Telegram Web Link
САЖДАИ САҲВ ҚАНДАЙ ҚИЛИНАДИ?
#намоз

CАВОЛ: Саждаи саҳв қайси ҳолатларда ва қандай тартибда қилинади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саждаи саҳв қилиш вожиб амаллардан бўлиб, намоздаги маълум бир тартиб-қоида бузилган пайтда бажарилади. Саждаи саҳв билан, намозда қилинган хато тузатилган ҳисобланади.

Саждаи саҳв қилиш тартиби қуйидагича:
📌 Охирги қаъдада ташаҳҳуд ўқигандан кейин ўнг томонга салом берилади;

📌 сўнгра икки марта сажда қилинади;

📌 саждадан қайтиб ташаҳҳуд, салавот ва дуо ўқилади;

📌 сўнгра икки тарафга салом бериб намоз тугатилади.

Бу ҳақида қуйидаги ҳадиси шариф ривоят қилинган:

عَنْ ثَوْبَانَ رضي الله عنه عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ "لِكُلِّ سَهْوٍ سَجْدَتَانِ بَعْدَ مَا يُسَلِّمُ" (رواه الإمام أبو داود والإمام ابن ماجة)

Савбон разияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир адашиш сабабли, салом бергандан кейин икки сажда бор”, дедилар. (✍️ Имом Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).

Саждаи саҳвни қуйидаги ҳолларда бажариш вожибдир:

📌 Агар намоз ичидаги фарзлардан бири ўз ўрнидан олдин бажарилса. Масалан, қироат қилмай рукуга кетиб, рукудан қайтиб қироат қилса;

📌 Бир фарз ўз ўрнидан кечиктирилса. Масалан, тўрт ракатли намознинг биринчи қаъдасида ташаҳҳуддан сўнг учинчи ракатга турмай салавотни энг камида “Аллоҳумма солли ала Муҳаммад”гача ўқиса (аммо ундан оз бўлса саждаи саҳв лозим бўлмайди). Бу ерда намознинг фарзларидан бири учинчи ракатнинг қиёми кечиктирилган ҳисобланади.

📌 Бир фарзни такрор қилса. Масалан, икки марта руку қилса, ёки уч марта сажда қилса;

📌 Бирор вожиб амални ўзгартирса. Масалан, махфий қироат қилинадиган жойда жаҳрий қироат қилса ёки акси бўлса;

📌 Бирор вожибни бажармаса. Масалан, тўрт ракатли намознинг биринчи қаъдасида ўтирмаса (“Фатҳу бабил иная”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🎀 ЗАКОЛКАЛАР ҲАҚИДА
#безак

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аёлларга тилла ва кумушдан бўлмаган тақинчоқларни тақиш макрухи тахримий эканлигини билдик, аммо сочга безак учун тақиладиган турли хилдаги заколкаларчи? Уларни ҳам безакларида темир бўладику? Соатчи?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Иккиси ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/67353)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ПЕШИННИНГ ВАҚТИ КИРИШИ БИЛАН ЎҚИБ ОЛИШ МУМКИНМИ?
#намоз

CАВОЛ: Мен талабаман, агар пешин намозини соат 13:00 гача кутиб туриб ўқисам, дарсларга кеч қоламан. Шундай вазиятларда ушбу намозни вақти кириши билан ўқиб олишим мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пешин намозининг вақти Қуёш тик ҳолатдан оғиши, яъни заволга оғиши билан кириб, аср вақтига қадар давом этади. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Жаброил алайҳиссалом имомлик қилиб пешинни биринчи куни завол вақтида иккинчи куни аср кириши арафасида ўқиб, пешиннинг вақти шу икки вақт ораси деганлар. Шунинг учун сиз пешин кириши билан, ўқиб олишингиз мумкин.

Масжидларда 13:00 ёки 12:30 ларга ўхшаб аниқ бир вақтга белгилаб олиш, кўпчилик манфаати ҳисобга олиниб ташкил қилинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🌡 ИССИҚ ҚАТТИҚ КЎТАРИЛГАНДА НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Намоз вақтида одам қаттиқ истима қилса (39.5) узурли ҳисобланадими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Тик туриб ўқишга қодир бўлмаса ўтириб, ўтириб ўқишга ҳам қодир бўлмаса ётиб бўлса ҳам намозни ўз вақтида ўқиш керак.

📜 Беморнинг намози

Ислом енгиллик динидир. Бу динда мусулмонлар ноиложликка солиб қўйилмайди. Улар қодир бўлмайдиган ибодатларга буюрилмайди. Шу билан бирга исломда намозга қаттиқ эътибор берилади ва уни адо қилиш учун турли чоралар топиб берилади. Аслида касал кишига агар тоқати кўтарса, намозни биз юқорида зикр қилиб ўтган суратда адо қилиши учун рухсат берилади.

قال رسول الله ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ يصلى المريض قائما فان لم يستطع فقاعدا فان لم يستطع فعلى قفاه يؤمي ايماء فان لم يستطع فالله تعالى احق بقبول العزر منه

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Касал киши намозни туриб ўқийди, агар унга қодир бўлмаса, ўтириб ўқийди. Унга ҳам қодир бўлмаса Аллоҳ таоло унинг узрини қабул қилишга ҳақлироқдир” деганлар.

📌 Аммо қиём туришдан ожиз бўлса ёки касали кучайиб кетишидан хавф қилса, ё шифонинг кечикишига шу қиём туриш сабаб бўлса, у ҳолда ўтириб намоз ўқийди.

قال رسول الله ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ لعمران بن حسين صلى قائما فان لم تستطع فقاعدا فان لم تستطع فعلى الجنب تؤمي ايماء

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Имрон ибн Ҳусайнга: тик туриб ўқигин, агар қодир бўлмасанг, ўтириб ўқигин, агар бунга ҳам қодир бўлмасанг, ёнбошлаб ишора қилиб ўқигин” дедилар.

📌 Лекин рукуъ, саждаларини тўлиқ қилади. Агар рукуъ ва саждага қодир бўлмаса,ҳудди ташаҳҳудда ўтирган каби чап оёғини тўшаб, ўнг оёғини тик қилган ҳолда ўтиради. Бу энг афзалидир. Агар бунга ҳам қодир бўлмаса, хоҳлаган суратда ўтиради ва рукуъ ҳамда саждаларни боши билан ишора қилади. Бунда рукуъ учун бошини озроқ эгса, сажда учун кўпроқ эгади.
Агар саждага ожиз бўла туриб, рукуъга қодир бўлса ҳам, барибир иккиси учун ишора қилади. Саждага имкони йўқ касалнинг ишора билан қилган саждаси кифоя қилади. Аммо унинг сажда қилиши учун бирон нарсани юзи баробар кўтариб қўйиши жоиз эмас.

Имо-ишора билан намоз ўқишлик тик турган ҳолда ҳам, ўтирган ҳолда ҳам дурустдир. Лекин касал кишининг ўтириб имо-ишора билан намоз ўқиши афзал ҳисобланади. Агар ўтиришга сажда қилишга ожиз бўлса, у ўнг тамон билан қиблага юзланган ҳолда ёнбошлаб ётади, шу афзалдир. Бўлмаса чалқанчасига ётиб, оёқларини қибла тамонга узатади, тиззасини эса бироз букиб олади. Бошни бироз кўтариш учун орқага ёстиқ қуйилади. Бу унисидан кўра афзалдир. Шу ҳолда имо-ишора қилиб намозни ўқийди.

Агар соғлом киши намоз асосида касал бўлиб қиёмга қодир бўлмай қолса, ўша зоҳоти ўтириб ишора билан намозни тугатади. Агар ўтиришга ҳам мажоли келмай қолса, унда чалқанчасига ётади ва намозни ишора билан охирига етказади.
Ишора фақат бош билан қилинади. Агар бошни қимирлата олмай қолса, кўз ёки қош билан ишора қилмайди,ҳамда қалби билан ҳам намознинг арконларини ижро этмайди. Ушбу ҳолда намозни кечиктиради ва тузалгандан кейин эса қазосини ўқиб беради. Агар шу ҳолатда 6 вақт намозни ўқий олмаган бўлса унда тузалгач, уларнинг қазосини ҳам ўқимайди. Чунки бу ҳолатда у ҳушидан кетганнинг ҳукмида бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/245765)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҲОЖАТНИ ЕНГИЛИГА БОРСА ИСТИНЖО ҚИЛМАСА ҲАМ БЎЛАДИМИ?
#таҳорат

CАВОЛ: Бир жойда эшитдим, агар инсон ҳожатни енгилига борса таҳорат қилиш учун мустахаб қилмаса ҳам бўлаверади деди. Шу гап тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бавл қилганда сийдик танага танга миқдорида тарқаб кетмаса, уни сув билан ювиш мустаҳаб. Қилса савоб, қилмаса гуноҳ эмас. Лекин сийдик жинсий аъзога танга миқдоридан катта жойга тарқалса, уни ювиш шарт бўлиб қолади.

Ел келиш ёки ухлаб қолиш ёҳуд қон чиқиш билан таҳорат синган пайтларда истинжо (мустаҳаб) қилинмайди. Баъзилар мана шундай истинжо қилинмайдиган ҳолатларда ҳам совуқ кунларда жинсий аъзоларни сув билан ювавериш натижасида тезда касал бўлиб қоладилар. Ваҳоланки, таҳорат қилишдан олдин олд ёки орқа авратлардан нажосат чиққан бўлса ва нажосат танга миқдорича атрофга ёйилса аврат аъзоларини тозалаб, сув билан ювиш шарт бўлади. Аммо нажосат танга миқдорича ёйилмаса, кесак ёки махсус қоғоз билан покланса, етарли. Ундан кейин сув билан ювиш мустаҳаб бўлади, яъни ювса савоб олади, ювмаса гуноҳкор бўлмайди ва таҳоратига нуқсон ҳам етмайди. Шуни таъкидлаш керакки, орқа авратдан чаққан нарсани танга миқдорича чиққан ёки чиқмаганини билиш қийин. Шунинг учун уламолар бугунги кунимизда орқа авратдан нажосат чиққанда сув билан покланишни суннат дейдилар. Аммо бавл қилганда, уни танга миқдорича танага ёйилишини олди олинса, сув билан ювиш шарт бўлмайди, балки мустаҳаб бўлади. Кесак ё махсус қоғоз билан покланиш ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЭСКИРГАН БЕШИКНИ НИМА ҚИЛСА БЎЛАДИ?
#бидъат

CАВОЛ: Эскирган бешикни нима қилса бўлади? Мутлақо яроқсиз ҳолга келиб қолган.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эскирган бешик нимага яраса шунга ишлатиш мумкин. Бешик фарзандни катта қилиш учун бир восита холос, уни муқаддаслаштирмаслик керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТИЛОВАТДАН СЎНГ АЛЛОҲГА БАҒИШЛАШ
#дуо #бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен бир нарсага кўп гувоҳ бўлиб юрардим ва буни нотўғри деб билардим шуни сизлардан сўраб ўша ишни қилаётганларга айтмоқчиман балки мени фикрим нотўғридур. Кўпчилик Қурон тиловат қилгандан сўнг "Оллоҳим аввало ўзинга бағишладик" каби Оллоҳга бағишлаш билан дуо бошлашади бу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри билар экансиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/146248)

***

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Намоздан сўнг айтиладиган 33 тасбех айтиб дуода "Аллоҳим айтган тасбехларим ёлғиз бўлган Ўзинг учун. Улардан хосил бўлган савобини пайғамбаримизга бағишладим." дедим. Дўстим: Тасбех Аллоҳга айтилади уни бағишлаш хам фақат Аллоҳга деди. Савобини бағишладим дейиш хато бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Қилинган ибодатнинг савоби Аллоҳ таолога бағишланмайди. Ибодатни қилиб, Аллоҳ таолони қабул қилишини сўралади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/59128)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЧЎНТАКДАГИ ПУЛДА НАЖОСАТ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Намоз ўқиятганда кийимда нажосат бўлмасаю лекин чўнтакда нажосатли нарса бўлса мисол учун пулда нажосат бўлса намоз бузиладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳа, аммо ўша нажосат солкавой тангадан кичик бўлса зарри йўқ. Агар ўшанча ёки ундан каттароқ бўлса қайта ўқиш керак. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/149402)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ, ТАСБЕҲ ВА САЛОВАТ ҲАҚИДА
#тиловат #салавот

CАВОЛ: Ҳаммамизга маълумки 3 вақтда намоз ўқиб бўлмайди: кун чиқаётганда, қиём пайтида ва кун ботаётганда. Менинг саволим шуки бу ҳукм фақат намоз учунми ёки намоздан кейин ўқиладиган тасбеҳ, салавот, Қуръон тиловати кабилар ҳам мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу пайтларда намоз ўқиш, Қуръони Каримдан сажда ояти ўқилганда сажда қилиш, жаноза намозини шу вақтга тўғрилаб ўқиш мумкин эмас. Аммо шу кунги аср намози кун ботаётган бўлса ҳам адо этилаверади.

Бу ҳукм намоз, тиловати сажда ва жаноза намозига хос бўлиб, бу вақтларда тасбеҳ, саловат айтиш ва Қуръон тиловат қилиш мумкин.

عَنْ مُعَاذِ بْنِ أَنَسٍ الْجُهَنِيِّ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ قَعَدَ فِى مُصَلَّاهُ حِينَ يَنْصَرِفُ مِنْ صَلَاةِ الصُّبْحِ حَتَّى يُسَبِّحَ رَكْعَتَيِ الضُّحَى، لَاَ يَقُولُ إِلَّا خَيْرًا، غُفِرَ لَهُ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ أَكْثَرَ مِنْ زَبَدِ الْبَحْرِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Муъоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдод намозини ўқиб бўлганидан кейин намоз ўқиган жойида то чошгоҳ намозини ўқигунча ўтирса, фақат яхшиликдан бошқани гапирмаган бўлса, унинг хатолари агар денгиз кўпигидан кўп бўлса ҳам мағфират қилинади”, дедилар.
✍️ Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

Бу ҳадисдан кўриниб турибдики, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам киши бомдод намозини ўқигандан сўнг то чошгоҳ намозини ўқигунча яхшиликдан бошқасини яъни зикр, тасбеҳ, истиғфор ва Қуръон тиловатидан бошқасини гапирмаса гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилишини хабарини бермоқдалар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
БИР ИШНИ ГУНОҲЛИГИНИ БИЛИБ ТУРИБ БАЖАРИШ
#ақида

CАВОЛ: Бир ишни гуноҳлигини билиб туриб қилинса, ҳукми қандай бўлади? Бу билан киши кофир бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсон ожиз яратилган. Баъзан у ўз истак ва хоҳишларига қарши боришга мажбур бўлади. Аслида гуноҳ қилишни хоҳламасада, ёхуд қилаётган ишининг гуноҳлигини билсада, шаҳват сабабли ундан ўзини тийишга ожиз қолади. Натижада гуноҳни амалга оширади. Кейинчалик эс-хушини йиғиб олгандан сўнг, афсус надомат қилади. Қилган гуноҳига тавба қилади. Роббисидан истиғфор сўрайди. Албатта бундай ҳолатларда Аллоҳ таоло мазкур банданинг тавбасини қабул қилиши умид қилинади. Аммо инсон қилаётган ишининг ботил ва исён эканини онгли равишда балатуриб, мутакаббирлик билан, гуноҳни менсимасдан, қасддан амалга оширса, мана бунинг оқибати оғир бўлади. Аллоҳ таоло мутакаббирларнинг гуноҳини кечирмайди.

Қуръон ва суннат далиллари инсон бир ишнинг шаръан ман этилганини билмаган ҳолда амалга оширса, узрли саналишига далолат қилади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

وَلَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ فِيمَا أَخْطَأْتُمْ بِهِ وَلَكِنْ مَا تَعَمَّدَتْ قُلُوبُكُمْ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَحِيمًا (5)

“Қилган хатоларингиз сабабли сизларга гуноҳ йўқдир, лекин кўнгилларингиз (билан) қасд қилинган нарсадагина (гуноҳкор бўлурсиз)” (Аҳзоб сураси, 5 оят).

Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ мазкур оятнинг тафсирида: Яъни албатта гуноҳ, ботил ишларни қасдан қилганлар учундир деганлар.

Муфассирлардан Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ эса: “Лекин қалбларингиз қасд қилган нарсадагина” оятини бир амалнинг ботил ва гуноҳ экани баён қилингандан сўнг амалга оширилган ишлар гуноҳдир, деб тафсир қилганлар.

Пайғамбарлардан бошқа ҳар қандай инсоннинг гуноҳ қилиши эҳтимоли бор. Фақат Пайғамбарлар гуноҳлардан маъсумдирлар. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Барча инсон боласи хатокордир. Хатокорларнинг энг яхшилари тавба қилувчиларидир” (✍️ Термизий ривояти).

Изз Ибн Абдуссалом раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ҳар бир мусулмон бир ишни қилишдан олдин унинг шаръий ҳукмини ўрганмоғи лозим бўлади. Агар унинг шаръий ҳукмини ўрганмасдан бир гуноҳ ишга қўл урса, унинг илмини билмагани учун гуноҳкор бўлади. Ундан ташқари агар ўша қилган ишининг ботил иш экани шариъатда зарурий яъни ошкора, ҳамма билиши мумкин ва билиши лозим ишлардан бўлса, уни амалга оширгани учун алоҳида гуноҳкор бўлади. Аммо ўша ишнинг шаръан ботил иш экани ҳамма билиши зарурий бўлган ишлардан бўлмаса, (яъни билиш осон бўлмаган, мураккаб ишлардан бўлса) унда ўша ишни қилгани учун гуноҳкор бўлмасада, уни илмини ўрганмагани учун гуноҳкор бўлади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ФОЛБИНГА БОРГАН БЎЛСА...
#никоҳ

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Номозга кирмасимдан олдин фолбинга боришни айб иш, гуноҳу лекин никоҳга таъсири борлигини, мусулмончиликдан чиқиб қолиши мумкинлигини билмаганман. Алҳамдулиллаҳ мана анча йиллардан бери Аллоҳнинг ибодатидаман. Ўқиб ўрганаяпман Аллоҳни инояти билан. Аввалги талоқ тушишини билмай фолбинга борганимнинг ҳукми қандай? Никоҳимизни янгилашимиз керакми? Аллоҳ ўзи кечирсин биз осий бандаларини!


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Эҳтиёт юзасидан янгилаб олаверинг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/67576)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 КЕЛИН ҚАЙНОНАГА ҚУРЪОН ЎРГАТИШИ
#Қуръон

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен қайнонамга Қуръон ўргатиб келаётган эдим, яқинда қайнонам мавлидга борганларида “келиним менга ўргатяпти” десалар бир отинойи: "Бу мумкин эмас келинингиз сизга устоз бўлиб қолади, вақти келиб сиз бирор айби учун уришиб берсангиз ёки қаттиқ гапирсангиз шогирд устозига беодоблик қилган бўлиб, гунохкор бўлиб қоласиз" дебди. Илтимос шу гап қанчалик асосли ойдинлик киритиб берсангизлар?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Агар сиз айтгандек бўлса, у отинойи эмас шайтоннинг малайи экан. Чунки шайтон ҳам илмдан қайтаради. Сиздан ўргансалар нур устига нур бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/77363)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ҲАЙЗ ВАҚТИДА МУАЛЛИМ СОНИДАН ЎРГАНИШ
#илм

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Устозлар аёлим ҳайз ҳолатида “Муаллими соний”ни ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳайз вақтида сураларни ўқиш жоиз эмас. Ундан аввалги ҳарфларни ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/81666)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЖУНУБ ИНСОН МАРУЗА ЭШИТСА БЎЛАДИМИ?
#илм

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бирон бир иш билан машғул бўлганда инсон Қуръон тиловотларини эшитиши ёки марузалар эшитиб ётиши ёки иш қилиши мумкунми? Жунуб бўлсачи? Таҳоратсиз холатдачи?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/143652)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТУҒИЛГАН КУН
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Ўртоғимни туғилган куни билан табриклашим жоизми? Умуман туғилган кунни нишонлаш ҳақида динимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Туғилган кунни нишонлаш ёки у билан табриклаш жоиз ёки ножоизлиги борасида Ислом уламолари турлича фикр билдирганлар. Бунга асосий сабаб шу куни дастурхонлар ёзиб, хурсандчилик қилиш каби ишлар Ислом таълимотларида очиқ ойдин далиллар келмаганидир.

Бу борада бизга рожиҳ бўлган гап шуки, агар дунёвий йиғинлар ва байрамлардан кўзланган мақсад тўғри бўлса, номаҳрам эркак ва аёлларнинг аралашуви ҳамда турли маъсиятлардан узоқ бўлинса, бундай дунёвий йиғинлардан ман этилмайди.

Шунингдек, мусулмон кишига туғилган куни ўтган умрини сарҳисоб қилиш, гуноҳларига истиғфор айтиш ва келажакда ҳаётини шариатга мувофиқ ўтказишни режалаштиришга бир фурсатдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ДИНИМИЗДА ОНА АЛЛАСИ
#илм

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Қўшиқ куйлаш, уни тинглаш хақида хархил ривоят хадислар эштганман. Оналаримиз гўдакларга алла айтишади, қўшиқ куйлашади. Уни фарзандлари эштишади. Шунга уламоларимиз нима дейишади?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! У қўшиқ эмас. Уни мусиқасиз нашид десангиз тўғрироқ бўлади. Кимнинг боласининг тили Лаа илааҳа иллаллоҳ калимаси билан чиқса ота-онасининг гуноҳи кечирилиши ҳақида бир заиф ҳадис келган. Оналаримиз шу ҳадисга биноан “Аллоҳ” лафзини болаларнинг қулоғига қуйиш мақсадида нашидлар айтишган. Бу аслида фарзандга калимани талқин қилиш бўлган. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/55057)

▫️▫️▫️▫️

CАВОЛ: Ассалому акайкум! Кеча битта тўйда амру маъруфда домла она алласидаги алла сўзи Аллоҳ сўзидан олинган деди. Мен таажубланиб қолдим. Ҳақиқатдан шундайми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Шундай. Оналаримиз ёшлигимиздан Аллоҳ лафзи қалб қалбимизга сингиб кетиши учун Аллоҳ деб ухлатишга ва Аллоҳ деб уйғотишга қаттиқ ҳаракат қилганлар. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/108609)


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🌓 ТУННИНГ УЧИНЧИ ҚИСМИ
#илм

CАВОЛ: Ассалому алайкум! 3 қисми соат нечаларга тўғри келади илтимос шуни аниқ қилиб тушуна олмаябман шунга аниқроқ қилиб тушунтирсангиз.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Тун қуёш ботганидан бошлаб то бомдод намози вақти киргунича давом этади. Шу вақтни тенг учга бўласиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/238175)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🍵 ИЧИШ ОДОБИ ҲАҚИДА

Уламо аҳли ичимликларни ичиш одоби ва унга боғлиқ барча далил ва ҳужжатларни синчиклаб ўрганиб чиққанларидан кейин жумладан қуйидаги мулоҳазаларни айтганлар:

1. Ҳаромлигига далил қоим бўлмаган барча ичимликларни ичмоқ жоиздир.
2. Инсоннинг ўзи ёки баъзи аъзоси ҳалок бўлишини олдини олишга ва вожиб амалларни адо этишга зарур бўлган ичимликни ичиш вожибдир.
3. Ҳожатини қондирадиган ва чанқоғини қондирадиган даражада ичиш мандубдир.
4. Ҳожатидан зиёда ичиш гоҳида макруҳ, гоҳида ҳаром бўлади.
5. Ичимлик ичишдан олдин «бисмиллаҳи»ни айтилади.
6. Ўнг қўл билан ичилади.
7. Уч марта бўлиб-бўлиб нафас олиб ичилади.
8. Идишнинг ичига нафасини урмайди.
9. Ўтирган ҳолда ичади.
10. Сувни симириб ичади.
11. Ўта тўйиб кетадиган даражада ичмайди.
12. Сув идишнинг оғзидан ичмайди.
13. Идишнинг учган жойидан ҳам ичмайди.
14. Ичимликни ичиб бўлганидан кейин ҳамд айтади.
15. Сувни ичиб бўлган одам бошқа кишига бермоқчи бўлса, ўнг тарафидаги одамга узатади.
16. Тилло ва кумуш идишларда таом еб, ичимлик ичиб бўлмайди.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
БЕПАРВОЛИК ТУФАЙЛИ ҚАЗО
#қазо

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Инсон билиб туриб хуфтон вақти кирганидан кейин ўқиб оларман деб бироз ўтиб ухлаб қолди. Намози қазо бўлиб бомдодга уйғонди. Намозни қазо қилиш улкан гуноҳ биласиз лекин қазо бўлди. Энди савол, ўша инсон тавба қилиб намозини қазосини ўқиб олса кифоями ёки яна амаллар боми буни гуноҳини ювадиган?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Намозни бепарволик туфайли қазо қилиб қўйса, бунинг гуноҳи кечирилиши учун ўша намозни дарҳол ўқиб олиши ва тавба қилиши лозим. Бу учун бирор каффорот белгиланмаган. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/203314)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚАЧОН БАЛОҒАТГА ЕТГАНЛИГИ ЭСИДА БЎЛМАГАН ОДАМ
#қазо

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Устоз, намоз ўқишни балоғат ёшидан бошлаб ўқиш кераклигини билиб олганман, лекин намоз ўқиш фарзлигини кеч билганман ва бир неча йиллик қазо намозларимнинг миқдорини қандай ҳисобласам бўлади? Қачон биринчи марта эҳтилом бўлганини эслай олмаган одам, 15 ёшни балоғат ёши ҳисобласа бўладими (бу ёшни фиқҳ.уз дан олган маълумотдан келиб чиқиб айтмоқдаман)?


💬 ЖАВОБ: Бўлади. Бир йилда неча намоз борлигини ҳисоблаш жуда осон.

(https://savollar.islom.uz/s/17030)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
2024/11/20 09:15:38
Back to Top
HTML Embed Code: