Telegram Web Link
​​ҚУРБОН ҲАЙИТИ КУНИ РЎЗАГА НИЯТ ҚИЛИБ НАМОЗГА ЧИҚИШ
#ҳайит  #намоз

CАВОЛ: Қурбон ҳайити куни ҳайит намозига рўза тутиб бориш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ундай эмас. Қурбон ҳайитининг одобларидан бири  ҳайит намози ўқилгунга қадар ҳеч нарса емасдан намозга чиқишдир. Бу амал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан ҳисобланади.
  
Ибн Бурайда отаси Бурайда розияллоҳу анҳунинг шундай деганини ривоят қилади:

وعن ابن بريدة عن أبيه رضي الله عنهما قال: كان النبي صلى الله عليه وسلم لا يخرجُ يومَ الفطر حتى يطعَم، ولا يطعَم يوم الأضحى حتى يُصلِّي؛ رواه والترمذي،
  
📗Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ҳайити куни бирор нарса емай намозгоҳга бормас ва Қурбон ҳайити куни токи ҳайит намозини ўқигунларича бирор нарса емас эдилар”. ( Имом Термизий ривояти).

Айрим одамлар мана шу гапни рўза тутиб чиқиш керак экан деб тушуниб қолишган. Чунки ҳайит кунлари рўза тутилмайди. Шариатда беш кунда рўза тутиш тақиқланган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом икки ҳайит куни ва қурбон ҳайитидан кейинги уч кунда рўза тутишдан қайтарганлар.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда:
📗Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам икки куннинг – Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларининг рўзасидан қайтардилар”, — дейилган ( Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).

 📚 “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган:

ويكره صوم يوم العيدين، وأيام التشريق
  
Икки ҳайит ва ташриқ кунлари рўза тутиш (таҳримий) макруҳ саналади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳайит_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
www.tg-me.com/nurli_yol 👈
#Ҳадис_212

ҲАЙИТ ОДОБЛАРИДАН...


📗 Хонадон аҳлига кенгчилик, серобчиликка шароит яратиш.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : " تَهَادَوْا تَحَابُّوا " رواه البيهقي وغيره.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий ﷺ: «Ўзаро ҳадя беришинглар, бир-бирингизга муҳаббатингиз бўлади», – деганлар».

✍️ Байҳақий ва бошқлар ривоят қилган.


📗 Қариндош-уруғ, қўни-қўшниларни зиёрат қилиш, бева-бечораларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга хурсандчилик улашиш.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ t عَنِ النَّبِىِّ r قَالَ: مَنْ سَرَّهُ أَنْ يُبْسَطَ لَهُ فِي رِزْقِهِ وَأَنْ يُنْسَأَ لَهُ فِي أَثَرِهِ فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ. رَوَاهُ الثَّلاَثَةُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий ﷺ: «Кимни ризқини кенгайтирилиши ва ажалини ортга сурилиши масрур қилса, қариндошларига силаи рақм қилсин», – дедилар».

✍️ Учовлари ривоят қилишган.


📗 Болажонларга ҳайитлик бериш, уларга ушбу байрамнинг шукуҳини кўрсата билиш.

Расулуллоҳ ﷺ: «Ҳар бир қавмнинг ўз байрами бор, бу (Ийд куни) бизнинг байрамимиздир», деганлар.

Манба: https://islom.uz/maqola/13929

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
Субҳаналлоҳ, гўёки маҳшар.

Аллоҳ ҳожиларнинг ҳажларини ҳажжи мабрурлардан қилсин. Омин.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/02 10:19:55
Back to Top
HTML Embed Code: