Telegram Web Link
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🌱 Aссалому алайкум.

Бугунги тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
МУЗТАРНИНГ ДУОСИ ИЖОБАТ


Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Ёки музтар (чорасиз) одам дуо қилганда ижобат этадиган, ёмонликни аритадиган ҳамда сизни ер юзида халифа қиладиган Зот яхшими? Аллоҳдан бошқа яна илоҳ борми? Қанчалар оз эслайсизлар-а!» (Намл сураси, 62-оят).

«Роббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман...», деди» (Ғофир сураси, 60-оят).

📌 Мусулмон инсоннинг эътиқодларидан бири шуки, Аллоҳ таоло эшитади, кўради, ошкораю махфий нарсаларни билади, дуони ижобат қилади, бандалари сўраган ҳожатларни бажо келтиради, чунки У Зот раҳмлидир, бандасининг қўлини қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади.

📌 Дуо ижобат бўлиши учун бир қанча шартлар бажарилиши керак. Уларнинг энг муҳими – тақво, ҳалол луқма, дуода ҳаддан ошмаслик, қалб ҳозирлиги, саҳар пайти, саждада, рўзада, тавофда, ёмғир ёққанда ва чорасиз қолган вақтларда Аллоҳга илтижо қилишдир.

📌 Дуонинг ижобат бўлиши бир неча кўринишда бўлади. Банда Аллоҳ таолодан бир нарсани сўраса, у У Зот унга сўраган нарсасини беради, ё ундан ҳам хайрлисини беради, ё ундан бирор ёмонлик буриб қўйилади, ё охиратга қолдирилиб, у ерда улуғ ажр-мукофотлар, абадий неъматлар берилади. Дуо қилувчи доим ибодатда, хайр баракада бўлади.

📌 Ҳақиқий мусулмон Аллоҳ таоло дуоларимни Ўзи хоҳлаган вақтда ижобат қилиши аниқ деб, У Зот ҳақида яхши гумонда бўлади.

📌 Дуонинг ижобат бўлиши кечикса, бу ҳам бир синов, имтихондир. Кимнидир шайтон васвасага солиб, «Дуо қилган эдим, Аллоҳ ижобат қилмади», дейди ва шу иши билан ижобатдан маҳрум бўлиб қолади. Айрим кимсаларнинг қалбида марази бўлади, дуони ҳам, дуо қилувчиларни ҳам масхара қилади, «Аллоҳ дуоларни қабул қилмайди» деб, У Зот ҳақида ёмон гумонга боради. Натижада Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлади.

📌 Ҳақиқий мўмин дуоси ижобат бўлганда севинади, қалбида марази борлар эса шармада бўлади.

🤲 Аллоҳим, Сенга иймонимизни кучайтир, хайрли дуоларимизни ижобат қил, Сенга дуо ила қўл чўзганларни рад этма!

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Зулҳижжанинг ўн кунининг фазилати:

– Аллоҳ азза ва жалла Фажр сурасида у билан қасам ичган.
– Бу кунлар маълум ва машҳурдир, Аллоҳ унинг зикрини шариатга киритган.
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бу кунларни кунларнинг энг афзали деб гувоҳлик берганлар.
– Унда арафа куни бор.
– Унда қурбонлик куни бор.
– Ибодатларнинг подшоҳи унда мужассамдир!
Бу кунларда маҳбуб бўлган амаллар:
– Ҳаж ва умрани адо қилиш.
– Рўза тутиш.
– Кўп намоз ўқиш.
– Такбир («Аллоҳу акбар»), таҳмид («Алҳамдулиллаҳ»), таҳлил («Лаа илааҳа иллаллоҳ») ва бошқа зикрларни айтиш.
– Садақа.
– Қуръон тиловати.
– Ота-онага яхшилик қилиш.
– Силаи раҳм.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ТАМАТТУЪ ҲАЖИ УЧУН ҚУРБОНЛИКНИ ҲАРАМДАН ТАШҚАРИДА СЎЙИШ
#Ҳаж_умра

1276-CАВОЛ: Ўзбекистонлик ҳожилар таматтуъ ҳажини қиладилар ва табиийки ҳайит куни жонлиқ сўйишлари вожиб бўлади. Ўша жонлиқларни Ўзбекистонда сўйилса бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳаж ва умрага оид ҳар қандай жонлиқлар, у жарима учунми, каффорат учунми, таматтуъ ёки қирон ҳажи учунми, сўйиладиган жонлиқларнинг барчасини ҳарам ҳудудида сўйилиши вожибдир. Ундан бошқа жойда, ҳатто Саудия Арабистонининг ҳарамга кирмаган ҳудудида ҳам сўйиш билан зиммадан соқит бўлмайди. Бу ҳақида барча фиқҳий китобларимизда баён қилинган. Жумладан “Ҳидоя” китобида бундай дейилган:
والهدي لا يذبح إلا بمكة لقوله تعالى هديا بالغ الكعبة
“Ҳадий (ҳаж ва умра учун сўйиладиган жонлиқлар) фақатгина Маккада сўйилади. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи далилдир: “Чорва ҳайвонларидан у (ов)га тенг келадиганини ҳадий қилиб Каъбага етказишдир”.
Ҳаж ва умра масалаларига бағишлаган “Иршодус сорий” китобида қуйидагилар айтилган:
ويختص أي جوازذبحه بالمكان هوالحرم فلايجوز ذبحه في غيره أصلا.
“Жонлиқ сўйиш маконга хослаган. Бу макон ҳарам ҳудудидир. Ундан бошқа жойда сўйиш асло мумкин эмас”.
Бошқа ўринда бундай дейилган:
ولوذبح شيئامن الدماء الواجبة أي كدم القران والتمتع والنذر في الحج والعمرة أي مجتمعين أو منفردين خارج الحرم أي عن أرضه المحددة المعلومة من كل ناحية بالعلم، لم يسقط عنه أي ذالك الدم وعليه ذبح آخر بدلاً عما تقدم و هذا متفق علِه بِن أصحابنا
“Агар ҳаж ва умрадаги назр, таматтуъ ва қирон каби жонлиқларни ҳарам ҳудудидан, яъни ҳар томони белгилар билан белгилаб қўйилган ердан ташқарида сўйса, зиммасидан соқит бўлмайди ва унинг зиммасида ҳарам ҳудудида бошқа жонлиқ сўйиш вожиблиги қолаверади. Буни уламоларимиз бир овоздан таъкидлашган” (“Иршодус сорий” китоби).
Шунинг учун биздан бораётган ҳожилар таматтуъ ҳажи сўядиган жонлиқларини Ўзбекистонда сўйиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Haj2024

🕋 УМРАНГИЗ ҚАБУЛ БЎЛСИН!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

📿 Дўст томонга
  | @nurli_yol
Бахтли ҳаётни истасанг...


📿 Дўст томонга  | @nurli_yol
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axborot 24 | «Haj-2024»: bo'lajak hojilarimiz yurtimizning turli hududlaridan safarga kuzatilmoqda
#29may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Forwarded from MuslimShosh.uz
#Ҳаж_қўлланмаси

ТАМАТТУЪ ҲАЖИ (бизнинг диёрлардан борадиган ҳожилар таматтуъ ҳажмини амалга оширишади).

Таматтуъ деганда мийқотда боғланган эҳром билан умрани, ҳарамда боғланган эҳром билан эса ҳажни адо этиш тушунилади. Бунинг мухтасар тафсилоти қуйидагича:
Таматтуъ қилмоқчи бўлган киши мийқотдан фақат умра эҳромини боғлайди. Маккаи мукаррамага етиб келгандан сўнг умра арконларини адо этиб, эҳромдан чиқади. Кейин мана шу (эҳромсиз) ҳолатда ҳам кунларига қадар Маккаи мукаррамада яшаб туради. Тарвия, яъни зулҳижжанинг 8-куни ҳарам ҳудудида ҳаж учун эҳром боғлайди. Ҳажнинг барча арконларини бажариб бўлгач, қурбонлик кунлари эҳромдан чиқади («Ийзоҳ ут-Таҳовий»).

................
👇#ДАВОМИ_БОР
#Ҳаж_2024
  Улашинг | @MuslimShosh
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
www.tg-me.com/nurli_yol 👈
Kahf
@nurli_yol
18. Каҳф сураси

Устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов

@nurli_yol_quron
ОЛИМНИ ЕТИШТИРГАН БУЮК АЁЛ

Саҳиҳи Бухорийни шарҳ қилган олим Ибн Ҳажар Асқалоний етимликда ўсиб, вояга етдилар. Тўрт ёшга тўлганларида оталари вафот қилди. Оналари эса оталаридан аввал вафот қилган эди. Ситтур Рукба исмли опалари ёш укаларини ўз қарамоғига олиб, одоб ва таълим берган эдилар.

“Фатҳул-Борий шарҳу Саҳиҳил-Бухорий” олимнинг энг машҳур асарларидир. Асарнинг ҳажми 28 бўлим бўлиб, 14 томдан иборат китоблар жамланмасидир.

Ушбу шарҳ Ислом оламидаги энг аҳамиятли манбалардан бири бўлиб, асарни жамлаш учун олим 25 йил умрларини сарф этган эканлар. Илмий меҳнатни 44 ёшда бошлаган эканлар. Ҳижрий 817 йил бошлаб, 842 йилда тамомлаган эканлар.

Ибн Ҳажар 773 ҳижрий йил 12 шаъбон ойида Қоҳирада, Мисрда туғилганлар. Ёшликларидаёқ Қуръон ҳофизи бўлганлар. Илм талабида Искандария, Шом, Ҳалаб, Ҳижоз ва Яманга борганлар. Кўплаб ҳадис олимларидан ўн йиллаб дарс олганлар. Араб тилида шеър битиш ва ёзувчиликда юксак даражага етганлар. У кишининг ёзган китоблари 150 тага яқиндир.

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
Солиҳлардан бири шундай деган экан: «Илгари илмни масжидда ўрганар эдик. Кейинчалик мадрасалар очилди, лекин барака кетиб қолди. Ўриндиқлар қўйилган эди, тавозеъ кетиб қолди. Шаҳодат берила бошлаган эди, ихлос ҳам кетиб қолди».


📿 Дўст томонга
  | @nurli_yol
2024/10/02 20:32:18
Back to Top
HTML Embed Code: