган. Бунда авратни тўсадиган нарсага қуйидаги шартлар қўйилган:
📌1. Кийим баданнинг рангини билинтирмайдиган даражада қалин бўлиши лозим.
📌2. Кийим баданнинг ҳамма тарафини тўсиши лозим. Бирор тарафи очилиб қолса ҳам бўлмайди. (📚 “Кифоя” китобидан).

Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/230566)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗДА АДАШИШ ҲАҚИДА
#намоз

CАВОЛ: Намоз ўқиётганимда баъзан адашиб қоламан, шунда намозни бузиб, бошидан бошлашим керакми ёки давом эттираманми? Шунга ойдинлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Киши намозда неча ракат ўқиганини билмай, иккиланиб қолса, бу иккиланиш умрида биринчи марта бўлса, намозни бузиб, янгитдан бошлайди.

Агар бундай иккиланиш биринчи маротаба бўлмаётган бўлса, гумонининг ғолиб (устун) тарафини олади. Масалан, икки ракат ўқидимми ёки уч ракатми деб иккиланиб, кейин икки ракатлигига гумони кўпроқ бўлса, икки ракат ўқибман деб, намозини давом эттиради.

Агар гумони ғолиб бўлмасдан, икки томон ҳам бир хил бўлса, озини олади. Масалан, уч ракат ўқидимми ёки тўрт ракатми деб иккиланса ва гумонида икки томон ҳам бир хил бўлса, озини олади, яъни, уч ракат ўқибман деб, намозини давом эттиради.

Лекин намозининг охири бўлиши мумкин бўлган ўринларда қадаи охирга ўтиради. Масалан, уч ракат ўқидимми ёки тўрт ракатми деб иккиланса ва гумони ҳам бир томонга кўпроқ бўлмаса, балки икки томон ҳам бир хил бўлса, озини олади, яъни, уч ракат ўқибман дейди, лекин қаъдаи охирга ўтириб аттаҳиётни ўқийди. Чунки, фаразан тўртинчи ракатда бўлсаю қаъдаи охирга ўтирмасдан туриб кетса, намози бузилар эди.

Аттаҳиётдан кейин туриб яна бир ракат ўқиб, саждаи саҳв қилиб намозини тугатади (📚 Мухтасарул виқоя китобидан).

Бу ҳақда ҳадисда шундай келади:

عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ عَوْفٍ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: "إِذَا شَكَّ أَحَدُكُمْ فَلَمْ يَدْرِ أَوَاحِدَةً صَلَّى أَمْ اثْنَتَيْنِ فَلْيَبْنِ عَلَى وَاحِدَةٍ، وَإِنْ لَمْ يَدْرِ أَ ثِنْتَيْنِ صَلَّى أَمْ ثَلاَثَةً، فَلْيَبْنِ عَلَى اثْنَتَيْنِ، وَإِنْ لَمْ يَدْرِ أَثَلاَثًا صَلَّى أَمْ أَرْبَعًا فَلْيَبْنِ عَلَى ثَلاَثَةٍ، وَيَسْجُدُ سَجْدَتَيْنِ إِذَا سَلَّمَ" (رواه الإمامُ أحمد والإمامُ الترمذي).

яъни: Абдураҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗“Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон бирингиз намозида унутиб қолиб бир ракат ўқидими, икки ракат ўқидими била олмай қолса, бир ракат ўқидим, деб олсин. Агар икки ракат ўқидими, уч ракат ўқидими била олмай қолса, икки ракат ўқидим, деб олсин. Агар уч ракат ўқидими, тўрт ракат ўқидими била олмай қолса, уч ракат ўқидим, деб олсин ва салом беришидан олдин иккита саҳв саждаси қилсин”, дедилар (✍️ Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(
Fatvo.uz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
НАМОЗНИ ҚАЗО ҚИЛИШДАН САҚЛАНИНГ...
#қазо

☝️
Намозни қасддан қазо қилиш катта гуноҳ!

Шайҳ Алижон қори

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
❗️НОМАҲРАМЛАР БИЛАН ЁЗИШИШ
#маҳрам

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Устозлар, мeни акам тeлeграм тармоғида қизлар билан ёзишиб юрадилар. Уларга бу гуноҳ дeб айтсам ҳам улар мeни дўстларим, опаларим, улар билан ҳeч қачон нотўғри манода гаплашмаганман дeйдилар. Бўлмасам диндан хабарлари бор, номаҳрамлар билан алоқани гуноҳлигини яхши биладилар. Илтимос сиздан устозлар ўзингиз уларга шу ҳақида яхшилаб тушунтириб бeринглар.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Акангизга “Аёлингиз, яъни келин ойим ҳам сиз каби бегона эркаклар билан “дўстларим, акаларим, улар билан ҳeч қачон нотўғри маънода гаплашмаганман” деб ёзишни бошласа нима дейсиз?” – деб айтинг. Бу каби ишлар аввалда яхши ниятда бошланган кўриниб, оқибати шайтон рози бўладиган ишлар билан тугайди. Бу ишлари келажакда аёли ёки фарзандларидан қайтиб қолишини уқтириб қўйинг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/53909)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
“ПИРИМ ҚЎЛЛАСИН” ДЕБ ДУО ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#дуо

CАВОЛ: Бир танишим овқатдан сўнг дуо қилаётган вақтда ишларимизни “Довуд пирим қўлласин”, баъзан эса “йигит пирим қўлласин” деб дуо қилади. Шундай деб дуо қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Бундай дуо қилиш жоиз эмас. Мусулмон киши барча ҳожатларини сўрашда фақат Аллоҳ таолодан сўрашга ва унинг Ўзигагина ибодат қилиши лозим. Аллоҳ таоло бу ҳақда бундай дейди:

فمن كَانَ يَرْجُوا لِقَاءَ رَبِّهِ فَلْيَعْمَلْ عَمَلًا صَالِحًا وَلَا يُشْرِكْ بِعِبَادَةِ رَبِّهِ أَحَدًا (سورة الكهف/110)

яъни: “...Бас, кимки Парвардигори билан мулоқотда бўлишдан умидвор бўлса, у ҳолда эзгу амал қилсин ва Парвардигорига ибодат қилишда ҳеч кимни (Унга) шерик қилмасин!” (Каҳф сураси, 110-оят).

Ҳар қандай истак, тилаклар фақат ёлғиз Аллоҳдан сўралиши керак. Айниқса, вафот этган авлиёлар ҳожатларни ҳал қилади, ғам ташвишларни кетказади деб, улардан ёрдам, мадад ва қўллаб-қувватлашни сўраб эътиқод қилиш қаттиқ адашишдир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

وَمَنْ أَضَلُّ مِمَّنْ يَدْعُو مِنْ دُونِ اللَّهِ مَنْ لَا يَسْتَجِيبُ لَهُ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَهُمْ عَنْ دُعَائِهِمْ غَافِلُونَ (سورة الأحقاف/5)

яъни: “Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиганларга илтижо қиладиган кимсадан кўра ким ҳам адашганроқдир?! Ҳолбуки, у (жонсиз бут)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофил (бехабар)дирлар” (Аҳқоф сураси, 5-оят).

Пир тасаввуфда устоз маъносини билдиради. Баъзи илмсиз кишилар ўтган пирларга нисбатан нотўғри эътиқод қилиб, уларни турли ғойибона ёрдамларни бериш қобилиятига эга деган хаёлга борадилар. Шу маънода “Ё пирим!” дейиш шаръан дуруст эмас. Қолаверса, бундай деб дуо қилиш Аллоҳ таолога нисбатан одобсизликдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Audio
ТАҲОРАТНИ БУЗУВЧИ НАРСАЛАР
#таҳорат

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/11/20 07:15:48
Back to Top
HTML Embed Code: