Telegram Web Link
#Ҳадис_834

ҚУРБОНЛИКНИНГ ФАЗИЛАТИ ВА УНИНГ САВОБИ



عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، قَالَ: «مَا عَمِلَ ابْنُ آدَمَ يَوْمَ النَّحْرِ، عَمَلًا أَحَبَّ إلَى اللَّهِ، مِنْ هِرَاقَةِ دَمٍ، وَإِنَّهُ لَتَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ، بِقُرُونِهَا وَأَظْلَافِهَا وَأَشْعَارِهَا، وَأَنَّ الدَّمَ لَيَقَعُ مِنْ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ، بِمَكَانٍ قَبْلَ أَنْ يَقَعَ عَلَى الْأَرْضِ، فَطِيبُوا بِهَا نَفْسًا»

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қурбонлик куни Одам боласи қон чиқаришидан кўра бирор бир амал Аллоҳ таолога маҳбуброқ эмас. Қурбонликка сўйилган жонивор қиёмат куни ўз шохи, туёғи ва юнлари билан келади. Қурбонлик қони ерга тушишидан аввал Аллоҳ таолонинг ҳузузирида хос мақомга эга бўлади. Шунинг учун мамнуният ила қурбонлик қилинглар», дедилар».

✍️ Термизий, Ибн Можа бошқалар ривоят қилишган.

***

عَنْ زَيْدِ بْنِ أَرْقَمَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قُلْنَا: يَا رَسُولَ اللَّهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، مَا هَذِهِ الأَضَاحِىُّ؟ قَالَ: «سُنَّةُ أَبِيكُمْ إِبْرَاهِيمَ عَلَيْهِ السَّلاَمُ»، قَالَ: قُلْنَا: فَمَا لَنَا فِيهَا؟ قَالَ: «بِكُلِّ شَعَرَةٍ حَسَنَةٌ»، قَالَ: قُلْنَا: يَا رَسُولَ اللَّهِ، فَالصُّوفُ؟ قَالَ: «بِكُلِّ شَعَرَةٍ مِنَ الصُّوفِ حَسَنَةٌ»

Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Биз: «Эй Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбонликнинг ҳақиқати нима?», деб сўрадик.
У зот: «Сизларнинг отангиз Иброҳим алайҳиссаломнинг суннати», дедилар. Биз: «Ундан бизга нима наф бор?», дедик. У зот: «Ҳар бир тук эвазига битта ҳасана», дедилар. Биз: «Эй, Аллоҳнинг Расули! Юнгчи?», дедик.
У зот: «Юнгдаги ҳар бир тук учун битта ҳасана», дедилар».

✍️ Аҳмад, Табароний, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилишган.

📌 Фойда: Биргина қўйни қурбонлик қилиш билан Иброҳим алайҳиссаломнинг издошлари ҳисобланиш қанчалар улуғ ва раҳматли иш-а?. Иброҳим алайҳиссалом сўраб ёлворишлардан кейин кўрган қариликдаги энг суюкли ўғилларини қурбонлик қилганлар. Бундан ортиқ қурбонликнинг яна қандай фазилати бўлиши мумкин.

***

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم لِفِاطِمَةَ: «قُومِي إِلَى اُضْحِيَتِكِ، فَاشْهَدِيهَا، فَإِنَّ لَكِ بِأَوَّلِ قَطْرَةٍ تَقْطُرُ مِنْ دَمِهَا، يُغْفَرُ لَكِ مَا سَلَفَ مِنْ ذَنُوبِكِ»، قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، هَذَا لَنَا أَهْلِ الْبَيْتِ خَاصَّةً، أَوْ لَنَا وَلِلْمُسْلِمِينَ عَامَّةً؟ قَالَ: «بَلْ لَنَا وَلِلْمُسْلِمِينَ عَامَّةً»

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотимага:
«Қурбонлигинг олдида туриб, гувоҳ бўл. Чунки қурбонлик қонининг биринчи қатраси томмиши билан ўтган гуноҳларинг мағфират қилинади», дедилар. Шунда у
(Фотима онамиз): «Эй Аллоҳнинг Расули, бу фақат биз оли байт учунми ёки биз ва барча мусулмонлар учунми?» дедилар. Шунда у зот:
«Биз ва барча мусулмонлар учун», дедилар».

✍️ Табарони, Ҳоким, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилишган.

☝️ Одам алайҳиссаломдан то Исло алайҳиссаломгача қурбонлик гўштини ейиш жоиз бўлмаган. Улар даврида қурбонлик Аллоҳнинг ҳузурида мақбул бўлса, бир олов келиб, уни куйдириб юборар эди. Уммати Муҳаммадияга келиб, Аллоҳ таоло қурбонлик қилувчига ўзини қурбонлиги гўштини ейишни ҳалол қилди

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

Бошлаган кунингиз ҳайрли, файзли ўтишини тилаб қоламиз.

📿 Дўст томонга  |
@nurli_yol
ҚАБР УСТИГА СУВ СЕПИШ
#қабр

CАВОЛ: Қабр зиёратига борганда қабр устидаги тупроқларни юмшатиб, сув сепса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қабрга сув сепишни уламолар мустаҳаб дейишган. Сув сепишнинг фойдаларидан бири қабрдаги тупроқларни шамол учириб кетишини олди олинади. Бу борада фиқҳий китобларимизда иборалар келган:

وَلَا بَأْسَ بِرَشِّ الْمَاءِ عَلَيْهِ بَلْ يَنْبَغِي أَنْ يُنْدَبَ لِأَنَّهُ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَعَلَهُ بِقَبْرِ سَعْدٍ كَمَا رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَبِقَبْرِ وَلَدِهِ إبْرَاهِيمَ كَمَا رَوَاهُ أَبُو دَاوُد فِي مَرَاسِيلِهِ وَأَمَرَ بِهِ فِي قَبْرِ عُثْمَانَ بْنِ مَظْعُونٍ كَمَا رَوَاهُ الْبَزَّارُ

Қабрга сув сепишнинг зарари йўқ. Балки мустаҳабдир. Чунки Ибн Можа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъднинг қабрига сув сепганларини ривоят қилган. Абу Довуд қилган ривоятда У зот алайҳиссалом ўғиллари Иброҳимнинг қабрига шундай қилганлар. Баззор қилган ривоятда У зот алайҳиссалом Усмон ибн Мазъуннинг қабрига шундай қилишни буюрганлар”. (📚 “Раддул муҳтор” китоби).

☝️ Лекин шуни ҳам таъкидлаш жоизки, қабр устига сепиладиган сув ҳаддан зиёд кўп бўлиб, унинг чўкишига олиб келмаслиги керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
(Fatvouz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ахborot_24 | Haj simpoziumida Oʻzbekiston delegatsiyasi faol ishtirok etib, manfaatli muloqotlar oʻtkazdi
#12june #uzbekiston24

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
⚡️1.Йигирмага яқин улфатлар ўтириб маишат қилишяпти, ўртада пиширилган бутун қўй. Ноз неъматлар, дастурхонда қошиқ қўйгани жой йўқ...
Изоҳлар:
"Борарду", "Ош бўсин", "Маззами, силарга маззами". Шундай ҳавас билан изоҳ ёзган дўстларга гап йўқ, рахмат!

⚡️2.Ўғил отасига иномарка электромобил совға қилди. ( юракни эзадиган куй, йиғи-сиғи, гуллар...)

Изоҳлар:

"Ҳаммани шунақа кунларга етказсин", "ҳавас қилдим", "машооллох"... Бундай изоҳлар учун ҳам РЕСПЕКТ! Бир иккита изоҳда: "кўз-кўз қилишинг шартми, видео қилиб"... Унга дарров қолганлар ташлашади, типа " ока, ҳавас қилинг уни ўрнига"...

⚡️3. Дубайдан расмлар. 5 юлдузли отел, оппоқ простиналар, чўлда иномаркада саёҳат, шоппинг дейдан прямой, Буракни ресторанида тановвул ва биргаликда тиржайган расм.

Изоҳлар юқоридаги изоҳлар каби ижобий. Негатив изоҳлар фақат Чорвоқдаги дачаларнинг қимматлиги, Ҳаво йўлларининг билетлари ва бошқа шу каби.

⚡️4. Данғиллама участкада тўй тараддуди. Келинни сеплари кўрсатилган. Сепни пулига яна битта шунақа участка беради.

Изоҳлар деярли 60 фоиз ижобий. Кўпчилик ҳавасда эканини ёзишади.

⚡️5. Бир мўмин умр бўйи топганини тўлаб, Хажга кетяпти. Видеода дуолар бўляпти, хайрлашяпти.

Изоҳлар:

"шуни ўрнига етимларга эҳсон қилса бўларди". "мактабни ремонтига бермидими, совоп бўлади", "маҳаллангга асфальт қил", "кўприк қурганни эшитувдим" "одамла савобданам узолашиб кетти"... Деярли 70 фоиз изоҳ шунақа.

Нега савобни фақат хажга кетаётган одам қилиши керак. Ҳаммага буюрилгану. У нега пулини савоб ишларга сарфламай, хажга кетаётганини биласизми?

У мактабни ремонтига берса, кимдир ремонт пулини туя қилиб Дубайга кетяпти. Отасига машина оберяпти, маишат қилишяпти... Лекин бу ҳаммага тегишли эмас. Ҳалол йиғиб-териб қилаётганларам кўп. Омадини берсин.
Лекин интернетдаги ўқиганларингизга қаранг, "фалон амалдор фалон миллиард ўзлаштирворди", "Бюджетни пулидан фалон миллиард ўзлаштирганлар аниқланди". Пандемия вақти хатто ўша қийналганлар учун ташкил қилинган "Саҳоват" жамғармасининг маблағлари ҳам миллиардлаб ўзлаштирилди.

📌 Хажни Аллох фарз қилиб берган. Қодир бўлса бориши фарз. Савоб ишлар фарз эмас, нафл. Қилмаса гуноҳ бўлмайди, қилса Марҳамати билан икки дунёда ажрини олади. Лекин тушуниб тушунмай, Хажга тўплаган пулини маҳаллани асфальтига сарфласа хажи қабул бўлади деб изоҳ ёзишяпти. Хатто Хаж қилиб келган инсонни хажи қабул бўлиш бўлмаслигини Худо билади. Хажми- Хаж! Бу фарз! Худонинг фарзини аналоги йўқ! Бўлса қуръонда ёзиб қўйган бўларди.

☝️ Шунинг учун зиммасидаги фарзини бажаришга отланган диндошларингизга маломат қилманг, уларга ҳам ҳавас қилайлик. Ҳаммамизни ҳам етказсин!

Бахриддин Асрор

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@nurli_yol 👈
ТАКБИРИ ТАШРИҚНИ АЙТИШНИ УНУТМАНГ!

الله أكبر الله أكبر لا إله إلا الله والله أكبر الله أكبر ولله الحمد

“Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд”.

Маъноси: “Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Аллоҳ буюкдир, ҳамду сано Аллоҳга хосдир”.

Ҳукми: Фарз намозларининг саломидан кейин дарҳол мазкур такбирларни бир марта айтиш вожибдир.

Такбири ташриқ арафа куни, яъни 15-июнь бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19-июнь аср намозига қадар айтилади:

15-июнь – 5 маҳал;
16-июнь – 5 маҳал;
17-июнь – 5 маҳал;
18-июнь – 5 маҳал;
19-июнь – 3 маҳал.

Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. 🧕 Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#zikr

😎 Такбири ташриқ айтишни унутманг

اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد

Ўқилиши:
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.

Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

Такбири ташриқ 15 июнь бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19 июнь аср намозига қадар айтилади:
15 июнь — 5 маҳал
16 июнь — 5 маҳал
17 июнь — 5 маҳал
18 июнь — 5 маҳал
19 июнь — 3 маҳал

Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.

Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади.

🌐 https://www.tg-me.com/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурбонлик нисобини хато ҳисоблаймиз. Сиз ҳам шундай хатога йўл қўймаслик учун видеони кўринг.

Закот нисоби бошқа, қурбонлик ва фитр садақаси нисоби бошқа эканини биласизми?

Муҳаммад Айюбхон домла.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Бугун сокин осмону фалак,
🌼 Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🍀 Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
💐 Қадрдонлар АРАФА муборак!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
НАФЛ РЎЗАГА УХЛАБ ҚОЛСА
#арафа_рўза

САВОЛ: Ассалому алайкум! Агар нафл рўзага ухлаб қолса, уйғонгандан сўнг ният қилиб оғиз ёпса тўғрими? Ўша куни рўза тутаётган деб хисобланадими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!
Еб ичмаган бўлса рўза ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/61912)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Тунлар ичида энг улуғи Қадр туни бўлса, кунлар ичида энг улуғи Арафа кунидир.

Аммо Аллоҳ таоло Қадр кечасини рамазоннинг охирги ўн кечасининг бирига яширди, лекин Арафа кунини яширмади, балки Зулҳижжанинг тўққизинчи кунини очиқ-ойдин маълум қилиб қўйди. У Зотнинг биз бандаларига бўлган лутфи, марҳамати ва раҳмдиллиги туфайли. У Зот нақадар буюк!

Арафа кунида сўра, сўра! Сўрасанг албатта ижобат қилади.

🌐 Улашинг: @nurli_yol
#Ҳадис_297

АРАФА КУНИДА БИРГА ДУО ҚИЛАЙЛИК!

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

📗 Албатта, Набий ﷺ дедилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган сўзнинг энг яхшиси — «Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр» дир».

Маъноси: Ягона Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Унинг шериги йўқ. Мулк ҳам, барча мақтовлар ҳам Унга хосдир. Барча яхшиликлар Унинг қўлидадир. У ҳар бир нарсага қодирдир.

✍️ Имом Термизий ривояти

Ана шундай дуо қабул бўладиган кунда биргалашиб дуо қилайлик!

Манба: https://islom.uz/maqola/5539

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
«Ла илаҳа иллоллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр ».

Арафа куни Пайғамбар алайҳиссалом ва у зотдан илгари ўтган барча пайғамбарлар айтган энг афзал зикр шудир.

Салафлар эҳтиёжларини сўраб дуо қилишни Арафа кунига олиб қўярдилар.

Қанча эҳтиёжлар, орзу-умидлар ва дуолар борки, айнан Арафа куни охирида ижобат қилинган.

Арафа кунининг ашийясида холи қолиш имконингиз бўлса, албатта шундай қилинг.

📌 Ашийя - аср намозидан тортиб шом намозига азон айтилгунига қадар бўлган вақт.

Солиҳлардан бири шундай дейди:

Арафа кунида қайси дуони қилган бўлсам, бир йил ҳам ўтмасдан (унинг жавобини) оппоқ тонгдек кўрдим.

Ўзингларга ўзинглар яхшилик қилинглар.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/02 12:24:20
Back to Top
HTML Embed Code: